Irshod.uz | Rasmiy kanal
593 subscribers
2.71K photos
620 videos
6 files
2K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 13 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
23 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:07
Қуёш - 04:50
Пешин - 12:30
Аср - 17:41
Шом - 20:02
Хуфтон - 21:43

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров мўмин-мусулмонларга соф исломий таълимотни етказиш, халқимизнинг маънавиятини юксалтиришга катта ҳисса қўшяптилар. Устознинг маърузаларини барча интиқ билан кутади. Воиздан билмаганларини сўраб олиш учун одамлар турли саволлар йўллашади. Ана шундай саволлардан бири тўйлар, аниқроғи, тўйларимиздаги турли бидъатлар ҳақида. Айниқса, қайнота билан келиннинг вальс тушиши қачондан бери бизда урф бўлди? Бу одатларни кимлар чиқаряпти? Динимиз бу ҳақда нима дейди? Ана шу саволларга батафсил жавобларни ушбу видеони томоша қилиб билиб оласиз.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Биз фақатгина «Ўқи!» дея ўқишга, илмга буюрилган уммат эмасмиз. Балки биз «Роббинг номи билан ўқи!» деб буюрилган умматмиз. Зеро, ўқийдиган нарсанг Аллоҳ томон йўналган бўлиши лозим. Арзимас ва аҳамиятсиз нарсаларни ўқиш билан вақтингни беҳудага сарф этма!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#ҳадис

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишининг ният қилган нарсаси бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўшанга бўлади», дедилар».


Бешовлари ривоят қилишган.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Ақидада адашмайлик!

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
ЎРИНГА ЁТИШ ОДОБЛАРИ

Эй, фарзанд!
Кечаси ухлаш учун ўринга ётишдан аввал Таборак сураси ўқилади.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шу сурани ўқимасдан ўринларига кириб ухламасдилар. Бир ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай марҳамат этадилар:

“Ётадиган вақтда Таборак сурасини бир марта ўқиган киши қабрига қўйилган пайтда шу суранинг ўн ояти бошида, ўн ояти кўксида, ўн ояти эса ёнларида туриб кутади. Сўровчи фаришталар келганда бу оятлар:

«Бу киши билан сизнинг ишингиз (бўлмасин) йўқ. Бу киши ҳар тун ўрнига ётишдан олдин бизни ўқирди. Унга оид савобларни бериш учун биз тайёр бўлиб кутиб турибмиз» дейишади”.

Ётаётганда «Таборак»ни ўқиганга Қадр кечасини ибодат билан ўтказганчалик савоб берилади. Мўминларнинг онаси ҳазрати Оиша (р.а) айтадилар.

“Бир кеча Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) менга шундай дедилар:

«Эй, Оиша! Қуръони каримни хатм эт. Аллоҳ таолони ўзингдан рози айла! Барча пайғамбарларни ўзингга шафоатчи қил. Барча мўминларни мамнун этиб, ўзингга дуочи қил. Кейин яхши тушлар кўриб ухла!» дедилар. Сўнгра намозга турдилар.

«Ё Расулуллоқ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)! Ота-онам, жоним йўлингизда фидо бўлсин! Бунча кўп нарсани бир соат ичида қандай қилиш мумкин?!» Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) намозларини ўқиб бўлгач, менга қараб шундай дейдилар:

“Эй, Оиша! Уч марта «Ихлос» сурасини ўқисанг, Қуръонни хатм этган бўласан. Бир марта:

«Субҳаналлоҳи валҳамдулилаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азийм» десанг, Аллоҳ ризосини қозонасан.
Бир марта:

«Аллоҳумма солли ала муҳаммадин ва ала жамийил анбиёи вал мурсалийн!» десанг, барча пайғамбарларни ўзингга шафоатчи қиласан.
«Аллоҳум мағфирлий ва лил муъминийна вал муъминати вал муслимийна вал муслимати» десанг, барча мўминлар сендан мамнун ва сенга дуода бўладилар!”


Имом Ғаззолий "Эй фарзанд"дан.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 14 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
24 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:08
Қуёш - 04:50
Пешин - 12:30
Аср - 17:41
Шом - 20:02
Хуфтон - 21:43

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#дуо

“Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” ни ўқиш 99 дардга даводир. Буларнинг энг енгили ғам - ташвишдан қутулишдир”.

(Абу Нуайм)

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
CАВОЛ: Қазо намозларни ўқишдан аввал такбир айтиладими ёки йуқми? Баъзи домлаларимиз айтилади десалар, баъзилари шарт эмас дейишяпти. Шунга аниқлик киритиб берсангиз. Олдиндан рахмат.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қазо намозлар олдидан такбир айтиш суннат. Айтилмаса макруҳ бўлади. Агар қазо намозлар масжидда ўқилса, азон ва иқомат айтмаслик жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади", дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.).
Ибн Сунний ривоятлари.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Имоннинг шартлари

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Ҳаким айтдилар:

Агар Бухорога борсанг, (бу ўринда Бухорои шариф қадимда илм шаҳри, олимлару мадрасалар шаҳри эканига ишора бор) имом мужтаҳидлар ихтилофига киришишга ошиқма. Икки ой устоз қидириб, бу ҳақда ўйлаб кўр. Чунки сен бир олим олдига бориб, сўнгра дарси сенга ёқмай, уни тарк қилиб бошқа устозга бориб юраркансан, у таълимингда барака бўлмай қолади.
Демак, сен устоз танлаш ҳақида икки ой фикр юрит, маслаҳат қил, токи уни тарк қилишга ва ундан юз ўгиришингга тўғри келиб қолмасин. Ўрганган илминг баракали бўлишини ва у илмдан кўп фойдаланишни истасанг, бу хусусда шошма!

Имом Зарнужий ал-Ҳанафийнинг «Таълимул мутаъаллим» китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
❗️Ибодат амалларини очиқ ҳавода ташкил этиш тавсия қилинди

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, Республика махсус комиссияси томонидан:

📌кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари(очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар)да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;

📌
65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга улар томонидан диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;

📌Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилди.

Дин ишлари бўйича Ахборот хизмати

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 16 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
26 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:09
Қуёш - 04:51
Пешин - 12:31
Аср - 17:41
Шом - 20:02
Хуфтон - 21:43

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
ЗАРРА ҚАДАР КИБР


Саҳобалардан Ҳаким ибн Ҳизом розиёллоҳу анҳу қурайшнинг катталаридан эди. У ёш саҳобий Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳудан дарс олар эди. Ҳолбуки, Муоз ундан эллик ёш кичик эди. Бир киши Ҳаким ибн Ҳизомга:
- Шу кичкина боладан дарс оласанми? - деди
Шунда Ҳаким ибн Ҳизом розиёллоҳу анҳу:
- Кишиларни ҳалок қилган нарса кибрдир! - деди.

Кибр жуда хатарлидир. Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам масжидда саҳобалар билан ўтирганларида уларга дедилар:
- Кимнинг қалбида зарра қадар кибр бўлса у жаннатга кирмайди!
Шунда кишилардан бири:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Бир киши кийими ва ковуши чиройли бўлишини истайди. Бу ҳам кибрми?-деб сўради.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- Аллоҳ таоло гўзалдир, гўзалликни яхши кўради. Кибр бу - ҳаққа унамаслик ва кишиларни назарга илмасликдир!-дедилар.

"Ҳаққа унамаслик" дегани, ҳақ очиқ-ойдин бўлганидан сўнг уни рад қилиш, қабул қилмасликдир.
Баъзилар таҳоратни мукаммал қилишни билишмайди, аммо сен билан фиқҳий масалалар ҳақида баҳслашса ўзини раъйда худди Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдек, қиёсда имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳдек, далил келтиришда имом Молик роҳимаҳуллоҳдек, таржиҳда имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳдек сезади. Бу кибрдан бошқа нарса эмас.
Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ Андалуслик бир олим билан баҳслашади. Мажлисдан ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ ғолиб бўлиб қайтади. Уйига келгач, бир китоб эсига тушиб кетиб уни олиб ўқийди. Аниқлашича, у ноҳақ бўлиб, мағлуб бўлган олим ҳақ бўлиб чиқади. Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ китобдаги ўша масала остига чизиб қўяди. Унинг шогирдларидан бири:
- Устоз! Нима қилаяпсиз? - дея сўрайди.
Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ:
- Эртага бориб мен ноҳақ эканлигимни, унинг ҳақлигини унга аймоқчиман, дейди.
Шогирди:
- Ахир сиз ғолиб бўлдингиз-ку! Шундан кейин ҳам бораверасизми?! -дейди.
Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ:
- Иложи бўлганида ҳозир борган бўлар эдим! - дейди.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#оят

Аллоҳ таоло мусулмонларни бир-бирларига ёрдам беришга чақириб, бундай марҳамат қилади:

“... Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир”

(Моида сураси, 2-оят)

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
МАЪРУЗАЛАР МАНЗУР БЎЛМОҚДА

Ташриф давомида таниқли уламолар маҳаллалар аҳолисига маърузалар қилиб беришяпти.
Бугун пешин намозига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков “Коҳ ота”, Жалолиддин домла Ҳамроқулов “Усмон ибн Мазъун”, Шукрулло домла Эгамбердиев “Минор” ва Аброр Мухтор Али “ат-Термизий” жоме масжидларига ташриф буюриб, мўмин-мусулмонларга “Шукрнинг фазилати ва юртимизда диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаёган ислоҳотлар” мавзусида чиройли маърузалар қилиб беришди.

Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈