Irshod.uz | Rasmiy kanal
593 subscribers
2.71K photos
620 videos
6 files
2K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ҳар бир намозга таҳоратни янгилаш керакми? Қайси бири афзал?

👤Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳ

👉 @NamozDarsliklari
Инсоният дунёга келтирган энг буюк ақл соҳиби Ғарб даъво қилганидек Эйнштейн эмас, балки, Абу Райҳон Берунийдир.
Абу Райҳон Беруний тиббиёт, фалсафа, химия, физика, математика, геология, астрономия, тарих, доришунослик, география, филология-таржима фанида олим ҳамда геодезия илмининг асосчиси бўлган.
У 1000 йил аввал Ер шари ўз ўқи атрофида айланишини биринчи бўлиб айтган шахсдир. Замонавий ўлчаш ускуналари ҳали кашф қилинмасидан олдин ер атрофини ўлчаб, 99,7 % фоиз тўғри топган.
Барча илмларга оид 120 хил китоб таълиф қилган.
Жорж Сартон «Илм муқаддимаси» номли китобида: «Абу Райҳон Беруний Исломдаги буюк олимларнинг энг каттаси ва дунё олимлари орасидаги энг улуғи бўлган кишидир», деди.
Немис шарқшуноси Эдуард Захау эса: “Албатта у шахс тарих тан олган энг ақлли инсондир. У олимнинг исми Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Берунийдир” дея таърифлаган.

Изоҳ: Беруний она тилидан ташқари яна бир қанча тилларни: араб, сўғдий, форс, сурёний, юнон ва қадимги яҳудий тилларини, кейинчалик Ҳиндистонда санскрит тилини ўрганган.
“Мен болалик чоғимданоқ ўз ёшим ва шароитимга қараб, имкони борича кўпроқ билим олишга интилдим. Биз турадиган жойга бир юнон кўчиб келган эди. Мен ҳар хил донлар, уруғлар, мевалар ва ҳоказоларни олиб бориб, унга кўрсатар, бу нарсалар унинг тилида қандай аталишини сўраб, номини ёзиб қўяр эдим”, деб ёзган эди Беруний.
Рус олими Бартольд у зот ҳақида: “Беруний шундай серқирра олимки, ўз даврида мавжуд бўлган илм соҳаларидан шуғулланмагани камдир. Унинг ёзган асарлари шунчалик кўп ва серқирраки, бунга бир одамнинг умри кифоя қилганига киши ҳайрон қолади” деб ёзган экан.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 29 - Шаввол 1442 ҳ.й
10 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:08
Қуёш - 04:49
Пешин - 12:27
Аср - 17:37
Шом - 19:58
Хуфтон - 21:37

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Фатво: Машинада юқори тезликда ҳаракатланиш оқибатида вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган мақомида бўлади

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга доир фатво эълон қилди.

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Forwarded from MuslimShosh.uz
Муфтий ҳазратлари Қўрғонтепада

Вилоятимизда меҳмон бўлиб турган юртимиз Уламоларидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бугун Қўрғонтепа туманида бўлдилар.
Бу ерда масжидлар фаолияти ва кенг аҳоли вакиллари билан учрашди.
Даставвал тумандаги "Рамазон қори" жоме масжидига ташриф буюриб, масжидда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиб, пешин намозини жамоат билан адо этдилар. Намоздан сўнг жамоатга юртимиздаги ислоҳатлар, ёшлар тарбияси, уларга юртимизда яратилинаётган кенг имкониятлар тўғрисида маъруза қилди.
Маърузадан сўнг юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб дуои хайрлар қилдилар.
Ⓜ️анба: @muslimunuzportal

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/Vakillikuz 👈
Forwarded from MuslimShosh.uz
Муфтий ҳазратлари Қорасувда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бугун Қўрғонтепа туманидаги сафари давомида Қорасув шаҳридаги "Юнус Али Охун", "Уч тегирмон" жоме масжидида ҳам бўлдилар.
Муфтий ҳазратлари масжидда намозхонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, Аллоҳнинг байтини обод қилаётганлар хаққига дуои хайрлар қилдилар.

Ⓜ️анба: @muslimunuzportal

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/Vakillikuz 👈
Forwarded from MuslimShosh.uz
Устоз Салоҳиддин домла Булоқбоши туманида

Уламолар ташрифи доирасида халқ билан учрашувлар давом этмоқда. Вилоятимизда меҳмон бўлиб турган Утоз Салоҳиддин домла аср намозини Булоқбоши туманидаги "Қирғизбой" жоме масжидида жамоат билан ўқидилар. Намоздан сўнг жамоат билан шу юрт фарзанди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларини хотирлаб, у зотни динимиз, юртимиз, халқимиз учун қилган катта хизматлари хақида сухбатлашилди. Сухбатда яна у зотнинг босиб ўтган йўллари, қилган насихатлари, қолдирган диний, илмий-марифий қитоблари ва яна халқимиз, динимиз учун қилган кўп амалари ёдга олиниб у зотнинг хақларига Қурон тиловот қилиниб дуои хайрлар қилинди. "Қирғизбой" жоме масжиди кутибхонаси хисобига бугунги кунда юртимизнинг етуқ уламоларининг бирқанча китоблари хадя қилинди.
Жамоат билан юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб дуои хайрлар қилинди.
Ⓜ️анба: @muslimunuzportal

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 t.me/Vakillikuz
Forwarded from MuslimShosh.uz
Мирпўстин ота зиёратгоҳига ташриф...

Юртимиздан чиққан Улуғ Алломаларимиз қўним топган масканларни обод этиш, зиёрат қилиш киши қалбига ўзгача сурур ва ифтихор бағишлайди.
Шу боисдан ҳам юртимизда буюк аждодларимизнинг қўним топган жойлари, масканлари доимий равишда обод қилиб борилади. Жонлиқлар сўйилиб, дуои-хайрлар қилинади.
Бугун эрта тонгдан анашундай масканлардан бири бўлмиш Андижон шаҳридаги “Мирпўстин ота” зиёратгоҳига Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Ш.Минавваров, Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов, Андижон вилояти бош имом-хатиби М.Алимовлар ташриф буюришиб, Муҳтарам юртбошимиз номларидан бир бор қўчқор қурбонлик қилинди.
Қуръони Карим оятларидан гўзал тиловатлар қилиниб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, гўзал Ўзбекистонимизнинг янада равнақ топишлигини Аллоҳ таолодан сўраб дуои-хайрлар қилинди.

Ⓜ️анба: @muslimunuzportal

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/Vakillikuz 👈
ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади", дедилар.


(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#Жума_муборак

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Фарзанд туғилишидан олдинги ва туғилганидан кейин қилинадиган 7 муҳим вазифа

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ОДОБЛАРИ

ЎН БИРИНЧИ ОДОБ - Отадан олдин онага яхшилик қилиш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши:
»Эй Аллоҳнинг Расули! Одамларнинг ичида ким менинг гўзал муомала қилишимга ҳақлироқ?« деди.
У зот: »Онанг«, дедилар.
У: »Кейин ким?« деди.
У зот: »Онанг«, дедилар.
У: »Кейин ким?« деди.
У зот: »Онанг« , дедилар.
Уч марта шундай бўлди. У: »Кейин ким?« деди.
У зот: »Отанг«, дедилар».

Онага кўпроқ яхшилик қилишнинг сабабларидан бири, фарзандни дунёга келтиришади ва уни вояга етказишда она отадан кўра кўпроқ машаққат чеккани учундир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу елкасига онасини миндириб олиб, Каъбани тавоф қилдираётган кишини кўрдилар. У киши:
«Эй Ибн Умар! Мен онамнинг ҳаққини адо қила олдимми?» деб сўради.
Ибн Умар:
«Онангнинг бир марта чеккан тўлғоғининг ҳам ҳаққини адо эта олмадинг. Бироқ яхши иш қилдинг. Аллоҳ сенинг озгина яхшилигингга кўплаб савоблар беради», деди.

Лекин юқорида айтилганлардан онага итоат қилиш отага итоат қилишдан илгари қўйилади, деган хулоса чиқмаслиги керак. Улардан ирода қилинган нарса онага кўпроқ яхшилик қилиш, унга кўпроқ меҳрибонлик кўрсатиш маъносидадир.

Мубоҳ амалга ота-она бир пайтда буйиришса, аввало отага итоат этилади. Онанинг ўзи эрига итоат қилиши лозим бўлганидан кейин, ҳеч қачон онага итоат қилиш отага итоат қилишдан муқаддам бўлмайди.

Аммо икковидан бири Аллоҳнинг тоатига, бошқаси эса маъсиятга буйирса, Аллоҳнинг итоатига буюрганига итоат қилинади. Баъзилар:
«Отанинг ҳаққи улуғроқ, онанинг ҳаққи лозимроқ», деб айтишган.
Бу эса икковига ҳам яхшилик қилиш лозим, деганидир.

"Ислом одоблари энциклопедияси"

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Олимлар уч турлидир:

1. Бир киши, илмидан ўзи баҳраманд бўлиб яшайди. Шунингдек, одамлар ҳам унинг илмидан баҳраманд бўлиб, ундан фойдаланиб яшайдилар.

2. Бир киши, илми билан баҳраманд бўлиб яшайди. Лекин ўзидан бошқа бирор кимса унинг илмидан манфаатланмайди.

3. Бир киши, одамлар унинг илмидан баҳраманд бўлиб яшайдилар. Унинг ўзи эса илмидан нафланмай яшаб, ўзини ҳалокатга ташлайди.

Ибн Абу Шайба «ал-Мусаннаф»да Абу Муслим Хулонийдан ривоят қилган.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 2 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
12 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:07
Қуёш - 04:49
Пешин - 12:28
Аср - 17:38
Шом - 19:59
Хуфтон - 21:39

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Фарзанд тарбияси қачондан бошланади?

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
📖 ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ

📖 Сабр – бўйин эгиш эмас, курашиш демакдир.

Умар розияллоҳу анҳу.

🌿🌱🍀🍃
📖 Ҳаётда ҳар нима бўлишинг мумкин, муҳими «инсон» бўла олишдир.

Шамс Табризий.

🌱🍀🍃🌿
📖 Ҳаётда бўлишингиз мумкин бўлган энг яхши ер бўлса, у ҳам бир дуонинг ичидир.

Шамс Табризий.

🌿🌱☘️🍃
📖 Икки тур инсон бор: Бири вақт ўтиб хатолари билан юзлашган, бири юзсизлашган.

Меҳмет Акиф Эрсой.

🌿🌱☘️🍃
📖 Одам боласининг одобдан насибаси бўлмаса, инсон ҳисобланмайди. Инсон билан ҳайвон орасини ажратадиган бу — одобдир.

Шамс Тебризий.

🍀🍃🌱🌿
📖 Сени йўлда қолдирган — нафсингдир, йўлда қолган — нафсига эргашган.

Юнус Эмро.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 3 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
13 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:07
Қуёш - 04:49
Пешин - 12:28
Аср - 17:38
Шом - 19:59
Хуфтон - 21:40

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Фарзанд тарбияси

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
#ҳикмат

Яҳё ибн Муоз раҳматуллоҳи алайҳ: “Дирҳам чаёндир. Агар унинг давосини яхши билмасанг, ушламагин. Чунки у сени чақиб олса, заҳари сени ўлдиради”, деди. “Давоси нима?”, деб сўралди. У: “Ҳалол йўл билан топиб, ҳақли жойга сарфлашдир”, деб жавоб берди.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈