«БОШ» жомеъ масжиди (Девонабой)
2.61K subscribers
2.22K photos
577 videos
11 files
1.6K links
@islom_mtv расмий канали ☑️

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Андижон вилояти Андижон шаҳар “БОШ” жомеъ масжиди (Девонабой)
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Рoсулуллоҳ ﷺ бемор бўлганларида қилган дуолари

Аллоҳим барча бемор бандаларинг дардига Ўзинг шифои комил ато этгин!

@muslimuzportal

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️
#Ҳаж_2024 #Муҳим_эслатма

ФИРИБГАРЛАРГА АЛДАНМАНГ ЁХУД ҲАЖ САФАРИ ТЎҒРИСИДА МУҲИМ ЭСЛАТМА❗️

⚡️Айни кунларда ижтимоий тармоқларда «Фалон фирма билан ҳаж қилинг!», «Ҳаж сафари учун саноқли жой қолди!», «Ҳаж учун ярим нархни тўланг!» каби жимжимадор сарлавҳа остидаги рекламалар кўпаймоқда. Айримлар умра визаси, туристик (зиёрат) виза, бизнес виза билан ҳаж қилишни ваъда қилмоқда, бунинг мутлақо имкони йўқ!

📢 Ёдингизда тутинг! Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини бажариш учун сизда «Ҳаж-2024» визаси бўлиши шарт.
Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ чет эл фуқаролари учун ҳаж ибодатини адо этишнинг асосий шарти ҳаж визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар (умра, туризм, бизнес, зиёрат ва б.лар) билан ҳаж тадбирини амалга ошириш Саудия қонунчилигига кўра қатъиян тақиқланган ва тегишли тартибда жазоланади.

Унутманг! Ўзбекистон учун ажратилган ҳаж квотаси фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этиладиган Ҳаж сафарига отланган зиёратчиларга ажратилган, шундай экан, айримларнинг Ўзбекистон орқали Ҳаж сафарига жўнатамиз, деган алдовларига учманг! Улар фуқароларимизни бошқа давлатлар орқали ноқонуний тарзда олиб кетишга уринишмоқда. Бу эса, қонуний асосга эга бўлмаган ва ҳаж ташкил этишга ваколати йўқ кимсаларнинг уринишидир. Кези келганда айтиб ўтиш керак-ки, бу каби хатти-ҳаракатлар Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида қатъий чора кўрилишига сабаб бўлади.

📃 Аввал хабар берганимиздек, муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш 6 ой қамоқ жазоси, Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100.000 саудия риёли (26.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келади.

🗣 Маълумот учун, биргина 2022-2023 йиллардаги Ҳаж масумида Ўзбекистон фуқаролари туристик, бизнес ва бошқа визалар орқали Саудия Арабистонига ташриф буюриб, Ҳаж амаллари бажариладиган ҳудудларга кира олмаганлар. Ҳаж мавсуми арафасида зиёрат виза (туристик) олган ҳолда Бирлашган Араб Амирликлари, Иордания ва бошқа давлатлар орқали келган минглаб фуқароларимиз эса Саудия Арабистони ҳудудига киритилмаган. Улар Подшоҳлик ҳаж қонунчилигини бузганлик учун Саудия Арабистонидан 10 йил муддатга депортация қилинган. Хусусан, 2023 йилда бутун дунёдан 150 мингдан ортиқ шахслар ушланиб жаримага тортилган ва депортация қилинган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юртимизда «Ҳаж» тадбири Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади. Мазкур ҳужжатга асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади. «Ҳаж» фаолияти билан бошқа ташкилотларнинг, хусусан, сайёҳлик ташкилотлари ва бошқаларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланади.

❗️Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг!

Манба: Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️
АЛЛОҲНИНГ МЕҲРИБОНЛИГИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким бир яхшиликни кўнгилга тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга тўлиқ бир яхшилик деб ёзади. Агар шуни кўнгилга тугиб, кейин уни қилса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга ўнта яхшиликдан етти юз бараваргача қилиб, ундан ҳам бир неча баравар кўп қилиб ёзади. Ким бир ёмонликни кўнгилга тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга тўлиқ бир яхшилик деб ёзади. Агар шуни кўнгилга тугиб, кейин уни қилса, Аллоҳ буни унга биргина ёмонлик деб ёзади" (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

@muslimunuzportal

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢ИЛМ БИЛАН БИРГА ТАРБИЯГА ҲАМ МУҲТОЖМИЗ!

Мирзамақсуд домла АЛИМОВ

Андижон вилояти бош имом-хатиби

@muslimuzportal

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️
#намоз_вақтлари

Андижон шаҳар "БОШ" (Девонабой) жомеъ масжиди намоз вақтлари

Бoмдод - 04:30
Пешин - 13:00
Aср - 17:20
Шом - 19:15
Хуфтон - 20:55

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️
#раддия

ҚУРЪОНИ КАРИМГА ТЎҒРИ-ТЎҒРИ ЭРГАШУВЧИЛАРГА РАДДИЯ


Ҳизбут-таҳрир оқимларини энг катта залолатларидан бири улар ўтган уламоларимиз томонидан ёзилган қурони карим тафсирларига эргашмасдан балки ўзлари илмсизларча қурони каримга берган таржималаридир. Хадиси шарифларда пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: من قال في القرآن برأيه فليتبوأ مقعده من النار: яъни, кимки Қуръони карим оятида ўз фикри ила сўз юритса ўз жойини дўзахдан тайёрлаб олсин - деганлар.

Андижон шаҳар бош имом-хатиби Устоз Мифтоҳиддин Домла Рожиддинов

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️
#раддия

ҚАБР ЗИЁРАТИНИ БИДЪАТ ДЕЙДИГАНЛАРГА РАДДИЯ


Сохта салафийлар бутун умматни қабрларни зиёрат қилишдан қайтаришади . Аслида шариатимизда Пайғам баримиз Мухаммад Мустафо соллоҳу алайҳи ва саллам мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим ( яьни исломни аввалида ) бас энди қабрларни зиерат қилинглар чунки қабрларни зиёрат қилиш сизларга охиратни эслатади : деганлар .Мана хозирги кунда давлатимиз рахбари мухтарам призидентимиз томонидан Имом- Албухорий мажмуаси янгиттан таьмирланмоқда ва яна юртимиздаги ўтган уламолару машойихларимиз мақбаралари чиройлик таьмиланган ўтганларимизи зиёрат қилиш барчамиз учун фазилатдир.

Андижон шаҳар бош имом-хатиби Устоз Мифтоҳиддин Домла Рожиддинов

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️
#раддия

ОМИЙННИ ЖАҲРИЙ АЙТУВЧИЛАРГА РАДДИЯ


Сохта салафийлар мўмин-мусулмонларни ибодатларига хам халақит қилиб намозларида оминни жаҳрий айтиб мазҳабимизга хилоф равишда намозхонлар орасида фитна чиқаришмоқда . Бизни Ҳанафий мазҳабимизни мўътабар китобларида و يُأَمِّنُ سرا иборасида оминни махфий қилиб ичида айтилади деб буюрилган.

Андижон шаҳар бош имом-хатиби Устоз Мифтоҳиддин Домла Рожиддинов

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️
#раддия

“ҲАЛИФАЛИК ҚУРАМИЗ” ДЕГАНЛАРГА РАДДИЯ


Баъзи бемазҳаблар халқимиз орасида фитна чиқариб ношукрлик қилиб ёлғон даъволар билан халифалик тузиш керак деб юрганлари ҳам бор. Лекин бу даъволари пуч эканлиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларидан маълумдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад
соллаллоҳу алайҳи васаллам
айтдиларки: Халифалик мендан сўнг 30 йил давом этади, сўнгра подшоҳлик даври бошланади, деганлар.
Шунинг учун банда шукр ва сабр қилар экан икки дунё саодатига эга бўлишлигини хам Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар.

Андижон шаҳар бош имом-хатиби Устоз Мифтоҳиддин Домла Рожиддинов

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️
МУФТИЙ ҲАЗРАТ БУТУНЖАҲОН ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР

Бугун, 1 май куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида “Тинчлик ва глобал хавфсизлик йўлидаги мулоқот” мавзусида Бутунжаҳон маданиятлараро мулоқотининг VI форуми ўз ишини бошлади. Очилиш маросимида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев иштирокчиларга муваффақият тилаб, мазкур анжуман маданиятлараро мулоқотнинг муҳим майдонига айланаётганини билдирди.

Халқаро анжуманда БМТ альянси, ЮНEСКО, АЙСЕСКО, Жаҳон туризм ташкилоти ва дунёнинг турли мамлакатларидан келган диний конфессиялар етакчилари, маданият соҳаси вакиллари, вазирлар, таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, давлат, жамоат ва дин арбоблари ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхул-ислом Оллоҳшукур Пошозоданинг таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам қатнашмоқда...

@muslimuzportal

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дуо #ҳадис

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

@muslimuzportal

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚Нафақа қилиш билан мол камаяди, илм эса, ўргатиш билан зиёда бўлади...

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: “Илм молдан яхшидир, чунки илм сени қўриқлайди, сен эса молни қўриқлайсан. Илм ҳокимдир, мол эса маҳкум. Нафақа қилиш билан мол камаяди, илм эса, ўргатиш билан зиёда бўлади”.

@muslimuzportal

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️
#намоз_вақтлари

Андижон шаҳар "БОШ" (Девонабой) жомеъ масжиди намоз вақтлари

Бoмдод - 04:25
Пешин - 13:00
Aср - 17:25
Шом - 19:20
Хуфтон - 21:00

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️