IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
359 subscribers
5.74K photos
2.33K videos
47 files
11K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
ТАҚВОНИНГ МУКОФОТИ

Дамашқда «Тавба» деб аталган катта масжид бўлиб, унинг ўзига хос гўзаллиги ва жозибаси бор эди. Ўша масжидда Шайх Салим Масутий деган олими боамал зот бор эди. У фақирлиги, ибоси, яхши инсонлиги ва бошқаларга ёрдам бериши билан тиллардадостон эди. Масутий масжиднинг бир хонасида фақирона кун кечирарди. Бир сафар yч кун егани ҳеч икки нарса топа олмади. Учинчи куни очликдан ўлар ҳолатга етди. Нима қилишини билмай, бу аҳволимда ўлмайдиган даражада ўлимтик есам ёки ўғрилик қилсам бўлса керак деб ўйлади. Масжидга бир неча уйлар қўшилган бўлиб, бир уйнинг томидан бошқасига бемалол ўтса бўлар эди. У бир амаллаб масжиднинг томига чиқди, сўнг у ердан қўшни уйнинг томига ўтди. Қараса, ҳовлида аёллар бор экан. У дарҳол кўзини пастга қаратиб, уйдан узоқлашиб, кейинги уйнинг томига ўтди. Шу алфозда томма-том ўтиб, бир уйга бориб қолди. Бу уйдан пишаётган таомнинг ҳиди келарди. Овқатнинг ҳиди иштаҳасини қитиқлаб, уни худди оҳанрабодек торта бошлади. Жон ҳолатда томни тешиб, айвонга тушди. Ошхонага кириб, қайнаётган қозоннинг қопқоғини очди. Қараса, бақлажон қовурилаётган экан. Дарҳол биттасини олди-ю, очлигидан унинг иссиқлигини ҳам сезмай, бир тишлади. Бироқ шу заҳоти ақлу ҳушини йиғиб, нима қилаётганини ўйлаб қолди. Ўзига-ўзи: «Аллоҳим, Ўзинг паноҳ бер. Мен масжидда яшайдиган толиби илм бўлсам, уйларга кириб, ўғирлик қилиш менга ярашадими?» деди. Қилган ишидан афсусланиб, истиғфорлар айтди. Тишланган бақлажонни жойига қўйди. Масжидга қайтиб, устозининг дарс ҳалқасига ўтирди. Аммо очлигидан эшитган гапларини фаҳмламасди. Дарс тугаб, одамлар тарқалгач, юзини ёпган бир аёл келиб, устозга нимадир деб шивирлади. Устоз аёлнинг гапини эшитиб, атрофга қараб кимнидир қидира бошлади. Масжидда очликдан ўлаёзган Масутийдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Устоз уни чақириб, «Уйланганмисан?» деб сўради. У «Йўқ», деди. Шайх: «Уйланишни хоҳлайсанми?» деди. У жим қолди. Шайх саволини такрорлаган эди, «Устоз, Аллоҳга қасам, битта нонга етадиган пулим ҳам йўқ. Нимамга уйланаман?» деди. Шайх: «Бу аёлнинг эри вафот этган экан, энди бу шаҳарда ёлғиз экан. Қари амакисидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Ёлғиз қолгани учун уйланадиган бирор киши топмоқчи экан. Унга уйланишни хоҳлайсанми?» деди. Масутий розилик билдирди. Шайх аёлнинг амакисини ва яна икки гувоҳни чақириб, шогирдининг номидан маҳрни ҳам ўзи тўлаб, уларни никоҳлаб қўйди. Сўнг: «Аёлингнинг қўлидан тут», деди. Масутий унинг қўлидан тутди, аёл уни ўз уйи томон бошлади. Уйига киргач, юзини очди. Аёл ҳам ёш, ҳам чиройли эди. Масутий уйни кўриб, турган жойида қотиб қолди. Не кўз билан кўрсинки, бу ўша бақлажон қовурилаётган уй эди. Аёли «Қорнингиз очми?» деб сўради. У: «Ҳа, қорним жуда оч» деди. Аёл қозоннинг қопқоғини очди. Бақлажонни кўриб, «Қизиқ, уйга ҳеч ким кирмаган бўлса, бу бақлажонни ким тишлаб кетди экан?» деди. Масутий йиғлаб юборди-да, бўлган воқени айтиб берди. Аёли: «Бу омонатнинг самараси. Сиз ўзингиз учун ҳаром бўлган бақлажондан тийилдингиз, Аллоҳ эса бунинг эвазига сизга бу уйни, ундаги ҳамма нарсани ва ҳалол соҳибасини ҳам берди», деди.
("Солиҳлар гулшани")

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#Ҳуфтон_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Ҳуфтон азони
💾┠ 7.2 МB
┠ 03 : 08


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
- Мен ўламанми? Яъни нимага ўламан? - деди. Унинг саволи ҳаммани диққатини жамлади. Доктор:
- Сен яқинда Аллоҳнинг ҳузурига риҳлат қиласан, - деди.Ёсимин:
- Аллоҳ томон риҳлат қилиш ёмонми? Дадажон, ўзингиз Аллоҳ ота - онадан, одамлар, бутун дунёдан афзал, деб ўргатгандингиз - ку? Унда нимага менинг бу риҳлатим сизни йиғлатиб, онамни хушидан кетказди? - деди.

Унинг бу беғубор гаплари менга қаттиқ таъсир қилди. Бечора қизим, ўлимни Маҳбуб билан учрашиш деб ўйлаяпти.

Доктор унга:
- Энди дориларингни ичиб ол, - деди.
- Ўлишим аниқ бўлса, дори - дармон, оворагарчиликка не ҳожат? - деди, қизим.
- Тўғрику - я қизим, лекин бу дориларни қабул қилмаслик керак дегани эмас. Мисол учун, биз соғлом одамлармиз. Қачонлардир бизнинг ҳам ўлишимиз аниқ. Лекин бу еб - ичиш, даволаниш, сафар қилиш, ухлаш ва келажак ҳақида қайғуришдан тўхташ керак дегани эмас. Агар шундай қилсак, ҳаёт таназзулга юз тутади. Ер юзида тирик жон қолмайди, - деди.
Билсанми? Инсоннинг жасадидаги аъзоларнинг ҳаммаси, Худонинг бандасига берган омонати. Масалан, сенга бирорта дугонанг бирор совға: ўйинчоқ берса, уни авайлайсанми ё синдирасанми?
- Уни асрайман, - деди.

Доктор:
- Демак сен ҳам кўзларинг, қулоқларинг, юрагинг, меъда, асаб тизими ва қолган барча аъзоларингни талофат етишидан асрашинг, уларга аҳамият беришинг керак. Биз сенга бераётган кимёвий дори - дармонларнинг икки вазифаси бор: биринчиси: касаллик оғриқларини енгиллаштириш; иккинчиси: имкон қадар Роббингга сафар қилгунингча ички аъзоларингни талофатдан сақлаб туриш. Шунда Аллоҳ, «Масъулиятларини сенга топширган омонатларимни асрабсан», дейди, - деди.

Ёсимин:
-Ундай бўлса, совғасини синдирган дугонамни олдида хижолат бўлиб турганимдек, Роббимнинг ҳузурида ҳам маҳжуб бўлишликни истамайман. Дориларни ичишга тайёрман, - деди.

Орадан олти ой ўтди. Доктор уни олти ойлик умри қолганини айтган эди. Бу муддат яқинлашгани сари ҳамма бирдек сиқиларди. Лекин Ёсимин буни ўзгача тушунарди. У Роббиси билан учрашишни орзу қилиб, завқ билан кун санарди. Оғриқлар унинг шавқига тўсқинлик қилолмасди.

Бу муддат ичида У Қуръоннинг кўп қисмини ёдлашга улгурди. Ундан нима учун бундай қилганини сўрадик.
У:
- Мен Аллоҳ Унинг каломини ёдлаганларни яхши кўришини билдим. Мен У билан кўришсам, эй Роббим, Сен Каломингни ёдлаганларни яхши кўраркансан. Ҳузурингга мен ҳам баъзи сураларни ёдлаб келдим, дейман, - дерди.

У узоқ намозда турар, узун сураларни зам қиларди. Баъзан калаватида намоз ўқирди. Унинг бу иши менга ўз жонини қийнашдек кўринарди. Ундан:
- Қизим, бунча кўп намоз ўқимасанг? - деб сўрардим.
У:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўзларимнинг қувончи намозда қилиб қўйилди» деган эканлар. Мен ҳам намоз кўзларимнинг қувончига айланишини хоҳладим, - дерди.

Унинг риҳлат қиладиган вақти келди...

Унинг юзи нур таратар, лабларида майин табассум бор эди. У «Ёсин» сурасини ўқий бошлади. Ўқишга қийналса ҳам якунига етказди. «Фотиҳа» ни ўқиди. Кейин «Ихлосни», «Оят ул-Курсий» ни ўқиди. Сўнг:
- Менга Қуръонини ўргатган, намоз ўқишим учун жисмимга қувват ва ёрдам берган, ҳаётимни мўмин - мусулмон ота - она билан мунаввар қилган Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин! Мени динсиз, осий, намозни тарк этганлардан қилмаганига беадад шукурлар бўлсин! - деди.

Бироздан кейин хонанинг шифтига қараб:
- Дадажон, четга қочинг! Уйнинг шифти ёриляпти, - деди. Сўнг, - Дадажон, мен кўп оқ либосдаги одамларни кўряпман. Улар менга кулиб туришибди. Аллоҳга етишишим учун сафларига қўшилишим хоҳлашяпти, - деди. Ва... бир - икки чуқур - чуқур нафас олагнидан кейин у Роббиси томон риҳлат қилди. Лабларида беғубор табассумини қолдирди...

Ибрат учун яқинларга юборинг!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Истиғфор айтишни унутманг!!!
Солавот айтишни унутманг, азизлар!
УМРАЧИЛАРНИ КУЗАТИШ ЖАРАЁНИ ОН-ЛАЙН УЗАТИЛАДИ

🤲 Аллоҳга шукрки, икки йил сабр ила кутилгандан сўнг умра зиёрати бошланмоқда! Эртага, 22 январь куни тонгда ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳлари Умра амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетадилар.

Эрта сахар соат 04:30 дан бошлаб,
умрачиларнинг кузатиш жараёнлари, қувончу шодликлари ва дил сўзларини ижтимоий тармоқларимиз орқали 🟢 Он-лайн эфирда томоша қилинг!

🕋 Муборак сафарга отланган фуқароларимиз Тошкент халқаро аэропортида замонавий самолётлар орқали табаррук заминга йўл оладилар.

🔸Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар, тажрибали ишчи гуруҳи, малакали шифокорлар ҳамда икки Ҳарами шариф масжиди зиёратчиларимизга мунтазир бўлмоқда.

🤲 Аллоҳ таоло умрага отланганларнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#КУН_ТИЛАГИ

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Қадри баланд қадрдонларим , меҳри дарё меҳрибонларим , узоқдаги яқинларим ,
Мусофирликда ўз ризқини териб юрган мусофирларим ...

2022 йилнинг илк Шанба куни барчамизга муборак бўлсин!

Ушбу йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб номланди.

Чин юракдан ибодат қилинг...
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...

Калимангиз сиз дилдан айтинг
Иймонингиз мукаммал бўлсин
Кунларингиз ўтсин бахтиёр

Сизга барокотли кун тилаймиз, Азизлар!
Аллоҳ сизга ниятларингиз ижобатига бой, қувончли, файзли ва омадли кун ато қилсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ИФЛОС ДУНЁ
Бир тафсирда ўқиган эдим. Яҳудийлар Аллоҳнинг пайғамбарларидан қирқтасини қатл қилишган экан. Закарийё алайҳис саломни арралашади. Бир танноз хотиннинг талабига кўра Яҳё алайҳис саломнинг бошлари кесилиб ўша аёлга тақдим қилинади. Бу гапни ўқиб Аллоҳ таоло Яҳё алайҳис саломни қуръони каримда "Саййид" деб зикр қилганини эсладим. Саййидларга шунақа муомала қилинадими?! Бу дунё нақадар ифлос ва ҳақир биродарлар!
Охиратда мазлум ва балога учраганларни буюк эвазлар ва бемисл ажрлар кутиб турибди. У шундай эвазки, ифлос дунёдаги барча ташвишларни уларга унуттириб юборади!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Жон бериш пайтида шаҳодат калимасини айтиш сиз ўйлаганчалик осон эмас. У тоатлардан иборат узоқ тарихга боғлиқдир!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 3.6 МB
┠ 03 : 53


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Абдулазиз Қори - Муззаммил сураси
@suzukotaziyoratgoxi
#Юртмиз_қорилари

Суфиев Абдулазиз қори

" Муззаммил сураси 8D форматда "



••┄┄┄❅┄┄┄••
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Савол: Ассалому алайкум! Қуръони карим оятлари ҳақида кўп маълумот учратяпман. Уларнинг ҳаммасида оятлар сони бир хил эмас. Нима учун шундай?

 

Жавоб: Қуръони карим оятлари Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) инсонларнинг эҳтиёжларига қараб Жаброил (алайҳиссалом) орқали кетма-кетликда туширилган ва бу иш йигирма уч йил давом этган. Оятлар тушиши Маккада бошланган, Мадинада охирига етган. Шу боис сураларнинг айримлари маккий (Макка суралари), айримлари маданий (Мадина суралари) дейилади.

Қуръони карим суралари сони 114 та.

“Сура” луғатда шараф, мақом, бинонинг тепа қисми ва тепалик маъноларини билдиради. Тафсир илми истилоҳида “сура” деб Қуръони каримнинг бошланиши ва тугаши маълум бир юз ўн тўрт катта-кичик мустақил қисмига айтилади.

“Оят” луғатда аломат, ишора, ибрат, далил ва мўъжиза каби маъноларни ифодалайди. Тафсир илми истилоҳида сураларнинг тугалланган маънога эга бўлаги “оят”дейилади.

Оятлар ваҳий билан тушганидек, уларнинг жойлашиш тартиби ҳам ваҳий билан билдирилган. Булар Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) шахсий фикрлари ёки ижтиҳод, раъй ва қиёслари маҳсули эмас. Саҳобалардан нақл қилинишича, Жаброил (алайҳиссалом) бирор оятни Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олиб тушганида, ўрнини ҳам кўрсатар ва Пайғамбар (алайҳиссалом) ваҳий котибларига: “Бу оятларни фалон сурага қўй” ёки “Бу оятни фалон жойга ёз”, деб буюрар эдилар.

Оятлар сонини Басра олимлари 6204 та, Макка олимлари 6219 та, Куфа олимлари 6236 та, Шом уламолари 6225 та кўрсатишган. Баъзи олимлар бундан ҳам кўпроқ белгилашган. Масалан, юртдошимиз Маҳмуд Замахшарий (ваф. 1149) “Ал-Кашшоф” тафсирида Қуръони каримда 114 сура, 6666 оят, 77439 сўз ва 325343 дона ҳарф бор, деб ёзган.

Кўп тафсирчилар Куфа олимлари фикрини ёқлашади. Қуръони каримнинг бугун тарқатилаётган нусхаларида ҳам оятлар сони 6236 та белгиланган.

Қуръон оятлари сонини белгилашда фикр- лар фарқли бўлишига қироат олимларининг тўхташ (вақф) аломатини турли жойга қўйишгани сабабдир. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобийларга Қуръондан таълим бераётиб ўқиганларида оят охирида тўхташ кераклигини билдирадиган даражада тин олардилар. Маъно тугалланмаган бўлса, гоҳо кейинги оятни ҳам қўшиб ўқирдилар. Тинглаб ўтирган саҳобийлардан айримлари Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) тин олган жойгача бўлган қисмни бир оят деб ҳисоблашса, бошқалари маъно тугаллангунича давом этган қисмни бир оят деб билишган.

Баъзи уламолар эътироф этишича, Қуръони карим жамланиб, китоб ҳолига келтирилаётганида бир-биридан ажратиш мақсадида суралар бошланишига “Бисмиллоҳ” қўйилган. Шу боис улар сураларнинг илк ояти дейилмайди. Аммо Намл сурасида келгани (30-оят) аниқ-равшан оят ҳисобланади. 

Бундан ташқари, айрим сураларнинг бошида келган ҳарфлар бирикмасини Куфа олимлари алоҳида оятлар деб айтишган. Уларнинг фикрича, “ (Тоҳа)”, “ (Ёсин)”, “  (Ҳомим)” алоҳида оят ҳисобланади. Бошқа олимлар уларни оят эмас, сураларнинг бошланиши деб билишган.

Демак, бу борада саноқлар ҳар хиллиги олимларнинг вақф аломатини қўйиш, оятларни ажратиш тутумлари турлича бўлганидандир.

 

Содиқ Носир

“Ҳидоят” журналининг 2011 йил, 4-сонидан олинди.

Rasmiy kanal va guruhimizga obuna bo'ling!
👇👇👇👇👇👇👇👇
@isxoqxon_tora_ibrat
@isxoqxon_tura_ibrat


22.01.2022

•Долзарб мавзулар

•0

Иддаси чиқмаган аёлга уйланиш

Эридан талоқ билан ёки эри ўлиб ажралган аёл киши белгиланган идда муддати тугамасдан бошқа киши билан никоҳланиши дуруст эмас. Бирор аёлга уйланмоқчи бўлган одам бу нарсаларни билиб олиши муҳим. Токи, ҳаром ва маъсиятга қадам қўймаслик учун. Бундай никоҳ фосид (бузуқ) никоҳ бўлади ва аслида боғланмаган бўлади. Била туриб бундай “никоҳ” билан бирга яшаётганлар Аллоҳ ва ўзлари орасида яъни диёнатан зинокор ҳукмида бўладилар. Ва қаттиқ гуноҳкор бўладилар. Гарчи, ўзгалар кўзида оилали бўлиб кўринсалар ҳам.
Бу ишнинг ҳаромлигини билган заҳоти эр ёки аёл бирга яшашдан тийилиб, бир-биридан узоқлашиши лозим. Агар улар билгандан кейин ҳам яшайверса, қози уларни ажратиб қўйиши керак.
Фосид никоҳ билан бирга яшаётган эркак ва аёлнинг ҳар бири наригисининг иштирокисиз ҳам бу турмушни бекор қилиб, тўхтатиш ҳуқуқига эга. Чунки, маъсиятдан имкон қадар тезроқ қутулиш фарздир.
Агар шу каби никоҳ билан бирга яшай бошлаган эркак ва аёл ўзаро жинсий муносабатда бўлган бўлсалар, эркак аёлга маҳри мисл бериши вожиб бўлиб қолади.
Фосид никоҳдан туғилган фарзанд эҳтиётан эркакка нисбат берилади. Бунинг учун ораларида жинсий яқинлик содир бўлган пайтидан бошлаб энг камида олти ой ўтиб туғилган бўлиши керак. Бордию, ватийдан олти ой ўтмасдан аёл бола туғса, насаб собит бўлмайди. Зеро, ҳомиладорлик муддатининг энг ози олти ойдир. Б уимом Муҳаммаднинг қавли бўлиб, фатво шунга кўрадир. Аммо, имом Абу Ҳанийфа ва Абу Юсуфларга (раҳимаҳумаллоҳ) кўра, мазкур муддат никоҳ ақдидан бошлаб ҳисобланади.
Фосид никоҳ билан бирга яшаётган кишилар орасида талоқ рўёбга чиқмайди. Яъни, талоқ бу ўринда баҳс мавзуси эмас. Агар фосид никоҳ билан бирга яшаётган эр аёлга уч талоқсан деса ҳам бу билан мазкур аёлга саҳиҳ ақд билан уйланиш унга ҳаром бўлиб қолмайди. Балки, бундай “оила” муторака (бир-бирини тарк этиш) билан бир-биридан ажрашади. Эр томонидан бу иш “кет, сени тарк этдим, озод қилдим, бор, эрга тег” каби сўзлар билан ҳосил бўлади.
Фосид никоҳ билан бирга яшаётган эркак ва аёл бу иш ҳаромлигини билгач, барча шартлари топилган янги никоҳ ақди билан бир-бирларига никоҳланишлари мумкин. Моликий мазҳабида эса бундай никоҳ билан бирга яшаган эр ва аёл ораси ажратиб қўйилгач, бир-бирига никоҳланиши абадийян ҳаром ҳисобланади.
 
Алишер Султонходжаев.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
أذان بصوت الشيخ عبدالباسط
الأذان بعدة أصوات ندية
#Аср_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Аср азони
💾┠ 544.8 КB
┠ 04 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
أذان القاهرة - محمود خليل الحصري
الأذان بعدة أصوات ندية
#Шом_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Шом азони
💾┠ 311.1 КБ
┠ 02 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
САВДОДА АЛДАМЧИЛИК ҲАРОМДИР


—Савдода одамларнинг кўзини бўяш, алдамчилик каби ишлар ҳам ҳаромдир.

ومر النبي صلى الله عليه وسلم برجل يبيع طعاما، فسأله، : "كيف تبيع؟" فأخبره، فأوحى إليه أن أدخل يدك فيه، وأدخل يديه، فإذا هو مبلول، فقال النبي صلى الله عليه وسلم: "ليس منا من غش". رواه أبو داود و مسلم والترمذي ولفظهما: فقال: "ما هذا، يا صاحب الطعام؟" قال: أصابته السماء يا رسول الله، قال: "أفلا جعلته فوق الطعام كي يراه الناس"، ثم قال: "من غش فليس مني".

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом сотаётган одамнинг олдидан ўтаётиб: "Қандай сотяпсан?" деб сўрадилар. У хабар берди. Шунда у зотга: "Кўлингни у
(таом)нинг ичига киргиз", деб ваҳий қилинди. У зот қўлларини киргизсалар, ҳўл экан. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким алдаса, биздан эмасдир", дедилар".
Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Муслим ва Термизийнинг лафзида:
"У зот: "Эй таом эгаси, бу нимаси?!" дедилар. "Ёмғир теккан эди, Эй Аллоҳнинг Расули", деди. "Одамлар кўришлари учун буни таомнинг устига қилсанг бўлмасмиди?! Ким алдаса, мендан эмас!" дедилар", дейилган.

Ушбу ҳадиси шарифдаги таом деб номланган ва савдога қўйилган мол буғдой бўлиб, унга осмондан тушган ёмғир тегса, шишиб, оғир бўлиб қолади. Шунинг учун сотувчи ўлчовда ботил йўл билан фойда кўради.
Иккинчидан, ёмғир теккан буғдойни сақлаб бўлмайди.
Шунинг учун бундай махсулотларни айбини айтмай сотиш алдамчилик ҳисобланади.

Ушбу ҳадисдан савдо-сотиқ борасида бир қанча фойдалар олинади:
1. Ислом дини савдо-сотиқ, иқтисодий ишларда ҳам ўз таълимотларига эга экани.
2. Масъул кишилар савдо-сотиқ ишлари шариатга мувофиқ боришини кузатиб туриши лозимлиги. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўрашлари ва қўлларини солиб, текшириб кўришлари шуни кўрсатади.
3. Савдо молида айб бўлса, уни харидорга айтиб кўрсатиш лозимлиги. Айбини кўриб, билиб туриб олса ўзининг иши.
4. Савдода алдамчилик қилиш савдогарни мусулмонлик доирасидан чиқариши.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Биздан эмасдир" деганлари "Менинг динимда эмас" деганларидир.

Энди бугунги катта-кичик савдогарларнинг қилаётган ишларига бир назар солайлик.
Савдонинг қайси тури бўлса, ҳаммасида харидорни яхшилаб алдаш услуби ишлаб чиқилган. Сотувчининг нима қилиб бўлса ҳам харидорни алдаб, молини ўтказиб олишдан бошқа ташвиши йўқ.

Бунда кўргазмага яхши, сифатли молни қўйиб, ёмонини тортиб ёки ўлчаб бериш энг осон услуб.
Аввалгиларга ўхшаб, "Ёмғир тегиб қолган эди" дейиш қаёқда, зироат маҳсулотини бозорга олиб чиқиш учун узиб ёки териб олишдан олдин, томиридан сув ичиб, тўйиб олгунича атайлаб сув қўйилади. Маҳсулот тарози босадиган бўлганидан кейингина бозорга олиб чиқилади. Бундай маҳсулотни еган одамнинг эса мазаси қочиши шубҳасиз.

Бозорда шеригининг ширин анорини сўйиб, кўргазмага қўйиб, ўзининг аччиқ анорини пуллайдиганларга жуда кўпчилигимиз алданганмиз.
Озғин қўйнинг оёғидан тешик очиб, насос билан ичига ҳаво пуфлаб шишириб сотишар экан. Ўша қўйни бозордан сотиб олиб келиб, қўйхонага қама қўйиб, бир пиёла чойни ичиб бўлиб қараса, қўйнинг пучайиб ётганидан фиғони фалакка чиққан харидларнинг ҳасратларига шерик бўлганлар ҳам орамизда йўқ эмас.

Қўйингки, бозор ҳеч бир инсон боласининг ақлига сиғмайдиган ҳийла-найранг, алдов, қаллоблик каби иллатларнинг уясига айланган. Ушбу нарсаларни касб қилиб олган алдамчилар ўзини мусулмонман, деб аташга, Муҳуммуд соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматиданман, дейишга ҳақлари бормикан?!

Аллоҳ таолодан қўрқиш, алдамчиликни ташлаш керак. Алдамчилик билан топилган мол-дунё ҳаром бўлади, эгасига юқмайди, бошига битган бало бўлади.
Энг асосийси, Аллоҳ таолодан қўрқмаган, алдамчиликни ўзига касб қилиб олган кимса қиёматда шарманда бўлади.

📚"Бозор ва унга боғлиқ масалалар" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Azizlar, online efirimiz boshlanmoqda! Barcha yaqinlaringizga ulashing!

Азизлар, онлайн эфиримиз бошланмоқда! Барча яқинларингизга улашинг!

@isxoqxon_tora_ibrat
@isxoqxon_tura_ibrat
ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ

Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади.
Бундан ташқари:
- Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;
- Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;
- Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;
- Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;
- Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;
- хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;
- кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради;
- инсоннинг ўзига ишончини орттиради;
- тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;
- дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатидан келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;
- Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;
- Қуръон ўқиган томоқ оғриғига даво бўлади;
- Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади;
- қироат бош оғриғини самарали даволайди...

"Қуръон қалблар шифоси" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
♻️Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat