Toshkent viloyati | Kun.uz
1.53K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
2020 йилда Тошкент вилоятида 66,1 мингта туғилиш қайд этилди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига 2020 йил давомида Тошкент вилоятида 66,1 минг туғилиш қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони қуйидагича:

🔹Самарқанд вилоятида – 101,4 минг киши;
🔹Фарғона вилоятида – 93 минг киши;
🔹Қашқадарё вилоятида – 90,2 минг киши;
🔹Андижон вилоятида – 81,4 минг киши;
🔹Наманган вилоятида – 74,7 минг киши;
🔹Сурхондарё вилоятида – 74,6 минг киши;
🔹Тошкент вилоятида – 66,1 минг киши;
🔹Хоразм вилоятида – 41,9 минг киши;
🔹Бухоро вилоятида – 41,5 минг киши;
🔹Қорақалпоғистон Республикасида – 39,3 минг киши;
🔹Жиззах вилоятида – 38,0 минг киши;
🔹Навоий вилоятида – 23,8 минг киши;
🔹Сирдарё вилоятида – 21 минг киши;
🔹Тошкент шаҳрида – 54,9 минг киши.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мўминларни савобли ишга таклиф қилмоқчимиз» – Гул қишлоғидаги масжид қурилишига ҳисса қўшинг

Хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:

Масжиднинг масъул ходими Ағзам Исломов номига очилган карталар:
Uzcard: 8600 3329 6584 4602
VISA: 4231 2000 0724 4436

«Гул» жоме масжиди имом-хатиби Улуғбек Икромовнинг телефон рақами: +99897 4018513, +99897 7352047

👉 https://kun.uz/04150574

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
🌦 #Об_ҳаво

20 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 20 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +11... +16 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Ўзбекистонга Pfizer ва BioNTech компаниялари ишлаб чиқарган вакцинадан 100 минг доза олиб келинади

«Вазирлик ва ҳамкор ташкилотлар томонидан “COVID-19”га қарши вакцинани амалиётга киритиш учун мамлакат аҳолисининг 20 фоизи миқдорида буюртма тайёрланиб, COVAX фондига юборилди.

Ҳозирда GAVI ташкилоти билан ҳамкорликда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда», – деган Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев.

👉 Тошкент хабарлари
Бекобод шаҳрининг айрим қисмларида ичимлик суви икки кунга тўхтатилади

«Тошкент сув таъминот» МЧЖ Бекобод шаҳар бўлимининг маълум қилишича, Бекобод шаҳрини ичимлик суви билан таъминловчи «3-сув олиш иншооти»дан Бекобод шаҳрига келадиган Д-800 мм.ли бўлган магистрал қувурнинг Бекобод тумани Тошкент–Бекобод автомобил магистрал йўли ёқаси бўйлаб ётқизилган қисмида фавқулодда авария ҳолати вужудга келган. Шунинг учун у ерда зудлик билан мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши зарур.

Шу сабабли 20 январ соат 8:00 дан 22 январ соат 8:00 га қадар Бекобод шаҳрининг 11, 12, 13, 14, 15, 64, 65, 80 ва 81-даҳаларида ҳамда «Янги ҳаёт» МФЙда яшовчи аҳолига етказиладиган ичимлик суви таъминоти тўхтатилади. «Тошкент сув таъминот» МЧЖ Бекобод шаҳар бўлими маъмурияти истеъмолчилардан сув захирасини тўплаб олишларини сўрайди. Кўп қаватли уйларнинг 1-қаватларига захирадаги "2-сув олиш иншооти"дан ичимлик сув таъминоти йўлга қўйилади.

👉 Тошкент хабарлари
Ангрен шаҳрида жиноят содир этмоқчи бўлган шахслар воқеа жойида қўлга олинди

18 январ куни соат 04:30 ларда тунги хизматни ўтаётган вилоят ИИББ 2-минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари томонидан Ангрен шаҳар «Дукент» қўрғонида яшовчи О.К. ва А.Н.лар шаҳар Маданият саройи олдидаги кўчма дўкон эшигини бузиб киришга уринаётган вақтида ушланган. Улар қўлга олиш чоғида ППХ ходимларидан қочишга ва яширинишга ҳаракат қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ходимлари томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб бориляпти.

👉 Тошкент хабарлари
Ўзбекистон халқаро хавфсизлик индексида 14 поғонага пастлади

2021 йилги халқаро жиноятчилик даражаси индексида Ўзбекистон хавфсизлик бўйича 40-ўринни эгаллади.

Рейтинг Crime Index — жиноятлар индекси ва Safety Index — хавфсизлик индекслари асосида тузилади. Жиноятлар индексида пастроқ балл олган мамлакат шунчалик хавфсиз ҳисобланади.

Ўзбекистон ушбу индекс бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида энг хавфсиз мамлакат бўлди. Энг хавфсиз мамлакатлар деб эса Қатар, Тайван ва БАА тан олинган.

👉 Тошкент хабарлари
Гулбаҳорда кўп қаватли уйлар қурилади

Янгийўл тумани Гулбаҳор шаҳарчасида 3 та 5 қаватли 90 та хонадондан иборат кўп қаватли уйларнинг қурилиши бошланди.

Туман ҳокими У.Ялгашев ва туман прокурори М.Рашидов қурувчилар билан учрашди. Мутахассислар коммуникацияларга оид масалалар юзасидан бажарилган ишлар юзасидан маълумот беришди. Мазкур йўналишдаги ишларни якунига етказишда тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.

Туман ҳокими ва прокурори тадбиркорларни қўллаб-қувватлашини ва керакли барча ёрдамларни беришини маълум қилди.

Бунёд этиладиган кўп қаватли уйлар Мустақиллик байрами арафасида топширилиши режалаштирилган.

👉 Тошкент хабарлари
🇺🇿 19 январ куни президент Шавкат Мирзиёев маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини янада ошириш борасида йиғилиш ўтказди

🔹 «Барча муаммолар лоқайдликдан бошланади»Президент маънавият масаласига жиддий қараш шартлигини таъкидлади

🔹 «Олдинги вазир аравани тортмади» президент олий таълим тизимидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди

🔹 «Ўз вақтида шийпонниям мактаб деб кўрсатишди»президент мактаблар учун қўшимча маблағ ажратилишини маълум қилди

🔹 Миллий ғоя тарғиботи учун янги жамғарма ташкил этилиб, 120 млрд сўм ажратилади

🔹 «Болаларимизни телефон тарбиялаяпти»президент бу масалага жиддий эътибор қаратиш зарурлигини қайд этди

🔹 Шавкат Мирзиёев: Ёшларга катта-катта лавозимларни ишониб топширяпмиз, лекин...

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
146,4 миллион сўмлик биологик фаол қўшимчалар манзилга етиб бормади

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро У.Е. бошқарувидаги “ГАЗ 172421” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. Натижада, автомашина юкхонасида экспорт божхона юк декларацияси ва йўл юк кузатув ҳужжатларида ёзиб кўрсатилмаган 2 хил турдаги, умумий қиймати 146,4 миллион сўмлик биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Tesla Model Y
– Tesla томонидан ишлаб чиқилган энг замонавий электромобил. Энг қизиқ томони, машина ичида кетаётган шахс йўл-йўлакай осмон гўзалликларидан баҳра олиб кетиши мумкин. Чунки электромобил том қисми махсус шишадан ясалган.

👉 Тошкент хабарлари
Кириш имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 200 нафар талабага Президент гранти берилади

Бу 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган. Президент гранти соҳиби бўлган талабага ўқишни битиргунига қадар Президент гранти стипендияси тўланади.

Ўқув семестри якуни бўйича барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» баҳо бўлиб, битта фандан ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» бўлмаганда келгуси семестрлар мобайнида Президент гранти стипендияси берилмайди.

👉 Тошкент хабарлари
Тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган

Давлат органи ёки давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса:

🔹БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача (44 млн 460 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима;
🔹3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
🔹360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
🔹3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
🔹3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

👉 Тошкент хабарлари
Ангрен шаҳрида жиноят содир этмоқчи бўлган шахслар воқеа жойида қўлга олинди

18 январ куни соат 04:30 ларда тунги хизматни ўтаётган вилоят ИИББ 2-минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари томонидан Ангрен шаҳар «Дукент» қўрғонида яшовчи О.К. ва А.Н. шаҳар Маданият саройи олдидаги кўчма дўкон эшигини бузиб киришга уринаётган вақтида ушланган. Улар қўлга олиш чоғида ППХ ходимларидан қочишга ва яширинишга ҳаракат қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ходимлари томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб бориляпти.

👉 Тошкент хабарлари
Янги-Ангрен ИЭСда содир бўлган портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Бугун, 20 январ куни, соат 11:42да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг портлаши содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, режали хизмат кўрсатиш пайтида содир бўлган ҳодиса натижасида уч киши олинган жароҳат сабабли вафот этган, яна уч киши турли даражада куйиш тан жароҳатини олган. Вафот этган ва жароҳат олганлар 5-энергия блокида профилактика ишларини олиб бораётган хизмат кўрсатиш ходимлари бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг куч ва воситалари воқеа жойида вазият оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Портлашнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича суриштирув ишлари бошланган.

Ҳодиса натижасида Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг инфратузилмаси ва технологик ускуналарига шикаст етмаган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшимча маълумот келиб тушиши билан расмий ресурслар орқали эълон қилинишини билдирган.

👉 Тошкент хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

21 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 21 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +11... +16 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Ўзбекистондан хорижга кўчиб кетганлар сони кўпайди

🔹2020 йил давомида 203,7 минг одам Ўзбекистондан кўчиб кетган, 191,2 минг одам кўчиб келган.

🔹Кўчиб келганларнинг асосий қисми Қозоғистон (37 фоиз), Россия (22,3 фоиз) ва Тожикистон (20 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

🔹Кўчиб кетганларнинг асосий қисми ҳам Қозоғистон (64,3 фоиз) ва Россия (29,3 фоиз)га кетганлар ҳиссасига тўғри келган.

👉 Тошкент хабарлари
Энергетика вазирлиги «Янги Ангрен» ИЭСда юз берган портлаш юзасидан расмий маълумот берди

Аввалроқ «Янги Ангрен» ИЭСда юз берган портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлгани, яна уч киши турли даражада куйиш тан жароҳати олгани ҳақида хабар берган эдик. Энергетика вазирлиги ҳодиса ҳақида маълумот берди.

Унда ёзилишича, бугун соат тахминан 11:42 да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг қозон агрегатида кўмир-кукуни ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. 19 январ куни Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг 5-сон энергоблоки қозон агрегатидаги нуқсон туфайли таъмирга чиқарилган. Бугун электр станция 560 МВт қувват билан ишлаган. 4 та энергоблок ишда, битта энергоблок захирада бўлган. 20 январ куни “Востокэнерготеплоизоляция” АЖ ва “Энергоқозонтозалаш” МЧЖнинг таъмирлаш ишаларини бажарадиган пудрат ташкилотлари ишни хавфсиз бажариш учун йўриқнома ўтказилиб ишга қўйилган.

Энергоблок қозон агрегатида таъмир ишларини бажариш вақтида кўмир-кукуни ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Натижада, “Востокэнерготеплоизоляция” АЖнинг 3 нафар ходими олинган жароҳатлар натижасида вафот этган, “Энергоқозонтозалаш” МЧЖнинг 3 нафар ходими турли даражадаги куйиш жароҳатлари олган. Айни пайтда улар шифохонада шифокорлар назорати остида, уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги раҳбарияти, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа тегишли идора вакиллари Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясига зудлик билан етиб боришган. Ҳозирда тегишли тергов орган ходимлари томонидан ҳодисанинг асосий сабаблари ўрганилмоқда. Ҳодиса сабаблари тўғрисида расмий маълумотлар батафсил берилади.

Пудрат ташкилотлари ва касаба уюшма қўмиталари раҳбарияти томонидан вафот этганлар ҳамда жароҳат олганларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Ижтимоий тармоқларда архив характеридаги видеолар тарқатилган бўлиб, бу бугунги воқеаларга алоқадор эмаслигини билдирамиз, дейилади маълумотда.

👉 Тошкент хабарлари
💼 «Ўзметкомбинат»га янги раҳбарлар тайинланди

Бугун, 20 январ куни, “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши ҳамда комбинат раҳбариятининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Арипов иштирок этган.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилган. «Ўзметкомбинат» AЖ кузатув кенгаши кўп йиллар давомида жамиятда фаолият юритиб келган Рашид Пирматовни акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси лавозимига тасдиқлаган. "Ўзметкомбинат" AЖ кузатув кенгаши шу куни Дилшод Aҳмедовни комбинат бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилган.

«Ўзметкомбинат» AЖ раҳбариятининг кенгайтирилган йиғилишида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг бориши, мамлакатнинг етакчи қора металлургия корхонасини ривожлантиришнинг истиқболлари кўриб чиқилди, дейилади комбинат хабарида.

👉 Тошкент хабарлари