Irshod.uz | Rasmiy kanal
593 subscribers
2.73K photos
623 videos
6 files
2K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!»


(Ҳаж сураси 37-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин»

(Каҳф сураси 110-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

"Сиз тоғларни кўриб тек қотиб турибди, деб ўйларсиз. Ҳолбуки, улар ҳам худди булутлар юргандек юрарлар. (Бу) барча нарсани пухта қилган Зот — Аллоҳнинг ҳунаридир. Албатта У Зот сизлар қилаётган (барча) ишлардан Огоҳдир".

(Намл сураси, 88-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
🔻«АҲЛИМИЗНИ ҚАНДАЙ САҚЛАЙМИЗ?»🔻

#Оят
«Эй иймон келтирганлар, ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлар ва тошлардан бўлган ўтдан қўрқитинг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмайдилар ва нима буюрилса, шуни бажарадилар»
(Таҳрим сураси, б-оят).
🔸 🔸 🔸
Аҳли аёлини, фарзандларини диндор қилиб тарбиялаш оила бошлиғининг Аллоҳнинг олдидаги бурчи эканлигига юқоридаги ояти карима ёрқин далилдир. Одамлар орасида ўзингни бил, ўзгани қўй, деган номаъқул гап юради. Лекин шариат бўйича эр хотин учун, ота болалар учун масъулдир. Қиёматда Аллоҳнинг ҳузурида жавоб беради.
Ҳазрати Умар юқорида зикр қилинган ояти карима нозил бўлгандан сўнг:
🔸 🔸 🔸
#Ҳадис
«Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)! Ўз нафсимизни-ку сақлаймиз, аҳлимизни қандай сақлаймиз?», деб сўраган эканлар.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Аллоҳ сизларни нимадан қайтарган бўлса, уларни ҳам қайтарасизлар. Аллоҳ сизларни нимага буюрса, уларни ҳам буюрасизлар»,
деб жавоб берган эканлар.
🔸 🔸 🔸
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу:
«Ўзингизга ва аҳлингизга яхшиликни таълим беринглар ва уларни одобли қилинглар», деб айтганлар.
🔸 🔸 🔸
Ҳадиси шарифда
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй аҳлим, намоз ўқинг, закот беринг, мискинларга, етимларга, қўшниларга яхшилик қилинг. Шояд Аллоҳ сизларни жаннатда бирга қилса, деган одамга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», деганлар.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Бу шундай китобки, Биз уни Сизга оятларини тадаббур қилсинлар ва ақл эгалари эслатма олсинлар учун нозил қилганмиз»

(Сод сураси 29-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Аллоҳ таоло Сабаъ сурасида марҳамат қилади:

«Сен: «Мен сизга биргина нарсани ваъз қилурман: Аллоҳ учун холис, иккита-иккита ва битта-битта туриб, бир фикр юритиб кўринглар. Соҳибингизда ҳеч қандай жиннилик йўқ. У сизларга шиддатли азобдан олдинги огоҳлантирувчи, холос», деб айт» (46-оят).

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
#оят

Аллоҳнинг оятлари ҳақида фақатгина куфр келтирганлар талашиб-тортишурлар. Бас, уларнинг юртларда айланиб юришлари сени алдаб қўймасин.

(Кофирлар ҳукм ва султонга, бошқа нарсаларга эга бўлишлари мумкин, бу ҳоллар мўмин кишини алдаб қўймаслиги керак.)

Ғофир
сураси, 4-оят

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Динларини (фирқаларга) бўлиб, (турли) гуруҳларга айланганлар (учун) бирор нарсада (Сиз масъул) эмассиз. Уларнинг иши Аллоҳга (ҳавола). Сўнгра (У) уларни қилиб юрган амалларидан огоҳ қилур»

(Анъом сураси 159-оят).

Улашинг: @irshooduz
#оят

Жаҳаннам учун жинлар ва инсонларнинг кўпчилигини яратганмиз. Уларда қалблар бор, "лекин" улар билан «англамайдилар». Уларда кўзлар бор, "лекин" улар билан «кўрмайдилар». Уларда қулоқлар бор, "лекин" улар билан «эшитмайдилар». Ана ўшалар ҳайвонлар кабидирлар. Балки, улар "янада" адашганроқдирлар. Айнан ўшалар ғофиллардир.

Аъроф сураси 179-оят

🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Жаҳаннам учун жинлар ва инсонларнинг кўпчилигини яратганмиз. Уларда қалблар бор, "лекин" улар билан «англамайдилар». Уларда кўзлар бор, "лекин" улар билан «кўрмайдилар». Уларда қулоқлар бор, "лекин" улар билан «эшитмайдилар». Ана ўшалар ҳайвонлар кабидирлар. Балки, улар "янада" адашганроқдирлар. Айнан ўшалар ғофиллардир.

Аъроф сураси 179-оят

🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги (фаришта)лар (яккаю ягона) Парвардигорларига ҳамд билан тасбеҳ айтурлар ва Унга имон келтирурлар ҳамда имон келтирган кишиларни мағфират этишини сўрарлар: «Парвардигоро, Ўзинг раҳмат ва илм жиҳатдан барча нарсани эгаллагандирсан. Бас, тавба қилган ва йўлингга эргашган кишиларни мағфират эт ва уларни дўзах азобидан сақла! Парвардигоро, уларни ҳам, уларнинг ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари орасидаги солиҳ бўлган кишиларни ҳам Ўзинг уларга ваъда қилган мангу (жаннат) боғларига дохил қилгин! Албатта, Сен Азиз (қудратли) ва Ҳаким (ҳикматли зот)дирсан. Ўзинг уларни барча ёмонликлардан асрагин, Кимни ўша кунда (қиёматда) ёмонликлардан асрасанг, бас, ҳақиқатан унга раҳм қилган бўласан. Мана шу улкан ютуқдир» (деб дуо қилурлар).

Ғофир сураси 7-9-оятлар

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
#оят

Имон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга хушхабар берингки, улар учун (жаннатда) остиларидан анҳорлар (суви) оқиб турувчи боғлар бордир. Ризқ этилган мевалардан ҳар гал тановул қилганларида: «Бу илгари биз еган меваларнинг худди ўзи-ку?!» – дейдилар. Зеро, уларга (сурати) бир-бирига ўхшаш мевалар берилган эди. Яна улар учун у ерда покиза хотинлар бордир ва улар у ерда абадий қолувчилардир.

(Бақара сураси 25-оят)

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин»

(Каҳф сураси 110-оят).

🌐 Улашинг: @irshooduz