Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.98K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
📊 Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси 2 млн кишига яқинлашди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига ҳудудларнинг доимий аҳолиси сони қуйидагича:

▪️ Самарқанд – 3 947,4 минг киши;
▪️ Фарғона – 3 819,9 минг киши;
▪️ Қашқадарё – 3 334,5 минг киши;
▪️ Андижон – 3 188,2 минг киши;
▪️ Тошкент – 2 994,0 минг киши;
▪️ Наманган – 2 867,4 минг киши;
▪️ Сурхондарё – 2 681 минг киши;
▪️ Тошкент ш. – 2 677,2 минг киши;
▪️ Бухоро – 1 946,9 минг киши;
▪️ Қорақалпоғистон Р. – 1 923,8 минг киши;
▪️ Хоразм – 1 893,1 минг киши;
▪️ Жиззах – 1 410,6 минг киши;
▪️ Навоий – 1 013,8 минг киши;
▪️ Сирдарё – 861,1 минг киши.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун суҳбат ўтказиладиган навбатдаги саналарни эълон қилди

Жорий йил 15–31 январ кунлари Россиянинг «ПИК Индустрия» АЖ ва «Техстрой» МЧЖ қурилиш корхонаси вакиллари ушбу давлатда ишлаш истагида бўлган фуқароларни танлов асосида суҳбатдан ўтказиши режалаштирилган.

Суҳбатда биринчи навбатда 2020 йил 10–27 ноябр кунлари дастлабки саралашдан ўтган фуқаролар ҳамда танловларда иштирок этмаганлар ҳам қатнашиши мумкин.

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролардан мазкур танловларда хорижга чиқиш биометрик паспорти (қизил паспорт) билан иштирок этишларини сўраймиз.

Бўш иш ўринлари:

🔹Монтажчи (монтажник-сантехник);
🔹Электр пайвандчи (электросварщик);
🔹Электр монтажчи (электромонтажник);
🔹Ғишт териш (каменщик);
🔹Арматура (арматурщик);
🔹Қолиплаш (формовщик);
🔹Бетон плиталарни жойлаш (стропалщик);
🔹Ички пардозлаш (отделочник).

Танлов ўтказиладиган ҳудудлар:

📌 15–19 январ кунлари
– Фарғона шаҳри, Соҳибқирон Темур кўчаси 245-уй. «Ишга марҳамат» мономаркази биноси (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари аҳолиси учун).

📌 20–23 январ кунлари – Урганч шаҳри, Ёшлик кўчаси 24-уй. Урганч хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми биноси (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси учун).

📌 25–31 январ кунлариСамарқанд шаҳри, Спитамен шоҳ кўчаси 270-уй. Самарқанд транспорт коллежи биноси (Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри аҳолиси учун).

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282.

☎️ Қорақалпоғистон – 61 222-53-32, 61 222-53-34;
☎️ Андижон – 95 202-33-55;
☎️ Бухоро – 99 708-49-98;
☎️ Жиззах – 72 226-91-97, 72 226-91-87;
☎️ Қашқадарё – 75 224-05-25, 99 130-07-34, 97 770-04-92;
☎️ Навоий – 79 224-11-60;
☎️ Наманган – 69 227-94-64, 69 227-97-27;
☎️ Самарқанд – 66 233-24-00, 66 233-53-00;
☎️ Сирдарё – 67 225-55-59;
☎️ Сурхондарё – 76 222-45-22;
☎️ Тошкент вил. – 55 900-33-10;
☎️ Фарғона – 73 244-56-69;
☎️ Хоразм – 62 224-12-35;
☎️ Тошкент ш. – 71 202-33-55 (ички рақам 39).

👉
Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

18 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 18 январ, душанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
14 ёшгача бола пули бериш қандай ҳолларда рад этилади?

📌 Пенсия жамғармаси матбуот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон фуқаролари, Ўзбекистонда доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашни сўраб, ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

➡️ Батафсил ўқинг

👉
Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_қаҳрамони

📹 Берунийда протез оёқда киракашлик қиладиган аёлни биласизми?

2 марта операцияни бошидан кечирган берунийлик Дилбар Мадаминова протез оёқларда ҳаракатланади.

У 4 йилдан бери киракашлик қилади. Рўзғорни «Spark» орқасидан тебратади. Эри 2018 йилда вафот этгач, 2 фарзандига ҳам она, ҳам ота. У буюртма билан Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний, Урганч йўналишларида таксичилик қилади.

Унинг даромади кунига 250–300 минг сўм. Дилбар Мадаминова ҳозир лицензия олишга қийналмоқда. Aгар лицензия пули бироз имтиёз асосида белгиланса, солиқ тўлашга ҳам тайёр.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📺 Қачон қайси дарс бўлади?

18–23 январ кунлари учун Қорақалпоғистонда эфирга узатиладиган ТВ-дарслар жадвали эълон қилинди.

ТВ-дарслар ҳар куни соат 8:15 дан бошлаб «Қарақалпақстан» телеканали орқали эфирга узатилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист вафот этди

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист, «Лазги» ансамбли ва Хоразм санъатининг устунларидан бири, устоз санъаткор Раҳматжон Қурбонов вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар бермоқда.

У фаолияти давомида «Чоргоҳ», «Талқини Рост», «Катта сувора», «Чапандози сувора», «Базиргоний», «Қаро кўзим», «Насруллойи», «Махсус», «Феруз-1», «Феруз-II», «Оразибон» каби кўплаб мақом ҳамда мумтоз ашулаларни юқори савияда ижро қилган эди.

Раҳматжон Қурбонов ижодий фаолияти давомида қардош қорақалпоқ, озарбайжон, туркман, турк, тожик халқ қўшиқларини ҳам зўр иштиёқ билан куйлади ва кўпчиликнинг меҳрини қозонди.

Бундан ташқари, у Япония, Хитой, Малайзия, Германия, Франция, Англия, Туркия, БАА, Россия каби ўнлаб хорижий давлатларда ижодий сафарларда бўлиб, миллий қадриятларини жаҳонга тарғиб қилишга ҳисса қўшганди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Берунийда майорга пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Беруний тумани Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи, майор И.Йўлдoшевга М.Х. биометрик паспорт оладиган танишларига навбатсиз расмийлаштириб бериш эвазига ҳар бир шахсдан 100 минг сўмдан пулни пора тариқасида таклиф қилган.

Ҳолат юзасидан майор И.Йўлдошев вазирлик раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилган. Мазкур билдиргига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, майорнинг хизмат хонасида фуқаро М.Х. 200 минг сўм пора бераётган вақтида қўлга олинган.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизматига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📊 Қорақалпоғистонда янги ташкил этилган корхоналар сони қанча?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига республикамизда 2020 йилда (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 95 311 та корхона янги ташкил этилган.

Бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 1 432 тага кам.

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони:

🔹 Тошкент шаҳри – 14 845 та;
🔹 Самарқанд вилояти – 8 828 та;
🔹 Тошкент вилояти – 8 481 та;
🔹 Фарғона вилояти – 8 272 та;
🔹 Андижон вилояти – 7 849 та;
🔹 Сурхондарё вилояти – 7 666 та;
🔹 Наманган вилояти – 6 345 та;
🔹 Бухоро вилояти – 6 041 та;
🔹 Қашқадарё вилояти – 5 916 та;
🔹 Хоразм вилояти – 4 721 та;
🔹 Қорақалпоғистон Р. – 4 568 та;
🔹 Жиззах вилояти – 4 384 та;
🔹 Навоий вилояти – 4 354 та;
🔹 Сирдарё вилояти – 3 011 та.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Бир дона сигарет умрни 11 дақиқа қисқартиради. Бир қути сигарет эса 3,5 соат умр қисқаришига олиб келади

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Мўйноқда «Matiz», «Tico», «Damas», «Nexia» каби 10 та машинадан «Бурлак» деб номланган автомобил яратилди

Мўйноқлик Алёша Ўтеўлиев кўлларга ва бошқа автомобил бориши қийин бўлган жойларга бориш учун «Бурлак» деб номланувчи автомобилни яратди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ихтирочи 10 дона машинанинг қолдиқ бўлакларидан янги автомобил яратган.

Алёша Ўтеўлиевнинг айтишича, «Бурлак» «ГАЗ-66», «Matiz», «Tico», «Damas», «Nexia» ва бошқа автомобил бўлакларидан йиғилган.

Янги машина кўринишидан квадрациклга ўхшаб кетади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10 500 сўмдан ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 19 январдан кучга киради. Унга кўра, долларнинг расмий курси 27,61 сўмга ошган ва 1 доллар 10 500,81 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 113,28 сўмга тушиб, 12 682,88 сўмга тенг бўлди.

Рубл курси эса 1,37 сўмга қимматлаган ва 1 рубл 142,66 сўмни ташкил этган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Мурaт Камалов ва Қаҳрамон Сариев 10 кунлик меҳнат таътилига чиқмоқда

Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев кеча 17 январ кунидан 10 кунлик меҳнат таътилига чиқди.

28 январдан бошлаб эса Жўқорғи Кенгаш раиси Мурaт Камалов ҳам 10 кунлик меҳнат таътилига чиқиши айтилмоқда.

Мурaт Камалов 7 февралгача, Қаҳрамон Сариев эса 27 январгача Тиббиёт бош бошқармасининг Марказий клиник шифохонасида даволанадилар.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

19 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 19 январ, сешанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғиши мумкин.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси –2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистонда 2020 йил давомида жами 1 723 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган

Бош прокуратура берган хабарга кўра, ушбу мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатига 500,1 млрд сўм моддий зарар етказилган. Тергов жараёнида зарарнинг 355,7 млрд сўми ундирилган.

Мансабдорларнинг 58 нафари мансаб ваколатини суиистеъмол қилган, 132 нафари коррупцияга, 227 нафари фирибгарликка йўл қўйган. Уларнинг 835 нафари эса ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилгани сабабли жавобгарликка тортилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари