Irshod.uz | Rasmiy kanal
593 subscribers
2.71K photos
620 videos
6 files
2K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#Ҳадис:

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...

«Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.

🌙Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#Ҳадис

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жоним Унинг қўлида бўлган Зот Аллоҳга қасамки, агар бир киши Аллоҳ йўлида ўлдирилса, сўнгра у яшаса, кейин ўлдирилса ва яна яшаса, сўнгра ўлдирилсаю, бўйнида қарзи бўлса, то қарзи узилмагунича жаннатга кирмайди", дедилар.

Имом Насаий ривояти.

🌙Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#ҳадис

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

«Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен Қиёмат куни қуйидаги уч тоифа одамнинг душманидурман: менинг номим бирла онт ичиб ваъда бергач, ваъдасига вафо қилмаганнинг, озод одамни (қул қилиб) сотиб, пулини еганнинг ва бир одамни ёллаб
ишлатиб, сўнг ҳақини бермаганнинг (душманидурман)», — дейди».

Имом Бухорий ривоятлари.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@Irshooduz 👈
#ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Золим ёки мазлум бўлсин, биродарингга ёрдам бер», деганларида, бир киши:
«Эй Аллоҳнинг расули, мазлумга-ку ёрдам бераман, золимга қандай қилиб ёрдам бераман?» деди. Шунда у зот: «Зулмдан уни тўхтатсанг ёки манъ қилсанг, ана ўша ёрдамдир», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz
#ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир ҳидоятга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрларича ажр бўлади. Бу эса, уларнинг ажрларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди.
Ким бир залолатга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг гуноҳларича гуноҳ бўлади. Бу эса, уларнинг гуноҳларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди», дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилишган.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#ҳадис

Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ таоло: «Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар яхшилик бераман ёки ундан ҳам зиёда этаман. Ким бир ёмон иш қилса, ўша бир ёмонлик учун бир жазо бераман ёки кечириб юбораман.

Ким Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Ким Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Ким Менга юриб келса, Мен унга югуриб бораман.

Ким ҳузуримга ер юзини гуноҳга тўлдириб келса, аммо Менга ширк келтирмаса, Мен ҳам ўша миқдорча мағфират билан унга йўлиқаман», деди», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Ҳадис

Садақанинг яхшиси беҳожатлик билан бўлганидир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам садақа беришга буюрдилар. Шунда бир одам: «Менинг бир динорим бор», деди. «Уни ўзингга садақа қил», дедилар. «Менда яна бир динор бор», деди. «Уни болангга сарф қил», дедилар. «Менда яна бир динор бор», деди. «Уни аёлингга ёки жуфтингга сарф қил», дедилар. «Яна бошқаси бор», деди. «Уни ходимингга сарф қил», дедилар. «Яна бошқаси бор», деди. «Ўзинг биласан», - дедилар».

Абу Довуд, Насоий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz 👈
#Ҳадис_672

ЁТАР ЖОЙЛАРИНИ АЖРАТИНГЛАР


عَنْ سَبْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مُرُوا الصَّبِيَّ بِالصَّلَاةِ إِذَا بَلَغَ سَبْعَ سِنِينَ، وَإِذَا بَلَغَ عَشْرَ سِنِينَ فَاضْرِبُوهُ عَلَيْهَا. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَفَرِّقُوهَا بَيْنَهُمْ فِي الْمَضَاجَعِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ

Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг учун уринглар», дедилар».
Бошқа ривоятда: «Ётар жойларини ажратинглар», деб зиёда қилинган.

✍️ Абу Довуд, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилганлар.


📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда ёш болаларни исломий тарбия қилишда муҳим ўрин тутган баъзи нарсалар хусусида сўз бормоқда:

📌 1. Етти ёшга етган болаларни намоз ўқишга буюриш.
Болаларни қизиқтирадиган турли услублар билан, яхши ўрнак кўрсатиб, намозга ундаш керак бўлади. Ота-онасининг намоз ўқиётганини кўрган бола ўз-ўзидан уларга тақлид қилиб қолади. Ана шу ҳолатдан унумли фойдаланиб, болани тўғри йўлда давом этишини таъминлашга ҳаракат қилиш керак. Етти ёшга етганда боланинг ҳар намозни ўқишини кузатиб, ўқишга амр қилиб туриш лозим.

📌 2. Ўн ёшга етган бола намоз ўқимаса, уриш керак.
Ота-онасининг яхшилик билан қилган ундовларига ўн ёшида ҳам юрмаган бола урмаса, тўғри йўлга тушмайди. Баъзи болаларнинг табиати шундай бўлади. Улар яхши гапдан кўра дўқ-пўписа билан осон йўлга тушадилар.

📌 3. Ўн ёшга етган болаларнинг ётар жойларини бошқа қилиб қўйиш.
Чунки мана шу даврда уларда жинсий томондан уйғониш бошланади. Алоҳида ётмасалар, беодобликка ўрганиб қолишлари мумкин.
Агар ҳар бир оила ушбу набавий тавсияга амал қилганида, орамизда бенамозлар бўлмас эди.

Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан

📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Ҳадис_682

АМАЛЛАРИ ИЛА РИЁ ҚИЛУВЧИ ҚОРИЛАР


وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تَعَوَّذُوا بِاللهِ مِنْ جُبِّ الْحَزَنِ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ وَمَا جُبُّ الْحَزَنِ، قَالَ: وَادٍ فِي جَهَنَّمَ تَتَعَوَّذُ مِنْهُ جَهَنَّمُ كُلَّ يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ، قُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ وَمَنْ يَدْخُلُهُ؟ قَالَ: الْقُرَّاءُ الْمُرَاءُونَ بِأَعْمَالِهِمْ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий (ﷺ): «Аллоҳ таолодан Жуббул Ҳазандан сақлашини сўранглар», дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, Жуббул Ҳазан нимадир?» дедилар. У зот (ﷺ): «Жуббул Ҳазан жаҳаннамдаги бир водий бўлиб, ундан жаҳаннам (қўриқчилари) ҳам ҳар куни юз марта паноҳ сўрайдилар», дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, унга кимлар кирадилар?» дейишди. У зот (ﷺ): «Амаллари ила риё қилувчи қорилар», дедилар».


📜 Шарҳ: Пайғамбаримиз (ﷺ) ўзларининг бу ҳадиси шарифларида айниқса риё кўпроқ содир бўлиш эҳтимоли бор бўлган соҳада эҳтиёт бўлишга чақирмоқдалар. Қуръон – Аллоҳнинг каломи. Қуръон ўқиган одамга улкан мартабалар, чексиз ажру савоблар ваъда қилинган. Мусулмонлар қалбида Қуръони Каримнинг алоҳида ўрни, ҳурмати, эъзози бор. Шунинг учун Қуръони Каримга тегишли бўлган ҳар бир нарса мусулмонлар оммаси томонидан алоҳида эъзозланади, ҳурмат қилинади. Баъзи кишилар ана ўша нарсага берилиб, Қуръон ўқиш Аллоҳ учун бўлиши зарурлигини унутиб қўядилар ва риёкорликка ўтиб қоладилар. Ҳадиси шарифда ана шу хатонинг оқибати қанчалар ёмон бўлиши айтилмоқда.
Лекин бу нарса тўғридан-тўғри айтилмай, аввал эшитувчи ушбу маънони тўлиғича қабул қилишга тайёрланмоқда. Сўзнинг бошида Пайғамбаримиз (ﷺ):

«Аллоҳ таолодан Жуббул Ҳазандан сақлашини сўранглар», дедилар».

Агар «Жуббул Ҳазан»ни сўзма-сўз таржима қиладиган бўлсак, «Хафалик қудуғи», дейишимиз мумкин. Пайғамбаримиз (ﷺ) саҳобаи киромларга насиҳат қилиб, Жуббул Ҳазаннинг ёмонлигидан Аллоҳ таолонинг Ўзидан паноҳ сўрашни тавсия этмоқдалар. Жуббул Ҳазан унчалик маълум ва машҳур эмас экан. Унинг нималигини саҳобаи киромлар ҳам билмас эканлар. Шунинг учун:

«Эй Аллоҳнинг Расули, Жуббул Ҳазан нимадир?» дедилар». Пайғамбаримиз (ﷺ) бу саволга қисқа жавоб бердилар.

«У зот (ﷺ): «Жуббул Ҳазан жаҳаннамдаги бир водий бўлиб, ундан жаҳаннам (қўриқчилари) ҳам ҳар куни юз марта паноҳ сўрайдилар», дедилар».

Маълумки, жаҳаннам қўриқчилари кучли, қўпол, шафқатсиз фаришталар бўлиб, жаҳаннамийларни азоблаш ва шунга ўхшаш жаҳаннамга тааллуқли бўлган бошқа ишларни бажариб юрадилар. Ўз-ўзидан маълумки, улар унча-мунча нарсадан таъсирланмайдилар ҳам, қўрқмайдилар ҳам. Аммо Жуббул Ҳазан шундай даҳшатли ва қўрқинчли нарса эканки, унинг қўрқинчларидан ўша жаҳаннам қўриқчиси бўлмиш фаришталар ҳам ҳайиқиб, Аллоҳ таолодан ҳар куни юз марта паноҳ сўраб турар эканлар. Бу жавобдан Жуббул Ҳазаннинг нима эканлиги маълум бўлади. Ундан паноҳ сўраш лозимлиги яна ҳам равшанлашади. Шу билан бирга, унга ким кириши мумкинлиги ҳақида савол пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам:

«Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, унга кимлар кирадилар?» дедилар».

Асл мақсад ҳам шуни айтиш эди. Энди айни ҳақийқатни билдириш пайти келган эди:

«У зот (ﷺ): «Амаллари ила риё қилувчи қорилар», дедилар».

Демак, Жуббул Ҳазанга Қуръонни Аллоҳ учун эмас, одамлар мақташлари учун, фалончи яхши қори, Қуръонни яхши ўқийди, ундай қилади, бундай қилади, дейишлари учун ўқийдиган қорилар кирадилар! Қаранг, Аллоҳнинг каломи ихлос билан эмас, риёкорлик учун ўқилса, қанчалик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин экан.
#ҳадис

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Намоз ўқиѐтган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умар билан эдилар. Ўтирганимда бошида Аллоҳга ҳамду сано айтдим ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтдим ва ўзимга дуо қилдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сўра, сенга берилади. Сўра, сенга берилади», дедилар».


Термизий ривоят қилган.

🔗 Улашинг: @irshooduz
#Ҳадис_705

ИЧИШ ОДОБИ ҲАҚИДА (3-ҚИСМ)



Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Туянинг ичишига ўхшаб бир мартада ичманглар. Икки марта, уч мартада ичинглар. Қачон сизлар ичсангиз, тасмия айтинг. Қачон ичиб битирсангиз, ҳамд айтинг», дедилар».

✍️ Термизий ривоят қилган.

📜 Шарҳ: Демак, ичимлик ичадиган одам шошилмай, яхшилаб ўтириб олиб, олдин «Бисмиллаҳи»ни айтиб, туяга ўхшаб оғзини борича тўлдириб олмай, оз-оздан, бўлиб-бўлиб ичиши керак экан. Ичиб бўлгандан кейин эса, Аллоҳ таолога шукр айтиши лозим экан.

***

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сут ичдилар ва ундан оғизларини чайқадилар ҳамда:
«Унинг мойи бор», дедилар».


✍️ Бухорий ривоят қилган.

📜 Шарҳ: Мойли нарса оғизда туриб қолса, зарар етказади. Демак, сут ва сутга ўхшаш мойли нарсалар ичгандан кейин оғизни яхшилаб чайқаш лозим экан.

***

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимлик сақланадиган идишларнинг оғзидан ичишдан қайтардилар».

✍️ Тўртовлари ривоят қилганлар.

📜 Шарҳ: Ичимлик ичмоқчи бўлган одам ичимлик сақланадиган идишдан қадаҳга(пиёлага) қуйиб олиб, ичмоғи лозим. Ҳар ким умумий идишга оғзини қўйиб ичаверса, табиатга ҳам, одобга ҳам, тиббий кўрсатмаларга ҳам тўғри келмайди.


📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Ҳадис_785

ХУТБА ПАЙТИДАГИ ДУО


عن أبي بردة بن أبي موسى الأشعري قال : قال لي عبد الله بن عمر أسمعت أباك يحدث عن رسول الله صلى الله عليه وسلم في شأن ساعة الجمعة ؟ قال : قلت : نعم ؛ سمعته يقول : سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول هي ما بين أن يجلس الإمام إلى أن تقضى الصلاة

Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📗 "Абдуллоҳ ибн Умар менга отанг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан жумада(дуо ижобат бўладиган) вақт ҳақида бирор ҳадис эшитганмисан" деди. Мен “Ҳа, отам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У вақт имом минбарга ўтирганидан то намоз тугагунича бўлган вақт орасидадир” деяётганларини эшитганини айтганини эшитганман” дедилар.


🏷 Изоҳ: Ушбу ҳадисга биноан имом минбарга чиққанидан то намоз адо бўлгунича киши Аллоҳдан сўрайдиган нарсаларини қалбан сўраши керак.

❗️Имом "самиъуд дуа" деганда қўлни кўтариб дуо қилиш бидъат ҳисобланади. Уни тарк қилиш керак. ☝️

Бу вақтда қилинадиган махсус дуо йўқ. Ҳар ким ҳожатини сўраши мумкин.


📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Ҳадис_793

ФИТР КУНИ ТАОМ ЕМАСДАН ОЛДИН ЧИҚМАС ЭДИЛАР


عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم لَا يَغْدُو يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَأْكُلَ تَمَرَاتٍ وَيَأْكُلُهُنَّ وِتْرًا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَفِي رِوَايَةٍ: كَانَ لَا يَخْرُجُ يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَطْعَمَ، وَلَا يَأْكُلُ يَوْمَ الْأَضْحَى حَتَّى يُصَلِّيَ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емай туриб, чиқмас эдилар. Тоқ ер эдилар».

✍️ Бухорий ва Термизий ривоят қилганлар.

Бошқа бир ривоятда: «Фитр куни таом емасдан олдин чиқмас эдилар. Азҳо куни намозни ўқиб бўлмагунча емас эдилар», дейилган.


📜 Шарҳ: Уйида хурмоси бор одам Рамазон ийдига чиқишидан олдин тоқ ададда хурмо еб олиши суннат экан. Хурмо бўлмаса, бошқа нарса ейиши ҳам мумкин. Умуман, Рамазон ҳайити намозига бирор таомми, мевами, ширинликми, еб олиб, кейин борилса, суннатга мувофиқ бўлади. Азҳо (Қурбон) ийдида эса намозга ҳеч нарса емасдан чиқилади. Ўша куни биринчи таом учун ҳар ким ўзи қиладиган қурбонликнинг гўштидан еса, яхши бўлади.

Манба:Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан.

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС