«БОШ» жомеъ масжиди (Девонабой)
2.62K subscribers
2.22K photos
575 videos
11 files
1.6K links
@islom_mtv расмий канали ☑️

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Андижон вилояти Андижон шаҳар “БОШ” жомеъ масжиди (Девонабой)
Download Telegram
Смотрите "Arafa Mubarak" на YouTube
https://youtu.be/sXImkrQ0KDg
“Қурбон ҳайити куни одамзот қон чиқаришдан кўра Аллоҳга маҳбуброқ иш қилолмас. Албатта, у ҳайвонлар Қиёмат куни шохлари, жунлари ва туёқлари билан келурлар. Албатта, қон ерга тушишидан олдин Аллоҳнинг ҳузуридаги маконга етур. Шундай экан уни чин кўнгилдан қилингиз”

(Имом Термизий ривоятлари)

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
@islom_mtv
Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога:
“Қурбонлигингиз олдида туриб, гувоҳ бўлинг. Чунки қурбонлик қонининг биринчи қатраси томчиши билан ўтган гуноҳларингиз мағфират қилинади”, дедилар.
Шунда у (Фотима онамиз):
“Эй Аллоҳнинг Расули бу фақат биз оли байт учунми ёки биз ва барча мусулмонлар учунми?” дедилар.
Шунда у зот:
“Биз ва барча мусулмонлар учун” дедилар” ("Мустадрак").

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

@islom_mtv
Икки ийд кечаларини ибодат ила ўтказиш

Бунда кечанинг ҳаммасини ёки охирги учдан бирини зикр, намоз, Қуръон тиловати, такбир, тасбиҳ, истиғфор билан ўтказилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Фитр кечасини ва ал-Азҳо кечасини савоб умидида бедор ўтказса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас», дедилар».

Табароний Убода ибн Сомитдан ривоят қилган.

Икки ийд кечасида дуо мустажобдир. Шунинг учун, эртага ийд, деган кечада кўп дуо қилишга ҳаракат қилиш зарур.

@islom_mtv
Яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Меҳрибон Роббимиз жаннатда Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бирга
қилсин🤲

@islom_mtv
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун сешанба
20 июль, 2021
10 Зулҳижжа, 1442

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳ таоло байрам кунларимизни хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
@islom_mtv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимовнинг Қурбон ҳайити табриги

⤵️ Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг

@islom_mtv
Агар қурбим етганида қурбонлик қилар эдим, афсус қурбонлик қила олмадим деб ғамгин бўлаётган бўлсангиз, унда билингки сизнинг қурбонлигингиз қилиб бўлинган.
Қандай дейсизми?

Жобир розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Инсонларнинг сардори коинотнинг сарвари жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалам иккита қурбонлик қила туриб: "Бисмиллаҳи, Аллоҳу Акбар! Бу мендан ва менинг қурбонлик қилмаган умматимдан» дедилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган

👉 @islom_mtv
#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ

САВОЛ:

Сотиб олинган қурбонлик ҳайвони ўлиб қолса қандай йўл тутилади?

ЖАВОБ:

Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса, уни олган кишининг моддий ҳолатига қараб ҳукм турлича бўлади. Ҳайвонни сотиб олган киши бой бўлса, бошқа жонлиқ олиб қурбонлик қилади. Чунки у ҳали ўзига вожиб бўлган қурбонликни қилгани йўқ.
Агар ҳайвонни сотиб олган киши камбағал бўлса, яна бошқа ҳайвон сотиб олиши шарт эмас. Чунки камбағалга қурбонлик вожиб эмас. У ҳайвон сотиб олиш билан ўша ҳайвонни қурбонлик қилишни ўзига вожиб қилган. Сотиб олинган ҳайвон ўлгач, вожиб соқит бўлади, янгисини олиши зарур эмас. (Имом Марғилоний, "Ал - Ҳидоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

ҚУРБОНЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАРНИ ҲАР КУНИ БИЗНИНГ КАНАЛИМИЗДАН БИЛИБ ОЛИНГ

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ МАНЗИЛИМИЗ
               👇👇👇👇👇👇👇

         

Яқинларингиз ва дўстларингизга ҳам етказинг!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇

@islom_mtv
Смотрите "MULK SURASI-MUHAMMADJON QORI DEVONABOY "BOSH" MASJIDIDAGI GO'ZAL QIROATI" на YouTube
https://youtu.be/f7L1XbN1M9s
Чинакам эҳсон

Ҳабиб ибн Муҳаммаднинг дунёдан юз ўгиришига Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг мажлисига қатнаши сабаб бўлган. Унинг қалбига Ҳасан Басрийнинг насиҳати ўрнашган эди. Эҳсонини Аллоҳга қаттиқ ишонган ҳолда, У Зотнинг мукофотига комил ишонч билан берар, шу йўл билан нафсини Аллоҳдан сотиб олган эди. У ҳар куни қирқ минг дирҳам эҳсон қиларди. У бу эҳсонни тўртга бўлар, биринчи ўн минг дирҳамни куннинг биринчи қисмида бериб, «Роббим, бу билан Сендан нафсимни сотиб олдим», дерди. Сўнг яна ўн минг дирҳам эҳсон қилиб, «Бу биринчи ўн мингни эҳсон қилишимга тавфиқ берганинг шукронаси», дер эди. Кейин яна ўн минг дирҳам бериб, «Роббим, биринчи ва иккинчи эҳсонимни қабул қилмаган бўлсанг, шу учинчисини қабул эт» деб, сўнг яна ўн минг дирҳамни садақа қилар, «Роббим, учинчи берган садақамни қабул қилган бўлсанг, бу ўшанинг шукри», дер эди.

@islom_mtv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
➡️Salovatlar fazilatlari

🎙MIFTAHUTDIN DOMLA

《BOSH》jome masjidi
@islom_mtv
21NQKXYGLtM
<unknown>
➡️Salovatlar fazilatlari

🎙MIFTAHUTDIN DOMLA

《BOSH》jome masjidi
@islom_mtv