Iymonli QalblaR
162 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус:
Илтимос, уйда қолинг! -

Шифокор илтижоси - BBC

Uzbek. 👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
БИР ФИКР ҚИЛИБ КЎРИНГ!

Асли бор эдингмики, энди йўқ бўлишингдан қўрқасан?

Форобий


👍 Дўстларингизга ҳам улашинг ! 📲

🔊⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️🔊

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Имом Молик роҳимаҳуллоҳ Масжиди Набавийда илм ҳалқасида ўтирар эканлар, бир киши фатво сўраб у зотнинг олдиларига келиб: “Эй имом! Мен хотинимга “агар ойдан чиройли бўлмасанг талоқсан”, дедим. Энди нима бўлади?”-деди. Имом Молик бироз ўйга толиб, сўнг шундай деди: “Ҳа, ойдан чиройлироқ нарса йўқ. Бу гапинг билан хотинингга бир талоқ тушибди. Қайтиб бундай гапни гапирма”.
Бу орада имомнинг шогирди бўлмиш имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ масжиддаги устунлардан бирига суяниб ўтирар эди. У имом Молик билан мазкур киши ўртасида бўлиб ўтган суҳбатдан бехабар эди. Илм ўрганишга бениҳоят интилувчан Имом Шофеий ҳалиги аъробийнинг олдига бориб имом Молик билан ўрталарида бўлиб ўтган суҳбат мазмуни ҳақида сўради. Мақсади илм ўрганиш эди. Аъробий Шофеийга имомдан сўраган саволи ва унинг “ҳа, ойдан чиройлироқ нарса йўқ. Бу гапинг билан хотинингга бир талоқ тушибди”, деган гапини айтиб берди.
Бу гапни эшитган Шофеий аъробийга шундай деди: “Аксинча, хотининг ойдан чиройлидир”. “Нима, сен уни кўрганмисан!?”-деди аччиқ аралаш ажабланган аъробий. “Йўқ, ахир сен Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларини эшитмаганмисан: “Дарҳақиқат Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик.” [Тийн: 4] Инсон хилқати энг чиройли, энг тўғри ва энг мўътадил хилқатдир”, - деди Шофеий.
“Ундай бўлса буни имом Моликка айтайлик!” - деди аъробий. “Айтамиз”, -деди Шофеий. Улар имом Моликнинг олдиларига бориб, Шофеийнинг фикрини унга билдирдилар. “Ҳақ эргашмоқликка ҳақлироқдир. Молик хато қилди, Шофеий тўғри топди”, -деди имом Молик.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ассалому алайкум!

🌫 🌤 Хайрли тонг 🌥

Кунингиз хайрли баракали бўлсин.

🤲Аллоҳ паноҳида бўлинг!


⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳуни Басрага волий қилиб юборганида, у киши Басра аҳлини йиғиб, уларга: «Мўминларнинг амири Умар мени сизларга Роббингизнинг китобини, пайғамбарингизнинг суннатини ўргатишим ва йўлларингизни тозалашим учун юбордилар», деди. Одамлар оғзи очилиб, лолу-ҳайрон қолдилар. Чунки улар одамларга таълим-тарбия беришлик, уларга динининг таълимотларини ўргатишлик волийнинг зиммасидаги ишлардан эканини билишар эди. Аммо йўлларини тозалаб беришни ҳам волий ўз зиммасига олгани улар учун янги гап эди. Улар волий ўзини халқнинг хизматкори деб биладими?, деб ҳайрон қолишди. Ҳа, Исломни яқиндан билмайдиган кишиларга бу иш жуда ҳам ғалати туюлади. Аслида бу оддий ҳолдир. Чунки динимиз поклик динидир. Динимизда поклик иймондандир. Атроф-муҳитни пок сақлаш эса ҳар бир мусулмоннинг бурчидир.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
004-An-Nisa'
Yasser Al Dossari
#Қуръон

Кунда битта сурадан мунтазам ташлаб борамиз .

4-''Нисо'' сураси

Яссер Ал-Доссари.

Дўстларингизга ҳам юборинг
!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#ТАКФИР

• Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

- Ҳаётда битта мусулмонни «кофир» дея хато қилишдан кўра мингта кофирни «кофир» демай хато қилиш анча енгил ҳисобланади.
«Эътиқотдаги мўътадиллик», 6/269.

• Имом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ «Буғия»нинг 364-саҳифасида шу мавзу борасида сўз юрита туриб, Имом Ғаззолийнинг бу гапини қувватлаш учун у кишининг «Фаясилут тафриқату байнал Ислами ваз Зандақати» асаридан иқтибос келтиради:
• ИҚТИБОС:
- Тўғри келган ўринда бир кишини куфрда айблаш ёки уни куфрини инкор қилавериш ҳар доим ҳам қатъий ҳақиқатни ифода қила олмайди. Балки бир кишига куфр нисбатини бериш шариат белгилаган ҳукм бўлиб, унинг ортидан бировнинг молини ва қонини мубоҳ санаш, ўзи жаҳаннамда абадий қолади, дейиш маъноси юзага чиқади.
Шундай экан бу ҳукмни ҳам (ҳар ким шахсий адоватидан келиб чиқиб эмас, балки) бошқа ҳукмларни олинган ердан олинади:

- баъзан бу ҳукм яқин* билан собит бўлади;
- баъзан эса ғолиб зонн** билан собит бўлади;
- баъзида эса маҳкама бу борада тараддуд қилади, яъни иккиланади.

Иккиланиш бўлганда куфрга нисбат бергандан кўра бермаган афзалдир.
Бир кишини куфрда айблашга шошилиш - табиатида жаҳолат ғолиб бўлган кишиларнинг ишидир.
• ИҚТИБОС ТУГАДИ.
• Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ, «Буғия», 364-саҳифа.

• Хулосани ўзингиз чиқаринг!

_______________________

* Яқин луғатда ўта қатъий ишонч бўлиб, истилоҳда рад этиб бўлмайдиган далилга айтилади.
** Зонн луғатда гумон маъносида бўлиб, истилоҳда эса яқиний далилдан кейинги ўринда турадиган далилга айтилади. Ғолиб зонн дейилганда далилнинг қуввати анча кучли бўлишига ишора қилинмоқда.

• Аброр Мухтор Алий

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Эркаклар

​​Ғуслдан кейин бавл қилиш

Ассалому алайкум! Жунуб ҳолатдан кeйин бавл қилмасдан ғусл қилинса ва кeйинчалик бавл қилганда яна ғусл вожиб бўладими? Шунга яқин савол бeрилган экан унча тушунмаган эдим узур.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Жунуб одам ғусл қилишдан олдин бавл қилмай ғусл қилса, сўнг ичидаги манийнинг қолдиғи ташқарига чиқса яна қайтадан ғусл вожиб бўлади. Шунинг учун ғусл қилишдан олдин бавл қилиб олиш керак. Агар манийнинг қолдиғи қолиб кетса, саломатчиликка ҳам қаттиқ зарари бор. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Каналга уланинг👇👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
ОЛЛОҲ шифо берса соғаяди.
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

ОЛЛОҲ шифо
берса соғаяди.

612 КБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz 🕋
ҚАЛБЛАР ЭЪРОБИ

Агар наҳв олимлари: «Эъроб аломатлари тўрттадир:
Рафъ (замма),
фатҳ (фатҳа),
хафз (касра),
жазм (сукун)» десалар, Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам:
«Қалблар эъроби тўрттадир:
Рафъул-қалб,
фатҳул-қалб,
хафзул-қалб,
вақфул-қалб.», дейдилар.

Қалбнинг рафъи (яъни Аллоҳ таъолога тараф кўтарилиб, сайр қилиши) Аллоҳнинг зикридадир!

Қалбнинг фатҳи (яъни очилиши) Аллоҳдан рози бўлишдадир!

Қалбнинг хафзи (яъни чўкиши) Аллоҳ субҳанаҳудан бошқаси билан машғул бўлиб қолишдадир!

Қалбнинг вақфи (яъни тўхтаб қолиши) эса Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлиш билан бўлади!

Рафънинг аломатлари:

Аллоҳга мувофақат (итоат)нинг мавжудлиги,
Аллоҳга мухолафат (қарши чиқиш)нинг йўқлиги,
Аллоҳга муҳаббат (ҳақиқий севги)нинг давомийлигидир.

Фатҳнинг аломатлари:

Таваккул (Аллоҳгагина суяниш),
Сидқ (Аллоҳга садоқатли бўлиш),
Яқийн (Иймони кучли бўлиш)дир.

Хафзнинг аломатлари:

Ужб (солиҳ амалига ғурурланиш),
Риё (хўжакўрсинга амал қилиш),
Ҳирс (дунёга муҳаббат қўйиш)дир.

Вақфнинг аломатлари:

Ибодат лаззати йўқолиши,
Маъсиятнинг аччиқлиги кетиши,
Ҳалол-ҳаромнинг аралашиб қолишидир.

Арабчадан Абдулвоҳид Иброҳим домла таржимаси

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@IYMONLI_QALBLAR_UZ канал аъзоларига хар куни тақдим этаётган Яссер-Дуссари қироатларидан ва видеоларилан сўраган каналимиз аъзолари илтимосларига биноан.

#Тинглан_ва_рохатланинг.

📲 Дўстларингизга ҳам юборинг ! ⤵️⤵️⤵️⤵️

🔊 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
​​══════☁️☀️☀️☁️══════

🍃 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍃

#хайрли_тонг

😊 Агар ҳаётда хурсандчилик севсанг,

👉🏻 Соғлигингга эътибор қил.

☺️ Агар ҳаётда бахтиёрлик севсанг,

👉🏻 Хулқингга эътибор қил.

☺️ Агар ҳаётда барҳаётлик севсанг,

👉🏻 Ақлингга эътибор қил.

🙌 Агар буларнинг барини севсанг,

👆🏻ДИНингга эътибор қил!

🎊Кунлар Саййиди Жума Айём Муборак!🎊

🤲 Аллоҳ солиҳ амалларга муваффақ қилсин!!!

🤲 Кунингизнинг ҳар сонияси ибодатла, тоат-ла мунаввар, хайрли, фойдали бўлсин!!!

📌 Дуоларингизда биз гуноҳкорни ҳам эслаб ўтсангиз беҳад мамнун бўлар эдик...


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
018-Al-Kahf
Yasser Al Dossari
#Қуръон

''Каҳф'' сураси

Яссер Ал-Доссари
.

Кимки Жума куни Каҳф сурасини ўқиса икки Жума оралиғида қилган гуноҳлари кечирилади иншаалоҳ
Ўқишга қодир бўлмасангиз
унда тингланг🎧


Дўстларингизга ҳам юборинг
!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz