"Qo‘ng‘irot soda zavodi" MCHJ QK
2.03K subscribers
3.33K photos
105 videos
6 files
945 links
"Qoʻngʻirot soda zavodi" MCHJ QK Markaziy Osiyoda soda ishlab chiqaradigan yagona zavod hisoblanadi.
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик куриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПК-5081-сонли қарори ижросини таъминлаш максадида “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ да Халқимизнинг Иккинчи жахон урушида эришилган ғалабага қўшган муносиб ҳиссасини тарғиб қилиш, ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга бағишланган “Эътибор ва ғамхурлик - инсоний бурч” номли тадбир булиб ўтди. Тадбир корхонада ишловчи 4 нафар афгон уруши қатнашчилари рағбатлантирилди.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site
“Қўнғирот сода заводи ”МЧЖ да жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2021 йил 21 январдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2020 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2021 йилдаги асосий вазифалар тўғрисида»ги 1-сон буйруғи асосида Кимёвий хавфли объектларда кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар тарқалиши билан боғлиқ авариялар содир бўлганда объект раҳбарияти, қутқарув тузилмалари ҳамда ФВДқТ хизматларининг ҳаракатлари мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтти.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site
“Қўнғирот сода заводи”МЧЖ уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ватандошларимиз ва юртимиз мехмонларини 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами билан муборакбод этади!
Бу кун Ватан ва тинчлик учун бўлган жангларда халқимиз кўрсатган шараф ва шижоат, матонат ва жасорат тимсолига айланди.
Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз!

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site
“Қўнғирот сода заводи” МЧЖда «Xотира ва қадрлаш куни» байрами муносабати билан 9 май куни корхона ходимлари ва Элобод шаҳарчасида яшовчи аҳолига байрам шукуҳи улашилди.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155 сонли "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини муcтаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурини ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида 2021 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлашёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш;
ўзи танлаган касбга нисбатан ҳурмат ва фахр туйғусини шакллантириш;
иқтидорли ёш мутахассисларнинг касбий билим даражасини аниқлаш;
ёш мутахассислар орасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтириш;
ёш мутахассисларнинг инновацион ғоя, лойиҳа ва технологияларини ҳаётга тадбиқ этиш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш;
ёш мутахассисларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;
фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларидаги ёш мутахассисларнинг фаоллигини ошириш;
корхонада метрологлар билимини ошириш орқали иш самарадорлиги ва сифатини ошириш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ишларни кучайтириш мақсадида корхона касаба уюшма кумитаси ва ёшлар иттифоқи томонидан жорий йилнинг 11 май куни «Қўнгирот сода заводи» МЧЖ цех ва булимлари ўртасида « Энг моҳир ёш назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика чилангари » мавзусида кўрик-танлов ўтказилди.
Унга кўра: биринчи ўринни Охак куйдириш ва сундириш цехи НЎАваА чилангари Телманов Тимур
иккинчи ўринни НУА ва Автоматика цехи НЎАваА техниги Мамбеткаримов Шарьяр
учинчи ўринни Ичимлик ва техник сув тайёрлаш цехи НЎАваА навбатчи чилангари Ау́езов Рашид қўлга киргизди.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site
Otib borayotir muborak kunlar
Allohning rahmati yogilmish tunlar
Kozlarda yosh ila tilaymiz tilak
Arafa kuningiz bolsin muborak
Bugun barq urar falakdan iymon
Bugun ushalmoqda jamiyki armon
Bugun ijobatdir xar qaysi tilak
Kirib kelayotgan Hayit muborak

Bu kun aytiladi Allohga kalom
Bu kun aytiladi ming xil taborak
Yaqinlashib kelayotgan bayramlar sultoni
Musulmonlar bayrami Hayit muborak!

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site