IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
360 subscribers
5.87K photos
2.37K videos
47 files
11.1K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#Кун_ҳадиси

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай деяётганларини эшитдим:

«Кимни ризқи кенг, умри узун ва баракали бўлиши хурсанд қилса, қариндош-уруғчилик ришталарини боғласин».

Бухорий (2067), Муслим (2557).

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ҳиндистонлик сартарош ўз иш жойида телевизор ўрнатиш ўрнига, ўз навбатини кутаётган мижозлар учун кичик бир кутубхона ташкил қилди ва "Китоб ўқиган инсонларга 30% чегирма бор" деб ёзиб қўйди.

Инсонлар ўзгариши учун ҳамма нарсани ҳокимият қилиши шарт эмас. Сиз ҳам кичик ҳаракатингиз орқали инсонлар онгини ривожига улкан ҳисса қўша оласиз.

P.S.: Менинг қишлоғимдаги сартарошхонада эса доим карта билан нарда туради...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Maktab ta‘limi uchun yo‘q bir tiyini, to‘yga ming so‘mlab berur, Chorasi mushkul kasalga mubtalodir bizni xalq.

© Abdulhamid Sulaymon oʻgʻli Choʻlpon.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
БОЛА ПУЛИ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 10272-савол

Ассалому алайкум! Биз бола учун давлатдан пул оламиз. У пулни иложи борича фақат болага ишлатишга ҳаракат қиламан. Лекин унга олинган маҳсулотларга овқат қилинади. Ҳўл мева ваҳо казолар ўртага қойилади. Шу иш болани ҳаққини еб қойиш болиб қолмайдими.? Аёлимга айтсам сутим орқали болага борадику мен есам бўлар дейди шу тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Жамиъу аҳкаамиссиғор» китобида «Ота-она боланинг молига муҳтож бўлса ёш боланинг мулкидан эҳтиёжи даражасида ейиши мумкин. Агар ўзининг моли бўлсаю, лекин чўл каби жойда пулсиз қолиб боланинг молидан еса, еганининг қийматини тўлайди» дейилган. Шунинг учун еганингларни ҳаққини болага тўлаб қўйинглар. Сизга янада тушунарли бўлиши учун бир масалани айтиб берамиз. 
Болани хатна қилинди, одамлар ҳадялар келтиришади ва боланинг олдига қўйишади. Бу сурат икки ҳолатдан иборат бўлади. Бу бола учун ҳадя дейилади(бу нарсалар боланинг шахсий мулкига кириб унда ҳеч кимни ҳаққи бўлмайди). Ёки бола учун эканлиги очиқ-ойдин айтилмайди. Иккинчи ҳолатда икки жавоб бўлади. Агар ҳадя фақат болага хос нарсалар бўлса масалан ёш болларни кийими ёки ёш болалар истеъмол қиладиган насалар бўлса бу ҳадя урф-одатга биноан боланинг мулки ҳисобланади. Агар ҳадя ота-оналар ҳам ишлатса бўладиган нарсалардан бўлиб, болага тегишли нарса бўлмаса масалан пул ёки уй жиҳозлари каби, бунда қаралади, агар ҳадя қилувчи отанинг қариндоши ёки танишларидан бўлса ҳадя отанинг мулки ҳисобланади. Агар ҳадя қилувчи онанинг қариндоши ёки танишларидан бўлса онанинг мулки ҳисобланади. Юқорида кўриб турганингиздек эр-хотин, бола булар бир оиланинг аъзолари бўлса ҳам мулклари алоҳида бўлиш, бир-бирининг мулкига тажовуз қилиши, рухсатисиз ишлатиши, вафот топса кимдан мерос қолиши, ёш бола бўлса рухсат берса ҳам унинг насрасидан фойдаланмаслик келиб чиқади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ГИЛАМГА НАЖОСАТ ТЕГИБ, ҚУРИБ ҚОЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйдаги гиламгами ёки ўтирадиган жойгами сийдик ёки маний тегса ва у қуриб кетса, шу жойга тегиб кетсак, теккан жойимиз нопок бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гиламга нажосат тегиб, қуриб қолган бўлса, уни кийимга ёки баданга тегишининг зарари йўқ. Лекин у жойда намоз ўқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 19 январь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 54-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 36-сураси бўлмиш 🌙 "ЁСИН" сурасиннинг 41-47 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ҳаётимнинг дастлабки даврида отам билан бирга яшадим. Ўша пайтларда отамдан ажралиб қолишимни, усиз яшашимни тасаввур қила олмас эдим. Отам вафот қилдилар... Кейин ака укаларим билан бирга яшадим. Аммо улардан ҳам ажралмасам керак, деб ўйладим. Улар оилали бўлишгач, ҳар бири ўз оиласи билан яшай бошлади. Ўзим ҳам оила қурдим, фарзандлар кўрдим. Улардан ажралсам, яшай олмасам керак, деб ўйладим. Улар ҳам оилали бўлиб, ўз йўлларида давом этишди. Шундан сўнг билдимки, инсон Робби билангина доим бирга қолар экан. Барча ришталар узилар экан, фақат оламларнинг Робби Аллоҳга боғлиқлик қолар экан, холос!

Али Тантовий

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

"Музораба" савдода тикилган пул қайтиб олинса шерикчилик тугайдими?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 3.6 МB
┠ 03 : 53


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Аллоҳ саҳиҳ қудсий ҳадисда айтади: "Агар Мендан сўраса бераман. Агар дуо қилса ижобат этаман. Мендан паноҳ тиласа, паноҳимга оламан!".

Мўминнинг қалбига ғам-қайғу ярашмайди.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 19 январь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 54-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 36-сураси бўлмиш 🌙 "ЁСИН" сурасиннинг 41-47 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#кун_ҳадиси

📖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
📌Яҳудийлар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар, Насоролар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар, Менинг умматим эса етмиш уч фирқага бўлинади", дедилар".

Бошқа бир ривоятда

📌"Етмиш иккитаси дўзахда, биттаси жаннатда. У – жамоатдир" ибораси зиёда қилинган.

📝Ушбу ҳадисларни Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
----------------
🖍Шарҳ: Бу ҳадиснинг аввалида аҳудийлар ва насронийлар етмиш бир ёки етмиш иккитадан фирқага бўлинганлари айтилмоқда. Бу фирқалар маълум ва машҳурдирлар.
Уларнинг залолатга кетишлари ҳам шундай. Ҳадиснинг давомида эса келажакда Ислом уммати етмиш уч фирқага бўлиниб кетиши ҳақида хабар берилмоқда. Минг афсуслар бўлсинким, бу гаплар юзага чиқди. Исломга эътиқод қилиб юрганлар ичида ҳам турли-туман фирқалар пайдо бўлди.

📚"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#Машҳур_қорилар

Шайх Солих Ал-Маккийдан гўзал тиловат



••┄┄┄❅┄┄┄••
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ибодатдаги камчилик қанчаликка етмасин, гўзал хулққа эътиборсиз бўлманг. Балки у олий жаннатларга киришингиз учун калит вазифасини ўтар.

Нима, солиҳларни бегуноҳ деб ўйлайсизми? Улар фақат гуноҳларини ошкор этмайдилар, (агар гуноҳ қилиб қўйсалар) одамлардан яширадилар.

Гуноҳда туриб олмай, (уни дарҳол тарк этиб) истиғфор айтадилар. Уни оқламайдилар, балки хатоларини эътироф этадилар. Гуноҳ иш ортидан, тезликда савоб амални эргаштирадилар.

Айтилишича, яхшиликнинг аввали очиқ юзлик, кейингиси муҳаббат кўрсатиш ва учинчиси одамларнинг ҳожатини чиқаришдир.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Савол_жавоб

Тезликни оширишлик билан гуноҳ қилинган бўладими?

Савол: Ассалому алайкум!
– Кўпгина инсонлар йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ амал қилавермайди. Аслида бу қоидалар ҳайдовчи ва пиёдаларнинг хавфсизлиги учун белгиланганлигини эса ўйлаб ҳам кўришмайди. Айтингчи, маълум бир аҳоли яшовчи ҳудуддан белгиланган тезликдан юқори тезликда автомобилни ҳайдаб ўтишда ҳайдовчига гуноҳ йўқми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– Албатта, гуноҳ бўлади. Чунки йўл ҳаракати қоидалари кўпчиликнинг манфаати учун тузилгандир. Шундай экан, мазкур қоидаларга амал қилиш лозимдир. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Ҳуфтон_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Ҳуфтон азони
💾┠ 7.2 МB
┠ 03 : 08


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ДУОЛАР

Ҳар бир кишининг ҳар куни кундалик хаётида ҳамиша ўқиб юрадиган дуолар

Анас розияллоху анхудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васвлламнинг кўп ўқиб юрадиган дуолари: «Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина ъазабан-нар» эди.

(Маъноси: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни ато қил, охиратда ҳам яхшиликни ато эт ва бизни дўзах азобидан асра.)  
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Ибн Масъуд розияллоҳу анхудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний асъалука ҳуда ваттуқо вал ъафофа вал ғина», - деб  айтардилар.

(Маъноси: Аллоҳим, сендан хидоят, тақво,иффат, ва бойлик сўрайман.)   Имом Муслим ривояти.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма йа мусаррифал қулуб сарриф қулубана ъала тоъатика», - деб айтардилар.

(Маъноси: Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатинга буриб қўйгин.)  
Имом Муслим ривояти. 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам манабу калималар билан дуо қилардилар: «Аллоҳумма инний аъзубика мин фитнатин нари ва аъзобаннари ва мин шаррил ғина вал фақри»

(Маъноси: Аллоҳим дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.)
Абу Довуд Термизий, Насаий, ва Ибн Можжалар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: Катта балиқнинг қорнида Роббиларига илтижо қилган Зиннуннинг
(Юнус алайҳиссалом) дуолари: 
«Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимин», эди. Бирор мусулмон киши манашу калималар ила дуо қилса, ижобат этилади», - дедилар. 

(Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сени поклаб ёд этурман. Албатта мен золимлардан бўлдим.)
Аллоҳ барчаларимизни мушкулларимизга ўзи нажот берсин.  Амин...

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••
👇👇👇👇👇👇👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#Бомдод_азони


📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat