Jurnalist-kotib
174 subscribers
483 photos
108 videos
552 links
"Дарё"нинг Андижондаги мухбири.

Каналда шахсий фикрлар, ОАВда чоп этилган материаллар.
Мурожаатлар учун @umidjon_mamarasulov
Download Telegram
Жалақудуқнинг Гулистон деган маҳалласи бор. Марказдан нари борса 2 км тепада. Шу маҳалланинг бир йил ичида абгор ҳолатга келган узун кўчаси бор. Бу йўл билан туманнинг "Обод", "Ҳасанқовоқ" маҳалларига борилади.
Кўчанинг бир вақтлар ётқизилган, лекин сўнгги йилларда ўйдим-чуқурли асфальт йўли бор. Ўтган йил давомида нақд уч-тўрт маротаба йўлнинг бир қисми газ ва сув тармоғини тортиш учун ковланди. Алалоқибат асфальт лойга айланди. Шу кўчадан кечаси мошинаку майли пиёда юргани ҳам қўрқасан киши.
Менимча туман ҳокими маҳаллама маҳалла юришдан кўра, ўтиришни хуш кўради ёки ҳали ҳам ўша томонларга етиб бормаяпти.
Автойўл деган ташкилот эса бу кўчани эсдан чиқарганига анча бўлгани аниқ. Икки ҳафтадан бери Хонободдан линия тортаётган туман "Сув таъминот"и эса ковлаган чуқурини ахлатга тўлишини кутаяпти чоғи. Маҳаллакомнинг эса бундай ишлар билан иши йўқ.
Хонимлар ва жаноблар балким шу кўчага ҳам бир юрворарсизлар а? Ёки президентни алдашда давом этасизларми?
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Forwarded from Jurnalist media
“Андижоннинг энг яхши ижодкори” танлови
Андижон журналист ва блогерларининг "Ижодкорлар давраси" жамоаси ҳамда "Водий бозор" телеграм канали “Андижоннинг энг яхши ижодкори” журналистик танловни эълон қилади
.
Ушбу танлов журналистларнинг касбий маҳоратини ошириш, ижодий салоҳиятини юксалтириш, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги, ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ҳар ойда ўтказилади.
Танловга 1 мартдан 31 мартга қадар радио орқали эфирга узатилган ҳамда телевидениеда намойиш этилган, газета ва журналларда чоп этилган ва интернет нашрлар (шунингдек ижтимоий тармоқлар)да берилган материаллар 7 апрелгача қабул қилинади.
Танловга тақдим этиладиган материалларга мазмунан Ўзбекистон нуфузини дунё миқёсида кўтариш, хорижий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, медиа майдонларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кенг ёритилишини таъминлаш, мамлакатнинг ижобий имижини шакллантириш, миллий брендни фаол тарғиб қилиш ва танитиш, ўзбекона миллий қадриятларни, ҳунармандчилик, санъат ва адабиётни тарғиб қилиш орқали юртимиз инвестицион жозибадорлиги ва туристик салоҳиятини ташвиқ қилиш, ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар, қурилиш ва ободонлаштириш бўйича замонавий бунёдкорлик ечимларини ёритиш, ислоҳотларимиз самарасини оширишга, жамоатчилик назоратини, фуқароларимизнинг ижтимоий фаоллигини кучайтиришга хизмат қилиш, халқимизнинг янгиланаётган қарашларини фаол ифода этиш, шунингдек, жойларда ижобий ўзгаришларга тўсиқ бўлаётган ҳолатлар тўғрисида холис танқидий-таҳлилий муносабатларни назарда тутиш талаблари қўйилган.
Ғолиб деб топилган ижодкорлар:
1-ўрин учун - 1 миллион сўм;
2-ўрин учун - 600 минг сўм;
3-ўрин учун - 400 минг сўм пул маблағи билан тақдирланади.
Мурожаат учун:
@umidjon_mamarasulov
Каналга аъзо бўлиш учун:
https://t.me/joinchat/S5D0tV2SCMCL3VG8
Ижтимоий тармоқлар орқали маърузаларини биз севиб эшитадиган Рустамжон домла билан бир кўришиб, суҳбатлашиш ниятим бор эди. Бироқ Балиқчига етиб бориш ҳеч насиб қилмаётганди.
Тақдирнинг тақозосини қарангки, домла билан кечаги барокатли кунда Хонобод шаҳрида учрашдик. Кўришганимизда "мени машҳур қилганлар"ми дея ўзининг самимийлигини яна бир бор исботлади.
Рустам домладан Аллоҳ рози бўлсин.
P/S:Суратлардан бирини инстаграм ва фейсбугимга "Рустамжон домла kun.uz ва daryo.uz мухбирлари билан ёки kun.uz va daryo.uz мухбирлари Рустамжон домла билан дея пост қўйдим. Домла эса камтарлик қилиб "икки "Гигант. Уз" орасида қалтирап туришимди қаранг" дея хазил пост қўйибдилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Koroche chuchvara otmen. Xonobodga shaylanganlar shoshilmang.
⚡️Ўзбекистонга келтирилаётган вакцина ишлаб чиқарилган давлатнинг ўзида тақиққа учради

Маълумот ўрнида, ушбу вакцина билан оммавий эмлашлар бошлангандан сўнг, эмланганлар орасида шифохонага ётқизилганлар ва ўлим ҳолатлари қайд этилган. 


Бу ёғи қизиқ бўлдику... Мени бошим айланиб кетди. Илтимос тушунтирворилар..

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Электрсиз, газсиз "буюк келажак"ни кутаётган одам қиссаси
Баҳорнинг 16 куни. Шукрки куз-қиш мавсумидан эсон-омон чиқиб олдик. Бу ёғига энди свет ва газ ўчмайди. Шу кунларга етказганига шукур.
Эхххх..... (шу ерда сўкингим келди) Афсус, яхши кунларга етолмаймиз чоғи. Боиси кеча эрталабдан шу позитив кайфиятни электрасетдагилар бузди қўйди. Тонг ўтиб, нонуштани қилиб, ишга кетар маҳал на светингиз, на газингиз бўлса кўнглингизга ҳеч нарса сиғмас экан. Иссиқ чой ўрнига муздеккина сув ичганингиздан кейин касал бўлмаслигингизга ким кафолат беради? Ҳеч ким на электрасеть, на райгаз.
Дабдала кайфият билан ишга келасиз. Аламингизни кимлардандир олгингиз келади. Оласиз ҳам. Ҳуморингиздан энди чиқдим деганингизда раҳбарингиз чақириб, ишни сусайтириб юборганингиз, яхши ишламаётганингизни айтса борми? Энди ўчишга шайланган оловга бензин сепилади ва узоқ ёнади. Бундай ҳолатда ҳам руҳан, ҳам жисмонан чарчашингиз аниқ.
Бир амаллаб кунни ўтказиб, уйга етасиз. Болишга ёнбошлаб, телефонни титсангиз коронавирус деган бало яна авж олгани ҳақидаги хабарларга тўлганини кўрасиз. Устига устак комиссия деганлари Наврўзни “отмен” дейди. Уххх, қанча ҳаражат ва ҳаракатлараааааа...
Шуларни кўзингиздан ўтказиб турсангиз телефонингизнинг қуввати тугай дегани ҳақида сигнал келади. Қувватлагични олиб, розеткага тиққанингизда эса кўзингиз қоронғилашиб кетади.
Тўхтанг, тўхтанг бир пастда ёмон ҳаёлларга боришга шошилманг. ҳеч қандай ток ургани йўқ. “Просто” яна свет ўчди, холос. Майли энди ётиб ухлайлик. Ахир бизни эртага “буюк келажак” кутмоқда. Унгача ширин тушлар кўриб, совуққина хонада кўрпангизга бурканиб ётиб туринг. Келганда хабарини ўзим бераман.
Якунда туни билан электрнинг бўлмаганини айтмай қўя қолдим. Чунки у ҳам алоҳида бир ҳиқоя.
Сенатору депутатга, вазиру ҳокимларга "привет" дея ушбуни битгучи Дарвеш понсод набираси Умиджон
Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Ярим тунда личкамга келган мурожаат:
"Ассалому алекум! Яхшимисиз шу андижон туман електр тармогидаги ходимларни сал ишига Масул болишига йордам бера оласизми свет очди дегунча телефон факат зайнит кайси ташкилотда бунга рухсат берилган тегишли одамларга етиб борсин илтимос"
Таҳрирсиз босилди. Так что, Ўзбекистонда шунақа қилиб карантинни кучайтирдик.
Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мен депутат сифатида эмас, оддий инсон сифатида ҳам фикр айтишим мумкин.

Берилган саволга нисбатан фикр айтиш ҳуқуқи депутат бўлганим учунмас, инсон бўлганим учун берилган ва ўлгунимча мен билан қолади.

Фикримга қўшилмаслик мумкин. Лекин барибир позициям ўзгармайди: аввал қоида бузмаслик учун шароит қилайлик, кейин телефон ёрдамида "бепул" холис жаримага тортайлик. Қолганига эътироз йўқ.

Жонли эфирда пиёда эмас, ҳайдовчи савол бергани учун эса мен айбдормасман...

Видеони ўчиргандим, лекин қайта жойламаса бўлмади.

👉 @deputat_kusherbayev
Раҳбарлар раддия беришни хуш кўради. Ҳақиқат бўлсада тан олиш ўрнига матбуот котиблари ва ўринбосарларига зудлик билан раддия беришга топшириқ беради. Гўёки раддия билан тўғриланиб қоладигандек.
Мана шундай пайтларда матбуот котибларига ачинаман.
Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Андижонда хатна тўйи ўтказилган 42 нафар боқувчисини йўқотган оила фарзандларига Президент номидан 1 миллион сўмдан пул тарқатилди

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида хатна тўйи ўтказилган 42 нафар боқувчисини йўқотган оила фарзандларига Президент номидан 1 миллион сўмдан пул мукофоти тарқатилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар берди.

Таъкидланишича, Наврўз умумхалқ байрами арафасида Хонобод шаҳрида яшовчи кўнгилли инсонлар томонидан тузилган «Эзгу мақсад сари» ҳомийлик гуруҳи ҳамда тадбиркорлар томонидан 180 нафар боқувчисини йўқотган болага байрам дастурхони ёзилиб, шулардан 42 нафарининг хатна тўйи ўтказиб берилган.

Қайд этилишича, хатна тўйида иштирок этган Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Президент номидан хатна тўйи ўтаётган болажонларга 1 миллион сўмдан, қолган эҳтиёжманд оилаларнинг 127 нафар фарзандига эса 500 минг сўмдан пул маблағлари тарқатган. Ҳомийлар томонидан эса болажонларга велосипедлар, эсдалик совғалари ҳамда китоблар топширилган.
Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
🔰 Таклифнома.
Ҳурматли журналист ва блогерлар!

2021 йилнинг 23-24 март кунлари Андижон шаҳрида жойлашган “Vella Elegant” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳа координатори ҳамда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида “Ўзбекистон ҳудудий журналист ва блогерларининг салоҳиятини ошириш масалалари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилади.
Тренингда малакали тренерлар томонидан маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимларининг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш, ижтимоий ахборот воситалари билан боғлиқ қонунчилик ва меъёрий ишланмалар, журналист ахлоқи, журналист ва блогерларнинг ҳуқуқлари бўйича семинарлар ўтказилади.

📢 Сизни мазкур семинар-тренингга таклиф этамиз.

🏩 Манзил: “Vella Elegant” меҳмонхонаси (Бобур хайкали орқасида, Темир йўл вокзали тўғрисида).
📲 Мурожаат учун: +998 91 4862820, +998 97 4738007.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Юртимизда уйғониш, яшариш, янгиланиш айёми – Наврўзи олам нафаси уфуриб турибди. Халқимиз ушбу қутлуғ шодиёнани ҳар йили ўзгача шукуҳ ва кайфият билан қарши олади.

Аллоҳга шукрки, она-юртимиз тинч, мамлакатимиз обод. Ана шундай озод юртнинг обод манзилларида эса сизу биз азалий айём – Наврўзи оламни зўр қувонч ва катта хурсандчиликлар ила қарши олмоқдамиз.

Ушбу фурсатдан фойдаланиб Сизларни янгиланиш ва ёшариш байрами бўлмиш Наврўз айёми билан муборакбод этамиз. Юртимиз равнақи ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида амалга ошираётган эзгу ишларингизда омад ёр бўлсин!

Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан журналист-котиб Умиджон Мамарасулов.
Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир бор Наврўз айёмингиз муборак бўлсин.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
“АЛ-АЗҲАР” МУФТИЙСИНИНГ НАВРЎЗ ВА БОШҚА БАЙРАМЛАР ҲАҚИДАГИ ФАТВОСИ
Бутун дунёга машҳур “ал-Азҳар” ислом университетининг муфтийси Шайх Атийя Сақр (1914-2006) тўққиз ёшида мураттаб қори бўлганлар. “ал-Азҳар”да мударрис, бошқарув ҳайъати аъзоси, айрим бўлимларининг мудири, фатво бўлимининг эса раиси, муфтийси бўлганлар. Телевиденияда ҳам у зот “Фатволар ва ҳукмлар” номли махсус кўрсатувлар ташкил қилганлар.
“ал-Азҳар” муфтийсининг 1997 йил май санаси қўйилиб, “Миллий байрамларни нишонлаш” (الإحتفال بالأعياد القومية) номи билан эълон қилинган фатвосида наврўз ва бошқа байрамларни тантана қилиш жоизлиги айтиб ўтилган. Унинг матни “ал-Азҳар фатволари” кўп жилдлик тўпламида эълон қилинган.
“Миллий байрамларни нишонлаш”.
Муфтий Атийя Сақр.
Манбалар: Қуръон ва суннат.
Савол. Айрим давлатларнинг “Ғалаба куни”, “Ишчилар байрами”, “Йилбоши байрами” каби байрамларини тантана қилишлари ҳақидаги диннинг фикри қандай?
Жавоб. “Азҳари шариф”дан одамларга баёнот” номли китобнинг иккинчи жилдидаги узун баҳсда “ийд” сўзи қайтарилиб турадиган, такрорланадиган нарсага нисбатан ишлатилиши айтилган. Кўпинча жамоат билан нишонланадиган нарсалар, бу кўпчилик одамлар қишлоқ ёки бирор иқлим аҳолиси бўлиши мумкин. Ушбу байрамларни нишонлашнинг маъноси унга ғайрат кўрсатмоқдир.
Байрамларни нишонлашнинг муносабатлари гоҳида фақат дунёвий, гоҳида диний бўлади ёки унга динийлик аломати киритилиши мумкин.
Дунёвий бўлган байрамларга нисбатан ислом уларда покиза мақсад бўладиган бўлса, улардан ман қилмайди. Шариат чегарасидан чиқмаса бўлди.
Диний байрамларга муносабат эса уларга шаръий матнлар (оят ва ҳадис) борлиги билан белгиланади. Рамазон ва қурбон байрамлари каби. Айримларида эса шаръий матнлар (оят ва ҳадис) бўлмайди. Ҳижрат, исро, меърож ва мавлиди набавий каби.
Шаръий далили бор байрамлар шариат рухсат берган суратда адо қилиниши ва диннинг чегарасидан чиқмаслик шарти билан шаръий ҳисобланади.
Шаръий далили йўқ байрамлар борасида одамлар икки томонда турадилар. Таъқиқланган деган томон уларни бидъат деб ҳисоблайдилар. Жоиз деган томон уларни таъқиқлайдиган бирорта далил йўқ, деб ҳисоблайдилар.
Таъқиқловчи томондагилар ўзларининг гапларига Имом ан-Насоий ва Ибн Ҳиббон томонидан саҳиҳ санад билан келтирилган ҳадисни ҳужжат қиладилар. У Анас разийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ташриф қилганларда, уларнинг ўйин-кулги қиладиган икки байрами бор экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло сизларга у иккисидан кўра яхшисини алмаштирди. Булар рамазон ва қурбон ҳайити кунлари”, деганлар. Улар айтишича, бу икки байрамдан бошқа барча байрамлар бидъатдир.
Уларнинг гапларини: “Байрамлар бу иккиси билан чекланган эмас”, деб рад қилинади. Балки, бу ерда бу икки ҳайит байрамининг Мадина аҳолисининг форслардан нақл қилган байрамларидан кўра фазилати зикр қилинган, холос. Улар баҳор байрамидаги янги йил кириши вақтидаги наврўз байрами ва куз фаслидаги меҳржон байрамидир. Уни ан-Нувайрий “Ниҳоят ал-ариб” асарида зикр қилган. Бунга шу далилки, жумъа куни ҳам ийд деб аталади.
Ушбу икки ийд (рамазон ва қурбон ҳайити)дан бошқаларида шодлик-хурсандчиликни ман қиладиган бирорта далил келмаган! “Қуръон” мўъминларнинг румликлар мағлуб бўлгандан кейинги ғалабаси учун Аллоҳ нусрат берганлигига хурсанд бўлишларига “Рум сураси”нинг аввалги оятларида ҳужжат келтирган.
Шунингдек, ҳар бир янгилик ёмонланган бидъат эмаслиги билан ҳам уларнинг гапларини рад қилинади. Ҳазрати Умар разийаллоҳу анҳу таровеҳ намозида мусулмонларни бир имомга жамлаганларида “Бу қандай ҳам яхши бидъат!” деганлар.
Хулоса шуки, қайсидир покиза муносабат билан тантаналар қилиш шаръий мақсадлар ва дин чегарасидаги услубларга кўра бўлса, зарари йўқдир! Тантаналарни байрамлар деб номлашда эса ҳеч гап йўқ. Чунки, исмланган нарсада эътибордир, унинг исмида эмас”.
Фатво матни тугади.

Каналга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Асакада ўқитувчи мактаб ўқувчисини калтаклагани акс этган видеога туман халқ таълими бўлими муносабат билдирди

21 март куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Асака туманидаги мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ҳолатга Асака туман халқ таълими бўлими муносабат билдирди.

Қайд этилишича, видеолавҳа умумий ўрта таълим мактаби фаолияти туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганилган. Ҳолат тумандаги 49-умумий ўрта таълим мактабида юз берган.

Мактабнинг бошланғич синфларда тасвирий санъат ва мусиқа фани ўқитувчиси бўлган М.У. ушбу мактабнинг 4-синфида ўқиётган ўғли И.М.ни калтаклаган. Бунга ўқувчи дарс вақтида сўроқсиз уйига кетиб қолгани учун синф раҳбари Ш.Э. ўқувчини суриштириб, онасига у дарсда иштирок этмаганини айтгани сабаб бўлган. Шундан кейин онанинг жаҳли чиқиб, ўз фарзандини урган.

Ҳолат юзасидан Асака тумани тумани вояга етмаганлар комиссиясига мурожаат этилган.

Аввалроқ Ангренда ўқитувчи дарс пайти ўқувчини ургани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик ўқувчи дарсга халақит бергани, ўқитувчи томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ўқитувчига ноўрин сўзларни гапиргани аниқланган ва калтаклаган ўқувчининг ота-онаси жаримага тортилганди.

@daryo_live