Irshod.uz | Rasmiy kanal
585 subscribers
2.73K photos
624 videos
6 files
2K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 25 - Шаввол 1442 ҳ.й
6 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:09
Қуёш - 04:50
Пешин - 12:27
Аср - 17:36
Шом - 19:55
Хуфтон - 21:34

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Соч ва қошни тердирса бўладими?

САВОЛ: – Ҳурматли Шайх ҳазратлари аёлларга соч кестириш ва қошини тердириш мумкинми, чунки мани аёлим шу ишни қилишни мандан сўрамоқда қандай жавоб берсам бўлади (аёлим уйда ўтиради ишламайди).

ЖАВОБ:
– Соч масаласи сизнинг рухсатингизга боғлиқ. Фақат аёлларнинг соч кесишидан эркакларникига ўтиб кетмаслик керак. Қош теришга рухсат йўқ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болалар билан мулоқотдаги услублари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болалар билан шундай гаплашар эдиларки, улар ўзларини худди катталардек ҳис этишарди. Аммо айрим одамлар болалар билан кулгили товушлар чиқариб ўйнашади. Баъзан кўчадаги болалар билан ҳам уларнинг жиғига тегиб, ўзлари қочиб кетмагунча ҳазиллашадилар. Ҳатто 10 ёшар болани юзларини чимчилаб худди гўдакка ўхшаб кулишини кутамиз. Бундай эркалашларда бола ўзини катталардек ҳис қилмайди. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн Аббос билан суҳбатлашганда, унга нималарни айтганларини биласизми? У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Эй болакай! Мен сенга калималарни ўргатаман. Аллоҳни(нг буйруғу қайтариқларини) муҳофаза қилгин, шунда У Зот сени муҳофаза қилади. Аллоҳни муҳофаза қилсанг, У Зотни рўпарангда топасан. Сўрамоқчи бўлсанг, Аллоҳдан сўра. Кўмак истамоқчи бўлсанг, Аллоҳдан иста. Билки, агар бутун уммат (маҳлуқотлар) сенга бирор манфаат бериш учун жамланса ҳам, Аллоҳ сенга ёзган нарсадан бошқасини бера олмайди. Агар уларнинг ҳаммаси сенга бирор зарар етказиш учун жамланса ҳам, Аллоҳ сенга ёзган нарсадан бошқасини етказа олмайди».

Ушбу муборак ҳадис Ибн Аббос розияллоҳу анҳу орқали бизгача етиб келди. Бу гўзал сўзларни Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тинглаганларида бор йўғи 9 ёшда эдилар...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Такаасур сурасини ўқиш 1000 оятга баробардир!!!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлардан ким ҳар куни минг оят ўқий олади?" деб сўрадилар. Саҳобалар розияллоҳу анҳум: "Ким ҳам ҳар куни минг оят ўқий оларди" дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз ҳам «Алҳаакумут такаасуру»ни ўқишга қодир эмасми?» дедилар.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 26 - Шаввол 1442 ҳ.й
7 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:09
Қуёш - 04:50
Пешин - 12:27
Аср - 17:36
Шом - 19:56
Хуфтон - 21:35

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
ИНСОННИНГ САОДАТИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ОМИЛЛАР:

1. Солиҳ амал: "Эркакми ё аёлми - кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз" (Нахл сураси, 97-оят).

2. Яхши аёл: "...Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қил!" (Фурқон сураси, 74-оят).

3. Кенг уй: Ҳадис: "Эй Аллоҳ, мен учун ҳовлимни кенг қилгин".

4. Ҳалол, покиза касб: Ҳадис: "Аллоҳ покдир, покизаларни севар".

5. Чиройли хулқ ва инсонлар меҳрини қозониш: "Яна мени қаерда бўлсам баракотли қилди" (Марям сураси, 31-оят).

6. Қарздан саломат ва нафақада тежамкор бўлиш:
"Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида - мўътадилдир" (Фурқон сураси, 67-оят).
"(Бахиллик қилиб) қўлингизни бўйнингизги боғлаб ҳам олманг. (Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг!" (Исро сураси, 29-оят).

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз" китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
ЭШШАК ГЎШТИ ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром

668-CАВОЛ: Эшшак гўшти ҳақида маълумот берсангиз. Уни ҳаром деб эшитганмиз, лекин ҳозирги кунда баъзи жойларда сотиляпти экан. Шу мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу мутлақо мумкин эмас. Чунки шариатда “истемоли ножоиз бўлган нарсанинг савдоси ҳам ножоиз” деган қоида бор. Эшак гўштининг ҳаромлиги “Ҳайбар” ғазоти кунида Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан баён қилинган очиқ ҳақиқатдир. Бунга Имом Бухорий ўз саҳиҳларида Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадис далил бўлади.

نهى النبي صلى الله عليه وسلم يوم خيبر عن لحوم الحمر، و رخص في لحوم الخيل.

“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳайбар кунида эшак гўштини ейишдан қайтардилар ва от гўштига рухсат бердилар”. (Имом Бухорий ривояти).

Худди шунингдек “Саҳиҳ Муслим”да ҳам қуйидагича ривоят келган:

عن أبي ثعلبة الخشني: حرم رسول الله صلي الله عليه وسلم لحوم الحمر الأهلية‘‘

“Абу Саълаба ал Хушаний разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эшак гўштини ейишни ҳаром қилдилар”. (Имом Муслим ривояти).

Ҳар бир мўмин мусулмон киши унутмаслик керакки, эшак гўштининг ҳаромлигини юқорида келтирилган ва бундан бошқа ҳадислар орқали Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилганлар. Ҳолбуки, у зот бирор бир нарсани ҳалол ёки ҳаром дейишда ўз нафсларига таянмаслигида шак шубҳа йўқ. Зеро, Аллоҳ таоло:
“У ҳаводан нутқ қилмас” деб марҳамат қилган. (Нажм сураси, 3 оят).

Зотан шундай экан, мусулмон киши Аллоҳ ва унинг Расули ҳаромлигин очиқ айтган нарсалардан бутунлай йироқ бўлишлиги лозим ва лобид ишлардандир. Аллоҳ таоло Ўз каломида шундай деган: “... Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар. Аллоҳдан қўрқинглар...” (Ҳашр сураси, 7 оят).

Юқоридагилардан келиб чиқиб уламоларимиз эшак гўштининг ҳаромлигини мўътабар фиқҳий манбааларимизда ҳам келтирганлар. Жумладан “Фатовои Ҳиндия”, “Муҳити Бурҳоний” каби китобларда:

واما الحمار الاهلي فلحمه حرام

“Аммо хонаки эшак гўшти ҳаромдир” дейилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Каъбанинг бир бурчагида ўтирган Умаййа ибн Халафнинг ҳалибери қўзғалиш нияти йўқ эди. Бироқ яқинлашиб келаётган Уқба ибн Абу Муойтни кўрган заҳоти ичига бир хавотир тушди.

У фасодчи бир машмаша ёки фитна чиқармоқчи экани турқидан маълум эди. Уқба келиб, бурқситиб чекканча Умаййанинг атрофида айлана бошлади ва бу ҳам етмагандек атай Умаййанинг юзига бирикки тутун пуфлади. Хотинларга қилинадиган 6у одатдан Умаййанинг ғазаби қўзғади.
— Бу нима қилиқ, эй Уқба! — деб ўшқирди у. Овозида таҳдид ҳам бор эди.
Уқба индамай қилиғида давом этаверди. Ана шунда Умаййанинг жони ҳалкумига келди.
— Ҳой, мен сенга айтаётибман! Бас қиласанмийўқми?
Уқба бу гал қилиғини қўйиб, мазахли овозда деди:
— Ўзи аёллар ўртасида ўтирсанг ҳам, ярашадиган бўпқопти.
У очикданочиқ ҳақорат қилмоқда эди.
— Оғзингга қара! Нима деяётганингни биласанми?
— Билгандачи! Қавминг жангга кетаётган бир пайтда сен хотинларга ўхшаб нима қилиб ялпайиб ўтирибсан?

Умаййа секин турди. Нафратла Уқбага қараб туриб, бир оғиз «Пасткаш!» дедию нари кетди. Ёмон бўлди. Обрўли одамлар олдида ҳақоратга учради. Шошмай турсин! Лекин ёшини баҳона қилиб урушга чиқмоқчи эмасди. Қолаверса, ичига қўрқув солиб, нафратини тоширган ёлғиз Уқба эмас. Бир неча ой аввал мадиналик биродари Саъд ибн Муоздан хунук хабар эшитган эди. Расулуллоҳ уни ўлдирар эмиш! Шундан бери Умаййа умрининг охиригача Макка ташқарисига чиқмасликка қарор берган эди.

У ўзини мазах қилиб, аёллар тоифасига қўшган Уқбага: «Бу жангга чиқиш мен учун ўлим билан баробар, сен нимани ҳам билардинг?» деёлмасди. У ҳолда яна қўрқоқликда айбланар, яна мазахларга учрар эди. Нима бўлса ҳам пешонамдагини кўрдим, деб кетавериш ҳам осон эмас.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Руҳият

“Қуръон ўқиётганингда ёнингга қоғоз-қаламни қўйиб қўй. Агар қалбингни жунбушга келтирган бирор оят устида тўхталсанг, ундан таъсирлансанг ва ёқиб қолса, ўша оятни кичик вараққа ёзиб, бир қутичага солиб қўй.
Қутичанинг устига «Роббимнинг мактублари», деб ёзиб қўй. Кунларнинг бирида ўша мактубларга эҳтиёж сезсанг, варақлардан бирини олгинда, Аллоҳнинг сенга ёзган мактубини ўқигин!..”

👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 27 - Шаввол 1442 ҳ.й
8 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:08
Қуёш - 04:50
Пешин - 12:27
Аср - 17:36
Шом - 19:56
Хуфтон - 21:36

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлимга: "Рухсатсиз уйдан кетсанг, 3 талоқсан", дедим. Шу лафзимни қайтариб олсам бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
АЁЛ ВАФОСИ

Муовия розияллоҳу анҳу ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг бевалар Отика бинти Аҳвас розияллоҳу анҳога совчи юборди.

Отика Муовиянинг совчи-элчисига: "Усмон ўлдирилганларидан кейин менинг эркакларга эҳтиёжим қолмаган. Мендан у кишига салом дегин ва мендан бошқа аёллар кўплигини айтгин", дея жавоб қилдилар. 
Шунда элчи: Лекин у киши фақат сизга уйланмоқчи. 
- Менинг нимам ёқиб қолибди. 
- Олд тишларингиз. 

Бу гап кулганда аёлнинг олди тишлари кўриниб, чиройли кўринишидан киноя эди. Афтидан Муовияга Отиканинг табассумлари чиройли эканини кўрган аёллар хабар берганди. 

Отика ўринларидан турдилар ва икки олд тишларини қўллари билан суғуриб олдилар ва элчига дедилар: "Буларни амирул-муъмининга бер ва Отиканинг Усмон ўлдирилганларидан кейин эркакларга эҳтиёжлари қолмаганини айтиб қўйгин!".

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
#оят

Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги (фаришта)лар (яккаю ягона) Парвардигорларига ҳамд билан тасбеҳ айтурлар ва Унга имон келтирурлар ҳамда имон келтирган кишиларни мағфират этишини сўрарлар: «Парвардигоро, Ўзинг раҳмат ва илм жиҳатдан барча нарсани эгаллагандирсан. Бас, тавба қилган ва йўлингга эргашган кишиларни мағфират эт ва уларни дўзах азобидан сақла! Парвардигоро, уларни ҳам, уларнинг ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари орасидаги солиҳ бўлган кишиларни ҳам Ўзинг уларга ваъда қилган мангу (жаннат) боғларига дохил қилгин! Албатта, Сен Азиз (қудратли) ва Ҳаким (ҳикматли зот)дирсан. Ўзинг уларни барча ёмонликлардан асрагин, Кимни ўша кунда (қиёматда) ёмонликлардан асрасанг, бас, ҳақиқатан унга раҳм қилган бўласан. Мана шу улкан ютуқдир» (деб дуо қилурлар).

Ғофир сураси 7-9-оятлар

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 28 - Шаввол 1442 ҳ.й
9 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:08
Қуёш - 04:49
Пешин - 12:27
Аср - 17:37
Шом - 19:57
Хуфтон - 21:37

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
​​#Бомдод

Бомдод намозини икки лаззати бор: бири ўқиган пайтимиздаги лаззат, бири Аллоҳнинг ҳимоя остида бўлганимиздаги лаззат.
Ҳадисларда «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган.
Аммо ризқ учун тонгда уйғониб, Ризқ берувчи учун бомдодга уйғонмаслик ҳақиқий маҳрумликдир.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Ҳикмат

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўғли Абдуллоҳга мактуб ёзди: «Ўғлим, Аллоҳга тақво қил! Ким Аллоҳга тақво қилса, Аллоҳ уни асрайди. Ким Аллоҳга шукр қилса, Аллоҳ унга кўпайтириб беради. Тақво кўзингнинг устуни, қалбингнинг жилоси бўлсин. Шуни билгинки, нияти бўлмаган кишининг амали йўқдир. Ҳисоб-китоби бўлмаган кишига ажру мукофот йўқдир. Муруввати бўлмаган кишига мол йўқдир. Эскиси бўлмаган кишига янгиси йўқдир».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Умар Мухтор қатъиятидан лавҳа

Икки қабилани яраштириш, сулҳга чақириш учун карвонда кетаётганларида ҳамроҳлардан бири қаршиларида йиртқич шер борлиги, унинг ҳамласидан қутулиш учун туялардан бирини ўлжа сифатида ташлаб кетиш кераклигини айтди.
Умар Мухтор буни рад қилдилар ва: «Кучлилар кучсизлар устидан солиқ солиши аллақачон барҳам топган бўлсаю, ҳайвонларга солиқ тўлаш нимаси? Аллоҳга қасамки, бу хорлик ва тушкунлик аломатидир. Валлоҳи, агар қаршимиздан чиқса, биз уни силоҳимиз билан даф қиламиз», дедилар. Сўнгра шер рўпараларидан чиқди. Умар Мухтор отларига миниб, шерга ўқ уздилар. Ўқ шерга теккач, ортидан қувиб бордилар, сўнгра уларга бошини олиб келиб, терисини шилиб, бошқа карвондагилар кўриши учун илиб қўйдилар. Умар Мухтор ушбу қиссани эслаганларида: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом, уларга) отган пайтингизда, сиз отмадингиз, балки Аллоҳ отди» (Анфол сураси, 17-оят)ни ўқирдилар.
Аллоҳ “саҳро қоплони” лақабини олган шайх Умар Мухторни раҳматига олсин!

Изоҳ: Доктор Алий Муҳаммад Саллобийнинг «Умарул Мухтор, улғайиши, амалга оширган ишлари ва шаҳид бўлиши» номли китобида бу ҳақда батафсил айтиб ўтилган. Умарул Мухтор аввал куттоб (мактаб)да ёш болаларга Қуръондан дарс берганлар. Мазкур китобда айтилишича, ҳар ҳафта Қуръонни бир марта хатм қилиб, пайшанба кечаси тугатиб, шу кеча хатмига атаб дуо қилар эканлар. У киши ҳақида ишланган кинода ҳам кўп Қуръон ўқишларига урғу берилган. Ҳаётлари давомида шу даражада кўп хатм қилганларидан Аллоҳ у зотга маънавий ва моддий қувват ато қилиб қўйган экан. Мана бу воқеада ҳам ўша довюракликлари яққол кўзга ташланиб, рижоллар ҳам ҳайвондан қўрқадими, дея қўлга силоҳни олиб шерни ер тишлатдилар. Бу билан ўша вақтда саҳроликларга хос бўлган шерга ўлжа бериб, унинг зиёнидан қутулиш одатига барҳам бердилар.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ҳар бир намозга таҳоратни янгилаш керакми? Қайси бири афзал?

👤Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳ

👉 @NamozDarsliklari
Инсоният дунёга келтирган энг буюк ақл соҳиби Ғарб даъво қилганидек Эйнштейн эмас, балки, Абу Райҳон Берунийдир.
Абу Райҳон Беруний тиббиёт, фалсафа, химия, физика, математика, геология, астрономия, тарих, доришунослик, география, филология-таржима фанида олим ҳамда геодезия илмининг асосчиси бўлган.
У 1000 йил аввал Ер шари ўз ўқи атрофида айланишини биринчи бўлиб айтган шахсдир. Замонавий ўлчаш ускуналари ҳали кашф қилинмасидан олдин ер атрофини ўлчаб, 99,7 % фоиз тўғри топган.
Барча илмларга оид 120 хил китоб таълиф қилган.
Жорж Сартон «Илм муқаддимаси» номли китобида: «Абу Райҳон Беруний Исломдаги буюк олимларнинг энг каттаси ва дунё олимлари орасидаги энг улуғи бўлган кишидир», деди.
Немис шарқшуноси Эдуард Захау эса: “Албатта у шахс тарих тан олган энг ақлли инсондир. У олимнинг исми Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Берунийдир” дея таърифлаган.

Изоҳ: Беруний она тилидан ташқари яна бир қанча тилларни: араб, сўғдий, форс, сурёний, юнон ва қадимги яҳудий тилларини, кейинчалик Ҳиндистонда санскрит тилини ўрганган.
“Мен болалик чоғимданоқ ўз ёшим ва шароитимга қараб, имкони борича кўпроқ билим олишга интилдим. Биз турадиган жойга бир юнон кўчиб келган эди. Мен ҳар хил донлар, уруғлар, мевалар ва ҳоказоларни олиб бориб, унга кўрсатар, бу нарсалар унинг тилида қандай аталишини сўраб, номини ёзиб қўяр эдим”, деб ёзган эди Беруний.
Рус олими Бартольд у зот ҳақида: “Беруний шундай серқирра олимки, ўз даврида мавжуд бўлган илм соҳаларидан шуғулланмагани камдир. Унинг ёзган асарлари шунчалик кўп ва серқирраки, бунга бир одамнинг умри кифоя қилганига киши ҳайрон қолади” деб ёзган экан.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈