La_rahata_fid dunya.
2 subscribers
2.97K photos
1.13K videos
15 files
140 links
Alloh sabr qiluvchilar bilan birgadir. (Baqara surasi, 153-oyat)
Download Telegram
😇😇😇
yangi pul chiqipti 2000 i 20 000 so'mlik
☺️☺️☺️☺️
😂
😏
❤️
БЕШ ВАҚТ НАМОЗ ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ
(40-тадир)

1. Намоз ўқувчи кишининг намози қилган яхшиликларига далил бўлади.
2. Намоз ўқувчи кишининг юзи чиройли нурли бўлади.
3. Намоз - мўмин қалблар нуридир.
4. Намоз - бадан роҳатидир.
5. Намоз - мўминга қабрда улфат бўлади.
6. Намоз ўқувчи кишига Аллоҳнинг раҳмати аввал тушади.
7. Намоз - осмон эшигининг калитидир.
8. Намоз ўқиган кишидан Аллоҳ рози бўлади.
9. Намоз ўқиш билан жаннат йўли очилади.
10. Намоз - дўзахга парда бўлади.

11. Намоз - мўмин кишининг обрўйи.
12. Намоз ўқиган кишининг дуоси тезроқ қабул бўлади.
13. Намоз ўқиган кишининг умри узун бўлади.
14. Намоз ўқиган кишининг ризқи улуғ бўлади.
15. Намоз - қиёматда бошга тож бўлади.
16. Намоз ўқишлик билан бандалик билинади.
17. Намоз - исломнинг буйруғи.
18. Намоз ўқувчи кишининг йўли ёруғ бўлади.
19. Намоз билан иймон мустаҳкам бўлади.
20. Намоз ўқувчининг душмани намоз шарофати билан дўст бўлади.

21. Намоз ўқиган кишининг қабри ёруғ бўлади.
22. Намоз ўқиган кишининг охир жон бериш вақти осон кечади.
23. Намоз ўқиб юрган кишининг мушкули доим енгил бўлади.
24. Намоз ўқувчи кишининг яхши амаллари қабул бўлади.
25. Намоз - фаришталарнинг муҳри, қилган амалларнинг тасдиғидир.
26. Намоз - Мункар ва Накирга ҳужжат бўлади.
27. Намоз - мерож, мўминнинг Аллоҳ таоло билан сўзлашадиган жойи.
28. Намоз - мезон тарзисига вазмин ўтиради.
29. Намоз - қиёматда нур бўлади.
30. Намоз - гуноҳкорларнинг ёрдамчиси.

31. Намоз ўқувчини жаннат соғиниб, кутиб туради.
32 Намоз - мўминнинг мақтов унвони.
33. Намоз - мусулмонлик белгиси.
34. Намоз - жаннатнинг калити.
35. Намоз - ўқувчи кишини Аллоҳ таоло ҳар қандай дарду касалликлардан сақлаб, қайтариб туради.
36. Намоз ўқувчи кишининг дуоларидан ўткан авлоду аждоди насибадор бўлади.
37. Намоз ўқиган киши жон берарда Аллоҳ ҳоҳласа ташналик ва муҳтожлик кўрмайди.
38. Намоз ўқиган кишининг икки дунёси саодатли бўлади.
39. Намоз ўқиган кишининг оҳиратда қабрдан туришида. Аллоҳ ҳоҳласа жаннат аҳли сифатида туради.
40. Намоз ўқиган кишининг қабрига Аллоҳ ҳоҳласа илон, чаёнларни киритмайди.

Ҳа дархақиқат барчаларимизни Аллоҳ субханаҳу ва таоло ушбу юқорида зикр қилинган қирқта амал фазилатдан Намоз ва дуоларимиз шарофатидан насибадор қилсин.

Абубакир домла СУЛАЙМОНОВ
Марҳамат тумани фаолиятидаги
«Марҳамат» жоме масжиди имом-хатиби.

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЮБОРИНГ!! 🌹
═════════════════
#ROCKSTAR