Jurnalist-kotib
176 subscribers
483 photos
108 videos
552 links
"Дарё"нинг Андижондаги мухбири.

Каналда шахсий фикрлар, ОАВда чоп этилган материаллар.
Мурожаатлар учун @umidjon_mamarasulov
Download Telegram
Куёв беш кундан кейин қочди ёҳуд қизингизни бахтсиз қилманг оталар
Одамларга ҳам ҳайронсан. Билмаган, танимаган одаминга нега қизингни берасан? Аввал йигитнинг, ота-онасининг кимлигини бил, суриштир. Куёв бўлмишнинг касби кори борми, бекорчи эмасми, ўзи мустақил фикрлай оладими? Энг асосийси қизингни бахтли қилишига кўзинг етадими? Буларга жавоб топгандан кейингина кўзингни қорачиғида асраётган қизингни ўз эгасига берсанг арзийди. Бўлмаса бугун данғиллама тўй қилиб, эртага кўзингда ёш билан аттанг қилиб ўтираверасан.
Мен бу гапларни бекорга гапирмаяпман. Боиси сўнгги пайтларда йигитлариизда эркаклик ҳамияти йўқолиб кетяпти. Айримларини эркак дейишга ҳам ор қиласан гоҳида.
Никоҳ ўқилгач эрга ҳам, хотинга ҳам бир қатор масъулиятлар юкланади. Бироқ бугун ушбу масъулиятни тушунмаётган йигит-қизларимиз кўпчиликни ташкил этмоқда, афсус.
Яқинда Хўжаобод туманида бир воқеа юз берди. Куёв бола тўйдан 5-6 кун ўтиб, келинга ёқмай қолганини айтиб, қаерларгадир сурворибди...
Қизиғи жигитни гули бўлажак келин билан ЗАГСга бориб никоҳ учун ҳужжат топширган. Тиббий кўрикдан ўтган. Келинпошша билан шаҳар, Ширмонбулоқ бўйлаб “подружка” қилиб, айланишган. Аризанинг кўриб чиқиш муддати беш кун қолганда катталарнинг ақллилиги туфайли тўй бўлган. Қизиғи, тўй куни ҳам, биринчи кечада ҳам ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Ҳамма бахтли, хамма шодон. Лекин орадан беш кун ўтиб, куёв бола ўз ҳунарини бошлаган. Нима эмиш қиз гапирганда тупук сачраркан, гаплари ёқмаптимиш... Шунга энди яшамасмиш.
Ўзининг шаллақилиги билан ном қозонган куёвнинг опажониси ўша куниёқ ЗАГСга келиб, “Тўй бўлмайдиган бўлди” деб аризага “отказ” берганмиш.
Энди қизнинг ота-онаси додини кимга айтишни билмаяпти. Қонуний чора кўришларини сўрай деса никоҳ шаръий бўлган. Исломий таълимотга кўра, калимаи шаҳодат билан ўтилган никоҳ аслида бир парча қоғозданда кучлироқ бўлсада қалби тошдек қотган куёв томон буни тан олмасмиш.
Азизлар, қизларингизни бахтини кўрай десангиз Аллоҳдан бехабар одамлар борлигини унутманг, аввал қонуний никоҳдан ўтса кейин бераман денг. Бўлмаса Вой дод десангиз ҳам ҳеч ким сизни эшитмайди. Қизингизни бахтсиз қилганингиз қолади, холос.
Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Аввалдан режа қилиниб, йўлга чиқар маҳалда ўзгариб қоладиганларни ҳеч тушунмасам керак. Сен кутасан улар куттиришади. Ишинг қўлга бормайди. Улар эса ўз ишларини битказишиб олади. Аслида ҳеч кимга ишониб бўлмайди. Барибир бизникилар об-ҳаво.
Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
бизникилар билан урушга бориб бўлмайди. Биласизми, нега? Чунки жангга отланадиган вақтингизда айниб қолишади ва сиз ўзингиз майдонда қолиб кетасиз. Шунчун ҳам ривожланмасак керак.
Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Мени севсанг ёшлигимда хам,
Соч окарган чогимда хам сев.
Мени севсан соглигимда хам,
Бемор ётган чогимда хам сев.

Мени севсан бирга юрганда,
Ёлгиз колган чогимда хам сев.
Мени севсанг кийим ярашган,
Ярашмаган чогимда хам сев.

Гар бахтингдан умидвор булсанг,
Бахтсиз юрган чогимда хам сев.
Кунглинг булсин нурдек нурафшон,
Қалбакимас чин юракдан сев.

Мени севсанг бирга юрганда,
Ёлгиз колган чогимда хам сев.
Юрагимни топширдим сенга,
Вактинчамас бир умирга сев.

https://youtu.be/bNKhOe-4vZM

Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди шаръий никоҳдаги эри бошқага уйланаётганини эшитиб, уни ўлдирган аёлга ҳукм ўқиди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят суди ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Янгийўл туманида яшовчи Зулхумор Умарова (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2020 йилнинг май ойида Тошкент шаҳрининг Сирғали туманидаги новвойхонада Мурод Юсупов билан танишиб, бир-бирини ёқтириб қолган. Ва шаръий никоҳ асосида турмуш қуриб, июль–сентябрь ойларида ижарага уй олиб, бирга яшаган. 2020 йилнинг 29 сентябрь куни Мурод Тошкентда ишлари юришмаётганини, шу сабабли Жиззахга ишлаш учун кетаётганини айтиб, уйидан чиқиб кетган.

Батафсил
Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Узр минг бора Чўлпон бобо. Сиз асос солган Дарҳоннинг умри тобора якунига етиб бормоқда. Уни нафс қулига айланганлар ўлдиришмоқда. Кечиринг бу кеча кундуздан умид йўқ.

Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Инсайдерларнинг хабар беришича, Коронавирусга қарши вакцина олган ҳар бир кишига 100$ дан пул тўланади.
Албатта, бизда эмас АҚШда.
Агар бизда шу амал қилса борми, ками уч марта вакцина олиши шубҳасиз.
Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
БАНК МИЖОЗ УЧУН, КОНДИЦИНЕР ЭСА БАНК ХОДИМИ УЧУН

"Трастбанк" тижорат банкининг Андижон вилояти филиали ходимлари ўзларининг қадрига етишади. Фуқароларга эса иссиқда жин ҳам урмайди. Так что, 42 градусда шу ерга келорасизлар.
Фото: Амирхан томонидан тақдим этилди.
Каналга
уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Forwarded from Alimoff
​​Алишер Қодиров vs Расул Кушербаев

Барчамизга маълумки сўнгги кунларда Олий Мажлис қонунчилик палатасининг шу икки депутати ўртасида полемика ва бахслар жуда авж олди. Турли интернет сайтларида Қодиров бугун гапирса, эртага Кушербаевнинг жавоби чиқмоқда.

Жаноблар, иккалангиз ҳам ўз партиясининг ғояларига содиқ ҳолда ҳаракат қиладиган камсонли депутатлардансизлар ва сўнгги пайтлардаги сиёсий микроклиматни белгилаб бермоқдасизлар. Келинглар бундай поёни йўқ алоҳида чиқишли бахсларни тугатиб, иккалангизни бир жойда, бир вақтда дебат столига таклиф қилсам.

Юзма-юз ўтириб бир бирингизга қандай саволлар ва эътирозлар бўлса халқ олдида, сайловчилар ва электорат олдида бемалол ушба савол ва эътирозларни бериб очиқ дебат олиб борсангизлар. Очиқ бахслар эса кўп саволларга жойида ойдинлик киритиб беради.

Агар ушбу таклифга рози бўлсангиз, ўз платформаларингизда дебатни қабул қилиш ёки қилмаслик бўйича жавобларингизни кутаман. Техник томонларини ташкил қилишни эса ўз зиммамга оламан. Бошқа деталларини (сана, вақт, платформа) иккалангиз билан ҳам келишиб, тез кунларда ушбу дебатни амалга оширамиз.

Сўз сизларда жаноблар!

@nurbekalimov
Forwarded from Alisher Qodirov
Аввал ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман: "Миллий Тикланиш" демократик партияси ва шахсан мен ҳамиша маданий дебатларга, баҳс мунозараларга ва конструктив мулоқотга очиқмиз!

Таклифни қабул қилдим.

Биз тўғри йўлдамиз ва буни юзма-юз баҳсда исботлаймиз!

@alisher_qodirov
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова вафот этди

Андижон вилояти Бўстон (собиқ Бўз) тумани ҳокими Садбархон Мамитова 31 июль куни оғир хасталикдан вафот этди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов.

«Дарё» мухбирининг қайд этишича, Садбархон Мамитова июнь ойидан буён Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалида ичак касаллиги бўйича даволанаётган эди. Маълумотларга кўра, Садбархон Мамитова 2013—2015 йиллар оралиғида ўт пуфагида мавжуд хасталик боис жарроҳлик муолажасини олган.

«Ўт пуфагини лазер нури орқали олиш жараёнида нур ичак тизимларига шикаст етказган ва йиллар давомида чириш ҳолатига олиб келган. Июнь ойида касаллик белгилари кучайиши оқибатида у яна жарроҳлик столига ётқизилган эди», — дейди Мамирова хонимнинг «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган яқинларидан бири.

Маълумот учун, Садбархон Мамитова 1966 йилда Андижоннинг Жалақудуқ туманида туғилган, 1982—1986 йилларда Наманган қишлоқ хўжалиги техникумида ўқиган, 1993 йил Тошкент давлат аграр университетини (сиртқи) тамомлаган. У узоқ йиллар Жалақудуқ туманида турли лавозимларда меҳнат қилган

Хусусан, 2007—2008 йилларда туман ҳокими ўринбосари — туман хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлган, 2011—2017 йилларда Жалақудуқ тумани Бандликка кўмаклашиш маркази директори лавозимларида ишлаган. 2019 йилдан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлимига раҳбарлик қилган.

У 2020 йилнинг 4 мартидан буён Бўстон тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди. Маълум қилишларича, Садбархон Мамитованинг жаноза маросими 31 июль, шанба куни соат 16:00 да Жалақудуқ туманида бўлиб ўтади.

@daryo_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баракалла, Муаттар!!!
Токио Олимпиадасида оғир атлетика бўйича - 55 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган андижонлик Муаттар Набиева икки кураш баҳсларига кўра умумий ҳисобда 212 кг оғирликни ўзига бўйсундириб, 4-ўринни эгаллади. Шу билан Набиева Олимпиададаги ўз иштирокини якунлади.
Бироқ Муаттар Набиева даст кўтаришда 98 кг оғирликни кўтариб, Олимпиада рекордини ўрнатди.
"Дарё" мухбири Муаттарнинг хонадонида бўлиб, унинг отаси Абдулла Иминов билан суҳбатлашди. Интервью мобайнида Муаттар телефон орқали мусобақадан сўнг яқинлари билан суҳбатлашган. Ушбу ҳаяжонли дамларни камерага мухрлишга уриндик.
Барча оталарга шундай бахт насиб этсин!!!
Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Малибу" ходисаси ҳақидаги хабарни эшитиб мана шу сериалнинг айнан ушбу қисми ёдимга тушди.
Мабододе, бизда вилоят ҳокимини қайсидир ГАИ ходими ҳолатини тасаввур қилаяпман.
Короче, постоянно проблема жасаб
жураверасан.


Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Андижонда автомашина салони ичида қисилиб қолган ҳайдовчи шифохонада вафот этди
Асака туманида юк автомобилини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиши натижасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомашина салони ичида қисилиб қолган ҳайдовчи шифохонада
вафот этди.
Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
404
Mabodo yo‘qolib qolsam sud va prokuraturaga borib, izlab ovora bo‘lib yurmanglar, to‘g‘ri ashetga bororasizlar yesli chto
Kanalga ulanish uchun:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Andijonda 1 gektar yer uchun hokim qarorini chiqarib, kadastr hujjatini rasmiylashtirib berish evaziga 50 ming dollar so‘ragan mansabdor qo‘lga olindi.

Batafsil — http://dy.uz/V5G7L

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий