Iymonli QalblaR
158 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#БЎЙДОҚЛАРГА_ТАВСИЯ

• Хоҳласанг ҳам хоҳламасанг ҳам жуфтинг ахлоқингни ярми бўлади. Бу Роббинг берган ваъдадир:

<> Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир...<> Нур сураси, 26-оят.

• Шундай экан модомики, покизасини хоҳлар экансан ўзингни ислоҳ эт!

Дўстларингизга ҳам юборинг улар ҳам билишсин‼️‼️‼️

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
094-Ash-Sharh
Yasser Al Dossari
#Қуръон

94-''Шарҳ'' сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бир киши буғдой сотар эди. Бир гўзал аёл келиб: "Сизда буғдой борми?" деб сўради. У киши: "Ҳа, деб у аёлга шаҳват ила назар ташлаб, қўлидан ушлади да: "Ичкарида бундан ҳам яхшироқ буғдой бор", деди. Аёл ҳам у билан бирга юрди. Ўша киши (оқшом) уйига қайтса, хотини маҳзун бўлиб ўтирар эди. У хотинидан: "Нима нарса сени хафа қилди?" деди. Хотин: "Мешкопчи (сув ташиб тарқатувчи) ҳар куни сувни келтириб, мешкопидаги сувни идишга қуйиб, у мени кўрмасдан ва мен уни кўрмасдан чиқиб кетар эди. Бугун мешкопчи келганида мен эшик ортида эдим. У мешкопини ерга қўйиб, қўлимдан ушлаб олди. Бу ҳолат биринчи марта содир бўлиши", деди. Шунда ҳалиги киши: "Субҳоналлоҳ! Айни ўзига мувофиқ айни ўзи я?! Агар мен яна қўшимча қилганимда мешкопчи ҳам қўшимча қилар экан!" деди.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Surah Az Zalzalah (الزلزلة), 7

فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُۥ Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир.
👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Роббим! Сенга эхтиёжманд бир фақирман. (Қуръонда) "Садақалар фақирлар учундир" дегансан, менга Жаннатингни садақа қил!
👍👍👍

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
"" PERFECT TRAVEL ""
Ишонч ва Сифат.

🕋 2020 - Хаж ва Умра
🛣 сафарига мархабо..
📜 Хизматлар литсензияланган
📆10 + 15 + 20 Кунлик...

📮 Умра Виза,
✈️ Авиа билет,
🚞 Транспорт хизмати,
🏩 Мехмонхона, ⭐️🌟
🌎 Малакали Гит, 👳‍♂🧕
🕌 Мадина ва Маккада,
⛵️ Екскурсия,
🍱 Миллий Таом,
🏦 Банк хизмати,
👳‍♀ 24 соат грух боши
🎁 Умра қўлланма, Махсус камзил, Сумка, Қуръон, 5 л, Замзам,

📇 Кафолатли Виза,
🛫Тошкент + Дубай+ Мадина (ўзгариши хам мумкин)
💰Тўлов олдиндан 0%
🧾 Батафсил маълумот
📲 +99893 9777888
📲 +99891 6800202 (тошкент учун)

Фото ва Видеони, кўриш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/CTec-BdGO4gFrfIGYDhKvg

📝 Қабул Декабрь, Январь, ойига бошланган, 🏃‍♂
Шошилинг.. 🏃‍♀🏃‍♂
#Қисса

Ривоят қилинишича Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу қачонки "Тустар фатҳи"ни эсласалар, доим йиғлар эканлар...

Тустар форснинг мустаҳкам ҳимояланган шаҳарларидан бўлиб, мусулмонлар уни қўлга киритиш учун тўлиқ бир ярим йил қамал қилишган ва ниҳоят шаҳар фатҳ қилиниб мусулмонлар қўлига ўтган эди. Ушбу Тустар фатҳи мусулмонлар ғалаба қозонган энг оғир фатҳлардан бўлган эди.

Жанг натижаси шундай бир ажойиб, гўзал суратда мусулмонларнинг ғалабаси билан якун топган бўлса-да, негадир ҳар сафар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Тустар воқеъасини эсласалар йиғлаб юборар эдилар...

Қизиқ, у кишини нима йиғлатган экан, дейсизми?, Бунинг сабабини ҳозир билиб оласиз...

Тустар қалъасининг эшиклари тонг отишига яқин қолган соатларда мусулмонлар томонидан очиб юборилди. Ўттиз (30000) минг кишилик мусулмон лашкари юз эллик (150000) минг кишилик форс қўшини бор бўлган қалъага бостириб киришди ва рақиблар орасида ниҳоятда беаёв, қизғин, қонли жанг бошланиб кетди. Ҳар бир лаҳза мусулмолар учун ўта хатарли бўлиб, улар ўлим билан юзма-юз турар эдилар. Вазият ниҳоятда оғир ва жуда хатарли бўлишига қарамай, жанг охирида Аллоҳ таоло мўминларга шонли ғалабани ато этди, мусулмонлар душманлари устидан ажойиб, улкан ғалабани қўлга киритдилар. Аммо ушбу ғалаба эндигина уфқдан қуёш кўтарила бошланган пайтига тўғри келган эди. Ушбу муборак фатҳ кунида мусулмонлар бомдод намозини ўз вақтида ўқий олмаганлари маълум бўлди. Фавқулотда хатарли бўлган жанг майдонида, қонсираган қиличлар орасида мусулмонлар бомдод намозини ўз вақтида ўқий олмаган эдилар.
Шу куни Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳаётида бир мартагина бомдод намозини ўз вақтида ўқий олмай бой бериб қўйгани учун йиғлар эдилар... Ҳа, у зот ўша ҳолатда маъзур, узрли бўлишлари ва мусулмонлар қўшини ҳам узрли бўлишига қарамай, у зот йиғлаган эдилар...Ваҳоланки, мусулмонлар қўшини ўша соатларда исломдаги амалларнинг энг олийси бўлмиш - жиҳод ибодати билан машғул бўлишган эди.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга ҳар сафар Тустар воқеъаси зикр қилинганида: "Қўйинг, менга Тустарни эслатманг! Дарҳақиқат, у бомдод намозининг вақтини бой беришимизга сабаб бўлган. Зеро, жамики дунё бойликларининг менга берилиши биргина бомдод намозини ўз вақтида адо қилишимдан суюкли эмас", - дер эдилар.

Қиссадан ҳисса:

Шу ўринда биз нима учун ўша буюк зотлар душманлар устидан ғалаба қозона олганларининг сабабини тушуниб етган бўлсак, ажаб эмас...!

Энди ўзимизга бир савол берайлик: Биз учун ҳаётимизда бомдод намозининг қадри қанчалик?

Ул муборак зотлар ўзларининг молу жонлари ва ҳаётларини Аллоҳнинг йўлида қурбон қила олган эдилар, аммо биз-чи, ширин уйқумизни тунги намозлар учун Аллоҳ йўлида қурбон қила оляпмизми?
Агар шуни ҳам қила олмасак, унда қандай қилиб нусрат ва нажот ҳақида ўйлашимиз мумкин?!

Агар намознинг қадр-қийматини қалбларимиз ва ҳаётимизда йўқотадиган бўлсак, муқаррар-ки, дунёда иззат-шарафимизни йўқотамиз. Натижада кофир қавмлар бизни қутурган итлар каби ортимиздан қува бошлайдилар, сўнг дунё ҳам бизга тор кела бошлайди.

Аллоҳим, Ўзинг бизларни гўзал амаллар қилувчи бўлган ҳолимизда ҳақ динингга қайтаргин!
Аллоҳим, Ўзинг яхши кўриб, ундан рози бўладиган барча солиҳ амалларга бизларни
муваффақ айла, Я Рабб!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

✦Нажотга эришаман десангиз, кунингизни Бомдод намози ва эрталабки азкорлар билан бошланг!
✦ Истиғфорингизни кўпайтиринг, токи шайтон ўз жонига қасд қилсин.
✦Дуодан узилиб кетманг, чунки у нажот арқонидир.
✦Ёдингизда бўлсин, фаришталар ҳар бир сўзингизни ёзиб оладилар.
✦Бўронда қолиб кетсангиз ҳам яхшиликка йўйинг.
✦Бармоқларнинг энг гўзали- тасбеҳ ўгирганидир.
✦Қайғуга учраб, ғамга ботиб кетсангиз, «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» айтинг.
✦Ҳошиялик билан қилинган узун сажда, гуллаб-яшнаган қасрлардан-да афзалдир.
✦Бир сўз айтишдан олдин фикрланг, яна қотил сўз бўлиб қолмасин.
✦Мазлумнинг дуосидан ва маҳрум этилганнинг кўз ёшларидан эҳтиёт бўлинг.
✦Китоблар, газеталар, журналларни ўқишдан аввал Қуръони Каримни ўқинг.
✦Ўзингизни тоат ибодатга бағишланг, чунки нафс ёмонликка буюради.
✦Ота-онангизнинг хизматларини қилинг, розиликларига эришасиз.
✦Сизнинг эски кийимларингиз фақирлар учун янгидир.
✦Намоз бу, сизни мусибатлардан ва қийинчиликлардан асраб авайловчи яхшиликдир.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Мен эзгу хислатлардан юзтасини санаганман. Улардан бирортаси ўзимда борлигини билмайман.

Юнус ибн Убайд роҳимаҳуллоҳ
---
Изоҳ: Энди бу гапни Мен айтиб кўраман:
Мен эзгу хислатлардан юзтасини биламан. Уларнинг ҳаммаси ўзимда бор деб ҳисоблайман ва шунинг учун ўзимни қолганлардан устун билиб; ақл ўргатаман, насиҳат қиламан, устидан куламан, ғийбат қиламан ва ҳақорат этаман ва.. ва..
Абдуллоҳ ибн Умардан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва салам) бундай дедилар: "Мусулмон мусулмоннинг биродари, унга зулм қилмайди, уни ҳалокатга ташламайди. Ким биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким мусулмоннинг бир ғамини аритса, Аллоҳ таоло уни қиёмат кунидаги ғамларнинг биридан халос этади. Ким бир мусулмоннинг айбини ёпса, Аллоҳ таоло унинг айбини ёпади» (Имом Бухорий ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳ таоло "Дунё аҳлидан кўнгил қўйган одамини қабз қилганимда савоб умидида сабр қилган мўмин бандамга Менинг ҳузуримда жаннатдан ўзга мукофот йўқ", дейди", дедилар".
Бухорий ривоят қилган.
Насиҳат!
Одамларнинг уйларига кўзингни кўр қилган ҳолда киргин, у ердан соқов бўлган ҳолда чиққин.
Агар хоҳлаганингиз бўлмаса, бўлганини хоҳланг..
Бахтли бўласиз
Йўқлигингизда ўрнингизга қоладиган нарсангиз - ахлоқингиздир.
Ҳаё кетса, бало келади..

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Имом Молик айтдилар: «Суннат Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаларига ўхшайди. Ким унга минса, нажот топади. Ким ортда қолса, ғарқ бўлади».👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ИЛИК ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ

4201-савол

Ассалому алайкум! Устозлар, бир танишим илик ейиш харом, сабаби илик суякдан ажралиб уруғ(сперматозоид)га айланади деди. Бу гап канчалик тўғри, илик харомми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ иликни ҳалол қилган. Табиати тортмаса емасин. Аммо асло ҳаром демасин. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати 👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
093-Ad-Duha
Yasser Al Dossari
#Қуръон

93-''Духа'' сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#ВОҚЕАЛИК_ФИҚҲИ
• ИЛМ БУ ҲИКМАТДИР
• Абдуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг мажлисида бириси сўради:
- Мен бир қизга совчи қўйдим. У мени рад этиб бошқа бирига тегиб кетди. Рашким келиб, ўша қизни ўлдирдим. Тавбам қабул бўладими?
- Онанг борми?!- сўради саҳобаи жалил.
- Йўқ!- деди ҳалиги одам.
- Ундай бўлса Аллоҳ таолога астойдил тавба қил! У Зот тавбаларни қабул қилувчидир!- деди Ибн Аббос.
У одам кетди. Мажлисдагилар:
- Нима сабабдан онасини сўрадингиз?- дейишди.
Шунда Ибн Аббос розияллоҳ анҳу:
- Мен дунёда ота-онага яхшилик қилишдан ортиқ улуғ савобни билмайман!- деб жавоб берди.
Бир оз ўтиб яна бир киши келди-да:
- Эй Ибн Аббос! Мўъминни қастдан ўлдирганга тавба имкони борми?- деб сўради.
- Йўқ! Мўъминни қастдан ўлдирган киши абадий жаҳаннамда!- дея жавоб берди саҳобаи жалил.
У кетди. Мажлисдагилар ҳайрон бўлишди:
- Эй Ибн Аббос! Ҳозиргина бир қотилга тавба эшиги очиқлигини айтдингиз. Бунисига эса тавба инкони йўқ, деяпсиз. Буни қандай тушуниш мумкин?!- деб сўрашди.
Шунда Ибн Аббос розияллоҳ анҳу жавоб берди:
- Аввалги киши жиноятни қилиб бўлган ва ишидан пушаймонлик туйиб тавбага йўл излаётган эди. Унга йўл кўрсатилмаса умидсизликка тушади ва умитсизлик эса кишини яна жиноятга ундайди.
Иккинчи кишига келсак, у бу саволни бераётганида ҳали жиноятга қўл урмаган лекин кўзлари қизариб турганидан кимдандир ғазабда экани таъйин эди. Агар унга тавба эшикларининг очиқлигини айтсак у, кейин тавба қилиб оларман, дея қотилликка қўл урарди. Биз унинг учун ўша жиноят йўлини тўсдик!
• Бу ҳодиса турли кўринишда, турли манбаларда келган.
Имом Табарий ва Имом Қуртубийлар тафсирларида, Имом Нававий «Мажмуъ»нинг муқаддимасида, Зайлаъий «Кашшоф»да, Имом Ибн Аби Шайба «Мусаннаф»да, Имом Бухорий «Адабул Муфрад»да ва яна бир неча ўринларда келтирилган.
• Олинадиган фойдалар:
1. Савоб ва гуноҳга оид ҳар ишда илм аҳлидан маслаҳат олиш лозимлиги;
2. Билмай қилинган хатоси учун пушаймон бўлиш тавба учун ташланган қадам экани;
3. Ота-онага яхшилик қилиш энг улкан ажрлардан экани;
4. Қастдан қотиллик қилиш кечирилмас гуноҳлардан экани;
5. Фатво берувчи шахс илмли бўлиши лозимлиги;
6. Фатво берувчи шахс воқеаликни ҳам яхши идрок эта билиши лозимлиги;
7. Илм аҳллари вазиятга қараб бир ходиса учун турлича фатво беришлари мумкинлиги;
8. Бир ҳодиса учун турли хил фатвони эшитган киши ўзи тушуна олмаган нарсада шошқалоқлик билан илм аҳлини маломат қилмай бунинг сабабини сўраб, масалани ойдинлатиши лозимлиги;
9. Фатво айтишда зарар ва фойдани ажрата билиш, ҳақни айтиш керак, деган ғурур билан ҳар нарсани атавериш тўғримаслиги;
10. Илм бу ҳикмат, ҳикмат эса ҳар нарсани ўз ўрнина қўйиш экани;
11. Мўъминларни муртадга чиқариб, уларни қатл қилишни оммалаштираётган ИШИДчилар бу ишлари билан жаннатни орзу қилишаётган бўлишса бекорларнинг беш мингтасини еяётганини... ва яна бир қанча фойдаларни олишимиз мумкин...
• Ушбу маълумотни кенг тарқалишида ўз хиссамизни қўшайлик-ки, шояд билмаганларга етказишдаги улкан ажрлардан барчамиз насибадор бўлсак.
(с) Аброр Муҳаммад Нур
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mishari Al Afasy -
Go'zal Nashida🎶

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Агар ўлган одамга дуо қилсанг, бир Фаришта нурдан бўлган товоқ билан, ўлган одамни олдига кириб: "Бу сенга, фалончи бродоринг ёки ўғлинг ёки қариндошингдан ҳадия",- деди.
Шу вақт ўлган одам бу ҳадия билан жуда хурсанд бўлади.

Эй Аллоҳ, ўтиб кетган мусулулмонларни қабрларини, охири кўринмайдиган даражада кенг қилгин!.
Ётган жойларига хушбўйни, қаронғу жойларига нурни, гунохлари учун мағфиратни ҳадия қилгин!.
Қабрларини салқин, масканларини жаннат қилгин!.
Амин.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
«(Қиёмат) Соати келгувчидир. Бунга шак-шубҳа йўқдир. Лекин кўп одамлар (унинг келишига) иймон келтирмаслар» (Ғофир сураси, 59 оят).

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz 🕋
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Болажонлар_учун

Ёмғир ёғаётганда ȳқиладиган дуо.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлинг!
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAELM7wmNSoveUdw5Kg
Ёлғончи она қиссаси !

8 ёшли болажоннинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандини ёлғиз қолишидан қўрқиб, она меҳридан айрилиб қийналиб қолмасин деб, бошқа аёлга уйланишга мажбур бўлди. Орадан бир неча кун ўтгач ота фарзандини бағрига босиб, эркалаб:

- Тойчоғим, янги онанг билан эски онангни орасида қандай фарқ бор, деб сýраб қолди.
Бола жудаям беғуборлик билан жавоб берди:
- Хақиқий онам менга ёлғон гапирардилар, аммо иккинчи онам хамма айтган гапларида содиқ турадилар.
Ота таъжубланиб сўради:
- Қанақасига, болажоним?
Ўғил:
- Ўйнаб ўтирганимда онамга ёқмайдиган иш қилсам, менга айтардилар:
"агарда қулоқ солмасликни бас қилмасанг ва менга зулм қилаверсанг сенга овқат бермай қўяман", дердилар..гапларига парво ҳам қилмасдим.

Баъзан, кўчада кўп ўйнаб қолиб кетсам, чиқиб мени кўчама кўча излардилар, мени топмагунларича оёқлари қаерга бошласа ўша ерга кетаверардилар. Ва ниҳоят мени топганларидан кейин юз кўзларимдан ўпиб, мени уйга олиб борардилар ва мазали таомлари билан сийлардилар. Энди эса янги онам,"агар ўйинни бас қилмасанг сенга овқат йўқ", дедилар.

Мана икки кундан бери қорним оч, жуда қийналиб кетдим дада. Менга ёлғончи онамни қайтариб беринг, илтимос дада. Ёлғончи онамни соғиндим.😭😭😭😭😭😭

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Қўлим очиб дуога,
Тиладим яхши тилак.
Азизим, биродарим,
Янги тонг, янги кун муборак!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz 🕋
УМР КИТОБИ

Одамзод ҳаётининг ўзи нима? Инсон бу фоний дунёга нега келадию, нега кетади, деган саволни ўйлаб кўрмаган киши кам бўлса керак. Чиндан ҳам инсон ҳаётининг ўзи нима?
Чамамда, Номаи-аъмол, Умр китоби деган гаплар бежиз айтилмаган. Ҳар банданинг умри бир китобга ўхшайди. Умр китобининг дебончаси одам ҳали туғилмасиданоқ Аллоҳнинг ўзи томонидан битиб қўйилади. Дебончанинг номи Пешонага битгани ёки Тақдири азал деб аталса ажаб эмас.
Инсон оқ-қорани таниб, онгли ҳаёт кечира бошлагач, ўзининг Умр китобини ўзи ёзишга киришади. Ҳар куни, ҳар лаҳзада... Синов даври деб аталмиш бу паллада бандаси қилган жамики яхшию ёмон амаллар ёзилиб бораверади. Умр поёнига етган куни китоб ҳам ёпилади.
Сўнг барча ҳисоб-китоб қилинади-да, Хотимани тағин Яратганнинг ўзи битади. Савоби кўп бўлса бир тараф, гуноҳи кўп бўлса...
Умр китобига эзгу саҳифаларни кўпроқ ёзиш ҳар бандага насиб этсин.

Ўткир ХОШИМОВ

@IYMONLI_QALBLAR_UZ