Лола Сабирова ижоди✍️/Расмий канал
523 subscribers
1.46K photos
1.07K videos
10 files
451 links
Sheʼriyat shaydolari uchun!
🔥Shoira Lola Sabirovaning rasmiy kanaliga xush kelibsiz!
📌Oʻzbekiston xalq artisti Yulduz Usmonovaning muharriri!
📌Koʻplab mashhur taronalarning muallifi!

Murojat uchun Admin: @dilfuza_mirzokhidovna
Download Telegram
Асрагин...

Омонат бу тaнам тупроқдан бўлса,
Унутай яшаган ҳар бир онимни,
Гунохкор бу дилим азобга тўлса,
Оллохим асрагин ширин жонимни.

Қондошим юрагим тилса нимталаб,
Мехр қўйганим, эй вох, иззатталаб.
Сендан кўпроғини қилмайман талаб,
Оллохим асрагин ширин жонимни.

Йиғлайман онамга дард берсанг куюб,
Фарзандларимга бахт берсанг суюб.
Яшаяпман Роббим, борлигинг туюб,
Оллохим, асрагин ширин жонимни.

Қадримни ер билан тенг қилди, сингдим,
Баъзида сув бўлиб, баъзида ёндим,
Бу хаёт синов деб барига кўндим,
Оллохим асрагин ширин жонимни.
✍️ Лола Собирова
Борсайдим (MuzTv.Net)
Dildora Niyozova
Лола Собирова ✍️
Дилдора Ниёзова 🎤
Аллох хузурига хурдек борсайдим.
КЕЛМАДИНГ...

Хасратингда юрагимга,
Дард мўралар билмадинг.
Оқшом чўкиб,тонглар отди,
Кунлар ўтди келмадинг.

Термуламан йўлларинга,
Бир бўйлай деб бўйларинга.
Кирсам эди ўйларинга
Кутсам ҳамки келмадинг.

Дунёлардан кечгим келар,
Умр гуё елдек елар.
Бутун алам менга келар,
Йиғладим зор келмадинг.

Ёлгонмиди севганинг,
Ишқимда зор юрганинг.
Тақдир экан кўрганинг
Кутдим бедор келмадинг.

Хасратингда юрагимга,
Дард мўралар билмадинг...

✍️ Лола Собирова 2008
Аслида " Дунёни гўзаллик қутқаради" деб бежиз айтишмаган. Тили ширин, ўзи ширин хамшираларимиз соғ бўлишсин.
Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лола Собирова
Дилдора Ниёзова 🎤
Онажоним бор учун!!!

Бу дунеда юрибман қаддимни ғоз кўтариб,
Қандай оғир юк бўлса тап тортмасдан кўтариб.
Сизга айтайми дўстим, нима сабаб,не учун?
Бошимдаги давлатим онажоним бор учун!

Юзларидан нур ёғар бамисоли фаришта,
Олисларда бўлсам хам
менга атар нонушта.
Талпинаман уйимга бўлмаса хам кошона,
Бошимдаги давлатим, мехрибоним бор учун!

Дуосидан куч олиб ёшараман кун сайин,
Кўз олдимда турибди нигоҳлари шундайин.
Умрим ўтар шўх, шодон, гул райхон, ғунчадайин.
Бошимдаги давлатим онажоним бор учун!
✍️ Лола Собирова 2015
МУХЛИСЛАРИМИЗНИ ФИКРИНИ БИЛИШ МЕН УЧУН МУҲИМ. 😍 ҚАНИ БОШЛАДИК ОЛИСДАГИ ЯҚИНЛАРИМ.
ОЛИБ КЕТ!!!

Қийнамагин,умидимни узиб кет,
Қора денгиз кемасида сузиб кет.
Майли жоним не қилсанг хам розиман,
Кетар бўлсанг мухаббатинг олиб кет,
Хаёлларинг ўзинг билан олиб кет!

Қалбим девонаси ўзинг ягона,
Бўлгандинг менга ёлғиз парвона.
Ишқингда хали хам ўзим девона,
Кетар бўлсанг ўзлигингни олиб кет,
Бу дилимни огриқлардан халос эт!

Кўксинга бош қўйсам,кўнглим тўларди,
Хар тонгда ёнинга боргим келарди.
Сиримиз юлдузу ойлар биларди
Кетар бўлсанг сирларимиз унут кет,
Хаёлларинг ўзинг билан олиб кет!

Мўжизакор мухаббатим бор эди,
Висолинга юрак қурғур зор эди,
Нега кетдинг менга дунё тор энди,
Кетар бўлсанг дунёларим олиб кет,
Юрагимдан мухаббатинг юлиб кет!!!

✍️Лола Собирова 2001 йил
Фақат сени.

Оллох менга атаган гулим,
Хаётимни ёритган нурим.
Сен бўлмасанг афзалдир ўлим,
Факат сени севаман гулим!

Оташ бўлиб ёнмоқда қалбим,
Йироқдасан билмадинг дардим.
Кунлар ёлгиз йиғлайди кадрим,
Факат сени ўйладим гулим!

Хаётимда мазмун колмади,
Юрагим оромни билмади.
Кутишга мадорим қолмади,
Фақат сени кутаман гулим!

Соғинчимми, кўзимдаги ёш?
Даркашимми, биргина куёш?
Келакол бўлмагин бағри тош,
Факат сени соғиндим гулим!

Дардим олар қоғоз-қаламим,
Шоир қилар мени аламим.
Сеники бу ёзган ғазалим,
Факат сенга шеър битдим гулим!

Кечир ишқдан девона бўлдим,
Бу дунёга бегона бўлдим.
Рахм айла минг бора ўлдим,
Факат сенла тирикман гулим!
✍️Лола Собирова 2002 йил
Дўстларим
Ю. Усмонова
DO'STLARIM | ДЎСТЛАРИМ

Л. Собирова / Ю. Усмонова

Йўқлаб келмадилар йиқилганимда,
Бўғзимга нимадир тиқилганида.
Унутдилар жоним илинганида,
Соғ бўлинг жонимдан севган дўстларим,
Соғ бўлинг жонимдан суйган дўстларим.

Кўзларим сизларни қидирар тинмай,
Баҳорларим кузга айланди шундай.
Қўл силтаб кетдингиз жоним узилмай,
Соғ бўлинг жонимни берган дўстларим,
Бор бўлинг қадримни билмас дўстларим.

Соғ бўлинг жонимдан суйган дўстларим,
Соғ бўлинг қадримни сотган дўстларим.

Ўзгаларни эмас сизларни кутдим,
Меҳр-у муҳаббат-ла қўлингиз тутдим.
Энди аламларим ичимга ютдим,
Соғ бўлинг боримни берган дўстларим,
Соғ бўлинг қадримни сотган дўстларим.

Унутманг дўстларим бу дунё қайтар,
Ҳар кимса ўзининг қўшиғин айтар.
Инсонга омад қуш яна бир қайтар,
Соғ бўлинг ёнимдан кетган дўстларим,
Бор бўлинг боримни сотган дўстларим.

Соғ бўлинг боримни берган дўстларим,
Қадримни унутиб кетган дўстларим.
Инсонга омад қуш қайтади бир кун,
Қадримни чақага сотган дўстларим,
Соғ бўлинг жонимдан суйган дўстларим.
Севмасангиз бўлмайди.

Юрак қурғур қўймайди,
Мухаббатга тўймайди.
Висолга бўлинг ошно,
Севмасангиз бўлмайди.

Соғинч бир ширин азоб
Йўлолмасин изтироб.
Тунлар кўзга келмас хоб,
Севмасангиз бўлмайди.

Бўйнингизда дур шода,
Ногоҳ сизга гулзорда,
Учраб қолса «Шахзода»
Севмасангиз бўлмайди.

Боғингизга келмас куз,
Сизни тарк этмас кундуз.
Осмондаги хой гулюз,
Севмасангиз бўлмайди..
✍️Лола Собирова 2017
Мен дунёдан ўтганда.

Оллох бир кун жоним олар,
Рухим осмонларга учар.
Елғон дуне ортда колар,
мен дунедан утганда.

Онам қақшаб зор йиғлайди.,
Фарзандларим дил тиғлайди.
Майит узра онамлайди,
Мен оламдан ўтганда.

Дўстим балким кўз ёш тўкар,
Ёлғон бўлсин фарёд қилар.
Қабрим қизғалдоққа тўлар,
Мен дунёдан ўтганда.

Ёстик қучиб ким ухлайди,
Балки ёрим билдирмайди,
Мозоримда жим йиғлайди.
Мен дунёдан ўтганда.

Ўзга дунё қаршилайди
Балки жаннат қаршилайди
ЛОЛАни ким хам эслайди
Мен дунёдан ўтганда....

✍️ Лола Собирова 2007 й
Лола Собирова Поэтесса qalamlariga mansub

Кўксимда бир нидо ох урар тинмай,
Дардимни яна дард ёпди индамай.
Дилим оғритдилар билиб ё билмай,
Оллохим сабрингни йўлдош қил менга.

Йўлимда туртдилар,сурдилар мени,
Лахат чоҳ қазиб гоҳ кўмдилар мени.
Ё Роббим гунохим не эди мени?
Ментиндек сабрингни йўлдош қил менга.

Беш кунлик дунёда умиддан сўндим,
Қанотим қайрилди барига кўндим.
Ожизман, бир кунда минг бора ўлдим,
Оллохим сабрингни йўлдош қил менга!

Кўзимнинг ёшини ичимга ютдим,
Сохта кулгуларга юзимни тутдим.
Вафодор инсонни бир умр кутдим,
Сабринга муносиб ажр бер менга!
✍️ Лола Собирова .2017
Кимлар билди сабримни,
Ким билмади қадримни.
Панохинга ол Рахмон,
Дўсту биродаримни.

Севгим менга зор бўлди,
Аламим безор бўлди.
Мехр бериб суйганим,
Дилнинг озори бўлди.

Тик боқяпман қуёшга,
Суяндим бир бардошга.
Нетай хеч кечолмадим,
Ошно бўлдим кўз ёшга.

Дўстга айтдим дардимни,
Қучиб очдим бағримни.
Қўйнимда илон бўлди,
Бир пул қилди қадримни.

Қўйгин қийнама хаёт,
Тиғни ботирма бот-бот.
Кўникканман дардларга
Ўзгадан кутмам нажот...
✍️ ЛолаСобирова
Бугун касалхонада зўр твга интервью беришга тўғри келди. Кўрсатув бугун соат кечки 20/00 да ЗЎР тв орқали намойиш этилади.