«БОШ» жомеъ масжиди (Девонабой)
2.63K subscribers
2.21K photos
569 videos
11 files
1.6K links
@islom_mtv расмий канали ☑️

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Андижон вилояти Андижон шаҳар “БОШ” жомеъ масжиди (Девонабой)
Download Telegram
#Фатво

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ва Уламолар кенгашининг фатвосига кўра бугун барча масжидларда Жума намози адо этилмайди. Унинг ўрнига Пешин намози жамоат билан бирга адо этилади.

Аллоҳ таоло бу касалликни бошимиздан кўтарсин.

Карантин қоидаларига амал қилинг!

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉

Каналга уланиш!

@islom_mtv
Масжидун Набавийдаги Равзада намоз ўқишга интилинг!

Ҳозир карантин сабаб Ҳаж, Умра зиёратларига фақат Саудия Арабистони фуқаролари учун рухсат берилган. Аллоҳ таоло насиб этиб, йўл очилса, Ҳаж, Умрага борганимизда, албатта, Равзада намоз ўқишга уринайлик!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарлари билан уйлари орасида Равза деган жой бор. Минбардан шарафли уйгача бўлган масофа тахминан 26,5 метрни ташкил этади. Бугунги кунда ушбу жой яшил гилам билан белгилаб қўйилган. Ушбу Равзанинг фазли ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадислар ворид бўлган.

Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор» дедилар.

@islom_mtv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#suxbat
➡️Ehtiyot bo'ling qilgan yomonliklaringiz o'tib ketgan yaqinlaringizga ta'sir qiladi

🎙MIFTAHUTDIN DOMLA

《BOSH》jome masjidi

@islom_mtv
Аллоҳнинг суйган бандалари


1. «Эҳсон қилинг, албатта. Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради».
(Бақара Сураси, 195 - оят)

2. «Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади».
(Бақара Сураси, 222 - оят)

3. «Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради».
(Оли Имрон сураси, 76 - оят)

4. «Аллоҳ сабрлиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 146 - оят)

5. «Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 148 - оят)

6. «Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади».
(Моида сураси, 13 - оят)

7. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 4 - оят)

8. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 7 - оят)

@islom_mtv
#suhbat

🕌《BOSH》jome masjidi

bizni online kuzatish uchun
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

https://youtube.com/c/IslommTv
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун якшанба
25 июль, 2021
15 Зулҳижжа, 1442

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

@islom_mtv
DMxR8XDYnjY
<unknown>
#suxbat
➡️Ehtiyot bo'ling qilgan yomonliklaringiz o'tib ketgan yaqinlaringizga ta'sir qiladi

🎙MIFTAHUTDIN DOMLA

《BOSH》jome masjidi

@islom_mtv
🟢 Японияда «Фил ҳодисаси» ҳақида анимацион фильм намойиш этилди

Фильм Авс исмли йигит атрофида бўлиб ўтди. Унинг таркибида бир қатор дўстлари билан бирга Зурара исмли собиқ ўғри ҳам бор. Уруш Каъбани йўқ қилишни истаган Абраха ўз қўшини билан Маккага ҳужум қилган воқеа билан бошланади.

Лойиҳа Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг япон аниме ва видео ўйинларига бўлган муҳаббатига асосланган. Ўн йил олдин Toei анимацион компаниясининг продюсери Шинжи Шимизуни анимация бўйича ҳамкорлик қилишга Ар-Риёдга таклиф қилди.

Аниме студияси дастлаб Бин Салмон томонидан асос солинган Manga Productions билан телесериални ишлаб чиқарди.

@islom_mtv
Бу дунёнинг моҳияти

Аслида дунё ва охират икки ҳолатдан иборатдир. Улардан яқин турадигани дунё бўлиб, у ўлимдан муқаддам туради. Кейинги ўринда турадигани охират деб аталади ва у ўлимдан сўнг келади.

Ўлимдан олдинги насиба, ғараз, шаҳват, лаззат бор ҳолат дунёдир. Ҳар бир майл, насиба ва ҳисса бор нарса ёмон бўлавермайди. Бундай нарсалар уч қисмга тақсимланади.

Биринчи қисм – банда билан бирга охиратга ҳам борадиган, ўлимдан кейин ҳам самараси қоладиган нарсалар. Улар илм ва амалдир.

«Илм» деганда Аллоҳ таолони, Унинг сифатлари, фаришталари, китоблари, расуллари, еридаги ва осмонидаги мулклари ва Набийсининг шариати ҳақидаги илм англанади.

«Амал» деганда эса Аллоҳ таолонинг розилиги учун ихлос билан қилинадиган ибодат тушунилади.

@islom_mtv
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун сешанба
27 июль, 2021
17 Зулҳижжа, 1442

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

@islom_mtv
#ДУО

Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: "Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта" деяётганингизни эшитаман", дедилар. Абу Бакра розияллоҳу анҳу: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман", деб жавоб бердилар.

(Маъноси: «Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ»).

Абу Довуд ривоятлари.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@islom_mtv
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба
28 июль, 2021
18 Зулҳижжа, 1442

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

@islom_mtv
❗️Сўнгги кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали "Умра зиёрати учун талаблар эълон қилинди" ёки "10-августдан хорижликларга Умра зиёратига рухсат берилади" каби мазмундаги хабарлар тарқалмоқда.

📝Аввал хабар берилганидек, ҳозирда Саудия Арабистонида.
Коронавирус пандемияси сабабли қатъий карантин чекловлари жорий этилган.
Шу ўринда, Умра тадбирлари борасидаги янгиликлар ҳамда ташкилий ишлар масаласида Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Саудия Арабистони расмийлари ҳамда Ҳаж ва Умра ишлари бўйича Атташе билан мунтазам алоқа ўрнатган.

Шундан келиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қиламиз:

💉 Ҳозирги вақтда Саудия Арабистони ҳукуматининг барча ҳаракатлари коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган. Хусусан, шу кунгача мамлакатнинг 25 млн аҳолиси коронавирусга қарши эмланган бўлиб, бу ишлар давом этмоқда.

Ҳаж-2021 мавсуми тугагани сабабли Умра зиёрати Саудия Арабистони фуқаролари ва у ерда яшовчи зиёратчилар учун карантин талаблари асосида қайта очилган.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, Умра тадбирларида хориждан зиёратчиларни қабул қилиш бўйича Саудия Арабистони ҳукумати томонидан ҳозирга қадар расмий қарор эълон қилинмаган.

❗️Ҳурматли юртдошлар!
Умра зиёрати билан боғлиқ асосли маълумотлар Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали эълон қилинади.

hajumrauz

Масжид каналига уланиш:
👇👇👇👇👇
@islom_mtv
#ДУО

​​​ФАРЗАНД ТАЛАБЛАР УЧУН ҚУРЪОНИЙ ДУО

رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ

Робби лаа тазарний фардан ва анта хойру-л-ваарисийн

Маъноси: «Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, (менга Ўз даргоҳингдан бир меросхўр фарзанд ато эт) Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан».

«Анбиё» сураси, 89-оят.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!

@islom_mtv
,mpç016,07,2021,JUM'A.024
<unknown>
➡️G'iybatdan ehtiyot bo'ling

🎙MIFTAHUTDIN DOMLA

🕌《BOSH》jome masjidi

@islom_mtv
ЖАННАТНИ БЎЛИБ БЎЛИБ СОТЯПМАН

Бир аёл кўчада кетиб турса йўл четида ерга расм чизиб ўтирган болага кўзи тушиб қолибди. Яқинига бориб:
- Нима қиляпсан? - болакай деб сўрабди.
Болакай:
- Жаннатни бўлиб-бўлиб, сотяпман, - хола дебди.
Бу жавоб аёлга жуда ҳам мақул бўлиб:
- Менга ҳам ўша ердан сотасанми, қанча туради? - деб сўрабди.
- 20 динор хола, - дебди болакай.
Аёл болакайга пулни бериб, йўлида давом этибди. Уйига етиб келиб, бу ҳодисани унутибди. Уй юмушлари билан банд бўлиб, бутун оиласини тинчитиб, бир амаллаб уйқуга кетибди. Туш кўрибди. Тушида жаннатда юрган эмиш. Эртаси кун бўлган воқеани эрига айтиб берибди. Эри ҳам бу ҳодисадан ҳайратга тушиб, болани қидириб кўчага чиқиб кетибди. Болани қидириб топса, у ҳали ҳам ерга расм чизиб ўтирган эмиш. Унга яқин келиб нима қилаётганини сўрабди. Бола яна ўша жавобни берибди. Эркак унга қараб:
- Менга ҳам ўша ердан сотгин, қанча туради? - деб сўрабди.
Болакай:
- 1 миллион динор туради амаки! - деб жавоб берибди.
Бу жавобдан таажубга тушган киши:
- Сен бола нима деяпсан ўзи, кеча мени хотинимга 20 динорга сотибсан-ку, - дебди бироз асабийлашиб.
Болакай жаҳли чиқиб турган одамга қараб:
- Амаки, хотинингиз у пули жаннатни сотиб олишга эмас, мени кўнглимни олиш учун берган эди. Сиз жаннатни шунчалик арзон деб ўйладингизми?! - дебди... Бу жавобдан ҳалиги одам лол бўлиб қолибди.
Жаннат арзон ҳам эмас, қиммат ҳам эмас. Унинг қадру қимматини бу дунёнинг молу дунёси, ўлчовлари билан ўлчаб бўлмайди. Жаннатни қўлга критишнинг йўли кўп, улардан бири Аллоҳ бандаларининг кўнгилларини олиш орқали бўлади, дейдилар устозларимиз.

"Ҳикматлар хазинаси"

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!

@islom_mtv
https://www.instagram.com/tv/CR0hFGhFrns/?utm_medium=share_sheet
⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️
Bizning instagram sahifammizga obuna bo'ling.
Kanalimmiz rivoji uchun o'z hissangizni qo'shing