Irshod.uz | Rasmiy kanal
593 subscribers
2.71K photos
620 videos
6 files
2K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
Олимлар уч турлидир:

1. Бир киши, илмидан ўзи баҳраманд бўлиб яшайди. Шунингдек, одамлар ҳам унинг илмидан баҳраманд бўлиб, ундан фойдаланиб яшайдилар.

2. Бир киши, илми билан баҳраманд бўлиб яшайди. Лекин ўзидан бошқа бирор кимса унинг илмидан манфаатланмайди.

3. Бир киши, одамлар унинг илмидан баҳраманд бўлиб яшайдилар. Унинг ўзи эса илмидан нафланмай яшаб, ўзини ҳалокатга ташлайди.

Ибн Абу Шайба «ал-Мусаннаф»да Абу Муслим Хулонийдан ривоят қилган.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 2 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
12 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:07
Қуёш - 04:49
Пешин - 12:28
Аср - 17:38
Шом - 19:59
Хуфтон - 21:39

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Фарзанд тарбияси қачондан бошланади?

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
📖 ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ

📖 Сабр – бўйин эгиш эмас, курашиш демакдир.

Умар розияллоҳу анҳу.

🌿🌱🍀🍃
📖 Ҳаётда ҳар нима бўлишинг мумкин, муҳими «инсон» бўла олишдир.

Шамс Табризий.

🌱🍀🍃🌿
📖 Ҳаётда бўлишингиз мумкин бўлган энг яхши ер бўлса, у ҳам бир дуонинг ичидир.

Шамс Табризий.

🌿🌱☘️🍃
📖 Икки тур инсон бор: Бири вақт ўтиб хатолари билан юзлашган, бири юзсизлашган.

Меҳмет Акиф Эрсой.

🌿🌱☘️🍃
📖 Одам боласининг одобдан насибаси бўлмаса, инсон ҳисобланмайди. Инсон билан ҳайвон орасини ажратадиган бу — одобдир.

Шамс Тебризий.

🍀🍃🌱🌿
📖 Сени йўлда қолдирган — нафсингдир, йўлда қолган — нафсига эргашган.

Юнус Эмро.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 3 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
13 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:07
Қуёш - 04:49
Пешин - 12:28
Аср - 17:38
Шом - 19:59
Хуфтон - 21:40

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Фарзанд тарбияси

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
#ҳикмат

Яҳё ибн Муоз раҳматуллоҳи алайҳ: “Дирҳам чаёндир. Агар унинг давосини яхши билмасанг, ушламагин. Чунки у сени чақиб олса, заҳари сени ўлдиради”, деди. “Давоси нима?”, деб сўралди. У: “Ҳалол йўл билан топиб, ҳақли жойга сарфлашдир”, деб жавоб берди.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 4 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
14 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:07
Қуёш - 04:49
Пешин - 12:28
Аср - 17:39
Шом - 19:59
Хуфтон - 21:40

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биласизми, Қуръонни тинглаш инсон жисмида саратон таёқчаларининг тарқалишини камайтиради, ҳатто уларни йўқ қилади.

Саждани узоқроқ қилиш хотирани кучайтириб, томирларда қон қолдиғи (тромб) пайдо бўлишининг олдини олади.

Кўп сажда қилиш танадан манфий зарядни кетказади. Чунки, ернинг заряди мусбат бўлиб, сажда пайтида танадаги манфий заряд ерга ўтади.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#КУН_ФОТОСИ

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг 13 ёшли набираси Аҳмад Тоййиб Қуръони каримни тўлиқ ёд олди.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Агар она солиҳа бўлса...

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 5 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
15 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:06
Қуёш - 04:49
Пешин - 12:28
Аср - 17:39
Шом - 20:00
Хуфтон - 21:41

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Саудия Арабистони: “Ҳаж – 2021” учун четдан зиёратчилар қабул қилинмайди

Саудия Арабистони бу йил ҳам Ҳаж сафари учун чет эллик зиёратчиларни қабул қилмаслигини эълон қилди. Ҳукумат коронавирус тарқалиши хавфи туфайли фақат қиролликда доимий истиқомат қилувчи кўпи билан 60 минг кишига бир неча шартлар асосида ҳаж ибодатини амалга оширишни режалаштирди.

Аввал қайд этганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатимизнинг Жидда шаҳрида жойлашган Бош консулхонасидаги “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича Атташеси билан доимий мулоқот қилиб, муборак сафарлар билан боғлиқ ҳар бир жараённи диққат билан кузатиб бормоқда. Шунга кўра, 13 июнь куни Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, Ҳаж ва Умра вазирликлари томонидан ОАВ иштирокида матбуот анжумани ўтказилиб, унда “Ҳаж – 2021” мавсум шартлари ва зиёратни ташкил этиш масалалари ҳақида ахборот берилган.

Хусусан, жаҳонда кузатилаётган мураккаб эпидемиологик вазият ҳамда зиёратчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида, ҳукумат чет эл фуқаролари учун ҳаж зиёратини чеклаш ва маҳаллий аҳоли, мамлакатда доимий яшовчилар учун ҳаж тадбирларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган. Ушбу қарор кўплаб мусулмон мамлакатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланган.

Шунингдек, ҳожиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун жамоат саломатлиги мезонларига жавоб берадиган ҳаж модели ишлаб чиқилган. Жумладан, ҳаж зиёратига борадиганлар сони 60 минг нафар этиб белгиланди. Ҳаж зиёратига боришни истаганлар 18 ёшдан 65 ёшгача бўлиши, сурункали касалликлардан холи бўлиши ва “COVID-19”га қарши эмланган бўлиши зарур.

Таъкидлаш жоизки, чет мамлакатлардан қинғир йўллар, қалбаки ҳужжатлар ёки турли алдов йўллари билан ҳаж амалини адо этишга уриниш мамлакатга киришга тақиқ қўйилиши баробарида қонуний жавобгарликка ҳам сабаб бўлади. Карантин қоидаларини бузганлар 200 минг риёл (53,2 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима ёки икки йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан баён этилганлардан инобатга олиб, жорий 2021 йилда бутун дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам ҳаж сафарлари ташкил этилмаслигини маҳзунлик ила маълум қиламиз.

Айни вақтларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Саудия Арабистонининг “Умра” тадбирларини бошлаш юзасидан саъй-ҳаракатларини ўрганиб бормоқда. Қиролликнинг ушбу сафарни бошлаш борасидаги якуний қарори эълон қилингандан кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра сафарини тезкорлик билан ташкил этиш чора-тадбирларини амалга оширади. Бу ҳақда расмий нашрларимизда маълум қиламиз.

Аллоҳ таолодан чин қалбдан сўраймизки, коронавирус касаллиги бутун инсоният бошидан тезроқ арисин ва келгуси йилда ҳаж ибодатларини бажаришни барчамизга насиб этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдан ўтган ота-онам номидан ҳадя, эҳсон ё садақа қилсам бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
⚡️2021–2022 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари фанлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига 2021–2022 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлар бўйича ўтказилиши режалаштирилган:

📍Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига:

Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 2,1 – 63 балл;
Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

📍Ҳадис илми мактабига:

Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис
(оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 3,1 – 93 балл;
Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 2,1 – 63 балл;
Ўзбекистон тарихи
(тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

📍Ўрта махсус диний таълим муассасаларига:

Хорижий тил
(тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
Тарих
(тест синови) 30 Х 2,1 – 63 балл;
Маънавият ва маърифат
(тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

❗️Эслатиб ўтамиз,
ўтган 2020-2021 ўқув йилида пандемия сабаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари 3 та фандан 2 тага қисқартирилган эди.

Диний таълим муассасалари ва илмий тадқиқот марказлари билан ишлаш бўлими

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 6 - Зулқаъда 1442 ҳ.й
16 - Июнь 2021 м.й

Бомдод - 03:06
Қуёш - 04:49
Пешин - 12:29
Аср - 17:39
Шом - 20:00
Хуфтон - 21:41

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#МЎМИННИНГ_СИФАТЛАРИ

КОМИЛ МЎМИН БАЪЗИ ФАРИШТАЛАРДАН АФЗАЛ

“Мўмин киши Аллоҳ таоло учун баъзи фаришталардан кўра афзалроқдир. Мўмин киши Аллоҳ таоло учун муқаррабин фаришталардан ҳам кўра мукаррамроқдир”
(Имом Муслим ривояти).

Мўмин киши Аллоҳ таолога баъзи фаришталардан ҳам кўра ҳурматлироқдир. Мўмин банда Аллоҳ таолога муқаррабин-яқин фаришталардан ҳам кўра азизроқдир.

Ҳазрати Абу Ҳурайра ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган бу ҳадиси шариф Аллоҳ таоло комил имон соҳибларини баъзи фаришталардан-да мукаррам қилганини англатиб турибди. Зеро, фаришталарда нафс ва шаҳват бўлмаганидек, ҳирс, ҳасад ҳам йўқ. Шайтони лаъин уларни йўлдан оздиролмайди. Чунки улар нурдан яратилган.

Ҳолбуки, инсон ундай эмас. Инсонни бир тарафдан нафси, иккинчи тарафдан шаҳвати, ҳирси, учинчи тарафдан ҳақ йўлдан адаштиришга, жаҳаннамга етаклашга, Аллоҳдан узоқлаштиришга уринадиган шайтонлар, мунофиқлар, ҳасадгўйлар, кофирлар қамраб олган. Улар билан бўлган курашларда ғолиб чиққан банданинг мукофоти, ҳеч шубҳасиз, фаришталарнинг баъзиларидан ҳам мукаррам ва афзал бўлишдир.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Агар мўминлар гуноҳ қилмасалар эди, самода малоикалар каби учган бўлар эдилар”. Лекин Ҳақ таоло гуноҳлари туфайли уларни бундан ман этди.

Муҳйиддин ибн Арабий раҳматуллоҳи алайҳ дейдилар: “Ҳақойиқи олам инсонга оиддир. Инсон оламдан фақат кичиклиги билан ажралиб туради. Бу олам асли икки қисмдан иборат бўлиб, бири камолотни қабул этмагани учун яратилгани бўйича қолган, бири эса камолотни қабул қилди ва бунда Ҳақнинг Жалол ва Жамол сифатлари тажаллий этади. Шу боис у Аллоҳ учун ҳар ҳолатда мукаррам ва афзалдир”.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#КУН_ФОТОСИ

2065 йилга бориб Швеция аҳолисининг ярмидан кўпи Ислом динини танлайди.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈