«БОШ» жомеъ масжиди (Девонабой)
2.63K subscribers
2.21K photos
568 videos
11 files
1.6K links
@islom_mtv расмий канали ☑️

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Андижон вилояти Андижон шаҳар “БОШ” жомеъ масжиди (Девонабой)
Download Telegram
Зул-ҳижжанинг тўққизинчи куни яъни арафа куни(19 июль) бомдод намозидан бошлаб, ўн учинчи кун(23 июль)нинг асригача ҳар фарз намоздан кейин эркакларга баланд овозда, аёлларга эса паст овозда ташриқ такбирини бир марта айтиш вожибдир.

Ташриқ такбирининг лафзлари қуйидагилардир:
«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар валиллаҳил ҳамд».

Маъноси: “Аллоҳ буюк, Аллоҳ буюк. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюк, Аллоҳ буюк ва мақтовлар Аллоҳ учун”.

@islom_mtv
🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉

Тортиқ бўлсин сизга дуо саломлар,

Дуода энг гўзал,ширин каломлар.

Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин,

Арафа кунингиз Муборак бўлсин !

🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊

@islom_mtv
Смотрите "MULK SURASI-MUHAMMADJON QORI DEVONABOY "BOSH" MASJIDIDAGI GO'ZAL QIROATI" на YouTube
https://youtu.be/f7L1XbN1M9s
​​​​​​​​​​#Тонгги_зикрлар

📖Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:
حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Маъноси: Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир.


Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан 🔗


👇
@islom_mtv
🌙Арафа Муборак ҚАДРДОНЛАРИМ!!!

❗️Яқинларни биринчи бўлиб
табрикланг

👉 @islom_mtv
Смотрите "Arafa Mubarak" на YouTube
https://youtu.be/sXImkrQ0KDg
“Қурбон ҳайити куни одамзот қон чиқаришдан кўра Аллоҳга маҳбуброқ иш қилолмас. Албатта, у ҳайвонлар Қиёмат куни шохлари, жунлари ва туёқлари билан келурлар. Албатта, қон ерга тушишидан олдин Аллоҳнинг ҳузуридаги маконга етур. Шундай экан уни чин кўнгилдан қилингиз”

(Имом Термизий ривоятлари)

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
@islom_mtv
Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога:
“Қурбонлигингиз олдида туриб, гувоҳ бўлинг. Чунки қурбонлик қонининг биринчи қатраси томчиши билан ўтган гуноҳларингиз мағфират қилинади”, дедилар.
Шунда у (Фотима онамиз):
“Эй Аллоҳнинг Расули бу фақат биз оли байт учунми ёки биз ва барча мусулмонлар учунми?” дедилар.
Шунда у зот:
“Биз ва барча мусулмонлар учун” дедилар” ("Мустадрак").

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

@islom_mtv
Икки ийд кечаларини ибодат ила ўтказиш

Бунда кечанинг ҳаммасини ёки охирги учдан бирини зикр, намоз, Қуръон тиловати, такбир, тасбиҳ, истиғфор билан ўтказилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Фитр кечасини ва ал-Азҳо кечасини савоб умидида бедор ўтказса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас», дедилар».

Табароний Убода ибн Сомитдан ривоят қилган.

Икки ийд кечасида дуо мустажобдир. Шунинг учун, эртага ийд, деган кечада кўп дуо қилишга ҳаракат қилиш зарур.

@islom_mtv
Яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Меҳрибон Роббимиз жаннатда Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бирга
қилсин🤲

@islom_mtv
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун сешанба
20 июль, 2021
10 Зулҳижжа, 1442

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳ таоло байрам кунларимизни хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
@islom_mtv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимовнинг Қурбон ҳайити табриги

⤵️ Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг

@islom_mtv