Jurnalist-kotib
173 subscribers
483 photos
108 videos
552 links
"Дарё"нинг Андижондаги мухбири.

Каналда шахсий фикрлар, ОАВда чоп этилган материаллар.
Мурожаатлар учун @umidjon_mamarasulov
Download Telegram
Андижон туманидаги 32-умумтаълим мактаби Гулобод шаҳарчаси марказида жойлашган. Адашмасам бино 450-500 ўринга мўлжалланган. Бироқ, ўқитувчиларнинг айтишича, бугунги кунда муассасада 900 нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил оларкан.
Бундан кўринадики, билим даргоҳида ўқувчилар икки сменада ўқишга мажбур. Буни тўғри тушунаман. Деярли хамма ерда шу аҳвол.
Аммо мени ажаблантиргани мактабда ўқитувчилар хонасининг йўқлиги бўлди. Бечора устозлар "коридор"нинг бир четидаги хонада ўтиришаркан. Хонага нари борса 5-6 киши қисилиб-қимтиниб, зўрға сиғиши мумкин. Шароит эса ноль. Айтишларича, ичкарига сиғмаган ўқитувчилар ўқувчиларнинг назорат ишларини коридорнинг ўртасида турган столга ўтириб текширишаркан. Шунда ҳам стол бўш бўлиб қолса.
Қисқаси бундай шароитга эга мактабдан вундеркиндлар чиқиши амримаҳол. Яна билмадим.... Охирги 3-4 йил ичида бирорта амалдорнинг оёғи етмаган билим даргоҳига яқин орада раҳбарларнинг назари тушмаса ўқитувчилар сарсонгарчиликда, ўқувчилар эса билимсизлик жарлиги томон боришда давом этса керак.
Агар холисликка амалга қиладиган бўлсак, тез орада вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Azizbek Mirkamilov ҳамда туманга янги тайинланган ҳоким, вилоят ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев мактабга шахсан ўзи бориб, ҳолатни ўрганиб, ўзгаришлар қилар, деган яхши гумонда бўламан.
Қани мутассаддиларнинг таълимга қай даражада эътибор қаратишини кузатайликчи?
https://t.me/Jurnalist_kotib
Bifshteksning o'zbekcha varianti ekan. Hokimliklarning til bo'yicha maslahatchilari o'zlarining hududlaridagi tadbirkorlik sub'yektlari tomonidan qo'yilayotgan reklamalarga e'tibor qaratib qo'yishsa yaxshi bo'lardi.
Koroche 5teks, manti zakaz olamiz.
Kanalga ulanish:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Янгибай, Узбекстанбай, Андижонбай, талабабай, хотин-қизларбай, эрталабда дўконни очиб биринчи савдо қилинганда қилинган бай, заправкабай, светбай, мактаббай, ўқувчибай боғчабай, боғча опабай, тарбияланувчибай, директорбай, мудирабай, сайловбай, депутатбай,тадбиркорбай........ Корочебай нашриётдагиларбайга айтворингларбай шу сўзларни Ўзбек тили изоҳли луғатибайга қўшишбай эсидан чиқмасинбай. Буни Умидбай билан ўтказилган суҳбатбайда қилинган таклиф деб қабул қилингларбай.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Бугун бир пайтлар Ойим, Холдевонбеги, Чинобод номли 30 га яқин маъмурий ҳудудлари бўлган Андижон вилояти ташкил этилганига роппа-роса 80 йил тўлди.
Қайд этиш лозим, Наманган вилоятининг Наманган, Норин, Уйчи, Учқўрғон, Янгиқўрғон туманлари 1960 йилдан, Косонсой, Тўрақўрғон, Чуст, Задарё туманлари эса 1962 йилдан 1967 йилгача Андижон вилояти таркибида бўлган.
Шунингдек, Ўш вилоятининг Аравон тумани ҳам бир пайтлар Андижонга қараган.
1941 йилгача эса ҳозирги Андижон вилояти Фарғона округи ва вилоятига қараган
P/S: Анжанликлар тарқатаётганда кимдан олганингизни қайд этиб кетинг.
Суратларга изоҳ: Биринчи расмда Ўзбекистоннинг 1927 йилдаги географик картасини, иккинчи расмда эса Андижон шаҳридаги Октябрь майдонини кўришингиз мумкин.
https://t.me/Jurnalist_kotib
https://t.me/Jurnalist_kotib
​Азиз аёллар! Севимли оналаримиз, турмуш ўртоқларимиз, опа-сингилларимиз ва қизларимиз!

Ушбу ажойиб баҳор байрами — Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган самимий табрикларимизни изҳор этишга ижозат бергайсиз!

Янги баҳор Сизларга тугамас қувонч, илҳом ва энг ёрқин туйғуларни ато этсин!

Айнан Сизлар — бизнинг азиз замондош-аёлларимиз, профессионал шоҳсупаларнинг энг юқори чўққиларига эришиш билан бир қаторда бутун жамият учун муҳим аҳамиятга эга ўз уйи, оиласини эҳтиёт қилиб давом эттириш вазифаларини мувафаққиятли уддаламоқдасизлар.

Бугунги кунда Ўзбекистонда аёлларимиз қулай шароитларда яшаши, севган касби билан шуғулланиши ва эртанги кунга ишонч билан қарашлари учун барча имкониятлар мавжуд. Ахир айнан Сизларнинг нозик елкангизда ёш авлодни тарбиялаш ва оилавий қадриятларни асраб-авайлаш масъулияти ётади. Бу эса давлатимиз фаровонлигининг омилларидандир.

Баҳорий кайфият, баҳт ва саломатлик Сизларни ҳеч қачон тарк этмасин!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Ёдингизда тутинг, жамият учун билимли ва салоҳиятли инсонлар ҳеч қачон керак бўлмаган. Шунинг учун тарихда минглаб илмли кишилар сиғдирилмаган. Улар ё сургун қилинган ёки ўлдирилган.
Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Журналист бўлиш осон эмас. Унинг масъулияти, вазифалари беқиёс. Журналистдан аниқлик, ҳалоллик, поклик, адолатлилик, ҳаққонийлик талаб этилади. Хабар ёзган ёки мақола ёзганларнинг барчаси ҳам журналист саналаверишмайди. Журналист – мамлакатимизнинг овози, юраги, виждони, ор-номуси бўлиши керак. Телевизорда чиройли кийиниб олиб, пойма-пой гапириш, ижтимоий тармоқларда шахсий қарашларини баён қилиб бировларни чўчитиш, шоуларни олиб бориш журналистлик эмас. Журналист бўлиш учун анча машаққат чекиш керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Андижон журналистларининг "Сумалак базми"
Жорий йилнинг 13 март куни биринчи маротаба мустақил равишда Андижон журналистларининг "Сумалак базми" байрам тадбири ўтказилди. Унда 50 га яқин ижодкорлар бир дастурхон атрофида жам бўлишди.
Ушбу тадбир ҳақидаги қисқа видеороликни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
https://www.facebook.com/100006386164648/videos/2998391047050405/

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Жалақудуқнинг Гулистон деган маҳалласи бор. Марказдан нари борса 2 км тепада. Шу маҳалланинг бир йил ичида абгор ҳолатга келган узун кўчаси бор. Бу йўл билан туманнинг "Обод", "Ҳасанқовоқ" маҳалларига борилади.
Кўчанинг бир вақтлар ётқизилган, лекин сўнгги йилларда ўйдим-чуқурли асфальт йўли бор. Ўтган йил давомида нақд уч-тўрт маротаба йўлнинг бир қисми газ ва сув тармоғини тортиш учун ковланди. Алалоқибат асфальт лойга айланди. Шу кўчадан кечаси мошинаку майли пиёда юргани ҳам қўрқасан киши.
Менимча туман ҳокими маҳаллама маҳалла юришдан кўра, ўтиришни хуш кўради ёки ҳали ҳам ўша томонларга етиб бормаяпти.
Автойўл деган ташкилот эса бу кўчани эсдан чиқарганига анча бўлгани аниқ. Икки ҳафтадан бери Хонободдан линия тортаётган туман "Сув таъминот"и эса ковлаган чуқурини ахлатга тўлишини кутаяпти чоғи. Маҳаллакомнинг эса бундай ишлар билан иши йўқ.
Хонимлар ва жаноблар балким шу кўчага ҳам бир юрворарсизлар а? Ёки президентни алдашда давом этасизларми?
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Forwarded from Jurnalist media
“Андижоннинг энг яхши ижодкори” танлови
Андижон журналист ва блогерларининг "Ижодкорлар давраси" жамоаси ҳамда "Водий бозор" телеграм канали “Андижоннинг энг яхши ижодкори” журналистик танловни эълон қилади
.
Ушбу танлов журналистларнинг касбий маҳоратини ошириш, ижодий салоҳиятини юксалтириш, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги, ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ҳар ойда ўтказилади.
Танловга 1 мартдан 31 мартга қадар радио орқали эфирга узатилган ҳамда телевидениеда намойиш этилган, газета ва журналларда чоп этилган ва интернет нашрлар (шунингдек ижтимоий тармоқлар)да берилган материаллар 7 апрелгача қабул қилинади.
Танловга тақдим этиладиган материалларга мазмунан Ўзбекистон нуфузини дунё миқёсида кўтариш, хорижий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, медиа майдонларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кенг ёритилишини таъминлаш, мамлакатнинг ижобий имижини шакллантириш, миллий брендни фаол тарғиб қилиш ва танитиш, ўзбекона миллий қадриятларни, ҳунармандчилик, санъат ва адабиётни тарғиб қилиш орқали юртимиз инвестицион жозибадорлиги ва туристик салоҳиятини ташвиқ қилиш, ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар, қурилиш ва ободонлаштириш бўйича замонавий бунёдкорлик ечимларини ёритиш, ислоҳотларимиз самарасини оширишга, жамоатчилик назоратини, фуқароларимизнинг ижтимоий фаоллигини кучайтиришга хизмат қилиш, халқимизнинг янгиланаётган қарашларини фаол ифода этиш, шунингдек, жойларда ижобий ўзгаришларга тўсиқ бўлаётган ҳолатлар тўғрисида холис танқидий-таҳлилий муносабатларни назарда тутиш талаблари қўйилган.
Ғолиб деб топилган ижодкорлар:
1-ўрин учун - 1 миллион сўм;
2-ўрин учун - 600 минг сўм;
3-ўрин учун - 400 минг сўм пул маблағи билан тақдирланади.
Мурожаат учун:
@umidjon_mamarasulov
Каналга аъзо бўлиш учун:
https://t.me/joinchat/S5D0tV2SCMCL3VG8
Ижтимоий тармоқлар орқали маърузаларини биз севиб эшитадиган Рустамжон домла билан бир кўришиб, суҳбатлашиш ниятим бор эди. Бироқ Балиқчига етиб бориш ҳеч насиб қилмаётганди.
Тақдирнинг тақозосини қарангки, домла билан кечаги барокатли кунда Хонобод шаҳрида учрашдик. Кўришганимизда "мени машҳур қилганлар"ми дея ўзининг самимийлигини яна бир бор исботлади.
Рустам домладан Аллоҳ рози бўлсин.
P/S:Суратлардан бирини инстаграм ва фейсбугимга "Рустамжон домла kun.uz ва daryo.uz мухбирлари билан ёки kun.uz va daryo.uz мухбирлари Рустамжон домла билан дея пост қўйдим. Домла эса камтарлик қилиб "икки "Гигант. Уз" орасида қалтирап туришимди қаранг" дея хазил пост қўйибдилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Koroche chuchvara otmen. Xonobodga shaylanganlar shoshilmang.
⚡️Ўзбекистонга келтирилаётган вакцина ишлаб чиқарилган давлатнинг ўзида тақиққа учради

Маълумот ўрнида, ушбу вакцина билан оммавий эмлашлар бошлангандан сўнг, эмланганлар орасида шифохонага ётқизилганлар ва ўлим ҳолатлари қайд этилган. 


Бу ёғи қизиқ бўлдику... Мени бошим айланиб кетди. Илтимос тушунтирворилар..

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Электрсиз, газсиз "буюк келажак"ни кутаётган одам қиссаси
Баҳорнинг 16 куни. Шукрки куз-қиш мавсумидан эсон-омон чиқиб олдик. Бу ёғига энди свет ва газ ўчмайди. Шу кунларга етказганига шукур.
Эхххх..... (шу ерда сўкингим келди) Афсус, яхши кунларга етолмаймиз чоғи. Боиси кеча эрталабдан шу позитив кайфиятни электрасетдагилар бузди қўйди. Тонг ўтиб, нонуштани қилиб, ишга кетар маҳал на светингиз, на газингиз бўлса кўнглингизга ҳеч нарса сиғмас экан. Иссиқ чой ўрнига муздеккина сув ичганингиздан кейин касал бўлмаслигингизга ким кафолат беради? Ҳеч ким на электрасеть, на райгаз.
Дабдала кайфият билан ишга келасиз. Аламингизни кимлардандир олгингиз келади. Оласиз ҳам. Ҳуморингиздан энди чиқдим деганингизда раҳбарингиз чақириб, ишни сусайтириб юборганингиз, яхши ишламаётганингизни айтса борми? Энди ўчишга шайланган оловга бензин сепилади ва узоқ ёнади. Бундай ҳолатда ҳам руҳан, ҳам жисмонан чарчашингиз аниқ.
Бир амаллаб кунни ўтказиб, уйга етасиз. Болишга ёнбошлаб, телефонни титсангиз коронавирус деган бало яна авж олгани ҳақидаги хабарларга тўлганини кўрасиз. Устига устак комиссия деганлари Наврўзни “отмен” дейди. Уххх, қанча ҳаражат ва ҳаракатлараааааа...
Шуларни кўзингиздан ўтказиб турсангиз телефонингизнинг қуввати тугай дегани ҳақида сигнал келади. Қувватлагични олиб, розеткага тиққанингизда эса кўзингиз қоронғилашиб кетади.
Тўхтанг, тўхтанг бир пастда ёмон ҳаёлларга боришга шошилманг. ҳеч қандай ток ургани йўқ. “Просто” яна свет ўчди, холос. Майли энди ётиб ухлайлик. Ахир бизни эртага “буюк келажак” кутмоқда. Унгача ширин тушлар кўриб, совуққина хонада кўрпангизга бурканиб ётиб туринг. Келганда хабарини ўзим бераман.
Якунда туни билан электрнинг бўлмаганини айтмай қўя қолдим. Чунки у ҳам алоҳида бир ҳиқоя.
Сенатору депутатга, вазиру ҳокимларга "привет" дея ушбуни битгучи Дарвеш понсод набираси Умиджон
Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji