Илму Ирфон 📚
161 subscribers
316 photos
67 videos
24 links
Канал "Жўйбори Калон" мадрасаси талабаси томонидан юритилади.

Каналдан маьлумот олинганда манба кўрсатилиши шарт

Инстаграм 👉🏻: http://instagram.com/ilmu_Irfon
Download Telegram
O'zingga o'xshagan bilan qo'shni bo'l, seni hurmat qiladigan bilan suhbatlash, seni yaxshi ko'radigan bilan maslahat qil.
©

@Ilmu_Irfon🌾
Тана аъзонинг қайси жойи оғриса, қуйидаги суннатга амал қилиш орқали, иншааАллоҳ, оғриқ бартараф бўлади.

Усмон ибн Абул Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши касаллигидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига: "Танангнинг оғриётган ерига қўлингни қўй, "Бисмиллаҳ"ни уч марта айтиб: "Аъузу биллаҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру", деб етти марта айтгин", дедилар».

(Маъноси: Аллоҳнинг исми ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.)

Имом Муслим ривояти

@Ilmu_Irfon🌾
Она бошда тож эмиш, ҳар дардга илож эмиш,
Бир фарзанд пир бўлса ҳам, барибир онага муҳтож эмиш.

© Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳнинг «Оила ахлоқи» китобидан

@Ilmu_Irfon🌾🌔
Анор доналарини бирма-бир пўстлоғи ичига жойлаган Қудратли зот, сени ҳам қайси қалбга жойлашини билади. Аллоҳ ҳеч кимни унутмайди.

© Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳнинг «Оила ахлоқи» китобидан

@Ilmu_Irfon🌔🌾
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга имкон қадар кўп саловат айтиш

#Ҳадис: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади», – деганлар.

Байҳақий «Сунанул кубро»да ривоят қилган

Жума муборак аҳли ислом

Бугун хонадонингиз аёлларига гул ва ширинликлар бериш эсдан чиқмасин🌝❤️

@Ilmu_Irfon🌗🌾
​​ИМОМ АЙТИБ БЕРГАН ВОҚЕА

МУТААССИБЛИК

Бир куни масжидга кириб боргандим,
Қарасам бахслашар гуруҳ-гуруҳ чол.
Бири савол берди менга юзланиб,
Саломлашиб бўлиб сўрагач аҳвол:

"Домла тушунтиринг манабуларга,
Чолнинг овозида бор эди қахр.
"Ханафий бўлган-а айтинг уларга,
Жаноб пайғамбарнинг ўзи ҳам ахир.

Абдураҳмон Мешаян

@Ilmu_Irfon🌾
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу видеони қандай изоҳлаган бўлардингиз?

Мен: «Охир замонда (яъни бугун) фитна ва ҳаромлардан қочишга уринаётган мусулмон». деб изоҳлаган бўлардим.

Абдуллоҳ Раҳим

@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾
Баъзи йигитлар агар оила қуришни хоҳлашса, худди Бани Исроилнинг сигирга қўйган талабидек: «Ранги сап-сариқ, қараганларни хурсанд қиладиган бўлсин», деб шарт қўйишади. Аслида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур, яъни барака топгур», деб айтганлар.

@Ilmu_Irfon🌾🌾
Неъматга боймиз. Неъматларга ғарқ бўлиб яшаяпмиз.

• Инсон бўлиб мукаррам бўлишимиз неъматдир;
• Нафас олишимиз неъмат;
• Иймон аҳлидан бўлишимиз неъмат;
• Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати бўлиб туғилишимиз неъмат;
• Қуръондек китобимиз бўлиши неъмат;
• Атрофимиздаги инсонлар, ака-укаларимиз, дўстларимиз неъмат;
• Аёлларимиз, фарзандларимиз ҳам неъмат.

Булар баъзан ўзлари билан дард келтирсалар ҳам, барибир неъматлигича қолади. Ҳисоби берилмайдиган ҳеч қандай неъмат йўқ. Ҳар бир неъматнинг ҳисоби сўралади ва бу сўроқ бугунги куннинг шартлари асосида эмас, ўша даҳшатли Куннинг шартлари асосида бўлади. Ўша кун ҳақдир, ҳисоб-китоб ҳақдир.

© Нуриддин Йилдиз ҳафизаҳуллоҳнинг «Ҳур юракли йигит» китобидан

@Ilmu_Irfon🌾
Африкадаги болаларнинг Қуръон тахтаси. Устозлари айтган оятларни кўмир билан шундай тахтага ёзиб, ёд оладилар. Кейинги саҳифа учун буни ўчириб навбатдаги оятларни шундай қилиб ёзишади.

Қизиқ томони, шунга қарамай Африкада ҳар йили минглаб ёш болалар қори бўладилар.

Улар қашшоқми ёки бизми?

Моддий томондан улар, маънавий томондан биз қашшоқмиз.

@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен билан дуоларимда учрашмаганман
чунки дуоларимда ўзимга аёл сўрашдан ҳаё қилардим..

@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾🌾
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо меҳмонга чақирилдилар. Дастурхон атрофига ўтирганларида дастурхонни кўриб йиғлаб юбордилар. Сабабини сўрашганида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бир дастурхонда уч хил егуликни кўрмадилар», дедилар.

© Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳнинг «Оила ахлоқи» китобидан

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ!

Жума муборак аҳли ислом

Хонадонингиз аёлларига ширинлик ва гуллар ҳадия килинг🌝🌝🌝

@Ilmu_Irfon🌾🌾
Ҳавасим келди🥰
Айни дамда фақатгина шу инсонни ўрнида бўлиб қолишни истайди бу кўнгил🌝

@Ilmu_Irfon🕌
Oʻ oʻgʻil bola, senda gʻurur bor..

🎙️Ulugʻbek qori

@Ilmu_Irfon🌾
Агар хафагарчилик етса, онангдан узоқда хафа бўлгин. Агар хурсандчилик берилса, уни аввал онанг билан бўлишгин!

©MubashshirAhmad

@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾
والله خير المكرين…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
رَّبِّ زِدْنِى عِلْمًۭا

“Robbim ilmimni ziyoda qilgin”
[20/114]
Agar qimmatlik oltinda bo‘lganda, Alloh Taolo butun borliqni tillodan qilgan bo‘lardi. Demak, qiymat oltinda bo‘lmasa kerak. Toshning tosh, daraxtning daraxt bo‘lgani hushdir.

©Yunus Emro
Жума куни ғусл қилиш вожибми суннатми?
Имом Молик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким жумага борса ғусл қилиб олсин» қабилидаги ҳадисларига асосланиб «Жума куни ғусл қилиш вожиб» деганлар. Салаф ва халаф уламолар жума куни ғусл қилишни афзал деганлар. Фуқаҳолар эса уни вожиб эмас, суннат дейишган.
Бу борадаги(мазкур) ҳадис мансух ёки«Иллат тугаса ҳукм ҳам тугайди» бобига киради. Чунки ўша даврда инсонлар жунли кийимлар кийишган, масжидлари ҳам тор бўлган. Мусулмонлар жам бўлганда, издиҳом бўлганда ёнидагиларга тер ҳиди туфайли азият етган. Шу боис суннат қилинган.
Уламолар жума кунининг ғусли "шу куннинг намоз учунми ёки шу кун учун хосми?" борасида ихтилоф қилишган. Имом Абу Юсуф намоз учун деганлар (тўғриси ҳам шу), Ҳасан ибн Зиёд эса шу куннинг ўзи учун хос деганлар.
Имом Абу Юсуфга кўра аёл киши жума куни ғусл қилиши фазилат эмас, Ҳасан ибн Зиёд кўра эса фазилат ҳисобаланади.

© Муҳаммад Сулаймон Ҳиндий, «Мухтасари Қудурий маъ шарҳиҳил Мўътасари Зарурий» 31-бет
Abdulloh Rahim

@Ilmu_Irfon
​​Ушбу расм ер сатҳининг энг қуйи қисми ҳисобланади.

Айнан шу ерда Рим ҳамда Форс империяси ўртасида жанг бўлиб ўткан.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ушбу жанг ва ундан кейинги башорат ҳақида маълумот бера туриб, жанг бўлган ер Ер юзининг энг қуйи қатлами эканини ҳам маълум қилган:
Рум сураси:
1. Алиф лам мим.
2. Рум мағлуб бўлди.
3. Яқин ерда. Ва улар мағлубиятларидан кейин тезда ғолиб бўлажаклар.
4. Саноқли йилларда. Ундан олдин ҳам, кейин ҳам барча иш Аллоҳдандир. Ўша кунда мўминлар шодланурлар…

Ўзбек тилига "яқин" деб таржима қилинган иборанинг араб тилида бир неча муқобил таржималаридан бири — бу "қуйи".

Рим империяси қўшини жангда катта талофот билан мағлуб бўлгач, форсларга қайта уруш эълон қилишга қодир ҳам бўлмай қолганди. Аммо Аллоҳ таоло саноқли йилларда римликларга форслар устида ғалаба бериши ҳақида башорат қилди ва бу амалга ошди.

Геологлар учун эса катта очилиш — бу айнан уруш бўлган ер — Ўлик денгиз ернинг энг қуйи қисми экани борасидаги тафсилотлар бўлди. Маълум бўлишича Ўлик денгиз денгиз сатҳидан 390м қуйи қисмда жойлашган экан.

Фан яқин чорак асрларда англаган бу хабарни Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга XIV аср муқаддам маълум қилган эди.

adolat kuychisi

@Ilmu_Irfon🌾🌾🌾