Jannatga_Oshiqmiz
32 subscribers
1.59K photos
1.46K videos
83 files
1.07K links
АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКОТУХ ВА ЖАННАТУХ

АЛБАТДА АЛЛОХнинг ЗИКРИ БАРЧА НАРСАДАН УСТИНДИР

БИЗДАН УЗОКЛАШМАНГ
БИЗДА ЕНГ СУНГИ ВА ФОЙДАЛИ
ВИДЕОЛАР ВА АУДИО МАРУЗАЛАР БИРГАЛИКДА ТИНГЛАЙМИЗ

ВИДЕО ВА АУДИОЛАРНИ ДУСТЛАРИНГИСГА УЛАШИНГ
Download Telegram
Audio
#Аллоҳим, ушбу саҳиҳ ҳадисларни холис эшитган ва тўғри тушунган бандаларингни ҳидоятингда бардавом қилгин.
Ghassan Al-Shorbaji
026 Ash-Shu'ara'
Ghassan Al Shorbajy
📖 Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ солинглар ва жим туринглар, шояд, рахм қилинсангиз. Аъроф сураси 204-оят♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
027 An-Naml
Ghassan Al Shorbajy
📖 Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ солинглар ва жим туринглар, шояд, рахм қилинсангиз. Аъроф сураси 204-оят♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Forwarded from QURAN.UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон минбарларида жума мавъизасида янграган мавзу: "Аёллар, юзингизни очинг!"

Афғонистонда аёллар ҳақида эълон қилинган фармон: "Аёллар, юзингизни ёпинг!

Куни кеча, 20 майда Ўзбекистон масжидлари минбарларидан жума мавъизаси асносида аёллар юзини очиб юриши бўйича тарғиб-талаблар янгради. Гўёки бу ҳанафий мазҳабига зид экан. Лекин имомларимиз бир аср аввал ўзбек аёли кўчада қай кўринишда бўлганини ёддан чиқариб қўйган кўринишади.

Қолаерса ҳанафий мазҳаби фатволарида аёллар юзини ёпиб юриши борасида бир қанча тарғибларни кузатишимиз мумкин. Уларни саҳифамизда навбатдаги мақолада келтириб ўтамиз.

Шунингдек жума мавъизасида либос, соқол тақвони ифода этмайди, тақво қалбда бўлади деган чалғитувчи гаплар янграганига барчамиз гувоҳи бўлдик.

7 май куни эса Толибон раҳбарларидан бири Ҳайбатулоҳ Охунзода аёллар кўчага очиқ юз билан чиқишини тақиқлайдиган фармонни эълон қилган эди.

Агар бу қонун бузилиб, бирор аёл кўчага очиқ юз билан чиқадиган бўлса, бу ишга жавобгар шахс сифатида аёлнинг валийси, маҳрами белгилаб қўйилган эди. Жазо сифатида эса ўша валий, маҳрам ишдан ҳайдалишдан, то қамоқ жазосигача белгиланган эди.

Бир неча кун аввал эса аёл телебошловчилар ҳам юзини ёпиши лозимлиги хақида фармон эълон қилинган эди.

Юқорида келтирилган мавзулар ортиқча изоҳ талаб этмайди деб ҳисобладик. Шу сабаб хулоса ўзингиздан...
وكانوا يحرصون في إيجاب النقاب

بينما أنفسهم كانت تستمتع من نظرة إلى المتبرجات

Улар (гўёки рашк ила) ниқоб вожиблиги ҳақида бонг уришади

Ўзлари эса ўзини кўз-кўз қиладиган номаҳрамларни томоша қилиб завқланишади
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё гўзаллиги Аллоҳ билан алоқанг гўзаллигига боғлиқдир
VID_20220522_044852_693.mp4
1.3 MB
#қироат

Такаасур сураси 8-оят
Муҳаммад Сиддиқ Ал-Миншавий раҳимаҳуллоҳ қироати

Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Шиххийр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борсам, «Алҳакумуттакасур»ни қироат қилаётган эканлар. Сўнгра У зот: «Одам боласи, молим, молим дейди. Сенинг еб тугатганингдан, кийиб чиритганингдан ва садақа қилиб ўтказганингдан ўзга молинг бормиди?!», дедилар», дейилган. Яъни, мазкурлардан бошқа молу-дунё бевафо нарсадир.
Ассалому алайкум!

Дуо кўзга кўринмас ҳимоячидир...
Биродарлари ҳаққига хайрли дуо қилгувчилардан бўлайлик, зеро бундай дуо қабулдир, иншааллаҳ...

Файзу баракотга тўла кун тилаймиз!
👉5 НАРСА 5 НАРСАГА БОҒЛИҚ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло бир кишига беш нарсани бердими, унга деб яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади:

1) бир кишига шукр қилишни насиб этган бўлса, унга (неъматининг) янада зиёдасини ҳам тайёрлаган бўлади;

2) дуо қилишни насиб этганми, демак, дуосининг қабулини тайёрлаб қўйибди;

3) истиғфор айтишни берган бўлса, мағфиратини ҳам тайёрлаган бўлади;

4) тавбани берибдими, қабулини ҳам тайёрлабди;

5) садақа беришни насиб этган бўлса, қабул этилишини ҳам ҳозирлаб қўйган”.
001 Al-Fatihah
Mohammed Alminshawi
Rewayat Hafs A'n Assem🔻

Al Musshaf Al Mujawwad 🔻

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

📖 Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ солинглар ва жим туринглар, шояд, рахм қилинсангиз. Аъроф сураси 204-оят
ТАҲАЖЖУД НАМОЗИ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен кечаси таҳажжуд намозини ўқишликни ният қилдим ва кечги хуфтон номозида витр номозини ўқимасдан таҳажжуд номозида бирдан охирида ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бўлади. Таҳажжудни бир ухлаб турганингиздан кейин ўқишингиз афзал. Агар уйғонишга ишончингиз комил бўлмаса, хуфтондан кейинги ўқилган ҳар бир нафл намоз, таҳажжуд ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/190205)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚


ТУНДА ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИ ЎКИСА, ВИТР НАМОЗИ ҚАЙТА ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз

CАВОЛ: Витр намозини ўкилгани ҳолда таҳажжуд ўкишни хоҳлаб тунда таҳажжуд намозини ўкиса, витр намози қайта ўқиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кечасидаги охирги намозингизни витр қилинглар", деганлар (Имом Насаий ривояти).

Ушбу ҳадисга кўра, кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлган киши витр намозини таҳажжуд намозидан кейинга кечиктириши мустаҳаб амал саналади.

Агар кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлмаса, ухлаб қолиш хавфи бўлса, витр намозини ётишидан аввал ўқигани афзал. Агар витр намозини ўқиб ётганидан кейин ярим тунда таҳажжуд намози учун турса, витрни қайта ўқиши шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo.uz)

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
Гўзал овоз соҳиби Муҳаммад Шариф қори домла

Ушбу мақолада 20 асрда яшаб, фаолият юритган, қорилар султони халқ орасида «қўнғироқ қори», «булбул қори» дея машҳур бўлган зот, ҳофизи Каломуллоҳ Муҳаммад Шариф қори тўғрисидаги дастлабки маълумотларни Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда беришга ҳаракат киламиз.

Муҳаммад Шариф қори Раҳматуллоҳ махдум ўғли 1906 йили Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси (ҳозирги Марғилон кўчаси)да зиёли оилада дунёга келди..
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен ........ таом танавул қилмайман дер эдилар?
Anonymous Quiz
6%
Суяниб
67%
Барчаси тўғри
27%
Ётиб, ёнбошлаб