JPK | O‘zbekiston Respublikasi
4.64K subscribers
12 photos
1 video
12 links
Download Telegram
602-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёки унинг ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарори устидан сўралаётган шахс қамоқда сақланаётган жойдаги Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоят, Тошкент шаҳар судига мазкур шахс ёхуд унинг ҳимоячиси томонидан хабарнома олинган пайтдан эътиборан ўн сутка ичида шикоят қилиниши мумкин.

Сўралаётган шахс қамоқда сақланаётган жойнинг маъмурияти шикоятни олиши билан уни дарҳол судга юборади ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини ёзма равишда хабардор қилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабарнома олинган кундан эътиборан уч суткадан кечиктирмай судга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарорнинг қонунийлиги ва асослилигини тасдиқловчи материалларни юборади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёки унинг ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарори устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш шикоят суд томонидан олинган кундан эътиборан ўн сутка ичида уч нафар судьядан иборат таркибда, очиқ суд мажлисида прокурор, ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган шахс ва, агар ишда иштирок этаётган бўлса, унинг ҳимоячиси иштирокида амалга оширилади.

Суд мажлиси бошланишида раислик қилувчи қайси шикоят кўриб чиқилишини эълон қилади, ҳозир бўлган процесс иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради. Аризачи ва (ёки) унинг ҳимоячиси шикоятни асослаб беради, шундан сўнг сўз прокурорга берилади.
Суд муҳокамаси давомида суд шикоят берган шахснинг айблилиги масаласини муҳокама қилмай, устидан шикоят берилган қарорнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқлигини текшириш билан чекланади.
Шикоятни кўриб чиқиш натижасида суд қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
шикоятни қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ҳақида.
Суднинг ажрими апелляция шикояти бериш ёки протести билдириш муддати тугаши билан қонуний кучга киради.
Суднинг ажрими ўқиб эшиттирилганидан кейин дарҳол прокурорга, шунингдек ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинган шахсга ва, агар ишда иштирок этган бўлса, унинг ҳимоячисига юборилади.
Суднинг ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан йигирма сутка ичида апелляция тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
Апелляция шикояти, протести ажримни чиқарган суд орқали берилиб, суд уни материаллар билан биргаликда уч сутка ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига юбориши ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Апелляция шикояти, протести келиб тушган кундан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
суд ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини, протестини эса қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисида;
суднинг ажримини бекор қилиш тўғрисида.
Апелляция инстанцияси судининг ажрими у ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради ва дарҳол ижро этилиши керак. Апелляция инстанцияси судининг ажрими прокурорга ижрони ташкил этиш учун, ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган шахсга ва, агар ишда иштирок этган бўлса, унинг ҳимоячисига маълумот учун юборилади.
603-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни хорижий давлатга ушлаб беришни рад этиш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни хорижий давлатга ушлаб беришга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди, агар:

ўзига нисбатан сўров келиб тушган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлса;

сўров юборилишига сабаб бўлган жиноят Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки Ўзбекистон Республикаси манфаатларига қарши унинг ҳудудидан ташқарида содир этилган бўлса;

сўралаётган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айни ўша қилмиш учун қонуний кучга кирган ҳукм ёки суднинг ажрими (қарори) ёхуд ваколатли мансабдор шахснинг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги ёки уни тугатиш тўғрисидаги бекор қилинмаган қарори мавжуд бўлса;

сўров юборилишига асос бўлган қилмиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига кўра жиноят бўлмаса;
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жиноят иши қўзғатиш мумкин бўлмаса ёки тугатилиши лозим бўлса ёхуд муддати ўтиб кетганлиги туфайли ёки бошқа қонуний асосга кўра ҳукмни ижро этиш мумкин бўлмаса;

сўралаётган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасида айни ўша қилмиш учун жиноят иши қўзғатилган бўлса;
ўзига нисбатан сўров келиб тушган шахсга уни сўраётган давлатда ирқи, диний эътиқоди, фуқаролиги, миллати, муайян ижтимоий гуруҳга мансублиги ёки сиёсий эътиқодига кўра таъқиб этилиши мумкинлиги сабабли Ўзбекистон Республикасида бошпана берилган бўлса.

Сўралаётган шахсга нисбатан унинг йўқлигида чиқарилган ҳукмни ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш, агар ҳукм қилинган шахс ўзининг ҳимояга бўлган ҳуқуқини таъминлаш учун етарлича имкониятга эга бўлмаган деб ҳисоблашга асослар бўлса, рад этилиши мумкин. Агар сўровни юборган хорижий давлат ҳукм қилинган шахсга унинг иштирокида такрорий суд муҳокамаси ўтказилишига бўлган ҳуқуқни кафолатласа, ушлаб бериш амалга оширилади.

Агар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш амалга оширилмаса, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хорижий давлатнинг ваколатли органини рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.
604-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб беришни кечиктириш ва вақтинча ушлаб бериш

Ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисида сўров келиб тушган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошқа жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилаётган ёки жазони ўтаётган бўлса, уни ушлаб бериш жиноят иши тугатилгунига, ҳукм ижро этилгунига ёки ҳар қандай қонуний асосга кўра жазодан озод қилингунига қадар кечиктирилиши мумкин.

Агар жазони ўтаётган шахсни ушлаб беришни кечиктириш жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетишига сабаб бўлиши ёки жиноятни тергов қилишга зарар етказиши мумкин бўлса, сўралаётган шахс, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари томонидан белгиланган шартларга риоя этиш мажбурияти мавжуд бўлган тақдирда, вақтинча ушлаб берилиши мумкин.

Вақтинча ушлаб берилган шахс жиноят иши бўйича қайси процессуал ҳаракатлар бажарилиши учун ушлаб берилган бўлса, ўша процессуал ҳаракатлар бажарилганидан кейин, бироқ шахс топширилган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай қайтариб берилиши керак. Ҳар иккала давлат ваколатли органларининг ўзаро аҳдлашувига кўра бу муддат шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган жиноят учун ҳукм қилинган ёки қонунга мувофиқ ҳукм қилиниши мумкин бўлган жазо муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
605-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш учун ушлаб туриш ва қамоққа олиш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисида хорижий давлатнинг ваколатли органидан тегишли тарзда расмийлаштирилган сўров олинганда ва мазкур шахсни ушлаб бериш учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ушбу шахс ушлаб турилиши ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин.

Хорижий давлат ваколатли органининг илтимосномасига биноан шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўров олингунига қадар ҳам ушлаб турилиши мумкин. Илтимосномада қамоққа олиш тўғрисидаги қарорга ёки қонуний кучга кирган ҳукмга ҳавола ва мазкур сўров қўшимча равишда тақдим этилиши кўрсатилиши керак. Шахсни қамоққа олиш тўғрисидаги илтимоснома ушбу сўров юборилгунига қадар почта, телеграф, телекс, факс ёки бошқа алоқа воситалари орқали етказилиши мумкин.

Шахс, агар у бошқа давлат ҳудудида уни ушлаб беришга сабаб бўладиган жиноят содир этган деб гумон қилиш учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган илтимосномасиз ҳам етмиш икки соатгача ушлаб турилиши мумкин.

Шахс ушланганидан кейин ички ишлар органларининг ёки бошқа суриштирув органларининг ходимлари олинган материалларни прокурорга тақдим этади, у материалларни ўрганиб чиқади ва ушлаб турилган шахснинг қидирув эълон қилинган шахс эканлиги тўғрисида етарли асослар мавжуд бўлган, шунингдек ушбу Кодекснинг 603-моддасида баён қилинган асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради ва уни судга юборади.

Прокурорнинг қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома киритиши, унинг судья томонидан кўриб чиқилиши, ажрим чиқарилиши, шунингдек судьянинг ажрими устидан шикоят бериш ёки протест билдириш ушбу Кодекснинг 241 ва 243-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Шахс қамоққа олинганлиги тўғрисида прокурор Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни қамоққа олиш ҳақида илтимоснома ёки ушлаб бериш тўғрисида сўров юборган ёхуд юбориши мумкин бўлган хорижий давлатнинг ваколатли органини дарҳол ёзма равишда хабардор қилади.

Ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисидаги масала кўрилаётган шахсни қамоқда сақлаб туриш муддати кўпи билан уч ойни ташкил этади. Мазкур муддат ушлаб бериладиган шахснинг топширилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек хорижий давлатнинг ваколатли органидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўров юзасидан қўшимча маълумотлар талаб қилинган ҳолларда ушбу Кодекснинг 245-моддаси иккинчи қисмида ва 247-моддасида назарда тутилган тартибда узайтирилиши мумкин.

Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда суд тақдим этилган материалларнинг асослилигини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномалари талабларига риоя этилганлигини ҳисобга олади.
606-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушлаб турилган ёки қамоққа олинган шахсни озод қилиш

Ушлаб беришни таъминлаш учун ушлаб турилган ёки қамоққа олинган шахс прокурорнинг қарори асосида дарҳол озод қилиниши керак, агар:

ушбу Кодекс 605-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ушлаб турилган шахсни қамоққа олиш тўғрисидаги илтимоснома у ушланган пайтдан эътиборан уч сутка ичида келиб тушмаган бўлса;

хорижий давлат ваколатли органининг уни озод қилиш зарурлиги тўғрисидаги хабарномаси келиб тушган бўлса;

қамоққа олинган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўров ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан қирқ сутка ичида тақдим этилмаган бўлса;

хорижий давлатнинг ваколатли органидан қамоққа олинган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга қўшимча равишда сўралган маълумотлар бир ой ичида, хорижий давлат ваколатли органининг илтимоси келиб тушган тақдирда эса икки ой ичида келиб тушмаган бўлса;

унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаш муддатини узайтириш суд томонидан рад этилган бўлса;
уни ушлаб беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса;
уни ушлаб бериш тўғрисидаги қарор суд томонидан бекор қилинган бўлса;
ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинган шахс уни топшириш учун белгиланган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан қабул қилиб олинмаган бўлса, агар бундай топшириш санаси кўчирилмаган бўлса.

Прокурор қабул қилинган қарор ҳақида қамоққа олиш тўғрисида ажрим чиқарган судни ёзма равишда хабардор қилади.

Шахсни ушлаб бериш мақсадида такроран ушлаб туриш ва қамоққа олишга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисида янги сўров олинганидан кейин йўл қўйилади, ушбу модда биринчи қисмининг еттинчи ва саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
607-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган ушлаб бериладиган шахсни топшириш

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ушлаб бериладиган шахсни топшириш жойи, санаси ва вақти ҳақида хорижий давлатнинг ваколатли органини ёзма равишда хабардор қилади. Агар мазкур шахс топшириш учун белгиланган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида қабул қилиб олинмаса, у қамоқдан озод қилинади.

Хорижий давлатнинг ваколатли органи ушлаб берилиши лозим бўлган шахсни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли қабул қилиб олиши мумкин бўлмай қолган ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини ёзма равишда хабардор қилган тақдирда, топшириш санаси кўчирилиши мумкин. Агар Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи ушлаб берилиши лозим бўлган шахсни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли топшириши мумкин бўлмай қолса, топшириш санаси ўша тартибда кўчирилиши мумкин.
608-модда. Ушлаб берилган шахсни транзит тарзида ўтказиш

Хорижий давлат ваколатли органининг учинчи давлат томонидан мазкур органга ушлаб берилган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаси ушбу Кодекснинг 601 ва 603-моддалари талабларига риоя этилган ҳолда кўриб чиқилади.
609-модда. Ашёларни топшириш

Шахсни хорижий давлатнинг ваколатли органига ушлаб беришда жиноят қуроли бўлган ашёлар, шунингдек жиноят изларини ўзида акс эттирган ёки жиноий йўл билан топилган ашёлар топширилади. Бу ашёлар шахсни ушлаб бериш унинг вафот этганлиги ёки бошқа сабаблар туфайли амалга оширилиши мумкин бўлмай қолган тақдирда ҳам мазкур органнинг илтимосига биноан топширилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ашёларни топшириш, агар мазкур ашёлар бошқа жиноят ишини юритиш учун зарур бўлса, вақтинча кечиктириб турилиши мумкин.

Учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ашёларни топшириш хорижий давлат ваколатли органининг жиноят ишини юритиш тамомланиши билан ашёларни қайтариш тўғрисидаги кафолатлари мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади.
1 | 2 | 3 | 4 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 | 32 | 33 | 34 | 35 | 36 | 37 | 38 | 38-1 | 39 | 39-1 | 39-2 | 40 | 41 | 42 | 43 | 44 | 45 | 46 | 47 | 48 | 49 | 50 | 51 | 52 | 53 | 54 | 55 | 56 | 57 | 58 | 59 | 60 | 61 | 62 | 63 | 64 | 65 | 66 | 66-1 | 67 | 68 | 69 | 70 | 71 | 72 | 73 | 74 | 75 | 76 | 77 | 78 | 79 | 80 | 81 | 82 | 83 | 84 | 85 | 86 | 87 | 88 | 89 | 90 |
91 | 91-1 | 91-2 | 91-3 | 91-4 | 92 | 93 | 94 | 95 | 95-1 | 96 | 97 | 98 | 99 | 100 | 101 | 102 | 103 | 104 | 105 | 106 | 107 | 108 | 109 | 110 | 111 | 112 | 113 | 114 | 115 | 116 | 117 | 118 | 119 | 120 | 121 | 121-1 | 121-2 | 121-3 | 121-4 | 121-5 | 122 | 123 | 124 | 125 | 126 | 127 | 128 | 129 | 130 | 131 | 132 | 133 | 134 | 135 | 136 | 137 | 138 | 139 | 140 | 141 | 142 | 143 | 144 | 145 | 146 | 147 | 148 | 148-1 | 148-2 | 149 | 150 | 151 | 152 | 153 | 154 | 155 | 156 | 157 | 158 | 159 | 160 | 161 | 162 | 163 | 164 | 165 | 166 | 166-1 | 166-2 | 167 | 168 | 169 | 170
171 | 172 | 173 | 174 | 175 | 176 | 176-1 | 177 | 178 | 179 | 180 | 181 | 182 | 183 | 184 | 185 | 186 | 187 | 187-1 | 187-2 | 187-3 | 187-4 | 187-5 | 187-6 | 187-7 | 187-8 | 187-9 | 187-10 | 187-11 | 188 | 189 | 190 | 191 | 192 | 193 | 194 | 195 | 196 | 197 | 198 | 199 | 200 | 201 | 202 | 203 | 203-1 | 204 | 205 | 206 | 207 | 208 | 209 | 210 | 211 | 212 | 213 | 214 | 215 | 216 | 217 | 218 | 219 | 220 | 221 | 222 | 223 | 224 | 225 | 226 | 227 | 228 | 230 | 234 | 235 | 236 | 237 | 238 | 239 | 240 | 241 | 242 | 242-1 | 243 | 243-1 | 244 | 245 | 247 | 248 | 249 | 250
251 | 252 | 253 | 254 | 254-1 | 254-2 | 254-3 | 254-4 | 254-5 | 254-6 | 255 | 256 | 257 | 258 | 259 | 260 | 261 | 262 | 263 | 264 | 265 | 266 | 267 | 268 | 269 | 270 | 271 | 272 | 273 | 274 | 275 | 276 | 277 | 278 | 279 | 280 | 281 | 282 | 283 | 284 | 285 | 286 | 287 | 288 | 289 | 290 | 291 | 292 | 293 | 294 | 295 | 296 | 297 | 298 | 299 | 300 | 301 | 302 | 303 | 304 | 305 | 306 | 307 | 308 | 309 | 310 | 311 | 312 | 313 | 314 | 315 | 316 | 317 | 318 | 319 | 320 | 320-1 | 320-2 | 320-3 | 321 | 322 | 323 | 324 | 325 | 326 | 327 | 328 | 329 | 330 | 331 | 332 | 333 | 334 | 335 | 336 | 337 | 338 | 344 | 345
346 | 347 | 348 | 348-1 | 349 | 350 | 351 | 352 | 353 | 354 | 355 | 356 | 357 | 358 | 359 | 360 | 361 | 362 | 363 | 364 | 365 | 366 | 367 | 368 | 369 | 370 | 371 | 372 | 373 | 374 | 375 | 376 | 377 | 378 | 379 | 380 | 381 | 381-1 | 381-2 | 381-3 | 381-4 | 381-5 | 381-6 | 381-7 | 381-8 | 381-9 | 381-10 | 381-11 | 381-12 | 381-13 | 381-14 | 381-15 | 381-16 | 381-17 | 382 | 383 | 384 | 385 | 386 | 387 | 388 | 390 | 391 | 392 | 393 | 394 | 395 | 396 | 397 | 398 | 401-1 | 402 | 403 | 405 | 405-1 | 405-2 | 405-3 | 405-4 | 405-5 | 405-6 | 405-7 | 405-8 | 405-9 | 405-10 | 405-11 | 405-12 | 405-13 | 405-14 | 405-15 | 406 | 407 | 408 | 409 | 410 | 411 | 412 | 413 | 414 | 415 | 415-1 |
416 | 417 | 418 | 420 | 421 | 422 | 423 | 424 | 425 | 426 | 427 | 428 | 429 | 430 | 431 | 432 | 433 | 434 | 435 | 436 | 437 | 438 | 439 | 440 | 441 | 442 | 443 | 444 | 445 | 446 | 447 | 448 | 449 | 450 | 451 | 452 | 453 | 454 | 455 | 456 | 457 | 458 | 459 | 460 | 461 | 462 | 463 | 464 | 465 | 466 | 467 | 468 | 469 | 470 | 471 | 472 | 473 | 474 | 475 | 476 | 477 | 497-1 | 497-2 | 497-3 | 497-4 | 497-5 | 497-6 | 497-7 | 497-8 | 497-9 | 497-10 | 497-11 | 497-13 | 497-14 | 497-15 | 497-16 | 497-17 | 497-18 | 497-19 | 497-20 | 497-21 | 497-22 | 497-23 | 497-24 | 497-25 | 497-26 | 497-28 | 497-29 | 497-30 | 497-31 | 497-32 | 497-33 | 497-34 | 497-35 | 497-36 | 498 | 499 | 500
501 | 502 | 503 | 504 | 505 | 506 | 507 | 508 | 509 | 509-1 | 509-2 | 509-4 | 509-5 | 509-6 | 509-7 | 509-8 | 509-9 | 509-10 | 509-11 | 509-12 | 509-13 | 522 | 523 | 524 | 525 | 526 | 527 | 527-1 | 528 | 529 | 530 | 531 | 532 | 533 | 534 | 535 | 536 | 537 | 538 | 539 | 539-1 | 540 | 541 | 542 | 543 | 544 | 545 | 546 | 547 | 548 | 549 | 550 | 551 | 552 | 553 | 554 | 555 | 556 | 557 | 558 | 559 | 560 | 561 | 562 | 563 | 564 | 565 | 566 | 567 | 568 | 569 | 570 | 571 | 572 | 573 | 574 | 575 | 576 | 577 | 578 | 579 | 580 |
581 | 582 | 583 | 584 | 585 | 586 | 586-1 | 586-3 | 586-4 | 586-5 | 586-6 | 586-7 | 586-8 | 586-9 | 587 | 588 | 589 | 590 | 591 | 592 | 593 | 594 | 595 | 596 | 597 | 598 | 599 | 600 | 601 | 602 | 603 | 604 | 605 | 606 | 607 | 608 | 609
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексини янгича телеграм формати билан танишинг ва ундан фойдаланинг
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ogoh boʻling! “Yordam puli” niqobi ostidagi firibgarlik
———
Огоҳ бўлинг! «Ёрдам пули» ниқоби остидаги фирибгарлик

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV