Iymonli QalblaR
158 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаластинда юз берган мўжизани кўринг... Ҳар турли ҳийлалар билан оч қолдирилган фаластинликларга “балиқ ёмғири”ни ёғдирган яратганга ҳамду санолар бўлсин..

👇 👇 👇 👇 👇 👇 👇 👇 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Сен даюсга ҳаромсан

Ривоят қилишларича, жаҳаннамдаги бир водийда илонлар бўлади. Ҳар бир илоннинг йўғонлиги туянинг бўйнидек бўлиб, улар намозни тарк қилувчиларни чақадилар. Уларнинг заҳари инсон жисмида етмиш йил ўз таъсирини кўрсатади. Сўнг унинг гўштлари шалвираб тушади. Жаҳаннамда «Жуббул ҳузн» (қайғу ўраси) деб номланган яна бир водий бўлиб, у илон ва чаёнлар маконидир. Ҳар чаён хачирдек келади. Унинг етмишта ниши бўлиб, ҳар бир ниши заҳарга тўла. У зинокорни чақиб заҳарлайди. Унинг оғриғи минг йил азоб беради. Сўнг зинокорнинг гўштлари титилиб, фаржидан қон, йиринг оқади. Ривоятларда келганки, ким оилали аёл билан зино қилса, уларнинг ҳар иккисига қабрда бутун ислом умматига бериладиган азобнинг ярми берилади. Қиёматда эса Аллоҳ таоло аёлнинг эри фойдасига ҳукм қилади.
Мазкур ҳолат эр бу ишдан бехабар бўлган тақдирда рўй беради. Агар эрнинг хабари бўлса-ю, сукут сақласа, эътибор бермаса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади. Чунки Аллоҳ таоло жаннат дарвозасига: «Сен даюсга ҳаромсан», деб ёзиб қўйган.
Аҳли оиласининг фаҳш-бузуқлик қилишини билатуриб, сукут сақлайдиган ва рашк-ор қилмайдиган кимса даюс ҳисобланади.

Имоми Заҳабийнинг "Кабоир" китобидан

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
​​​​​​══════☁️☀️☀️☁️══════

🍃Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍃

☺️ Яхши инсонлар ҳар хил бўлишади.
🌸 Гулларнинг шакли, атирларнинг нави каби.
🌹 Ифорлар турли - туман эмасми?
🤝 Лекин уларни «ЯХШИЛИК» бирлаштиради.

🤲 Аллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин!

🌷Қалбаларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин!
🤝Аллоҳдан дўстликнинг ҳаловатини,

💐 Садоқатнинг абадий бўлишини,

🌹Мағфиратнинг лаззатини,

💐Меҳрнинг самимиятини,

🍂 Адашишдан асрашини,

🌳 Орзулар рўёбини,

🌾 Солиҳ амаллар - ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!!

Кунимиз хайрли, баракали, #фойдали ўтсин!

┏━━━━•🍁•━━━━┓
© Фойдалар
┗━━━━•🍁•━━━━┛

═════☁️☁️☀️☁️☁️══════

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ТАЗКИЯ

• МАТН:

• Тавфиқни йўқотиб қўйганинга ҳафа бўлмаслигинг ва қилган ишингда тойилишларнинг борлигига надомат этмаслигинг қалб ўлганлиги аломатларидандир.

(•) Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ.

• ШАРҲ:

• Учта нарса қалбнинг ўлишига сабаб бўлади:
- дунёни севиш;
- Аллоҳнинг зикридан ғафлатда бўлиш;
- Аллоҳга қарши маъсиятларга барча аъзоларни қўйиб бериш.

• Учта нарса қалбнинг тирик туришига сабаб бўлади:
- дунёдан парҳез қилиш;
- Аллоҳнинг зикри ила машғул бўлиш;
- Аллоҳнинг дўстлари билан ҳамсуҳбат бўлиш.

• Учта нарсада қалбнинг ўлгани аломатлари кўринади:
- ибодатларни ўтказиб юборганига ҳафа бўлмаслик;
- қилган ишингдаги тойилишларга надоматни тарк қилишинг;
- ўлик ғофиллар билан ҳамсуҳбат бўлишинг...

(*) Китабу «Ийқозил ҳимам» фий «Шарҳил ҳикам»

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Дунё ва охират бахтига эришишни истасангиз, Парвардигорингиздан қочиб юрмай, Унинг ўзига қочиб келинг. Ҳамманинг қайтар жойи Унинг ҳузуридир.

👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
ХУШБЎЙ МИСК ҲИДИ

Абу Бакр Мискийдан: “Сиздан доим мискнинг ҳиди келиб туради, бунинг боиси нима?”, деб сўрашди. У: “Аллоҳга қасамки, бир неча йилдан бери миск ишлатмайман. Лекин бунинг битта сабаби бор. Бир куни бир аёл ҳийла қилиб мени ўзининг уйига киритди ва ортимдан эшикни қулфлаб қўйди. У менинг нафсимни хоҳлади. Мен нима қиларимни билмай, ўзимни йўқотиб, танг аҳволда қолдим ва унга: “таҳоратга заруратим бор”, дедим. У бир жориясига мени ҳожатхонага олиб боришга буюрди. У мени олиб борди. Мен ҳожатхонага кириб ахлатларни олиб бутун баданимга суртиб чиқдим ва шу ҳолатга мазкур аёлнинг олдига қайтиб бордим. Аёл мени кўриб даҳшатга тушиб, лол қолди ва мени уйидан чиқариб юборишни буюрди. Мен уйга келиб ювиниб олдим. Ўша кеча тушимда менга: “ҳеч ким қилмаган ишни қилдинг, албатта дунё ва охиратда ҳидингни хушбўй қилиб қўяман” деган хитоб бўлди. Тонг отганда мендан мискнинг ҳиди таралиб турар эди. Ҳали ҳануз шундай давом этяпти”, деб жавоб берди. (Ал-жазаа’у мин жинсил-ъамал китобидан)

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
102-At-Takathur
Yasser Al Dossari
#Қуръон

102-''Такасур'' сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари - Камбағалликдан қўрқиш

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бошланғич мактабни келажак учун ўқидим. Сўнгра менга: “Ўрта мактабни келажак учун ўқи”, деб айтишди. Кейин: “Лицейни келажак учун ўқи”, деб айтишди. Кейин: “Бакалаврни келажак учун ўқи”, деб айтишди.Сўнгра менга: “Келажак учун иш топ”, деб айтишди. Кейин менга: “Келажак учун оила қур”, деб айтишди. Сўнгра менга: “Келажак учун фарзандни кўпайтир”, деб айтишди...

Мана ниҳоят, бугунги кунда ёшим 77 га етганида ушбу мақолани ёзмоқдаман. Ҳануз ўша келажакни кутиб яшаяпман. Кейин билсам, ўша келажак буқа қувлаб етиши учун унинг бошига илиб қўйилган бир парча қизил латта экан. Аммо унга етиб бўлмас экан. Чунки, келажакка етиб борилса, у ҳозирга айланар экан. Ҳозир эса ўтмишга айланар экан. Сўнгра янги келажакка тўқнаш бўлинар экан. Ҳақиқий келажак эса
Аллоҳ сендан рози бўлиб, дўзахидан омонда қолиб, жаннатига равона бўлишингда экан...

Али Тантовий (1909-1999/1327-1420) роҳимаҳуллоҳ.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммадлоиқ қори

#БАҚАРА_СУРАСИ 284-286 ОЯТЛАР

Дўстларингизга ҳам улашинг!
уланиш!👇🏻
https://t.me/Muhammadloiq

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Доллар ошиб кетди, нархлар қимматлашиб кетди?!
Лекин ризқ ал Воҳид ва ал Қаҳҳор сифатли Зот Аллоҳнинг қўлидадир.
Баъзи солиҳ салафларга: "Нарх ошиб кетди", деб айтилганида, улар: "Истиғфор айтиш билан пасайтиринглар!" деб айтишар эди.
Бир аъробийга: "Буғдой нон бир динорга қимматлади", деб айтилганида, у: "Битта буғдой донаси бир динорга қимматласа ҳам парво қилмайман. Мен Аллоҳга У Зот буюрганидек ибодат қилмоқдаман. У Зот ҳам менга ваъда қилганидек албатта ризқ ато қилади", деб жавоб берган экан.
Одамлар Салама ибн Динорнинг ҳузурига келиб: "Эй Абу Ҳозим (Салама)! Қаранг, нархлар қимматлашиб кетди", деб айтишганида, у зот: "Нима учун бу ҳақда ғам қилмоқдасизлар. Ахир арзонлигида ризқлантирган Зот қиммат бўлганида ҳам ризқлантираверади", деб жавоб бердилар.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ассалому алайкум! 🌸

☀️ Хайрли тонг ⛅️

Кунингиз хайрли барокатли савобларга бой бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг 🤲
Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ДУНЁ ОЛОВИГА ЧИДАЙ ОЛМАС ЭКАНСИЗ, ОХИРАТ ОЛОВИГА ҚАНДАЙ ЧИДАЙСИЗ?

Абдуллоҳ ибн Марзуққа кўп мол-дунё берилган эди. Бир куни маст бўлиб, ўйин-кулгига берилиб, пешин, аср ва шом намозларини қазо қилиб юборди. Ҳар намоз вақтида жорияси уни огоҳлантириб қўяр эди. Хуфтоннинг вақти ҳам ўтиб кетаётганда мазкур жория бир чўғ олиб келиб, унинг оёғига ташлаган эди, у қўрқиб, ўрнидан туриб кетди ва: “бу нимаси?”, деди. Шунда жория: “дунё оловига чидай олмас экансиз, охират оловига қандай чидайсиз?”, деди. У ҳўнграб йиғлаб юборди ва туриб намозларини ўқиди. Жориянинг айтган гапи унинг хаёлига ўрнашиб қолди. Ундан қутилишнинг ягона чораси қўлидаги мол-дунёсидан воз кечиш эканини англаб етди. Сўнгра жорияларини озод қилиб, қолган мол-мулкини садақа қилиб юборди. Ўзи эса баққолчилик билан тирикчилик қила бошлади. Бир куни Суфён ибн Уяйна ва Фузайл ибн Иёз унинг ҳузурига кирганларида уни тагида тўшаксиз, бошининг остида эса бир ғиштдан бошқа ҳеч нарса йўқ ҳолатда кўришди. Шунда Суфён унга: “Бирор бир киши Аллоҳ учун бирон нарсани тарк қилса, албатта Аллоҳ таоло унинг ўрнига бошқа нарсани эваз қилиб беради. Аллоҳ учун тарк қилган нарсангиз эвазига У Зот сизга нима берди?”, деб сўради. У: “Мана шу ҳолатимга рози бўлишни (яъни, ризоликни) берди”, деб жавоб берди. (Ибн Қудома. Қисосут-таибийн)

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
216-савол
Пластик карточкадан ечиладиган пул ҳақида.

Пластик карточкалардан пул ечиб ўрнига нақд пул берилаётганда ечилган пулнинг маълум фоизи ушлаб қолинади. Бу иш судхўрлик емасми?

ЖАВОБ:

- Бу иш судхўрлик.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

🕋 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
101-Al-Qari'ah
Yasser Al Dossari
#Қуръон

101-''Қория'' сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
НОДОНЛАР БИЛАН ТОРТИШМАНГ!!!
(Бўри ва эшак ҳақида масал)

Бир куни бўри билан эшак майсанинг ранги борасида тортишиб қолибди. Эшак майсанинг рангини сариқ деса, бўри яшил дер экан. Улар кўп тортишибди. Ҳеч келиша олишмагач, масалани ҳал қилиб бериш учун ўрмон подшоҳининг олдига боришга қарор қилишибди. Муҳокама бошланибди. Иккиси ҳам ўзининг ҳужжат-исботини келтирибди. Ҳукм чиқариш пайтида ҳамма адолатли ҳукмни интиқлик билан кутишар эди. Шер маҳкамага ҳозир бўлганларнинг умидларини чиппакка чиқариб, бўрига бир ой қамоқ жазоси ҳукм қилди. Эшакни эса айбсиз деб ҳукм қилди.
Бўри эътироз билдириб: “Жаноб, майсанинг ранги яшил эмасми?”, дебди.
Шер: “Ҳа, яшил”, дебди.
Бўри: “Ундай бўлса, нима учун менга қамоқ жазоси таъйинладингиз?, ахир, мен хато қилмадимку!”, дебди.
Шер: “Тўғри, сен майсанинг рангида хато қилмадинг, лекин бундай масалада эшак билан баҳслашиб хато қилдинг. Бундан кейин сенга ибрат бўлиши, ҳамда тушунмайдиган бефаҳмлар билан тортишмаслигинг учун сенга қамоқ жазосини тайинладим”, деди.

* Хулоса: Ҳеч қачон мутаассиб ва жоҳиллар билан тортишманг. Чунки бунда ҳеч қандай натижага эриша олмайсиз.

* Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Жоҳиллардан юз ўгиринг!” (Аъроф;199), деб марҳамат қилган
Шунга кўра, катта уламоларга нисбатан нотўғри эътирозлар бўлганда ёки таъна-маломат қилинганда уларнинг сукут қилишлари мағлуб бўлганидан эмас, балки ушбу оятга амал қилганиданлар.
* Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳдан нима учун баъзи баҳслашувчилар билан тортишмасдан, уларга сукут қилгани ҳақида сўралганида, қуйидагича жавоб берган эканлар:
Дерлар: нега жимсиз, тортишганларга?
Дедим: ёмонликнинг калити жавоб.
Нодону - аҳмоққа сукут шарафдир,
Ҳамда обрў сақлашнинг тўғри йўлидир.
Жим турган шерларга бир қара,
Туришар виқор-ла, уларда ҳайбат.
Энди вовуллаган итларга қара,
Вовиллай-вовиллай, қувилар албат.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
В Дубае открылся первый в мире парк по мотивам Священного Корана

Дубайда Қуръон бўйича қурилган биринчи парк очилди

Дўстлангизга ҳам улашишни унутманг ! 📲👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM