La_rahata_fid dunya.
2 subscribers
2.97K photos
1.13K videos
15 files
140 links
Alloh sabr qiluvchilar bilan birgadir. (Baqara surasi, 153-oyat)
Download Telegram
Bu dunyoda hamma narsani qidirib topish mumkin....sevgi va o'limdan tashqari. Ularning o'zi vaqti kelishi bilan sizni topib olarkan.
So'zlar - kalitdir. To'g'ri tanlov bilan siz har qanday qalb eshigini ochishingiz va har qanday og'izni yopishingiz mumkin.😁
#iqtibos

Agar siz insonni boricha sevsa olsangiz, demak uning qalbini sevasiz.

S. Yesenin

P.S: Shu emasmi asl sevgi?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бу "смс"ни ўнта одамга юборинг" каби хатлар аслида фитна, буни биласизми?

- Ушбу видеода батафсил. Видеони барчага тарқатинг. Буни барча билиши керак.
#bunisiga nima deysiz
Naqadar go'zalsiz Hijobiga sodiq Muslima qizlar 😌❤️‍🔥🧕
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Juma ayyomingiz muborak bo'lsin, aziz musulmonlar!😊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Qoyil

Bu suratni olish uchun bir inson 18 ta kamera bilan 62 kun vaqtini sarflagan.

Bir marta qarang va keyin telefoningizni teskari aylantiring.

Haqiqiy san’at asari!!!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"​​Xotirangizni gina-kudurat bilan toʻldirib tashlamang,aks holda ajoyib damlar uchun joy qolmasligi mumkin"

© Fyodor Dostoyevskiy
Haqiqatda ham koʻplab tuygʻularimizni statuslar belgilab bermoqda...😕🌹
​​БЕНАМОЗ

#Албатта_ўқинг!

Беш ёш эдим, ўқимоқчи бўлдим намоз,
Сура ёдлаш масаласи қийнарди бироз.
Шундай қилиб ўтди қишу, ўтди баҳор, ёз.
Менга эрта экан, дея бўлдим бенамоз.

Кунлар ўтди, қаршиладим ўнта баҳорни,
Эртаю кеч чўмилдик зериктирмай анҳорни.
Жойнамозни четга суриб тутдим дуторни,
Ўйин билан ўтди куним, бўлдим бенамоз.

Келиб қолди йигирма ёш бўлиб меҳмон,
Иймон эмас қалбда севги бўлди султон,
Ёр васлига етай, дея сарсон саргардон,
Ишқ ўтида куйиб-ёниб, бўлдим бенамоз.

Қирқ ёшимни қарши олдим тўкиб савлат,
Елиб- учдим тўплай дея молу давлат.
Масжидга юр деса, дедим йўқдир фурсат,
Бу дунёни дардида бўлдим бенамоз.

Олтмиш баҳор ўтди, олтмиш кун мисол,
Кеч англадим, азиз умрим бўлибди увол.
Ибодатга турай десам йўқдир мажол,
Ўз жонимга жабр айлаб бўлдим бенамоз.

Саксонимда дард тўшакга қўйди жойлаб,
Қўл оёғим қимирламас йиллаб, ойлаб,
Ҳайҳот, ўлим фариштаси турар пойлаб,
Кетар бўлдим бу дунёдан бўлиб бенамоз..

Бугун ҳасратдаман, изтиробдаман,
Қабримда на бўй бор, на бордир эни.
Ягона ўтинчим сўрайман Сендан
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Умримни совурдим ел-шамолларга,
Берилдим сафсата, хом хаёлларга,
Бугун юзим тутдим минг заволларга,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Кўзимни яратдинг, лекин кўрмадим,
Ҳақ йўлни эшитиб, унда юрмадим,
Умрим бўйи ухлаб, асло турмадим,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Бугун ҳаётимнинг зиёси сўнмиш,
Қоп-қора қарғалар қабримга қўнмиш,
Танимни юлажак тиконлар унмиш,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Тақвони эгнимга қилайин либос,
Барча гуноҳлардан бўлайин халос,
Ягона ўтинчим – Сендан, илтимос,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Не йўқотар эдим, қилсам ибодат,
Наҳотки, шунчалар босибди ғафлат,
Алам билан сўрай фақат ва фақат,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Танимни бир кўринг – қоп-қора кўмир,
Баданим нимталар қизиган темир,
Оҳ, афсус, берилмас қайтатдан умр,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Аллоҳим, изн бер, қабримни ўяй,
Иймон лаззатини қалбимда туяй,
Бир бора бошимни саждага қўяй,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!!!
Forwarded from Hijobligimsan🧕| Hijobga oshiq qalblar (فتاة في الحجاب)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Buni bilarmidingiz 🥺😔


T.me/Hijobligimsan
Учрашувда йигитни анализ қиламиз

Кўпчилик муслималаримиз оила қуришга жиддий қарайдилар.
Оддий қизлар бўлажак куёвни ўқимишли ва ўзини таъминлай олар даражада бўлишини истаса, муслималар бўлажак куёв тақволи ҳамда ҳалол бўлишини истайдилар.

*

Ҳўш, учрашувда ўзини жуда солиҳ кўрсатишга уринувчи йигитларни қандай аниқлаш мумкун?

Келинг, содда қилиб, содда маслахатларни баҳам кўрамиз.

*

1. Учрашувга йигитдан аввалроқ келишга урининг.
Ҳар қандай йигит қиз ўзидан олдинроқ келганини кўрса бироз ноқулай аҳволга тушади.
Бу - у куткан ценарий бўйича бошланмади дегани.

2. Нима учун ундан олдин келишим керак?
У узоқдан келаётганида дарров таҳлил қилиш учун яхши имконият бу.

2.1. Унинг қадам босишига аҳамият беринг.
Қадамлари нотекис бўлса, демак спорт билан шуғулланмайди.

2.2. Унинг атроф муҳитга реакциясини кузатинг.
Агар ён атрофга кўп қараса, демак кўзи ўйноқи йигит.

2.3. Олдингизга яқинлашганида назарингизни пастлатинг. Унинг шим ва поябзалига назар солинг.

Йигитнинг шими дазмолдан "синиши" керак.

Поябзали эса тоза бўлиши керак.

3. Олдингизга келганида унинг илк сўзига аҳамият беринг. Саломни тўғри бермаса, демак атрофида солиҳ дўстлари кам.

4. Ўтирганида оёқларини бошқаришига назар солинг. Агар оёқларини ёйиб ёки кенг қўйиб ўтирса, бундай инсонга ҳурмат атамаси бегона.

5. Суҳбатда аниқ ва қисқа савол беринг.

5.1. "Нечта диний адабиётлар ўқигансиз?"

Китоб ўқиш борасида турли баҳона (вақтим йўқ ёки ишлайман деса)лар сизга керакли хулоса беради.

5.2. "Қуръон ўқишни биласизми?"
Ўрганиш нияти борлиги ҳам ижобий хулоса эмас.

5.3. "Нима иш қиласиз?" деб эмас, "Закот берасизми?" деб сўранг.
Закот берувчи йигит доим ҳалол ишлайди.

5.4. "Оилада эр кишининг вазифаси нима?"

5.5. "Шунча вақтгача нега уйланмадингиз?"

Агар у ишлагани, аввал ўзини ўнглаши ёки вақти бўлмагани ҳақида гапирса...

Солиҳ йигитнинг жавоби "Қазои-қадаримда қачон оила қуриш ёзилган бўлса, шу бўлади" мазмунида бўлади.

5.6 "Менга совчи қўйишдан мақсадингиз?"

6. Ундан тараладиган ифор.
Агар йигитдан мулойим ҳушбўй ҳид анқиса, демак йигит оғир-босиқ ва мулоҳазали.

Агар ўткир ҳидли бўлса, демак йигит эътибор тортишга уринувчан бўлади, ёки шунчаки кўп терлайди.

7. Унинг тирноқларига разм солинг.

8. Сайр.
Сайр қилиш давомида йигит қўлини сўнчагидан олмаса, демак сизга нисбатан ҳурматсиз муносабатда бўлаябди.

8.1. Агар йигит ҳазил қилса, ўзингизни жиддий тутинг.
Агар табассум қилсангиз "Салкам рози бўлибди-ку!" деб, таъвил қиладиган йигитлар ҳам йўқ эмас.

9. Йигитдан бироз орқада юринг. Бу уни қаерга диққат қилаётганини кўришингизга ёрдам беради.

10. Йигитнинг либосига разм солинг.
Либос янги эмас, покиза бўлиши лозим.

Имкон бўлганида йигитнинг ёқаси, енги ва қўлтиқларини кўздан кечиринг.

Керакли жавобни оласиз.

*

Юқоридаги маслахатлар сизга қисман бўлсада бўлажак куёв ҳақида тасаввурга эга бўлишингизга ёрдам беради.

Биз айнан ҳудди ёзганимиз каби бўлади демаймиз, аммо шу аснода йигитни ўрганишингиз осон кечади, дея оламиз холос.

Аллоҳ турмушингизга барака ҳамда бахт берсин!
​​Учрашувда қизни анализ қиламиз

Ҳар бир йигит жуфти ҳалолини кўнглидагидек бўлиши истайди.

Аммо кўз - алдамчи, илк кўрганимиз - алдамчи.

Илк учрашувдаёқ қиз ҳақида таассуротга қандай эга бўламиз?

Бу ҳақида ҳам содда тарзда етказишга уринамиз.



1. Қиздан аввалроқ келишингиз қизнинг олдида унга анқаймаслигингизга замин яратади.

Узоқдан унинг бўй-басти, қадам босишини кўриш мумкин.

2. Либосига аҳамият беринг.

2.1. Агар қиз ҳижобни шарий тарзда ўраган бўлса, демак Исломдан илмга эга.

2.2. Агар шимда келадиган бўлса, секин туриб кетаверинг.

2.3. Агар юзида макияж билан келса, секин туриб кетаверинг.

Чунки қизга сиздан олдин ҳам совчи жўнаткан, ва қиз учрашувга муқаддам чиққани эҳтимоли юқори. Ҳар бирининг қошига буяниб чиққан қизда хайр бор эканми?

3. Қиздаги ифор.
Муслима қизлар кўчага ҳушбўйланиб чиқмайдилар.

4. Суҳбат.
Берадиган саволингизни аниқлаштириб олинг.

4.1. "Қаерда ўқийсиз?", "Қанақа ранг ёқади?", "Нималарга қизиқасиз?" каби саволлардан четланинг.

4.2. "Оилада аёлнинг вазифаси ҳақида нима дея оласиз?"

4.3. "Қандай китобларни ўқигансиз?"
Агар қиз қандайдир романтик ёки ишқий китоб ҳақида айтса, демак қиз ҳаёлпараст ва бироз дангаса бўлади.

5. Агар қиз телефонига кўп термулса, яхшиси хайрлашиб кетаверинг.

6. Сайр.
Кўпроқ пиёда олиб юришга урининг.
Агар тез чарчаса ёки машинада кетишни маъқул кўрса, демак қиз бироз сабрсиз экан.

7. Унда сўлим ерлар ҳақида сўранг. Агар кўп масканлар ҳақида билса, демак қиз вақтини кўнгилҳушлик билан ўтказишни севади.

8. Қиз савол берса бироз сукут сақлаб, ўйлаб жавоб беринг.
Унутманг, у ҳам сизни синаётган бўлади.

9. Қизнинг атрофга қараши, қаршисидан келаётган қиз, ҳовли уйлар ва кафе-ресторанларга бўлган муносабатига диққат қилинг.

Агар уйларга кўп термуладиган қиз бўлса, демак орзу-ҳаваси борасида аниқ бир нима деёлмаймиз.

P/S: одатда қизлар қаршисидан келаётган қизнинг либоси, ҳатто либосининг матосига ҳам зимдан назар солади. Ўзи билан солиштиради.
Сабаби бизга қоронғу )))
Бу улар тан олмайдиган сир.

10. Агар қиз билан бирор ерда таомланадиган бўлсангиз, асосан уни сув ичишига разм солинг.
Агар хўплаб ичса - суннатга амал қилибди.
Овқат ейишичи? Қиз турли хил ноқулай вазиятга тушмаслик учун ҳам қаршингизда овқат емайди ))

Шунингдек, у буюртма берадиган таомга ҳам аҳамият беринг.

Таомхонани тарк этиш арафасида қиз ризқ учун Аллоҳга ҳамд айтиб, омин қилса - жуда яхши!

11. Қизнинг либосига разм солинг.
Либос покиза бўлиши лозим.
Агар у либосда ўзини ғалати ҳис қилаётган бўлса, демак у одатда бундай либосни киймайди.

12. Агар қиз суҳбат давомида кўп сумкасини очса, демак қиз бироз палапартиш ҳаёт кечиради.
Одатда тартибга риоя қилмайдиган қизлар ўзларига ишонқирамай ёки ҳаловатсизликдан сумкасини кўп ковлайди.

13. Қизнинг кулиши.
Агар қиз табассум вақти оғзини қўли билан ёпса, демак қиз тарбияли.

14. Қизнинг телефонда гаплашиш одобига аҳамият беринг.

14.1. Агар телефони рингтонига қайсидир қўшиқни ўрнатган бўлса, демак қиз мусиқа тинглайди.



Юқоридаги маслахатлар сизга қисман бўлсада бўлажак келин ҳақида тасаввурга эга бўлишингизга ёрдам беради.

Биз айнан ҳудди ёзганимиз каби бўлади демаймиз, аммо шу аснода қизни ўрганишингиз осон кечади, дея оламиз холос.

Аллоҳ турмушингизга барака ҳамда бахт берсин!
​​​​🍒МУНОСИБ ЖУФТ ИЗЛАБ, ...

Бир йигит энг афзал аёлга уйланиш мақсадида узоқ вақт изланибди. Излай-излай охири уни топибдию, лекин унга уйланмабди. Ундан бунинг сабабини сўрашган экан, у: «Ҳа, ўзим излаган энг афзал аёлни топдим, лекин у ҳам энг афзал йигитни излаётган экан», деб жавоб берибди.

🎈Ҳа, муносиб жуфт танлашда меъёр бузилиб кетди. Бунинг натижасида қизлар қари қиз бўлиб, йигитлар эса ўттиздан ошса ҳам уйланолмай, бўйдоқ юришибди. Бунга асосий сабаб, муносиб жуфт танлашда ва тўйни эълон қилишда набавий таълимотдан узоқлашганимиздир.

📌Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл кишига тўрт нарса учун уйланилади: Мол-дунёси, насл-насаби, ҳусни-жамоли ва дини учун. Сен диндорини танлагин, барака топасан», дедилар». Муттафақун алайҳ.

📌Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиз унинг дини ва хулқига рози бўладиган киши сизларга совчи қўйса, унга турмушгa беринглар. Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта бузғунчилик бўлади», дедилар».

📚Термизий ривоят қилган..