Iymonli QalblaR
164 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#ЗИКР

• Ҳар қандай ибодатнинг ниҳояси бор, фақат зикрда ниҳоя йўқ.
• Аллоҳ таоло бунга шундай ишора қилади:

• Намоз ҳақида:
- Қачон намозни адо қилсангиз, бас Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда зикр қилинг!
• Нисо сураси 103-оят.

• Рўза ҳақида:
- Саноғини мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлаб зикр қилишингиз учун.
• Бақара сураси 185-оят.

• Ҳаж ҳақида:
- Бас қачон маносикларингизни адо қилиб бўлгач, Аллоҳни зикр қилинг!
• Бақара сураси 200-оят.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Каҳф сураси
Абдулбосит қори
Кимки Жума куни Каҳф сурасини ўқиса икки Жума оралиғида қилган гуноҳлари кечирилади иншаалоҳ
Ўқишга қодир бўлмасангиз
унда тингланг🎧

"Илм" канали 👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Муоз ибн Жабар розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимдан тутиб бир милча юрдилар сўнг дедилар:
«Эй Муоз! Сенга қуйидагиларни васият қиламан; Аллоҳга тақво қилишни. Рост сўзлашни. Аҳдга вафо қилишни. Омонатни адо этишни. Хиёнатни тарк этишни. Етимга раҳм қилишни. Қўшничиликни сақлашни. Ғазабни ютишни. Юмшоқ сўзлашни. Салом беришни. Раҳбарга бўйсунишни. Қуръонни тушунишни. Охиратга муҳаббат қилишни. Ҳисобдан қўрқишни. Кам орзу қилишни. Амални гўзал қилишни.
Бирор мусулмонни сўкишингдан, ёки ёлғончини ростгўй қилишингдан ё ростгўйни ёлғончи қилишингдан, ё одил раҳбарга итоатсизлик қилишингдан, ё ер юзида бузғунчилик қилишингдан қайтараман.
Эй Муоз! Ҳар дарахт ва тош ёнида Аллоҳни зикр қил. Ҳар гуноҳ учун сирлигига сирлича ва ошкорига ошкора тавба қил».

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Анвар Қори - Эркак киши эркак бўлиши керак 👇(арҳив)

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
МАСЪУЛИЯТ.
Халифалик Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳга ўтиши билан аввал қилган иши золим волийларни ишдан четлатиш бўлди. Сўнгра Умавийлар даврида пайдо бўлган ҳашамат ва манманликка чек қўйди. У зот ўзига тавсия қилинган тахт ва хизматкорлар гуруҳини байтулмолга қайтарди. У зотнинг сийрати ўзгарди. Гўё ота-боболарига ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. У зот Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳудан бошқа боболарини танимас эди гўё. Жорияларни аҳли ва диёрига қайтариб юборди. Зулмга чек қўйди. Императорлар мажлиси каби мажлисларга чек қўйди. Уни оддий, содда исломий ҳолатга қайтарди. Ўзини ўринларидан туриб ҳурматлашларини ман қилди. Биринчи бўлиб салом берди. Ҳузурига мусулмонларнинг изн сўрамай киришларига рухсат берди. Ўз моли ва ерларини мусулмонлар молига қўшди. Хотинининг зийнатларини байтулмолга қўйди. Шунақанги оддий, содда ва фақирона ҳаётни йўлга қўйдики, подшоҳлар тугул зоҳидлар ҳам ундай яшашдан ожиз эди. Гоҳида куйлагини қуришини кутиб жума намозидан кечикар эди. Қизлари кўпинча ясмиқ ва пиёз ер эди. У зот йиғлаб туриб айтар эди:
" Эй қизларим , отангиз дўзахга амр қилинса алвон-алвон таомларни ейишингиз сизга нима фойда берар эди?! ".
Кунлик нафақаси икки дирҳамдан ошмас эди. Волийларини хиёнатдан сақлаш учун уларга уч юз динор таъйин қилган эди. У зот нафсини қаттиқ ушламаганида , ҳаёт лаззатлари ва мубоҳларидан ҳазар қилмаганида бу ҳашаматлардан қайтишга ҳеч ҳам қодир бўла олмас эди. Зеро у ўша пайтда ер юзининг энг буюк ҳукмдори эди. Димашқ эса маданий оламнинг маркази эди. У зот бу ишлари билан амир ва волийларига ўрнак бўлди.
Волийларидан бири у зотга қоғоз сўраб мактуб битганида унга шундай жавоб ёзган эди:
"Аммо баъду. Сулаймонга ёзган мактубингни ўқидим. У сендан олдинги шаҳар амирларига шунча-шунча қоғоз юбориб турар экан... Бу мактубим сенга етиб борса қаламингни ингичка қил, ёзувингни жамла, кўп ҳожатларни бир қоғозга жамла. Мусулмонларнинг байтулмолга зарар келтирадиган ортиқча сўзга эҳтиёжлари йўқдир. Вассаламу алайкум".
Бу мусулмонларни ўз қучоғидаги гўдак деб тасаввур қиладиган, уларнинг молини ўз ҳузурида омонат деб биладиган ва тарих уни "хулафои рошидин"лардан деб эътибор қилган зотнинг ҳолидир.
Аллоҳ Умар ибн Абдулазизни ўз раҳматига олиб бизни у зотга чиройли эргаштирсин!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺

#Хайрли_тонг...🏞

Инсон табиатан доим хайрлисига толибдир...
🌼🌹
Кулсак ҳам, йиғласак ҳам хайрлиси...
🌹🌼
Яшасак ҳам, ҳатто кетар чоғда ҳам хайрлиси бўлсин деймиз...
🌼🌹
Майли, истаганларимиз бўлмасин,
🌹🌼
Аллоҳ таоло биздан рози бўлсин!
🌼🌹
Ана ўша ҳаққимиздаги энг хайрлисидир...
🌹🌼
Дам олиш Кунингиз солиҳ амалларга,
🌼🌹

🤲Аллоҳнинг раҳматию мағфиратига тўлсин.

*🌸....ҲАЙРЛИ КУН...🌸*


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
097-Al-Qadr
Yasser Al Dossari
#Қуръон

97-''Қадр'' сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Агар кундуз ухламаса ва иш билан машғул бўлмаса, намоз ва зикр билан овора бўлсин. Бу кундуз ишларининг афзалидир. Чунки бу пайт одамларнинг Аллоҳ азза ва жалладан ғафлатда бўладиган ва дунё ташвишлари билан банд вақтлари ҳисобланади. Бандалар эшигидан кетган вақтда Раббисининг хизматида бўлган қалб, Аллоҳ таолонинг поклашига, қурбати ва маърифати учун хослашига ҳақли қалб бўлади. Бунинг фазли тунни бедор ўтказганнинг фазли кабидир. Чунки тун ҳам уйқу билан ғафлатда бўлиш вақтидир. Буниси эса ҳавога эргашиш ва дунё ташвишлари билан ғафлатда бўлиш пайтидир.

"Иҳё"нинг "Вирдлар фазилати" китобидан.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Савол

Ассалому алайкум. Рассом одам дўзахийми? Расм чизиш гуноҳми? Жонли мавжудотни чизиб бўлмайди деб эшитганман, фақат табиатни ёки жонсиз нарсани чизса бўладими?

Жавоб

Табиат ва жонсиз нарсаларнинг суратларини чизса бўлади.

Аллоҳ янада билгувчироқ.

Мубашшир АҲМАД

🕋 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Audio
Муҳаммадлоиқ қори
Худ сураси, 113-117-оятлар
Муҳаммадлоиқ қоридан гўзал тиловат😊

Дўстларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📺 Нойоб қироатлардан 📺

👤 Абдулбосит Абдуссомад

🎥 Анча эски видёо экан

🌐 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz 📲
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен излаган қироат...
👍👍👍

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
"" PERFECT TRAVEL ""
Ишонч ва Сифат.

🕋 2020 - Хаж ва Умра
🛣 сафарига мархабо..
📜 Хизматлар литсензияланган
📆10 + 15 + 20 Кунлик...

📮 Умра Виза,
✈️ Авиа билет,
🚞 Транспорт хизмати,
🏩 Мехмонхона, ⭐️🌟
🌎 Малакали Гит, 👳‍♂🧕
🕌 Мадина ва Маккада,
⛵️ Екскурсия,
🍱 Миллий Таом,
🏦 Банк хизмати,
👳‍♀ 24 соат грух боши
🎁 Умра қўлланма, Махсус камзил, Сумка, Қуръон, 5 л, Замзам,

📇 Кафолатли Виза,
🛫Тошкент + Дубай+ Мадина (ўзгариши хам мумкин)
💰Тўлов олдиндан 0%
🧾 Батафсил маълумот
📲 +99893 9777888
📲 +99891 6800202 (тошкент учун)

Фото ва Видеони, кўриш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/CTec-BdGO4gFrfIGYDhKvg

📝 Қабул Декабрь, Январь, ойига бошланган, 🏃‍♂
Шошилинг.. 🏃‍♀🏃‍♂
Музний айтадилар: "Имом Шофеъий вафотларига яқин олдиларига кирдим ва: "Эй Абу Абдуллоҳ, қандай тонг оттирдингиз?", дедим. У киши айтди: "Дунёдан ўтувчи, биродарлардан айрилувчи, ўлим косасидан сипқорувчи, Аллоҳ сари борувчи ва ёмон амалларимга йўлиқувчи бўлиб тонг оттирдим. Билмам, нафсимни жаннатга бориш билан табриклайми ёки дўзахга қулашига таъзия айтайми?".
"Менга насиҳат қилинг", дедим.
Имом дедилар: "Аллоҳдан қўрқ, охиратни қалбингда гавдалантир. Ўлим кўз ўнгингда бўлсин ва Аллоҳнинг олдида туришингни унутма!
Аллоҳ азза ва жалладан хавфда бўл. Ҳаром қилганларидан узоқ бўлиб, фарзларини адо эт. Аллоҳ азза ва жалла билан бўл. Ҳақиқат қайси томонда бўлсаям, шу томонда тур!
Кам бўлсаям Аллоҳнинг неъматини ҳақир санама, балки унга шукр билан қучоқ оч!
Сукутинг тафаккур, каломинг зикр ва қарашинг ибрат бўлсин! Сенга зулм қилганни кечир. Сендан алоқани узганга ула. Ёмонлик этганга яхшилик қил. Синовларга сабр қил ва Аллоҳга тақво билан дўзахдан паноҳ тила.'

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
🔅Ассалому алайкум!🔅
☝️Ҳеч бир кунингиз Аллоҳнинг зикрисиз ўтишига йўл қўйманг!
📿Зикрли кун диндошлар!

🔆 Хайирли тонг! 🔆

#Улашинг

"Илм" каналига уланин👇

👉 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
096-Al-'Alaq
Yasser Al Dossari
#Қуръон

96-''Алақ'' сураси

Яссер Ал-Доссари.

‼️ Эслатиб ўтамиз бу сурани охирги ояти (19-оят) сажда ояти ҳисобланади у оятни тиловат қилсангиз ёки тингласангиз сажда қилишни унутманг, сажда қилмасангиз гуноҳкор бўласиз‼️

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#СОЛИҲЛАР

• Сиз солиҳларни бегуноҳ деб ўйлайсизми?!
• Йўқ! Улар ҳам гуноҳ қиладилар.
Фақат улар:
- гуноҳларини ошкора қилмай беркитадилар;
- гуноҳлари учун истиғфор айтадилар, унда бардавом бўлмайдилар;
- гуноҳларини эътироф қиладилар, ўзларини оқламайдилар;
- гуноҳ қилиб хотиржам юравермайдилар, балки унинг ортидан яхшилик ҳам қилиб қўядилар;
- гуноҳларидан ҳам холис тавба орқали ажр қозона оладилар...
• Солиҳлар ана шундай бўлишади.

• Аллоҳим! Биз ғарибларни ҳам солиҳларга қўшгин!
• Омин!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ