JPK | O‘zbekiston Respublikasi
4.66K subscribers
12 photos
1 video
12 links
Download Telegram
550-модда. Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлаш

Вояга етмаган шахсни гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида биринчи сўроқ қилишдан бошлаб, суриштирувчи ёки терговчи ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлаш чораларини кўради. Шу мақсадда вояга етмаган шахсга ва унинг қонуний вакилига ўзлари хоҳлаган ҳимоячини таклиф этиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилади. Агар ҳимоячи вояга етмаган шахснинг, унинг қонуний вакилининг ёхуд бошқа шахсларнинг топшириғи ёки розилиги билан чақирилмаган бўлса, суриштирувчи, терговчи ёки суд ишда ҳимоячининг иштирок этишини ўз ташаббуси билан таъминлашга мажбур.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
551-модда. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакилларини вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд муҳокамасида иштирок этишга жалб қилиш

Суд вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар кўриладиган вақт ва жой ҳақида уларнинг ота-онасини, ота-она ўрнини босувчи шахсларни, вояга етмаганлар ўқиган ёки ишлаган корхонани, муассасани, ташкилотни, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияни, зарур бўлса, бошқа ташкилотларни ҳам хабардор қилади. Суд бу ташкилотларнинг вакилларини, судланувчининг васий ёки ҳомийсини суд мажлисига чақиришга ҳақлидир.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
552-модда. Вояга етмаган шахсга айблов эълон қилиш

Вояга етмаган шахсга айблов эълон қилиш вақтида ҳимоячи билан бир қаторда вояга етмаган шахснинг қонуний вакили ҳам иштирок этади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
553-модда. Вояга етмаган гумон қилинувчи ва айбланувчини сўроқ қилиш

Вояга етмаган гумон қилинувчини ва айбланувчини сўроқ қилиш ҳимоячи, қонуний вакил иштирокида амалга оширилади.

Ҳимоячи ва қонуний вакил гумон қилинувчига ва айбланувчига саволлар беришга ҳақли. Сўроқ якунлангач, ҳимоячи ва қонуний вакил баённома билан танишишга ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдиришга ҳақли.

Вояга етмаган гумон қилинувчини, айбланувчини сўроқ қилишнинг умумий давомийлиги кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда олти соатдан ошмаслиги керак.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
554-модда. Вояга етмаган айбланувчини сўроқ қилишда педагог ёки психологнинг иштироки

Вояга етмаган айбланувчини сўроқ қилишда суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг ихтиёрига кўра педагог ёки психолог иштирок этиши мумкин. У суриштирувчининг, терговчининг рухсати билан айбланувчига саволлар беришга, сўроқ тугаганидан сўнг эса, сўроқ баённомаси билан танишиб, баённомадаги ёзувларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги ҳақида ўз фикрларини ёзма равишда беришга ҳақлидир. Бу ҳуқуқлар суриштирувчи, терговчи томонидан педагог ёки психологга вояга етмаган шахсни сўроқ қилишдан олдин тушунтирилади ва бу ҳақда сўроқ баённомасида қайд қилинади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
555-модда. Вояга етмаган айбланувчига нисбатан эҳтиёт чоралари

Ушбу Кодекснинг 236-моддасида назарда тутилган асослар бўлган тақдирда вояга етмаган айбланувчига ушбу Кодекснинг 237-моддасида назарда тутилган эҳтиёт чораларидан бирини қўллаш мумкин. Вояга етмаган шахс ота-онасининг, ҳомийлар, васийларнинг қаровига ёки, башарти у болалар муассасасида тарбияланаётган бўлса, шу муассаса раҳбарларининг қаровига ҳам берилиши мумкин.
Вояга етмаган айбланувчига нисбатан эҳтиёт чоралари қўлланилгани тўғрисида унинг қонуний вакилига, агар бундай вакил бўлмаса, бошқа қариндошларига хабар қилинади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
560-модда. Вояга етмаганларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш

Ушбу Кодекс 19-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда вояга етмаганларнинг жиноятлари тўғрисидаги иш ёпиқ суд мажлисида кўрилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
557-модда. Вояга етмаган шахсни болалар муассасасига жойлаштириш

Эҳтиёт чораларини қўллаш учун асослар бўлган тақдирда, вояга етмаган айбланувчини, судланувчини турмуш ва тарбияланиш шароитига кўра илгариги яшаш жойида қолдириб бўлмаса, у суриштирувчининг, терговчининг прокурор санкция берган қарорига ёки суднинг ажримига биноан болалар муассасасига жойлаштирилиши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
558-модда. Вояга етмаган айбланувчини қамоққа олиш ёки уй қамоғига жойлаштириш

Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш ёки уй қамоғи вояга етмаган шахсга нисбатан фақат ушбу Кодекснинг 236-моддасида назарда тутилган асослар бўлганда ва унга беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тайинланиши мумкин бўлган қасддан жиноят содир этганликда айб эълон қилинган ҳамда айбланувчининг муносиб хулқ-атворда бўлишини бошқа эҳтиёт чоралари таъминлай олмайдиган тақдирда қўлланилиши мумкин.

Вояга етмаган шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги масалани кўриб чиқишда прокурор иш материаллари билан шахсан танишиб чиқиши, илтимосноманинг асослилигини текшириши, ҳодисанинг фавқулоддалигига ишонч ҳосил қилиши ва айбланувчини ушбу эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича сўроқ қилиши шарт.
Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қўлланилган вояга етмаган шахслар катта ёшдагилардан, шунингдек вояга етмаган маҳкумлардан алоҳида сақланиши лозим.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
562-модда. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга ишнинг кўрилиши ҳақида хабар бериш

Суд, зарурат бўлганда, вояга етмаган шахснинг жинояти тўғрисидаги ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга хабар беради. Суд, шунингдек бу комиссия вакилларини гувоҳ сифатида сўроқ қилиш учун суд мажлисига чақиришга ҳақлидир.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
559-модда. Суриштирувни, дастлабки терговни тамомлаш ва вояга етмаган шахсни иш материаллари билан таништириш

Вояга етмаган айбланувчига суриштирув, дастлабки тергов тамомланганлиги эълон қилиниб, унга иш материаллари кўрсатилаётганда унинг қонуний вакили иштирок этади. Суриштирувчи, терговчи қонуний вакилга айбланувчини иш материаллари билан таништириш вақти ва жойи тўғрисида хабар бериши керак.

Суриштирувчи, терговчи вояга етмаган айбланувчига унинг шахси шаклланишига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган иш материалларини танишиш учун кўрсатмаслик тўғрисида қарор чиқаришга ҳақлидир.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
561-модда. Вояга етмаган судланувчини суд мажлиси залидан чиқариб туриш

Вояга етмаган судланувчининг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек прокурорнинг фикрини эшитиб, вояга етмаган шахсга салбий таъсир этиши мумкин бўлган ҳолатлар текширилаётганда суд ўз ажрими билан уни суд залидан чиқариб туришга ҳақли.
Вояга етмаган шахс суд залига қайтарилганидан сўнг раислик қилувчи унга йўқлигида бўлиб ўтган муҳокама мазмунини етарли ҳажмда ва шаклда маълум қилади ва унинг йўқлигида сўроқ қилинган шахсларга савол бериши учун вояга етмаганга имконият яратиб беради.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
556-модда. Вояга етмаган шахсни қаровга топшириш тартиби

Вояга етмаган шахсни ота-онаси, васийлар, ҳомийлар ёки болалар муассасаси раҳбарларининг қаровига топшириш мазкур шахслардан биронтаси вояга етмаганнинг суриштирувчи, терговчи, прокурор ҳузурига ва судга ўз вақтида келишини, шунингдек айбланувчининг ушбу Кодекс 46-моддасида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажаришини таъминлаш масъулиятини ёзма равишда ўз зиммасига олишидан иборатдир.

Вояга етмаганни ота-онасининг, васийларнинг, ҳомийларнинг ёки бошқа шахсларнинг қаровига топшириш уларнинг, шунингдек вояга етмаган шахснинг ўзининг розилиги билангина амалга оширилади.

Суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд вояга етмаган шахсни қаровга топширишдан олдин ота-оналар, васийлар ёки ҳомийларнинг шахси, уларнинг вояга етмаган шахс билан ўзаро муносабати ҳақида маълумот тўплаши ва улар ўсмирни қаров остига олишни лозим даражада амалга оширишга қодир эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак.

Ота-оналар, васийлар, ҳомийлар ўзларининг касалликлари, иш билан банд эканликлари, вояга етмаган шахс билан ўзаро муносабатлари ёмонлашганлиги ва шунинг оқибатида унинг муносиб хулқ-атворда бўлишини таъминлай олмасликлари сабабли вояга етмаган шахс ўз қаровларида бўлишидан истаган вақтда воз кечишга ҳақлидир.

Ота-оналардан, васийлардан, ҳомийлардан болалар муассасаси раҳбарларидан вояга етмаган шахсни қаровга қабул қилиш ҳақида тилхат олинаётганда улар ушбу эҳтиёт чораси қўлланишига асос бўлган айбловнинг моҳияти, айбланувчига тайинланиши мумкин бўлган жазо ва вояга етмаган шахс содир этиши эҳтимол тутилган қилмишларнинг олдини олиш мақсадида қаровга берилганидан кейин у худди ана шу хатти-ҳаракатларни содир этса, қаровга олувчиларнинг жавобгарлиги ҳақида хабардор қилиниши лозим. Бу маълумотлар қаровга бериш баённомасида ёки суд мажлиси баённомасида акс эттирилади.

Айбланувчи ўз вазифасини бажармаган тақдирда уни ўз қарамоғига олган шахс қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилиши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
563-модда. Вояга етмаган судланувчига нисбатан ҳукм чиқаришда суд томонидан ҳал этиладиган масалалар

Вояга етмаган судланувчига нисбатан ҳукм чиқаришда суд, ушбу Кодекснинг 457-моддасида кўрсатилган масалалардан ташқари, башарти вояга етмаган шахс шартли ҳукм қилинса, унга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланса, вояга етмаган шахсга жамоат тарбиячиси тайинлаш зарурлигини муҳокама қилишга мажбур.
564-модда. Вояга етмаган шахсни жавобгарликдан ёки жазодан мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда озод қилиш

Вояга етмаган шахсни Жиноят кодекси 87-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ жавобгарликдан озод қилиб, материалларни вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссияда кўришга топширишда суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради.

Вояга етмаган шахсга нисбатан ишни кўришда Жиноят кодекси 87-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда суд вояга етмаган шахсни жазодан озод қилиш ва унга нисбатан мажбурлов чорасини қўлланиш тўғрисидаги масалани муҳокама этиши шарт. Суд мажбурлов чорасини қўлланиш ёки қўлланмаслик тўғрисида асослантирилган ажрим чиқаради.
Мажбурлов чорасини қўлланиш ёки қўлланмаслик тўғрисидаги ажрим устидан умумий тартибда шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин.
61-боб. ТИББИЙ ЙЎСИНДАГИ МАЖБУРЛОВ ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ
565-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалаларни кўриш тартиби

Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалаларни кўриш тартиби ушбу Кодекснинг умумий қоидалари, шунингдек 566 — 581-моддалари асосида белгиланади.
566-модда. Исботланиши лозим бўлган ҳолатлар

Жиноят содир этганидан кейин руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахснинг жинояти тўғрисидаги иш бўйича шахсда руҳий ҳолатининг жиноят содир этганидан кейин юзага келган ва жазонинг қўлланилишини истисно этадиган тарзда бузилганлиги исботланиши лозим.
Ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлик тўғрисидаги иш юзасидан қуйидагилар исботланиши лозим:
1) ушбу Кодекс 82-моддасининг 1, 2 ва 5-бандларида назарда тутилган ҳолатлар;
2) қилмишни содир этган пайтида шахснинг руҳий ҳолати сурункали ёки вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёки руҳий ҳолатининг бошқача тарзда бузилганлиги, буларнинг оқибатида у ақли норасолик ҳолатида бўлганлиги, яъни ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини англай олмаганлиги ёки уларни бошқара олмаганлиги;
3) мазкур шахснинг суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси вақтидаги руҳий ҳолати.
Жиноят содир этганидан сўнг руҳий ҳолати бузилган шахснинг иши бўйича, худди шунингдек ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасолик ҳолатида содир этган шахснинг иши бўйича шахснинг бундан буёнги хулқ-атвори унинг ўзи ва атрофдагилар учун хавф туғдириши мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги, унинг даволанишга муҳтожлиги ёки муҳтож эмаслиги, унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишига зарурат борлигини ёки йўқлигини ва айнан қандай чоралар қўллаш лозимлигини ҳал қилиш учун асос бўладиган ҳолатлар исботланиши лозим.
567-модда. Суд-психиатрия экспертизаси


Суриштирувчи, терговчи ёки суд айбланувчининг, судланувчининг ёхуд ишга айбланувчи, судланувчи тариқасида жалб қилинмаган шахснинг руҳий ҳолатининг бузилганлиги масалалари юзасидан унинг жиноят содир этганлиги ёки Жиноят кодексида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлиги ҳақида ишонарли далиллар мавжуд бўлган тақдирда, суриштирувни, дастлабки терговни юритиш ва суд муҳокамаси вақтида мазкур шахснинг ақли норасолиги ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги тўғрисида асосли шубҳа туғилган бўлса, суд-психиатрия экспертизаси тайинлайди.
568-модда. Суд-психиатрия экспертизаси аниқлайдиган масалалар

Суд-психиатрия экспертизаси ўтказишда қуйидаги масалалар аниқланиши лозим:

1) шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир этган пайтда руҳий ҳолати ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган даражада сурункали ёки вақтинча бузилганлик, ақли заифлик ёки руҳий ҳолатининг бошқача тарзда бузилиши ҳолатида бўлганлиги;
2) ҳозирги вақтда шахснинг руҳий ҳолати бузилганлиги оқибатида ҳукм қилиш ва жазолашнинг унга ахлоқ тузатиш жиҳатидан таъсир кўрсата олиши ёки кўрсата олмаслиги;
3) ушбу руҳий ҳолатнинг бузилиши сурункалими ёки шахс муайян муддат мобайнида тузалиши мумкинми;
4) шахс дучор бўлган руҳий ҳолатнинг бузилиши янги ижтимоий хавфли қилмишни келтириб чиқариши ёки бунга сабаб бўлиши мумкинми;
5) шахс ўзининг руҳий ҳолатига кўра тўғри кўрсатув беришга, кўздан кечириш, гувоҳлантириш, эксперимент ўтказиш ва бошқа тергов ҳамда суд ҳаракатларида иштирок этишга қодирми;
6) ҳозирги вақтда шахснинг ақли расоликни истисно қилмайдиган руҳий ҳолати бузилганми ва улар нималардан иборат.
Шахсни эксперт тадқиқоти ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш ушбу Кодекснинг 265 — 269-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилиб амалга оширилади.