Счастья 🖤
9 subscribers
277 photos
310 videos
1 file
386 links
ℳузыка – это следы, по которым можно вернутся в разное время жизни...🎧

➧Нᴇᴨᴏʙᴛᴏᴩиʍый ᴋᴏнᴛᴇнᴛ 🧨

➧Тᴏᴨᴏʙыᴇ ᴋᴀᴩᴛинᴋи 🔝

➧Бᴏʍбᴏʙыᴇ ᴛᴩᴇᴋи 💣

➧Оᴛ дуɯи, дуɯᴇʙнᴏ, ʙ дуɯу 🖤

http://Telegram.me/счастья

@ZaidovMK
Download Telegram
Менинг тириклигим ёлғон аслида,
Мен ўлиб бўлганман бермасдан ҳисоб.
Ишқдан уруғ қадаб кўклам фаслида,
Кузги ҳосилларда терганман сароб.

Менинг кимлигим ҳам аллақандай сир,
Баҳорга кўнмайман,қишдан безорман.
Юзимга тарсаки туширар тақдир,
Ким учун рўшнолик,кимга озорман.

Менинг ишқдан бўлак ҳеч вақойим йўқ,
Кундан-кун ундан ҳам бўляпман жудо.
Ишқсиз яшай десам кўнмайди юрак,
Ишқсиз яшамоққа қўймайди Худо.

Менинг на ўтмишим,на бугуним бор,
Ғижим бир қоғоздай эзғилайди дард.
Кўзларим оқини қонга тўлдириб,
Ҳаётнинг юзига тупиришим шарт.

Қисмат лой чаплаган умрим бор менинг,
Оҳлари осмоннинг кўксига туташ.
Ёки минг йил қилган гуноҳларимнинг,
Бадалими ёлғон дунёда яшаш?!
​​#тонгги_салом

Яна тун ўтдию, яна тонг отди...
Роббим сизни ўзи ҳоҳлаб уйғотди...

Берилди сиз учун яна бир имкон...
Ризқингизга очиқ яна дастурхон...

Шукр этинг, танда куч бор, қувват бор...
Яна икки қўлу-оёқ ҳизматкор...

Лабингиздан мудом закот табассум...
Аҳир шундоқ бўлур-бандада удум...

Кафтингизда дуо, тилларда зикр,
Ақлингиз жойида, қиляпсиз фикр...

Дўстим, эрта нима бўлади билмам...
Бугунни йўқотиб унга шошилмам...

Келинг, дуо қилинг Аллоҳ йўлида,
Турибмиз-яхши кун, яхши ойида...

Яхшилар кўпайсин, ёмонга инсоф...
Омонат бу жонга қилмайлик ҳилоф...

Дўстга зор бўлмайлик, душманларга хор...
Банда ким бўлса ҳам, унга Аллоҳ бор