Toshkent viloyati | Kun.uz
1.54K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида экологик назорат бўйича янги тизим жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назоратнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Бош прокуратура билан биргаликда президентнинг 2020 йил 29 сентябрдаги “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4845-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

➡️ Батафсил ўқинг

Хусусан, бу тизим 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида эксперимент тариқасида жорий этилади ва эксперимент якунлари бўйича 2021 йил 1 сентябрдан республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам кенг миқёсда татбиқ этилади.

👉 Тошкент хабарлари
Меҳнат мигрантларини Россияга олиб киришнинг махсус механизми яратилди

Россия Федерациясидаги қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан фуқароларни жалб қилишнинг «қўлда бошқариш режимида» ишлайдиган механизми жорий этилмоқда. Бу ҳақда Россия қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ирек Файзуллин маълум қилган.

Янги механизмга кўра, эндиликда Россиянинг қурилиш компаниялари вакиллари ёки вилоятлар раҳбарияти маълум бир объект учун мигрантларни чақириш юзасидан Қурилиш вазирлигига мурожаат қилиши мумкин. Мурожаат уч ҳафта давомида комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Чегаралар очилгандан кейин эса Россияга хорижий ишчиларни киритишнинг янги механизми яратилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Россия Федерацияси президенти меҳнат мигрантларини қурилиш объектларига жалб қилишни соддалаштириш масаласини кўриб чиқиш юзасидан ҳукуматга топшириқ берган эди.

👉 Тошкент хабарлари
Тожикистонлик меҳмоннинг таксида унутиб қолдирган буюмлари ўзига қайтарилди

16 январ куни Тожикистон Республикаси фуқароси Шуҳрат Назаров Тошкент вилояти ИИББ ХТТБга ариза билан мурожаат қилиб, Қибрай туманидан Бўстонлиқ туманига такси орқали келган вақтида буюмлари солинган сумкасини эҳтиётсизлиги оқибатида автоулов юкхонасида унутиб қолдирганлигини маълум қилган.

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида, тожикистонлик Ш.Назаровга тегишли буюмлар бир кун ичида тўлиқ ҳолатда қайтариб берилган.

👉 Тошкент хабарлари
Президентлик сайлови октябр ойида ўтказилиши мумкин

Ўзбекистонда президент сайловлари октябр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши мумкин. Ушбу масала Қуйи палатадаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишида муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликда сайловлар декабр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбаси этиб белгиланган.

👉 Тошкент хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

26 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 26 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -8... -3 даража совуқ, кундузи +3... +8 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Қидирувга берилган шахс Тошкент вилояти ҳудудида қўлга олинди

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари Тошкент вилояти ҳудудида 18 ёшли Дилмурод К.ни қўлга олган.

Қайд этилишича, Дилмуродга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддасида (Босқинчилик) кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун 2020 йилнинг 26 декабр куни қидирув эълон қилинган эди.

👉 Тошкент хабарлари
Бугундан бошлаб янги авлод «Chevrolet Tracker» сотувга чиқарилди

«Ҳозирга қадар ишлаб чиқарилган «Chevrolet Tracker» кроссовери ўрнини янги авлод «Tracker»и эгаллайди», – дея хабар берди «UzAuto Motors».

🔹бошланғич комплектация*: 145 130 000 сўмдан бошланади;
🔹LT комплектация: 193 043 478 сўм (нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган).

➡️ Янги «Chevrolet Tracker» хусусиятлари қуйидагича:

🔹Замонавий 3 цилиндрли ECOTEC турбомотор;
🔹аралаш циклдаги ёнилғи сарфи 5,5 l/100 км, қуввати 123 от кучига тенг.

👉 Тошкент хабарлари
2020 йилда Тошкент вилоятида қанча сут етиштирилди?

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилда ҳудудларда етиштирилган сут ҳажми ҳақида маълумот берди.

▪️Ҳудудларда сут етиштириш ҳажми (минг тонна) ва республиканинг умумий ҳажмига нисбатан улуши (фоиз ҳисобида) қуйидагича:

Қорақалпоғистон Р. - 403,8 / 3,7 фоиз;
🔹Андижон - 983,9 / 8,9 фоиз;
🔹Бухоро - 1008.7 / 9,2 фоиз;
🔹Жиззах - 624,7 / 5,7 фоиз;
🔹Қашқадарё - 1177,7 / 10,7 фоиз;
🔹Навоий - 481,6 / 4,4 фоиз;
🔹Наманган - 725,1 / 6,6 фоиз;
🔹Самарқанд - 1313,7 / 11,9 фоиз;
🔹Сурхондарё - 885,7/ 8,0 фоиз;
🔹Сирдарё - 360,4 / 3,3 фоиз;
🔹Тошкент - 939,2 / 8,5 фоиз;
🔹Фарғона 1051,7 / 9,5 фоиз;
🔹Хоразм 1053,7 / 9,6 фоиз.

👉 Тошкент хабарлари
Оҳангарон туманида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади

Туманда “Pak-merit bleaching clay” масъулияти чекланган жамияти томонидан янги завод қурилмоқда. Активлаштирилган оқартирувчи гил ишлаб чиқаришга мўлжалланган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 7,52 миллион долларни ташкил этади.

Мазкур маҳсулот майдаланган бентонит бўлиб, юқори фаол адсорбентга асосан ўсимлик мойлари ва нефт саноатидаги ёғларни рангсизлантиришда фойдаланилади. Яъни кундалик турмушда ишлатиладиган ўсимлик мойларини истеъмолга яроқли ҳолга келтиришда фойдаланиладиган порошок ҳисобланади.

Завод ишга тушгач, йилига 10 минг тонна активлаштирилган гил ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Маҳсулотнинг 20 фоизи ички бозорни тўлдиришга етарли бўлиб, 80 фоизини Покистон давлатига экспорт қилиш мўлжалланган.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилояти ва пойтахт чегарасидаги низоли ҳудуд: Кадастр агентлиги хулоса берди, депутат бу хулосадан шубҳада

Kun.uz 2020 йил 20 ноябр куни «Тошкент вилояти ва пойтахт ўртасида 1,1 гектар ер «талаш» бўляпти. Суд сохта ҳужжатга асосан қарор чиқарган» сарлавҳали мақола эълон қилган эди.

➡️ Батафсил ўқинг

Мақолада Тошкент ҳалқа айланма йўли бўйида жойлашган 1,1 гектар ер майдонининг 2018 йил ҳолатида Тошкент вилояти ёки пойтахтга кириши масаласи очиқ қолаётгани, Тошкент шаҳар маъмурий суди Кадастр агентлиги номидан жўнатилган сохта хатга асосан ушбу ҳудудни Тошкент вилояти Зангиота туманига қарашли деб топгани ҳақида сўз юритилганди.

👉 Тошкент хабарлари
638 млн сўмни талон-торож қилган Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбари А.И., «A.С.» МЧЖ раҳбари Х.И., «J.T.» МЧЖ раҳбари Ж.А. ва бошқалар 2019 йилда шаҳарда амалга оширилган ободонлаштириш ишларида сметада назарда тутилган ишларнинг тўлиқ бажарилмаганлиги натижасида, бюджетдан ажратилган 638,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми ва 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, транспорт воситасининг габаритларидан олд ёки орқа томонга бир метрдан, ён томонга габарит чироқларининг четки қисмидан 0,4 метрдан ортиқ чиқиб турган юк «Катта ўлчамли юк» таниқлик белгиси билан белгиланиши, қоронғи вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда эса бунга қўшимча равишда олд оқ чироқ ёки ёруғлик қайтаргич, орқаси эса қизил чироқ ёки ёруғлик қайтаргич билан белгиланиши керак.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Вилоятнинг тоғли ҳудудларида ҳаракатланиш хавфсизлиги таъминланяпти

Қишнинг қировли кунларида ҳаракат иштирокчиларидан йўлларда янада эътиборли бўлишни талаб этади.

Шуни инобатга олган ҳолда Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари тоғли ҳудудларда ҳайдовчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказишмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Бўкада хонадонида марихуана сақлаган фуқаро фош этилди

Туман ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида туманнинг “Рамадон” маҳалласида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқаро Х.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида гумонланиб, кўздан кечирилган. Натижада, унинг уйидан 11,4 грамм марихуана гиёҳванд моддаси топилган.

Ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Бўка тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.

👉 Тошкент хабарлари
28 январдан концерт-томоша тадбирларини ўтказишга рухсат берилади

Республика махсус комиссия қарорига кўра, концертда санитария талабларига риоя этилиши, томошабинлар сарой сиғимининг 50 фоизидан кўп бўлмаслиги, ҳамма тиббий ниқобда бўлиши лозим.

Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлар ҳам бекор қилинди.

👉 Тошкент хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

27 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 27 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -5... 0 даража совуқ, кундузи +7... +12 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
🔷 Тошкент туманида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш оқибатида корхонага 1 млрд сўм зарар етказилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «М.Г.» МЧЖ раҳбари М.М. жамиятга қарашли иссиқхонанинг табиий газ қувури 2020 йилнинг октябр ойида газ таъминоти корхонаси ходимлари томонидан тузилган далолатномага асосан тамғаланган бўлсада, тамғани бузган. Газ қувурига ўзбошимчалик билан ноқонуний уланиб, табиий газдан фойдаланганлиги натижасида газ таъминоти корхонасига 1 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари