Irshod.uz | Rasmiy kanal
588 subscribers
2.73K photos
624 videos
6 files
2K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
МАЪРУЗАЛАР МАНЗУР БЎЛМОҚДА

Ташриф давомида таниқли уламолар маҳаллалар аҳолисига маърузалар қилиб беришяпти.
Бугун пешин намозига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков “Коҳ ота”, Жалолиддин домла Ҳамроқулов “Усмон ибн Мазъун”, Шукрулло домла Эгамбердиев “Минор” ва Аброр Мухтор Али “ат-Термизий” жоме масжидларига ташриф буюриб, мўмин-мусулмонларга “Шукрнинг фазилати ва юртимизда диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаёган ислоҳотлар” мавзусида чиройли маърузалар қилиб беришди.

Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 17 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
27 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:09
Қуёш - 04:51
Пешин - 12:31
Аср - 17:41
Шом - 20:02
Хуфтон - 21:43

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Ҳақ_йўлда_сабр_ва_сабот_кўрсатиш.

Юсуф алайҳиссалом катта қийинчиликларни бошидан кечирдилар: акалари қудуққа ташлаб кетишди, У Зотни карвон аҳли қудуқдан чиқариб олиб, Мисрда қул қилиб сотишди, Миср азизининг хонадонида аёллар макрига ва туҳматига учраб, бир неча йил зиндонда ётдилар. Бу қийинчиликларни Аллоҳ таолонинг синови деб билганлари сабабли, бир неча йиллардпн кейин ҳасадгўй акаларига дуч келганларида ҳам, уларга яхши муомала қилдилар. Уларнинг қилмишларини кечирдилар. Мана шу бағрикенглик барчамизга катта ибратдир.

Яна бу қийинчиликлар У Зотни ҳақ йўлдан, пайғамбарлик вазифасини бажаришдан тўса олмади. Ҳатто зиндонда икки ҳамроҳлари туш таъбирини сўрашганда, уларга аввал Аллоҳ таолони танитишдан гап бошлаб, диннинг моҳиятини баён қилдилар:

يَا صَاحِبَيِ السِّجْنِ أَأَرْبَابٌ مُتَفَرِّقُونَ خَيْرٌ أَمِ اللَّهُ الْوَاحِدُ الْقَهَّارُ

яъни: “Эй, икки ҳамзиндонларим! Турли-туман “илоҳлар” яхшими ёки ягона ва ғолиб Аллоҳми?” (Юсуф сураси 39-оят).

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Раддия

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 18 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
28 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:09
Қуёш - 04:52
Пешин - 12:31
Аср - 17:41
Шом - 20:02
Хуфтон - 21:43

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 19 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
29 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:10
Қуёш - 04:52
Пешин - 12:31
Аср - 17:42
Шом - 20:02
Хуфтон - 21:42

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
СОЛИҲА АЁЛ сифатлари.

Абу Ҳурайра Розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ё Расулаллоҳ, аёлларнинг қандоғи энг яхшисидир», - дейилди. «Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани. Қачон амр қилса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила ҳилоф қилмайдигани», - дедилар»

(«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.)

"Бахтиёр оила" китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
“Бахт” сўзи Қуръонда қуйидаги икки ўриндан бошқа ерда зикр қилинмаган.
Биринчиси: “У келган кунда ҳеч бир жон гапира олмас. Магар У зотнинг изни ила (гапирур). Бас, улардан бадбахтлари ва бахтлилари бордир”. (Ҳуд сураси, 105- оят).
Иккинчиси: “Бахтли бўлганлар жаннатдадирлар. Улар унда, модомики осмонлару ер бор экан, абадийлар. Магар Аллоҳ хоҳласа, (Ўзи билур). Бу туганмас инъомдир”. (Ҳуд сураси, 108-оят).

Биринчисида бахт-саодатнинг вақти баён этилади. У қиёмат кунидир.
Иккинчисида эса бахт-саодатнинг жойи баён этилади. У жаннатдир.
Демак, бирон нарсани унинг ўрнидан бошқа ердан, ўриндан излаш бефойдадир. Шунингдек, бирон нарсани бошқа вақтидан бошқа вақтда кутиш, интизор бўлиш ҳам бефойдадир.
Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўраймиз, Ўз фазли ила бизни, ота-оналаримизни ва барча мусулмонларни бахтиёр инсонлардан этсин! Амин.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Абу Али Даққоқ раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Ихлос – халқнинг мулоҳазасидан сақланмоқ, ўзни тутмоқдир.
Сидқ – нафснинг чорловларидан тоза бўлмоқ, пок бўлмоқдир.
Мухлис – риёси бўлмаган кишидир.
Содиқ – фахрланиши йўқ, ўзига бино қўймаган кишидир.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#дуо

﴿ رَبِّ إِنِّیۤ أَعُوذُ بِكَ أَنۡ أَسۡـَٔلَكَ مَا لَیۡسَ لِی بِهِۦ عِلۡمࣱۖ وَإِلَّا تَغۡفِرۡ لِی وَتَرۡحَمۡنِیۤ أَكُن مِّنَ ٱلۡخَـٰسِرِینَ ﴾

Парвардигорим, мен Сендан ўзим билмаган нарсани сўрашдан паноҳ тилайман! Энди агар мени мағфират қилиб, Ўз раҳматингга олмасанг, зиён кўргувчилардан бўлиб қолурман.

Ҳуд сураси, 47- оят.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈