IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
361 subscribers
5.89K photos
2.38K videos
47 files
11.2K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Сура: Фуссилат
Оят: 33
Қори: Ислам Собҳи

«Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?»
(«Роъд» сураси, 28-оят)


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ЎЛГАНЛАРГА ДУО ҚИЛИШ ВА УЛАРГА САВОБ АТАШ

“Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир”.

Шарҳ
: Аҳли сунна ва жамоа ўлганлар тирикларнинг қилган амалидан манфаат олишларига иттифоқ қилганлар.
Мусулмонларнинг унинг ҳаққига қилган дуолари, айтган истиғфорлари ва унинг номидан қилган садақалари ва ҳажлари бунга мисолдир.
Баданий ибодатнинг савоби ўлганга етадими, йўқми, деган масалада ихтилоф бўлган.
Баданий ибодат рўза, намоз, Қуръон қироати ва зикрга ўхшаган нарсалардан иборат.
1. Абу Ҳанифа, Аҳмад ибн Ҳанбал ва жумҳур (кўпчилик) “Баданий ибодат савоби ўлганга етади”, дейдилар.
2. Шофеъий ва Молик “Етмайди”, дейдилар.
Ўлганга ўзидан бошқанинг амали савоби етишига далил Қуръонда, Суннатда, Ижмоъда ва Қиёсда бордир:
Қуръондан далил:

وَٱلَّذِينَ جَآءُو مِنۢ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا ٱغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَٰنِنَا ٱلَّذِينَ سَبَقُونَا بِٱلْإِيمَٰنِ

“Улардан кейин келганлар: “Роббимиз, бизга ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарламизни мағфират қилган”, дерлар” (Ҳашр сураси, 10-оят).
Аллоҳ таоло ушбу оятда ўзларидан олдин ўтган мўминларга мағфират сўраганларни мадҳ қилмоқда. Бу эса ўлганлар тирикларнинг истиғфоридан манфаат олишига далолат қилади.

Суннатдан далил:
Имом Абу Довуднинг “Сунан” китобида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлик дафн қилиб бўлинганидан кейин устида туриб, “Биродарингизга истиғфор айтинглар. Унга собитлик сўранглар. Чунки у ҳозир сўроқ қилинади”, дер эдилар”.
Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан қабрларни зиёрат қилган вақтда ўлганларга дуо қилиш ҳақида ҳадислар келган.
Имом Муслимнинг “Саҳиҳ” китобларида келган ҳадис бунга мисолдир:
“Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Қабр аҳлларига истиғфор айтсангиз нима дейсиз?” деб сўрадилар.
Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай жавоб берганлар: “Ассалому алайкум, эй мўмин ва мусулмонлар диёри аҳли. Аллоҳ биздан ва сиздан олдин ўтганларни-ю, кейин қолганларни раҳм қилсин. Ва албатта, биз ҳам сизларга келиб қўшиламиз”.

“Сунний ақийдалар” китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Мақола

Қўшнига яхшилик қилиш

Дунёда яшаган ҳар бир инсон билади-ки, инсонга қўшнидек асқотадиган бирон кимса йўқ. Ота-боболаримиз: “Уй олма, қўшни ол” деганлар. Қўшни уйга қараганда жуда муҳимдир.

➡️Батафсил ўқиш 👇👇
http://ravza.uz/story/Qushniga_yaxshilik_qilish

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Мақола

ИСРОФ ЭМАС, ИНСОФ ҚИЛАЙЛИК.
Аллоҳ таоло мўминларни сифатлаб, бундай марҳамат қилади: "Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида - мўътадилдир"(Фурқон, 67).

➡️Батафсил ўқиш 👇👇
http://ravza.uz/story/Isrof_emas_insof_qilaylik

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Мақола

Сахийлик ҳақида
Муҳтож кишиларга беғараз, холис ёрдам беришга сахийлик дейилади. Бир жамиятда турли одамлар яшайдилар. Уларнинг ҳаммаси ҳам бир хил эмас. Ораларида кучлилари бор, заифлари бор, олимлар ва нодонлар бор. Инсон оламда қанчалик бой, қанчалик куч-қудратли бўлса ҳам, бир ўзи яшай олмайди.

➡️Батафсил ўқиш👇👇
http://ravza.uz/story/Saxiylik_haqida

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
#Кун_ҳадиси

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай деяётганларини эшитдим:

«Кимни ризқи кенг, умри узун ва баракали бўлиши хурсанд қилса, қариндош-уруғчилик ришталарини боғласин».

Бухорий (2067), Муслим (2557).

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ҳиндистонлик сартарош ўз иш жойида телевизор ўрнатиш ўрнига, ўз навбатини кутаётган мижозлар учун кичик бир кутубхона ташкил қилди ва "Китоб ўқиган инсонларга 30% чегирма бор" деб ёзиб қўйди.

Инсонлар ўзгариши учун ҳамма нарсани ҳокимият қилиши шарт эмас. Сиз ҳам кичик ҳаракатингиз орқали инсонлар онгини ривожига улкан ҳисса қўша оласиз.

P.S.: Менинг қишлоғимдаги сартарошхонада эса доим карта билан нарда туради...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Maktab ta‘limi uchun yo‘q bir tiyini, to‘yga ming so‘mlab berur, Chorasi mushkul kasalga mubtalodir bizni xalq.

© Abdulhamid Sulaymon oʻgʻli Choʻlpon.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
БОЛА ПУЛИ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 10272-савол

Ассалому алайкум! Биз бола учун давлатдан пул оламиз. У пулни иложи борича фақат болага ишлатишга ҳаракат қиламан. Лекин унга олинган маҳсулотларга овқат қилинади. Ҳўл мева ваҳо казолар ўртага қойилади. Шу иш болани ҳаққини еб қойиш болиб қолмайдими.? Аёлимга айтсам сутим орқали болага борадику мен есам бўлар дейди шу тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Жамиъу аҳкаамиссиғор» китобида «Ота-она боланинг молига муҳтож бўлса ёш боланинг мулкидан эҳтиёжи даражасида ейиши мумкин. Агар ўзининг моли бўлсаю, лекин чўл каби жойда пулсиз қолиб боланинг молидан еса, еганининг қийматини тўлайди» дейилган. Шунинг учун еганингларни ҳаққини болага тўлаб қўйинглар. Сизга янада тушунарли бўлиши учун бир масалани айтиб берамиз. 
Болани хатна қилинди, одамлар ҳадялар келтиришади ва боланинг олдига қўйишади. Бу сурат икки ҳолатдан иборат бўлади. Бу бола учун ҳадя дейилади(бу нарсалар боланинг шахсий мулкига кириб унда ҳеч кимни ҳаққи бўлмайди). Ёки бола учун эканлиги очиқ-ойдин айтилмайди. Иккинчи ҳолатда икки жавоб бўлади. Агар ҳадя фақат болага хос нарсалар бўлса масалан ёш болларни кийими ёки ёш болалар истеъмол қиладиган насалар бўлса бу ҳадя урф-одатга биноан боланинг мулки ҳисобланади. Агар ҳадя ота-оналар ҳам ишлатса бўладиган нарсалардан бўлиб, болага тегишли нарса бўлмаса масалан пул ёки уй жиҳозлари каби, бунда қаралади, агар ҳадя қилувчи отанинг қариндоши ёки танишларидан бўлса ҳадя отанинг мулки ҳисобланади. Агар ҳадя қилувчи онанинг қариндоши ёки танишларидан бўлса онанинг мулки ҳисобланади. Юқорида кўриб турганингиздек эр-хотин, бола булар бир оиланинг аъзолари бўлса ҳам мулклари алоҳида бўлиш, бир-бирининг мулкига тажовуз қилиши, рухсатисиз ишлатиши, вафот топса кимдан мерос қолиши, ёш бола бўлса рухсат берса ҳам унинг насрасидан фойдаланмаслик келиб чиқади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ГИЛАМГА НАЖОСАТ ТЕГИБ, ҚУРИБ ҚОЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйдаги гиламгами ёки ўтирадиган жойгами сийдик ёки маний тегса ва у қуриб кетса, шу жойга тегиб кетсак, теккан жойимиз нопок бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гиламга нажосат тегиб, қуриб қолган бўлса, уни кийимга ёки баданга тегишининг зарари йўқ. Лекин у жойда намоз ўқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 19 январь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 54-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 36-сураси бўлмиш 🌙 "ЁСИН" сурасиннинг 41-47 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ҳаётимнинг дастлабки даврида отам билан бирга яшадим. Ўша пайтларда отамдан ажралиб қолишимни, усиз яшашимни тасаввур қила олмас эдим. Отам вафот қилдилар... Кейин ака укаларим билан бирга яшадим. Аммо улардан ҳам ажралмасам керак, деб ўйладим. Улар оилали бўлишгач, ҳар бири ўз оиласи билан яшай бошлади. Ўзим ҳам оила қурдим, фарзандлар кўрдим. Улардан ажралсам, яшай олмасам керак, деб ўйладим. Улар ҳам оилали бўлиб, ўз йўлларида давом этишди. Шундан сўнг билдимки, инсон Робби билангина доим бирга қолар экан. Барча ришталар узилар экан, фақат оламларнинг Робби Аллоҳга боғлиқлик қолар экан, холос!

Али Тантовий

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

"Музораба" савдода тикилган пул қайтиб олинса шерикчилик тугайдими?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 3.6 МB
┠ 03 : 53


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Аллоҳ саҳиҳ қудсий ҳадисда айтади: "Агар Мендан сўраса бераман. Агар дуо қилса ижобат этаман. Мендан паноҳ тиласа, паноҳимга оламан!".

Мўминнинг қалбига ғам-қайғу ярашмайди.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 19 январь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 54-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 36-сураси бўлмиш 🌙 "ЁСИН" сурасиннинг 41-47 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#кун_ҳадиси

📖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
📌Яҳудийлар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар, Насоролар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар, Менинг умматим эса етмиш уч фирқага бўлинади", дедилар".

Бошқа бир ривоятда

📌"Етмиш иккитаси дўзахда, биттаси жаннатда. У – жамоатдир" ибораси зиёда қилинган.

📝Ушбу ҳадисларни Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
----------------
🖍Шарҳ: Бу ҳадиснинг аввалида аҳудийлар ва насронийлар етмиш бир ёки етмиш иккитадан фирқага бўлинганлари айтилмоқда. Бу фирқалар маълум ва машҳурдирлар.
Уларнинг залолатга кетишлари ҳам шундай. Ҳадиснинг давомида эса келажакда Ислом уммати етмиш уч фирқага бўлиниб кетиши ҳақида хабар берилмоқда. Минг афсуслар бўлсинким, бу гаплар юзага чиқди. Исломга эътиқод қилиб юрганлар ичида ҳам турли-туман фирқалар пайдо бўлди.

📚"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#Машҳур_қорилар

Шайх Солих Ал-Маккийдан гўзал тиловат



••┄┄┄❅┄┄┄••
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ибодатдаги камчилик қанчаликка етмасин, гўзал хулққа эътиборсиз бўлманг. Балки у олий жаннатларга киришингиз учун калит вазифасини ўтар.

Нима, солиҳларни бегуноҳ деб ўйлайсизми? Улар фақат гуноҳларини ошкор этмайдилар, (агар гуноҳ қилиб қўйсалар) одамлардан яширадилар.

Гуноҳда туриб олмай, (уни дарҳол тарк этиб) истиғфор айтадилар. Уни оқламайдилар, балки хатоларини эътироф этадилар. Гуноҳ иш ортидан, тезликда савоб амални эргаштирадилар.

Айтилишича, яхшиликнинг аввали очиқ юзлик, кейингиси муҳаббат кўрсатиш ва учинчиси одамларнинг ҳожатини чиқаришдир.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Савол_жавоб

Тезликни оширишлик билан гуноҳ қилинган бўладими?

Савол: Ассалому алайкум!
– Кўпгина инсонлар йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ амал қилавермайди. Аслида бу қоидалар ҳайдовчи ва пиёдаларнинг хавфсизлиги учун белгиланганлигини эса ўйлаб ҳам кўришмайди. Айтингчи, маълум бир аҳоли яшовчи ҳудуддан белгиланган тезликдан юқори тезликда автомобилни ҳайдаб ўтишда ҳайдовчига гуноҳ йўқми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– Албатта, гуноҳ бўлади. Чунки йўл ҳаракати қоидалари кўпчиликнинг манфаати учун тузилгандир. Шундай экан, мазкур қоидаларга амал қилиш лозимдир. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA