«БОШ» жомеъ масжиди (Девонабой)
2.61K subscribers
2.22K photos
576 videos
11 files
1.6K links
@islom_mtv расмий канали ☑️

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Андижон вилояти Андижон шаҳар “БОШ” жомеъ масжиди (Девонабой)
Download Telegram
#ДУО

​​​ФАРЗАНД ТАЛАБЛАР УЧУН ҚУРЪОНИЙ ДУО

رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ

Робби лаа тазарний фардан ва анта хойру-л-ваарисийн

Маъноси: «Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, (менга Ўз даргоҳингдан бир меросхўр фарзанд ато эт) Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан».

«Анбиё» сураси, 89-оят.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!

@islom_mtv
,mpç016,07,2021,JUM'A.024
<unknown>
➡️G'iybatdan ehtiyot bo'ling

🎙MIFTAHUTDIN DOMLA

🕌《BOSH》jome masjidi

@islom_mtv
ЖАННАТНИ БЎЛИБ БЎЛИБ СОТЯПМАН

Бир аёл кўчада кетиб турса йўл четида ерга расм чизиб ўтирган болага кўзи тушиб қолибди. Яқинига бориб:
- Нима қиляпсан? - болакай деб сўрабди.
Болакай:
- Жаннатни бўлиб-бўлиб, сотяпман, - хола дебди.
Бу жавоб аёлга жуда ҳам мақул бўлиб:
- Менга ҳам ўша ердан сотасанми, қанча туради? - деб сўрабди.
- 20 динор хола, - дебди болакай.
Аёл болакайга пулни бериб, йўлида давом этибди. Уйига етиб келиб, бу ҳодисани унутибди. Уй юмушлари билан банд бўлиб, бутун оиласини тинчитиб, бир амаллаб уйқуга кетибди. Туш кўрибди. Тушида жаннатда юрган эмиш. Эртаси кун бўлган воқеани эрига айтиб берибди. Эри ҳам бу ҳодисадан ҳайратга тушиб, болани қидириб кўчага чиқиб кетибди. Болани қидириб топса, у ҳали ҳам ерга расм чизиб ўтирган эмиш. Унга яқин келиб нима қилаётганини сўрабди. Бола яна ўша жавобни берибди. Эркак унга қараб:
- Менга ҳам ўша ердан сотгин, қанча туради? - деб сўрабди.
Болакай:
- 1 миллион динор туради амаки! - деб жавоб берибди.
Бу жавобдан таажубга тушган киши:
- Сен бола нима деяпсан ўзи, кеча мени хотинимга 20 динорга сотибсан-ку, - дебди бироз асабийлашиб.
Болакай жаҳли чиқиб турган одамга қараб:
- Амаки, хотинингиз у пули жаннатни сотиб олишга эмас, мени кўнглимни олиш учун берган эди. Сиз жаннатни шунчалик арзон деб ўйладингизми?! - дебди... Бу жавобдан ҳалиги одам лол бўлиб қолибди.
Жаннат арзон ҳам эмас, қиммат ҳам эмас. Унинг қадру қимматини бу дунёнинг молу дунёси, ўлчовлари билан ўлчаб бўлмайди. Жаннатни қўлга критишнинг йўли кўп, улардан бири Аллоҳ бандаларининг кўнгилларини олиш орқали бўлади, дейдилар устозларимиз.

"Ҳикматлар хазинаси"

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!

@islom_mtv
https://www.instagram.com/tv/CR0hFGhFrns/?utm_medium=share_sheet
⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️
Bizning instagram sahifammizga obuna bo'ling.
Kanalimmiz rivoji uchun o'z hissangizni qo'shing
ҒУСЛДА ОЁҚ ҲАҚИДА

савол

Ассалому алайкум! 1. Ғусл қилаётган одам ғусл қилишидан олдин таҳорат қилинади ва охирида агар сув тўпланадиган жой бўлса оёғини бошқа ерда ювиб олади дейилган. Савол шундаки ҳудди шундай вазиятда, артиниб ёки кийимларини кийиб бўлгандан сўнг оёғини алоҳида ювсам бўладими ёки ювиниб бўлигандан сўнг сразу бошқа жойга ўтиб оёғини ювадими? Қайси бири дуруст бўлади? 2. Ғусл қилаётган одам ювинаётган жойида сув тўпланадиган бўлса, бошқа ерга ўтмасдан ўша ери ўзида оёғини ювсам ҳам бўладими? Ёки бошқа жойга ўтиб, алоҳида ювиш шартми? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳамма жойга сув тегса бўлди. Олдинми кейинми фарқи йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@islom_mtv
28 - Июль 2021 йил
1442 (х.й) 18 - Зул-Хижжа
Ҳафтанинг чоршанба куни Деванабой Бош масжиди
(Андижон вақти билан)


Бомдод: 03:30

Пешин: 12:45

Аср: 17:30

Шом: 19:45

Хуфтон: 21:15


____

#Такбир_Вақти_Билан

Бомдод: 04:20

Пешин: 13:00

Аср: 17:40

Шом: 19:45

Хуфтон: 21:30





❗️ 📖...Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)
🔖
Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

📌Яқинларингизга хам улашинг каналга уланиш учунш линкни устига босинг

T.me/Islom_mtv
#ҒАМАМА_МАСЖИДИ

Ғамама масжиди Мадинанинг тарихий жойларидан биридир. Ушбу масжид Масжиди Набавийнинг ёнида, жануби-ғарбий қисмида 500 метр масофада жойлашган.

Расулуллоҳни (ﷺ) жазирама қуёшда сақлаб, устида соя солиб турган булут сабабли масжид ушбу номни олган ("ал-Ғамама" - сўзма-сўз "булут").

Ғамама масжиди ўрни Расулуллоҳ (ﷺ) ҳайит намозини ўқиган охирги жой бўлган.

Байрам намози учун барча мусулмонлар келиб намоз ўқиши учун тинч ва осойишта қолишлари мумкин бўлган баланд ва очиқ майдон танланган.

Масжид каналига уланиш:

@islom_mtv
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун пайшанба
29 июль, 2021
19 Зулҳижжа, 1442

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

@islom_mtv
Шундай кишиларни кўрдимки, сизлар динор ва дирХамларингизга ачинганингиздек, улар ваҚтларига ачинадирлар.

Хасан Басрий рахимахуллох

@islom_mtv
21,03,2018.Qur'onFazilati.
Мифтохутдин домла.

Қуръони карим фазилати.

Девонабой. 2018.03.


@islom_mtv
ОЯТУЛ КУРСИЙ

Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
"Ким ҳар фарз намозидан кейин "Оятул Курсий"ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос", деганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Ҳар бир нарсанинг саноми - кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Унда бир оят бор . Ўша оят Қуръон оятларининг саййидасидир. У "Оятул Курсий", дедилар".
"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

أعوذ بالله من الشيطان الرجيم
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم

اللَّهُ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ ۚ لَا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلَا نَوْمٌ ۚ لَّهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ ۗ مَن ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِندَهُ إِلَّا بِإِذْنِهِ ۚ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ ۖ وَلَا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِّنْ عِلْمِهِ إِلَّا بِمَا شَاءَ ۚ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ ۖ وَلَا يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا ۚ وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيم

Маъноси:
Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У тирик ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, халос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас. Ва У Олий ва Азим зотдир.

Дўстларингизга хам улашинг‼️


Масжид каналига уланиш:👇👇
T.me/islom_mtv
ИХЛОС СУРАСИНИНГ ФАЗЛИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан юриб борар эдим. У зот бир одамнинг «Қул ҳуваллоҳу аҳад. Аллоҳус Сомад» деб, қироат қилаётганини эшитиб:
«Вожиб бўлди», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, нима вожиб бўлди?» дедим.
«Жаннат дедилар».
Термизий ривояти

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн марта ўқиса, Аллоҳ унга жаннатдан бир уй қуради», дедилар».
Имом Аҳмад ривоят қилган.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан

http://T.me/islom_mtv
Кишининг ташвиши беш нарса устида бўлмоғи лозим:

– Қилган тоатим қабул бўлдими ёки йўқми?

– Қилган маъсиятимни Аллоҳ кечирдими ёки йўқми?

– Аллоҳ таоло икки боқий манзил – Жаннат ва дўзахни ҳозирлаб қўйган. Мен қийси манзил сари кетмоқдаман?

– Ўтмишдаги барча амалларим ҳақида биламан. Уларнинг ичида яхшиси ҳам бор, ёмони ҳам. Хўш, қолган ҳаётимда қандай амаллар узра яшашимни ҳам биламанми?

– Ҳозирги ҳолатимда Раббим мендан розими ёки норозими?



ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илининг‼️👇🏼👇🏼👇🏼

@islom_mtv
Қуръон қалблар шифоси!

Агар сиз қадрингиз йўқлигини, обрўйингиз тушиб кетаётганини ҳис қилсангиз Инсон сурасининг 22 оятини ўқинг!

"Албатта, бу сизлар учун мукофот ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбулдир”.

Агар сиз ўзингизни муваффақиятсиз, омадсиз деб ҳисобласангиз, ноумидликка тушсангиз Юсуф сурасининг 87 оятини ўқинг!

"Эй, ўғилларим! Борингиз-да, Юсуф ва унинг укасини излангиз ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур”.

Агар ўзингизни ҳамма нарсадан маҳрум қилинган деб ўйлаётган бўлсангиз Иброҳим сурасининг 34 оятини ўқинг!

"Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир”.

Агар сиз қийинчилик ва машаққатлардан чарчаган бўлсангиз Шарҳ сурасининг 5 оятини ўқинг!

"Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”.

Агар одамлар сиз билан жанг бошласалар Фурқон сурасининг 63 оятини ўқинг!

"Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда “Саломатлик бўлсин!” деб жавоб қиладиган кишилардир”.

Агар сиз турли қўрқувлардан қутулишни истасангиз Бақара сурасининг 62 оятини ўқинг!

"Албатта, мўминлар, шунингдек, яҳудийлар, насронийлар ва собиийлардан кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса ҳамда солиҳ амалларни қилса, уларга Раббиларидан ажр бордир, уларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар”.

Агар гуноҳларингиз кечирилишини истасангиз Оли Имрон сурасининг 135 оятини ўқинг!

"Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳоланки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна, улар била туриб, қилмишларида давом этмайдиган кишилардир"!

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇👇👇

http://T.me/islom_mtv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
➡️"ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ -

🎙 МИФТОХИДДИН ДОМЛА

@islom_mtv
Меҳрдан кўп беринг , тугаб
қолмасин,
🍂
Кўнгилларга асло , озор
етмасин,
🍂
Умрингиз боғчасин, шундай
безангки,
🍂
Ҳар ўтган сония , зое
кетмасин,
🍂
Улуғ Роббим, сизни доим
қўлласин,
🍂
Жума айёмингиз муборак бўлсин!


@islom_mtv