Iymonli QalblaR
164 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
– Жума намозининг фарз бўлиши учун неча шарт бор?

– Олти шарт бор:

1. Балоғатга етган эр киши бўлмоғи;

2. Ихтиёрли киши бўлмоғи;

3. Саломат киши бўлмоғи;

4. Оёқлари юришга кифоя қиладиган киши бўлмоғи;

5. Муқим киши бўлмоғи;

6. Икки кўзи соғ бўлмоғи;

Хотинларга (ёш болали), сабийларга, зиндондаги кишиларга, ухлаш ихтиёри ўзида бўлмаган кишиларга, қудрати етмаган бетоб кишига, мусофир кишиларга, икки кўзи кўр бўлган кишиларга, оёқсиз кишиларга жума намози фарз бўлмайди, у кишилар узрли кишилардир.

Бу узрли кишилар жума куни масжидга бориб жума намозини ўқисалар, пешин намозини ўқимасалар ҳам, дуруст бўлади, ўқиган жума намозлари пешин ўрнига ўтади.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муомала қилиш одоблари:
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу олов ёқиб ўтирган бир гала кишиларни узоқдан кўриб, уларга яқинлашгач: "Эй олов эгалари", деб уларнинг қалбига жароҳат етказиб чақирмадилар. Балки: "Эй ёруғлик эгалари", деб чақирдилар.
Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳу хато таҳорат қилаётган кишиларни кўриб қолдилар. Улар бу зотни ким тўғри таҳорат қилганини билиш учун ҳакам қилишмоқчи бўлганида, Ҳасан Басрий: "Мен ўзим тўғри таҳорат қилишни билмайман", деб айтдилар.
Муҳаммад Ғаззолийнинг олдига бир киши келиб: "Намозни тарк қилган одамнинг ҳукми нима?" деганида, у киши: "Унинг ҳукми ёнимизга олиб масжидга олиб бориш", деб жавоб бердилар.
Бошқалар қалбига жароҳат етказмай, айбламай, лой чапламасдан ва ўзимиздан нафратлантирмаган ҳолатда ҳамда нариги томон ҳам қаноат қиладиган услубда гапиришга одатланайлик.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Нима учун аввало намоз дейилган?!
Намоз – Қиёмат куни бандани биринчи ҳисоб китоб қилинадиган амали.
Намоз – фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради.
Намоз – агар вақтида ўқилса Аллоҳга энг маҳбуб амаллардан.
Намоз – мўминларга вақтида фарз қилинган.
Намоз – Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этаётган лаҳзада васият қилган нарса.
Намоз – дунё машаққатларидан роҳат.
Намоз – хатоларни ўчиради.
Намоз – банда билан Роббисини орасини боғлайди.
Намоз – тарк қилиниши мўминликдан чиқариб юборади.
Намозни – тарк қилган киши ҳалокатга боради.
Намозни – тарк қилган киши дўзахнинг сақар водийсидан жой олади.
Намозни – тарк қилган киши Аллоҳнинг кафиллигидан чиқади.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
098-Al-Baiyinah
Yasser Al Dossari
#Қуръон

98-''Байина'' сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#ЗИКР

• Ҳар қандай ибодатнинг ниҳояси бор, фақат зикрда ниҳоя йўқ.
• Аллоҳ таоло бунга шундай ишора қилади:

• Намоз ҳақида:
- Қачон намозни адо қилсангиз, бас Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда зикр қилинг!
• Нисо сураси 103-оят.

• Рўза ҳақида:
- Саноғини мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлаб зикр қилишингиз учун.
• Бақара сураси 185-оят.

• Ҳаж ҳақида:
- Бас қачон маносикларингизни адо қилиб бўлгач, Аллоҳни зикр қилинг!
• Бақара сураси 200-оят.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Каҳф сураси
Абдулбосит қори
Кимки Жума куни Каҳф сурасини ўқиса икки Жума оралиғида қилган гуноҳлари кечирилади иншаалоҳ
Ўқишга қодир бўлмасангиз
унда тингланг🎧

"Илм" канали 👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Муоз ибн Жабар розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимдан тутиб бир милча юрдилар сўнг дедилар:
«Эй Муоз! Сенга қуйидагиларни васият қиламан; Аллоҳга тақво қилишни. Рост сўзлашни. Аҳдга вафо қилишни. Омонатни адо этишни. Хиёнатни тарк этишни. Етимга раҳм қилишни. Қўшничиликни сақлашни. Ғазабни ютишни. Юмшоқ сўзлашни. Салом беришни. Раҳбарга бўйсунишни. Қуръонни тушунишни. Охиратга муҳаббат қилишни. Ҳисобдан қўрқишни. Кам орзу қилишни. Амални гўзал қилишни.
Бирор мусулмонни сўкишингдан, ёки ёлғончини ростгўй қилишингдан ё ростгўйни ёлғончи қилишингдан, ё одил раҳбарга итоатсизлик қилишингдан, ё ер юзида бузғунчилик қилишингдан қайтараман.
Эй Муоз! Ҳар дарахт ва тош ёнида Аллоҳни зикр қил. Ҳар гуноҳ учун сирлигига сирлича ва ошкорига ошкора тавба қил».

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Анвар Қори - Эркак киши эркак бўлиши керак 👇(арҳив)

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
МАСЪУЛИЯТ.
Халифалик Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳга ўтиши билан аввал қилган иши золим волийларни ишдан четлатиш бўлди. Сўнгра Умавийлар даврида пайдо бўлган ҳашамат ва манманликка чек қўйди. У зот ўзига тавсия қилинган тахт ва хизматкорлар гуруҳини байтулмолга қайтарди. У зотнинг сийрати ўзгарди. Гўё ота-боболарига ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. У зот Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳудан бошқа боболарини танимас эди гўё. Жорияларни аҳли ва диёрига қайтариб юборди. Зулмга чек қўйди. Императорлар мажлиси каби мажлисларга чек қўйди. Уни оддий, содда исломий ҳолатга қайтарди. Ўзини ўринларидан туриб ҳурматлашларини ман қилди. Биринчи бўлиб салом берди. Ҳузурига мусулмонларнинг изн сўрамай киришларига рухсат берди. Ўз моли ва ерларини мусулмонлар молига қўшди. Хотинининг зийнатларини байтулмолга қўйди. Шунақанги оддий, содда ва фақирона ҳаётни йўлга қўйдики, подшоҳлар тугул зоҳидлар ҳам ундай яшашдан ожиз эди. Гоҳида куйлагини қуришини кутиб жума намозидан кечикар эди. Қизлари кўпинча ясмиқ ва пиёз ер эди. У зот йиғлаб туриб айтар эди:
" Эй қизларим , отангиз дўзахга амр қилинса алвон-алвон таомларни ейишингиз сизга нима фойда берар эди?! ".
Кунлик нафақаси икки дирҳамдан ошмас эди. Волийларини хиёнатдан сақлаш учун уларга уч юз динор таъйин қилган эди. У зот нафсини қаттиқ ушламаганида , ҳаёт лаззатлари ва мубоҳларидан ҳазар қилмаганида бу ҳашаматлардан қайтишга ҳеч ҳам қодир бўла олмас эди. Зеро у ўша пайтда ер юзининг энг буюк ҳукмдори эди. Димашқ эса маданий оламнинг маркази эди. У зот бу ишлари билан амир ва волийларига ўрнак бўлди.
Волийларидан бири у зотга қоғоз сўраб мактуб битганида унга шундай жавоб ёзган эди:
"Аммо баъду. Сулаймонга ёзган мактубингни ўқидим. У сендан олдинги шаҳар амирларига шунча-шунча қоғоз юбориб турар экан... Бу мактубим сенга етиб борса қаламингни ингичка қил, ёзувингни жамла, кўп ҳожатларни бир қоғозга жамла. Мусулмонларнинг байтулмолга зарар келтирадиган ортиқча сўзга эҳтиёжлари йўқдир. Вассаламу алайкум".
Бу мусулмонларни ўз қучоғидаги гўдак деб тасаввур қиладиган, уларнинг молини ўз ҳузурида омонат деб биладиган ва тарих уни "хулафои рошидин"лардан деб эътибор қилган зотнинг ҳолидир.
Аллоҳ Умар ибн Абдулазизни ўз раҳматига олиб бизни у зотга чиройли эргаштирсин!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺

#Хайрли_тонг...🏞

Инсон табиатан доим хайрлисига толибдир...
🌼🌹
Кулсак ҳам, йиғласак ҳам хайрлиси...
🌹🌼
Яшасак ҳам, ҳатто кетар чоғда ҳам хайрлиси бўлсин деймиз...
🌼🌹
Майли, истаганларимиз бўлмасин,
🌹🌼
Аллоҳ таоло биздан рози бўлсин!
🌼🌹
Ана ўша ҳаққимиздаги энг хайрлисидир...
🌹🌼
Дам олиш Кунингиз солиҳ амалларга,
🌼🌹

🤲Аллоҳнинг раҳматию мағфиратига тўлсин.

*🌸....ҲАЙРЛИ КУН...🌸*


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
097-Al-Qadr
Yasser Al Dossari
#Қуръон

97-''Қадр'' сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Агар кундуз ухламаса ва иш билан машғул бўлмаса, намоз ва зикр билан овора бўлсин. Бу кундуз ишларининг афзалидир. Чунки бу пайт одамларнинг Аллоҳ азза ва жалладан ғафлатда бўладиган ва дунё ташвишлари билан банд вақтлари ҳисобланади. Бандалар эшигидан кетган вақтда Раббисининг хизматида бўлган қалб, Аллоҳ таолонинг поклашига, қурбати ва маърифати учун хослашига ҳақли қалб бўлади. Бунинг фазли тунни бедор ўтказганнинг фазли кабидир. Чунки тун ҳам уйқу билан ғафлатда бўлиш вақтидир. Буниси эса ҳавога эргашиш ва дунё ташвишлари билан ғафлатда бўлиш пайтидир.

"Иҳё"нинг "Вирдлар фазилати" китобидан.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Савол

Ассалому алайкум. Рассом одам дўзахийми? Расм чизиш гуноҳми? Жонли мавжудотни чизиб бўлмайди деб эшитганман, фақат табиатни ёки жонсиз нарсани чизса бўладими?

Жавоб

Табиат ва жонсиз нарсаларнинг суратларини чизса бўлади.

Аллоҳ янада билгувчироқ.

Мубашшир АҲМАД

🕋 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Audio
Муҳаммадлоиқ қори
Худ сураси, 113-117-оятлар
Муҳаммадлоиқ қоридан гўзал тиловат😊

Дўстларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📺 Нойоб қироатлардан 📺

👤 Абдулбосит Абдуссомад

🎥 Анча эски видёо экан

🌐 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz 📲
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен излаган қироат...
👍👍👍

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ