Toshkent viloyati | Kun.uz
1.57K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Жаҳонгир Обиджонов: «Бугунги электр энергияси узилишларига сабаб – тармоқларнинг 60 фоизи эскирган»

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджоновнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, республикада ҳаво совиши оқибатида электр энергиясида содир бўлаётган узилишларга сабаб – тармоқларнинг эскирганлигида.

«Ҳудудий электр тармоқлари» мутасаддиси Жаҳонгир Обиджоновнинг сўзларига кўра, юртимизда 240 минг км.дан ортиқ электр тармоқлари ва 86 мингта трансформатор мавжуд. Ҳозирги кунда буларнинг 60 фоизи эскирган, чунки йиллар давомида буларни модернизация ва қайта қуриш ишларига эътибор берилмаган. 2017 йилдан бошлаб бунга эътибор қаратилмоқда. 2016 йилда эскирганлик даражаси 80 фоиз эди. Шундан бери линияларни янгилаш ишлари бажарилиб, бу кўрсаткич 60 фоизга тушган. Ҳозирда тармоқларда модернизация ва қайта қуриш ишларини давом эттириш бўйича 5 йиллик дастур ишлаб чиқилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилояти курашчилари умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди

Андижон давлат тиббиёт институти спорт залида “Универсиада – 2021” спорт ўйинларининг белбоғли кураш тури бўйича республика финал босқичи мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва республикамизнинг барча вилоятлари терма жамоалари таркибида 100 нафарга яқин полвонлар етти вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, бешта олтин, битта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритган Тошкент вилояти курашчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

Фарғона вилояти вакиллари иккинчи, наманганлик полвонлар эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

👉 Тошкент хабарлари
Вилоят ҳудудида бир кунда 27 нафар ширакайф ҳайдовчи аниқланди

Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБнинг йўл-патрул хизмати инспекторлари томонидан мунтазам равишда ўтказилаётган рейдлар ўз самарасини бермоқда. Хусусан, 20 январда кун давомида транспорт воситасини спиртли ичимликдан маст бўлган ҳолда бошқариб келаётган 27 нафар ҳайдовчи аниқланган.

Масалан, Қибрай туманида хизмат олиб бораётган ходимлар “Нексия-3” русумли транспорт воситасини текшириш учун тўхтатган. Текширув вақтида ушбу автомобилни ишонч қоғози орқали бошқараётган Паркент туманида истиқомат қилувчи Ж.Қ.нинг оғзидан спиртли ичимлик ҳиди анқиб турган. Шунингдек, Тошкент туманида рейд ўтказаётган ходимлар ҳам текшириш учун “Матиз” русумли транспорт воситасини тўхтатишган. Бу ҳолатда ҳам ҳайдовчи маст ҳолда машина бошқаргани маълум бўлган.

Тиббий хулосага асосан ҳар иккала ҳайдовчи ҳам маст деб топилган ва уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машинаси жарима майдонига киритилган.

👉 Тошкент хабарлари
Янги-Ангрен ИЭС бошқарув компанияси: қозон тозаловчиларнинг хавфсизлик техникасига риоя этмаганлиги портлашга олиб келди

2021 йил 20 январ куни Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясида содир бўлган фавқулодда вазият тўғрисида станция бошқарув компанияси Kun.uz’га маълумот тақдим этди.

➡️ Батафсил ўқинг

“2021 йил 20 январь куни соат 11:30 да «Энергоқозонтозалаш» масъулияти чекланган жамияти ходимлари томонидан Янги-Ангрен иссиқлик электр станцияси 5-қозон агрегатининг 12,0 метрлик белгисида кулни кимёвий тозалаш пайтида, кўмир-кукун аралашмасининг чақнаши юзага келди, натижада уч киши ҳалок бўлди, яна уч киши турли даражада куйиш жароҳати олган. Ушбу 5-қозон агрегати вақтинча тўхтатилган ва у кимёвий тозаланаётган пайтда қозон тозаловчиларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаганлиги ана шундай аянчли оқибатларга олиб келди.

👉 Тошкент хабарлари
🍇 #Нарх_наво

Нурафшон шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 24 январ ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 55.000 – 60.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 60.000 – 65.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 18.000 – 25.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) 16.000 – 19.000 сўм
🌱 Пахта мойи (1 л) 15.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 7.000 – 16.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.500 – 8.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 5.000 – 6.500 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.650 сўм

🥛 Сут (1 л) 5.500 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 11.000 – 12.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 5.000 – 10.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 20.000 – 28.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 2.000 – 2.500 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 3.500 – 5.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 1.500 – 2.000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 2.000 – 2.500 сўм
🍏 Олма (1 кг) 5.000 – 20.000 сўм

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Автомашинани кимлар ишончномасиз бошқариши мумкин?

Транспорт воситаси эгасининг қуйидаги қариндошлари транспорт воситасини ишончномасиз бошқариши мумкин:
• ота-онаси;
• эри (хотини);
• болалари;
• ака-укалари;
• опа-сингиллари.

Ушбу яқин қариндошлар ҳақида маълумот (фамилияси, исми, отасининг исми, қариндошлик даражаси) транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган бўлиши керак.

👉 Тошкент хабарлари
Чирчиқ шаҳрида 900 минг сўмга марихуана сотаётган фуқаро ушланди

18 январ куни вилоят ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда Чирчиқ шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида гиёҳванд моддасининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди. Чирчиқ шаҳрида яшовчи 34 ёшли П.М. шартли мижозга бир дона гугурт қутига солинган марихуанани 900 минг сўмга сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан далилий ашё билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2- қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилояти боқилаётган отлар сони бўйича республикада етакчи

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йил 1 январ ҳолатига республикада 254,0 минг бош от мавжуд.

Ҳудудлар кесимида отлар сони:
🔹Тошкент – 55,5 минг;
🔹Қашқадарё – 33,2 минг;
🔹Жиззах – 27,9 минг;
🔹Самарқанд – 27,2 минг;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 25,9 минг;
🔹Навоий – 19,8 минг;
🔹Сирдарё – 15,1 минг;
🔹Сурхондарё – 14,7 минг;
🔹Фарғона – 9,5 минг;
🔹Андижон – 6,8 минг;
🔹Наманган – 6,8 минг;
🔹Бухоро – 5,9 минг;
🔹Хоразм – 5,6 минг.

👉 Тошкент хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

25 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 25 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –10... –5 даража совуқ, кундузи 0... +5 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Вилоят ҳокими Бўка тумани аҳолиси билан учрашув ўтказди

23 январ куни Бўка туманида вилоят ҳокими Рустам Холматов, сектор раҳбарлари, бошқарма, ташкилот ва корхона бошлиқлари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

👉 Тошкент хабарлари
Зангиотадаги боғча раҳбарлари салкам 1 миллиард сўмни талон-торож қилишда айбланмоқда

Айбловга кўра, боғча мудираси ва бошқалар 6 йил ичида аслида у ерда ишламайдиган 37 кишига маош ҳисоблаб юрган, шулардан 4 нафари – мудиранинг яқин қариндоши.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Зангиота туман бўлими ва Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари тумандаги 16-сонли боғчада текшириш ўтказди. Бу ҳақда ҳар икки идора матбуот хизмати хабар қилди.

➡️ Батафсил ўқинг

Текширувда аниқланишича, МТТ мудираси ва бошқалар 2014–2020 йиллар давомида аслида боғчада ишламайдиган 37 кишини ишга қабул қилиб, ҳужжатларни қалбакилаштирган ва 983,5 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилган. 37 кишидан 4 нафари мудиранинг яқин қариндоши экани айтилмоқда. Боғча мудираси ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

👉 Тошкент хабарлари
Қалбаки валюта қимматликларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент ва Наманган вилояти бошқармалари томонидан Божхона ходимлари билан ҳамкорликда Наманган вилояти, Учқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.К. қалбаки валюта қимматликларини муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, таниши Б.Қ.дан сотиб бериш учун олган қалбаки 8 950 АҚШ долларини харидорга 4 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.К. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентга чой қуйиб узатган қизнинг ҳаяжони. У кейинги пиёлани кимга узатишни билмай довдираб турганида, бувиси вазиятни ўз қўлига олди.

Давлат раҳбарининг Бухорога ташрифидан эксклюзив видеолар – Xpress.uz'да

📹 Бошқа видеолар:
https://t.me/joinchat/AAAAAFjwJTe_ROCX2GmiSQ
«Чимён»да қалбаки долларни «ўтказиб» кетган шахслар қўлга олинди

21 январ куни вилоят ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига Бўстонлиқ туманида яшовчи икки нафар фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Улар аризасида «Чимён» дам олиш маскани ҳудудида уч нафар номаълум шахс 3 та 100 АҚШ долларлик қалбаки купюрани 3 миллион 25 минг сўмга айирбошлаб, номаълум томонга кетганини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора қўришни сўраган.

Тезкор-қидирув натижасида уч нафар фуқаронинг икки нафари ушланган. Гумонланувчилар – Қўқон шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган И.К. ҳамда Данғара туманида яшовчи 1995 йилда туғилган А.А. эканлиги аниқланиб, улардан 4 та 100 АҚШ миқдоридаги қалбаки купюра далилий ашё сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Шунингдек, учинчи шахсни ушлашга қаратилган тезкор-қидирув тадбири давом эттирилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Оҳангаронда «Зил-130» машинаси ёниб кетди

23 январ куни Оҳангарон шаҳрида 1988 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги «Зил-130» русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин бартараф этилган.

Ҳодиса юзасидан Оҳангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Болалар суяги катталарникига қараганда 70 тага кўпроқ бўлади. Ёш улғайган сари суяклар бирлашиб, сони камаяди.

👉 Тошкент хабарлари
1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида экологик назорат бўйича янги тизим жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назоратнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Бош прокуратура билан биргаликда президентнинг 2020 йил 29 сентябрдаги “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4845-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

➡️ Батафсил ўқинг

Хусусан, бу тизим 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида эксперимент тариқасида жорий этилади ва эксперимент якунлари бўйича 2021 йил 1 сентябрдан республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам кенг миқёсда татбиқ этилади.

👉 Тошкент хабарлари
Меҳнат мигрантларини Россияга олиб киришнинг махсус механизми яратилди

Россия Федерациясидаги қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан фуқароларни жалб қилишнинг «қўлда бошқариш режимида» ишлайдиган механизми жорий этилмоқда. Бу ҳақда Россия қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ирек Файзуллин маълум қилган.

Янги механизмга кўра, эндиликда Россиянинг қурилиш компаниялари вакиллари ёки вилоятлар раҳбарияти маълум бир объект учун мигрантларни чақириш юзасидан Қурилиш вазирлигига мурожаат қилиши мумкин. Мурожаат уч ҳафта давомида комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Чегаралар очилгандан кейин эса Россияга хорижий ишчиларни киритишнинг янги механизми яратилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Россия Федерацияси президенти меҳнат мигрантларини қурилиш объектларига жалб қилишни соддалаштириш масаласини кўриб чиқиш юзасидан ҳукуматга топшириқ берган эди.

👉 Тошкент хабарлари
Тожикистонлик меҳмоннинг таксида унутиб қолдирган буюмлари ўзига қайтарилди

16 январ куни Тожикистон Республикаси фуқароси Шуҳрат Назаров Тошкент вилояти ИИББ ХТТБга ариза билан мурожаат қилиб, Қибрай туманидан Бўстонлиқ туманига такси орқали келган вақтида буюмлари солинган сумкасини эҳтиётсизлиги оқибатида автоулов юкхонасида унутиб қолдирганлигини маълум қилган.

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида, тожикистонлик Ш.Назаровга тегишли буюмлар бир кун ичида тўлиқ ҳолатда қайтариб берилган.

👉 Тошкент хабарлари