Irshod.uz | Rasmiy kanal
588 subscribers
2.73K photos
624 videos
6 files
2K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
АЛАМЛИ АЗОБДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу: “Ким бир фаҳш иш ҳақида эшитиб, уни овоза қилса, у ҳам худди шу ишни қилган киши кабидир”, деганлар.

Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, иймон келтирган кишилар ўртасида беҳаёлик ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир”. (Нур сураси, 19-оят)

Ушбу оят дунё ва охират азоби нафақат баҳаёликни тарқатувчи кишиларга, балки ӯзлари тарқатмасада, лекин тарқалишини истайдиган кишиларга ҳам шундай азоб борлигидан огоҳлантиряпти.

Азобдан эҳтиёт бўлинг!


“Ҳикматлар чашмаси”дан

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 22 - Шаввол 1442 ҳ.й
3 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:11
Қуёш - 04:51
Пешин - 12:26
Аср - 17:34
Шом - 19:53
Хуфтон - 21:31

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
«Аллоҳга «қарзи ҳасана» берадиган киши борми?! Бас, У Зот унга бир неча марта кўпайтириб қайтаради ва унга карамли ажр бор».

(Бақара, 245-оят)

Ушбу оят нозил бўлганда Абу Даҳдаҳ Ансорий исмли саҳоба:

– Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ таоло биздан қарз хоҳлаяптими? – деди.
– Ҳа, эй Абу Даҳдаҳ, – дедилар У зот. Шунда Абу Даҳдаҳ Расулуллоҳ алайҳиссаломга:
– Қўлингизни беринг, – деди-да, у зотининг муборак қўлларидан тутдиб: – Мен Роббимга боғимни қарз бердим, – деди.
Унинг боғида олти юз туп хурмоси, хотини Умму Даҳдаҳ ва фарзандлари бор эди. Абу Даҳдаҳ боғига келиб, хотини Умму Даҳдаҳни чақирган эди, у:
– Лаббай! – деб чиқди. Абу Даҳдаҳ:
– Боғдан чиқ, мен уни Роббимга қарз бердим, – деди.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турмуш ўртоғим билан 6 ойдан бери бирга яшамайман. Шу ҳолатда бошқа оила қурсам бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#оят

(Эй, Муҳаммад!) Биз Сизни фақат (мўминларга жаннатдан) хушхабар берувчи, (кофирларни эса охират азобидан) огоҳлантирувчи қилиб юбордик.

Фурқон сураси 56-оят

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Фатво: Машинада юқори тезликда ҳаракатланиш оқибатида вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган мақомида бўлади

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга доир фатво эълон қилди.

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Фатвога кўра:

☑️ йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш шаръан вожиб амал ҳисобланади. Мусулмонлар ушбу қоидаларга эътиқодан ва қунт билан амал қилишлари керак;

☑️ рухсат этилгандан юқори тезликда ҳаракатланиши оқибатида рўй берган бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган ҳайдовчи шаръий жиҳатдан ҳаддидан ошган ва ўз жонига қасд қилган мақомида ҳисобланади.

☑️ йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмайдиган ёки бунга лаёқати бўлмаган шахсларнинг транспорт воситасини бошқариши жоиз эмас;

☑️ йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳолатда транспорт воситасини бошқариш шаръан жоиз эмас;

☑️ транспорт воситаси йўлга яроқли бўлмаган ҳолатда ундан фойдаланиш шаръан ман этилади;

☑️ йўл жамоа фойдаланадиган тармоқ экани сабабли йўл ҳаракати иштирокчилари ўзаро одоб ва маданият билан муносабатда бўлишлари, бошқаларга халақит беришдан, қўпол сўз ва хатти-ҳаракатлардан сақланишлари лозим.

“Мусулмон кишини йўл ҳаракати қоидалари, одоб ва маданиятларига амал қилиши кузатув камералари ёки йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўлинмалари ходимлари назорат қилаётгани учун эмас, балки амалдаги йўл ҳаракати қонун-қоидаларига амал қилиш – Ислом шариатининг талаби деб эътиқод қилган ҳолда бажариши керак. Шунда йўлда юриш ҳам ибодатга айланади. Валлоҳу аълам”, - дейилади фатвода.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
#Жума_муборак

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Абулқосим Заҳровий дорини беморнинг қонига аралаштириб (томирдан) юборилса, унинг таъсири тез бўлишини тажрибалар орқали кашф қилди. Шунинг учун у киши ҳозирги кунимизгача ишлатиб келинаётган тиббий шприц- уколнинг ихтирочиси саналади.
Бу зот ўша даврда Андалусияда энг буюк жарроҳ дея танилган. Шу сабабдан уни “замонавий хирургиянинг отаси” деб ҳам сифатлашади. Унинг қаламига мансуб улкан қомусий қўлланма «ат-Тасриф лиман ъажаза ъанит таълиф» китоби бўлиб, ўттиз жилддан иборатдир.

Изоҳ:
Мусулмон тиббиёт олими Абулқосим Заҳровий тарихдаги биринчи стоматолог- тиш жарроҳи ҳам эканини биласизми?

Ушбу олим тиш жароҳати учун махсус ускуналарни ихтиро қилган. Ундан ташқари тишни текисловчи ускунани ҳам ясаган. У тиш текислашда тилла ва кумуш иплардан фойдаланган. Ўзи таълиф этган китобида тишни суғуриш, милк остидаги синган илдизни суғуриш ҳақида тўхталган. У оғиз, милк ва тишга етадиган касалликлар муолажаси ҳақида ҳам бир фасл ёзган.
Ундан ташқари, Абулқосим Заҳровий тарихда биринчи бўлиб, кўкрак бези саратонини жарроҳлик йўли билан даволаган. У 200 дан ортиқ жарроҳлик асбобларни ихтиро қилган олим ҳисобланади. У саратонни бошланғич даврида тўлиғича олиб ташлаш имкони бўлса, даволаш мумкин дейди. Олим Испаниянинг Мадинатуз Заҳро шаҳрида 936-мелодий сана туғилиб, 1013-мелодий санада Қуртуба шаҳрида вафот топган.
X – XI асрларда яшаб ижод қилган. Европада уни “Абулькасис” деб номлашган.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Уялмасанг билганингни қил"

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


🗓 24 - Шаввол 1442 ҳ.й
5 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:10
Қуёш - 04:50
Пешин - 12:26
Аср - 17:35
Шом - 19:55
Хуфтон - 21:34

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#оят

(Аллоҳ буюрадики), Раббингиздан мағфират (кечирим) сўрангиз, сўнгра Унга тавба қилингиз, шунда (У) сизларни маълум муддат (ажалларингиз охири) гача чиройли баҳра билан баҳраманд қилур ва ҳар бир фазлли (карамли, сахий) кишига Ўз фазлини ато этур. Агар юз ўгирсангиз, бас, мен сизларга Улуғ кун (қиёмат) азоби (етиши) дан қўрқаман.

Ҳуд сураси 3-оят

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 25 - Шаввол 1442 ҳ.й
6 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:09
Қуёш - 04:50
Пешин - 12:27
Аср - 17:36
Шом - 19:55
Хуфтон - 21:34

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Соч ва қошни тердирса бўладими?

САВОЛ: – Ҳурматли Шайх ҳазратлари аёлларга соч кестириш ва қошини тердириш мумкинми, чунки мани аёлим шу ишни қилишни мандан сўрамоқда қандай жавоб берсам бўлади (аёлим уйда ўтиради ишламайди).

ЖАВОБ:
– Соч масаласи сизнинг рухсатингизга боғлиқ. Фақат аёлларнинг соч кесишидан эркакларникига ўтиб кетмаслик керак. Қош теришга рухсат йўқ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болалар билан мулоқотдаги услублари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болалар билан шундай гаплашар эдиларки, улар ўзларини худди катталардек ҳис этишарди. Аммо айрим одамлар болалар билан кулгили товушлар чиқариб ўйнашади. Баъзан кўчадаги болалар билан ҳам уларнинг жиғига тегиб, ўзлари қочиб кетмагунча ҳазиллашадилар. Ҳатто 10 ёшар болани юзларини чимчилаб худди гўдакка ўхшаб кулишини кутамиз. Бундай эркалашларда бола ўзини катталардек ҳис қилмайди. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн Аббос билан суҳбатлашганда, унга нималарни айтганларини биласизми? У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Эй болакай! Мен сенга калималарни ўргатаман. Аллоҳни(нг буйруғу қайтариқларини) муҳофаза қилгин, шунда У Зот сени муҳофаза қилади. Аллоҳни муҳофаза қилсанг, У Зотни рўпарангда топасан. Сўрамоқчи бўлсанг, Аллоҳдан сўра. Кўмак истамоқчи бўлсанг, Аллоҳдан иста. Билки, агар бутун уммат (маҳлуқотлар) сенга бирор манфаат бериш учун жамланса ҳам, Аллоҳ сенга ёзган нарсадан бошқасини бера олмайди. Агар уларнинг ҳаммаси сенга бирор зарар етказиш учун жамланса ҳам, Аллоҳ сенга ёзган нарсадан бошқасини етказа олмайди».

Ушбу муборак ҳадис Ибн Аббос розияллоҳу анҳу орқали бизгача етиб келди. Бу гўзал сўзларни Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тинглаганларида бор йўғи 9 ёшда эдилар...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Такаасур сурасини ўқиш 1000 оятга баробардир!!!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлардан ким ҳар куни минг оят ўқий олади?" деб сўрадилар. Саҳобалар розияллоҳу анҳум: "Ким ҳам ҳар куни минг оят ўқий оларди" дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз ҳам «Алҳаакумут такаасуру»ни ўқишга қодир эмасми?» дедилар.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 26 - Шаввол 1442 ҳ.й
7 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:09
Қуёш - 04:50
Пешин - 12:27
Аср - 17:36
Шом - 19:56
Хуфтон - 21:35

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
ИНСОННИНГ САОДАТИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ОМИЛЛАР:

1. Солиҳ амал: "Эркакми ё аёлми - кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз" (Нахл сураси, 97-оят).

2. Яхши аёл: "...Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қил!" (Фурқон сураси, 74-оят).

3. Кенг уй: Ҳадис: "Эй Аллоҳ, мен учун ҳовлимни кенг қилгин".

4. Ҳалол, покиза касб: Ҳадис: "Аллоҳ покдир, покизаларни севар".

5. Чиройли хулқ ва инсонлар меҳрини қозониш: "Яна мени қаерда бўлсам баракотли қилди" (Марям сураси, 31-оят).

6. Қарздан саломат ва нафақада тежамкор бўлиш:
"Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида - мўътадилдир" (Фурқон сураси, 67-оят).
"(Бахиллик қилиб) қўлингизни бўйнингизги боғлаб ҳам олманг. (Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг!" (Исро сураси, 29-оят).

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз" китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈