Илму Ирфон 📚
163 subscribers
316 photos
67 videos
24 links
Канал "Жўйбори Калон" мадрасаси талабаси томонидан юритилади.

Каналдан маьлумот олинганда манба кўрсатилиши шарт

Инстаграм 👉🏻: http://instagram.com/ilmu_Irfon
Download Telegram
Eng chiroyli to'y duosi:

Alloh sizlarga bomdod namozi o'tkazib yuborilmagan uylarda yashashni nasib etsin...

@Ilmu_Irfon💍
Сажда - ҳеч кимлик мақомидир!

@Ilmu_Irfon🌾
All ibn Abu Tolib rodiyallohu anhu aytadi:
“Har qaysi idish unga bir narsa solishlik bilan torayadi faqatgina ilm idishi, unga har qancha solma faqat kengayadi”.

@Ilmu_Irfon🌗
“Tavba qiluvchilar majlisiga shoshiling, chunki ular qalblari halim zotlardir.”

Umar roضiyallohu anhu

@Ilmu_Irfon🌾
МАСХАРАБОЗ

Бемор докторга ўз дардини тўкибди:
— Докторбей, тобим йўқ. Ҳаётдан завқ ололмаяпман. Изтиробларимни унутолмай қийналяпман. Иштаҳам йўқ. Томоғимдан қил ўтмайди. Кўз олдимдан оч-яланғоч инсонлар кетмайдиган бўлди. Тонггача ухлолмай улар билан бирга совқотиб чиқаман? — дея шикоят қилибди.
Доктор беморни текширгандан сўнг, елкасига қўлини қўйиб дераза олдига олиб борибди. Пардани тортиб бармоғи билан кўча бетидаги афишани кўрсатибди. Унда цирк масхарабозининг расми бор экан. Доктор ўша масхарабозга ишора қилиб:
— Азизим, — дебди. — Анави масхарабозни кўряпсизми? Ҳар куни оқшомда ажойиб томошалар кўрсатмоқда. Сизга тавсиям, ўша томошага боринг, барча изтиробларингизни унутасиз, маза қилиб кулиб дам оласиз. Дилингиз яйрайди. Касалликдан ҳам асар қолмайди.
Бемор бошини эгибди ва чуқур бир уҳ тортгандан кейин дебди:
— Докторбей, ўша масхарабоз менман!

©️ Азиз НЕСИН
@Ilmu_Irfon🌾
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ

Шайтон олим бўлганми?!

©️ Аброр Мухтор Алий

@AbrorMuxtorAliy
@Ilmu_Irfon🌾🌗
Жума намозини (узрсиз) қолдириш уқубати

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ё одамлар жумани тарк қилишдан тўхтайди, ё Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаб ташлайди! Сўнгра ғофиллардан бўлишади!” деб айтдилар.

Имом Муслим ривояти.
Жума муборак аҳли ислом

@Ilmu_Irfon🕋
Армон бўлмаган орзу...

Мадина.
Хуфтон намози ўқилмоқда.
Масжид ҳам ажойиб: деворлари пахса, безаклари йўқ.
Чироқлари йўқ. Ой ёғдуси масжидни ёритиб турибди.

Олд сафнинг энг ўнг томонида имомга иқтидо қилаябман. Имомим - Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Виқор билан, дона-дона қироат қилаяптилар.
Мени эса кўзимдан тинмай ёш оқаяпти.
Наҳотки мен у зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га эргашиб намоз ўқишга мушарраф бўлдим? Мен-а???

Ҳозироқ бориб юзларига тўйиб-тўйиб тикилиб олсаммикин?
Йўқ! Намоз ўқиябмизку.
Ҳазрат Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумлар менга жаҳл қилишади.
Эҳҳ, мен саҳобалар билан олд қаторда хуфтон ўқиябман-а?

- Tуринг бомдод бўлди!!!

Эҳҳ, қани эди уйғонмай шу туш билан яшайверсам эди...

Eslatdim...

@Ilmu_Irfon🕌
ТЕРРОРЧИНИ ТОПИНГ

​​"Ушбу мақола остидаги расмга қаранг ва террорчини топинг" десам, кўпчилик энг аввало соқолли мўйсафидга назар ташлайди. Чунки ОАВнинг таъсири аллақачон кимларнингдир қони ва руҳиятига сингиб бўлган. Улар доимо бир ёқлама стереотипни намоён қилишга, ҳаёлларига келган ғояга ўзгаларни ишонтиришга уринадилар.

*

Расмда ягона террорчи бўлмаган кимса - айнан шу мўйсафиднинг ўзидир.

*

Қариянинг ўнг тарафидаги нусха Филипп Мансхаус - Норвегияга қочиб келган муҳожирларни қиришга уринган террорчи.

*

Унинг остидаги нусха Брентон Таррант - Янги Зелландиядаги масжидда 49нафар мусулмонни отиб ўлдирган.

*

Брентоннинг чап ёнидаги нусха 21ёшли Антон Петерсон. У Швециядаги муҳожирлар мактабига ҳужум уюштириб, ироқлик ўқитувчи ва сомалилик ўқувчини шафқатсизларча ўлдирган.

*

Пастдаги бейсболка кийган нусха Александр Бессонет - Канададаги "Ислом маданий маркази"га ҳужум қилиб, 6кишини ўлдирган ва 19нафар кишини оғир жароҳатлаган.

*

Қариянинг чап ёнидагиси эса Стипе Лозин - Австралияда ҳомиладор аёлга ҳижобда юргани учун ҳужум қилиб, унга 14марта зарба бериб, турли тан жароҳатларинж етказган.

*

Энг кулгили жиҳати, расмдаги террорчиларнинг юртида ОАВ жуда эркин ҳаракатланади. Агар қандайдир терракт ёки қўпорувчилик ҳаракатлари бўлса, улар бир пасда етиб борадилар. Жиноят устида ўз фуқароларини кўрсалар кўрмаганга оладилар, ёки мавҳум тарзда ёритадилар. Шунда ҳам хабарларда "Ушбу терракт ортида исломий террористик гуруҳ туриши эҳтимоли юқори" ёки "Терракт чоғида аҳоли такбир овозларини эшитгандай бўлган" деб, оммани чалғитишга уринадилар.

*

Куни кеча Масжид ал-Ақсога яҳудийларнинг оммавий равишда бостириб кирганлари, куч ишлатар тизими ғайри-инсоний ҳаракатларни амалга оширгани, масжидга ўт қўйиб, рақсга тушганлари ҳақида бутун дунё хабардор бўлди. Аммо ҳеч бир ОАВ бу ҳақида ҳолис хабар бермади. Айримлари эса шу вазиятда ҳам ғайирлик қилиб, ўзини ҳарбийлардан тош ва таёқлар билан ҳимоя қилаётган оломоннинг видеоларини тармоқларига юклаб, видео остига "Исроил армияси мусулмонларни жамоат тартибини сақлашга чорлагани учун қаршиликка учради" деб ёзишга ҳам улгурибдилар...

Ҳайрон ҳам бўлмадингизми???

© Shaydoi Jannat

@Ilmu_Irfon💯
Jum’a namozi vaqti faqat ayollar uyda o’tradi! 🙂

(Viqor bilan uyingizda o’tiring ). (Axzob surasi 33-oyat)!

موسي اوجيزي
Уйланиш истагида юрганлар учун

Аллоҳ таоло айтади:

رَبِّ إِنِّى لِمَآ أَنزَلْتَ إِلَىَّ مِنْ خَيْرٍ فَقِيرٌ

«Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман» (Қасос сураси, 24-оят).

Дуонинг ўқилиши: «Роббий, инний лима анзалта илайя мин хойрин фақийр»

Баъзи аҳли илмлар айтадиларки, ким уйланиш истагида бўлса, шу дуони кўп ўқисин. Аллоҳ таоло шу оятнинг ортидан шундай марҳамат қилади:

فَجَآءَتْهُ إِحْدَىٰهُمَا تَمْشِى عَلَى ٱسْتِحْيَآءٍ

Бас, икковларидан бири ҳаё билан юриб келди. (Қасос сураси, 25-оят)

* Турмуш қуриш истагидаги қизлар қуйидагича дуо қиладилар:

Роббий инний лима анзалта илайя мин хойрин фақийро.


@Ilmu_Irfon👳🏻‍♂🧕🏼
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Бир кишига: «Аллоҳдан қўрққин!» дейилганда, унинг: «Сен олдин ўзингни бил!» дейиши, Аллоҳ таолонинг наздида энг катта гуноҳлардандир».

© Имом Бағовий, «Тафсири Бағовий», 1-жуз, 236-саҳифа

@Ilmu_Irfon
Диққат савол:

Мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа роضияллоҳу анҳуга биринчи бор ким «Имом Аъзам» деган унвонни берган?

Жавобни ботга ёки комментга ёзинг.

@Ilmu_IrfonBot
Имом Молик розияллоҳу анҳунинг қизи «Муватто»ни,

Алоуддин Самарқандий роҳматуллоҳи алайҳининг қизи отасининг «Туҳфатул фуқаҳо» китобини,

Аббос ибн Абул Фатҳ роҳматуллоҳи алайҳининг қизи 15 жузлик «Ал-муғний» китобининг аксарисини,

Али ибн Иброҳим роҳимаҳуллоҳнинг онаси 30 жузлик «Ал-жавоҳир» китобини ёддан биларди!

@Ilmu_Irfon📚
Уйланиш арафасида юрган йигит кўпни кўрган олим ҳузурига келиб деди:
– Мен яқинда уйланаман, насиҳат қилсангиз.
– Хотининг ҳақида дўстларингга гапирма, дўстларинг ҳақида хотинингга гапирма!

Ҳамдард китоби 📚
Илму Ирфон 📚
Диққат савол: Мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа роضияллоҳу анҳуга биринчи бор ким «Имом Аъзам» деган унвонни берган? Жавобни ботга ёки комментга ёзинг. @Ilmu_IrfonBot
Саволнинг жавоби👇🏻


Мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга биринчи бор Имом Шофeий роҳимаҳуллоҳ «Имом Аъзам» деган унвонни берган
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#премъера

📹 «Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг элчиси»
💾 620 мегабайт
2:56:59
📺 Youtube орқали кўриш учун👇
https://youtu.be/PMQiq7XzQJQ
@mehrob_uz

@Ilmu_Irfon
@Ilmu_Irfon
@Ilmu_Irfon
Audio
Tahoratli yurish fazilati haqida.

Shayx Yorqinjon domla rohimahulloh.

@Ilmu_Irfon
Аёл кўчада ноқулай йиқилиб тушди. Қараб турган бир гурух кишилар қаттиқ кулиб юборишди. Аёл турди-да, “яхшиям эркаклар йўқ экан” деди-да, кетди.
Аёл киши Рабби билан орасини ислоҳ қилса, Аллоҳ унинг эри ва фарзандларини ислоҳ қилиб қўяди. Натижада у тақводор фарзандларни дунёга келтира бошлайди. Аммо уй бекаси кино ва сериалларга муккасидан кетган, бозор ёки йиғилишларга бориш унинг севимли ишига айланган бўлса, улар бизга солиҳ ўғиллар, солиҳа қизларни дунёга келтира олишармиди?!
Келинг бу тўрт кунлик дунёда яхши экинлар экиб, икки дунё саодатига эришиб олайлик. Йўқса, поезд ўтиб кетади. Аллоҳ сақласин!

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
«Оила — бахт-саодат маскани»

@Ilmu_Irfon👳🏻‍♂🧕🏼