MILLIY GVARDIYA Toshkent shahri bo’yicha boshqarmasi
10.2K subscribers
13.1K photos
3.21K videos
3 files
7.31K links
BURCH, SADOQAT, JASORAT

Instagram: http://instagram.com/milliygvardiya_toshkentshahar
Download Telegram
В настоящее время проводится широкомасштабная работа по созданию условий подрастающему поколению для получения всестороннего и полного образования, воспитанию молодёжи в духе любви к Родине и родителям, уважения и гордости к наследию предков, уверенности в завтрашнем дне.
В частности, с учащимися общеобразовательных школ нашего города проводятся мероприятия под лозунгом «В этом светлом мире - Родина одна», организованные в сотрудничестве с Национальной гвардией, ОВД, хокимиятами районов и администрациями школ.
Основная цель подобных мероприятий - формирование у подрастающего поколения чувства любви к Родине, вовлечение подростков, в свободное от учебы время, в спортивные клубы и профессионально-ремесленные кружки.
На протяжении мероприятия военнослужащие Национальной гвардии, а также воспитанники военно-академического лицея «Темурбеклар мактаби» продемонстрировали аудитории приемы рукопашного боя и показательные выступления по боевой подготовке.
Проведение таких мероприятий служит еще большему укреплению чувства патриотизма в сердцах юношей и девушек.

Telegram I Instagram
ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси 7-Алоҳида батальони
томонидан қўриқда бўлган “Uzavtovokzal servis” давлат унитар корхонасига қарашли “Тошкент” автовокзалида жамоат тартибини сақлашга жалб этилган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш назоратчиси ходимлари томонидан соат 19:00 ларда автовокзал автотураргоҳида шубҳали бўлиб кўринган икки нафар фуқаролар, 1999 й.т. М. А. ҳамда 1997 й.т. К. Р. лар текширилганда уларнинг ёнидан 12 (ўн икки) қути жами 7200 (етти минг икки юз ) дона “Британик” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланган ва зудлик билан бу ҳақида туман ИИОФМБ навбатчилик қисмига ҳабар берилган. Етиб келган Ички ишлар ходимларига ушбу шахслар пиротехника воситалари билан ўрнатилган тартибда топширилган.

Telegram I Instagram
29 ноябрь куни соат 14:00 да "Tashkent city"да Миллий гвардия ходимлари иштирокида бўлиб ўтадиган маданий тадбирга пойтахт аҳоли ва меҳмонларини таклиф этамиз!

Дам олиш кунингизни мароқли ўтказинг!

——————————

Приглашаем жителей и гостей столицы посетить культурное мероприятие с участием сотрудников Национальной гвардии, которое состоится 29 ноября в 14:00 в «Tashkent city»!

Проведите выходные дни интересно!

——————————

Dear residents and guests of the capital,

We are kindly inviting you to the spiritual arrangement on the 29th of November at 14:00 at "Tashkent City" that will be held with the collaborators of "National guard".

Spend your time wisely with us!

Telegram I Instagram
Разъяснение информации, распространившейся в сети Интернет о ДТП в Шайхантахурском районеРазъяснение

В ночь с 28 на 29 ноября примерно в 3.30 часов на улице Абдулла Кадыри неподалеку от гостиницы «Рамада» произошло дорожно-транспортное происшествие с участием автомобиля «Малибу» (госномер 01 F 550 JB), управлял которым 28-летний З. С. В машине также находился 33-летний Н. Ф. По предварительным данным водитель не справился с управлением, и автомобиль совершил столкновение с деревом.

Подробно
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган Шайхонтоҳур туманида содир бўлган автоҳалокат ҳақидаги маълумотга изох

28-ноябрдан 29-ноябрга ўтар кечаси соат тахминан 3.30 ларда Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган «Рамада» меҳмонхонаси яқинида фуқаро З.С. бошқарувидаги “Малибу” русумли (д/р 01 F550 JB) автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Автоуловда 33 ёшли Н.Ф. ҳам бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, машина дарахтга урилган.

Батафсил
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги ҳамда Миллий Гвардия ҳамкорлигида "Toshkent City" да Ёшлар ойлиги муносабати билан “Ёшлар келажагимиз эгалари - юртимиз камар бастаси” шиори остида концерт дастури бўлиб ўтди. Республикада хизмат кўрсатган артистларнинг Ватанни мадх этувчи қўшиқлари ҳамда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари барча қатнашувчиларга манзур бўлди.

Telegram I Instagram
📌 30 ноябрь – Кимёвий қуроллар қурбонларини хотирлаш куни

1993 йилда БМТ томонидан
Кимёвий қуролларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тўплаш ва қўллаш ҳамда уларни йўқотиш бўйича Конвенция қабул қилинган ва у 1997 йил 29 апрель куни кучга кирган.

Мазкур конвенцияда инсоният манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, кимёвий қуроллардан бутунлай воз кечишга қарор қилинган. Ушбу ҳужжатга асосан, Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти таъсис этилган.

2015 йил 30 ноябрь куни Конвенцияга аъзо давлатлар Конференцияси 20-сессиясининг очилишида ушбу кунни Кимёвий қуроллар қурбонларини хотирлаш куни сифатида нишонлаш таклиф этилган.

Telegram I Instagram
​​ЁШЛАР ДИЛИДА ВАТАН СУРУРИ

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ҳарбий хизматчилари ташаббуси билан Олмазор тумани 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи-ёшлар иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбир бошида Ҳарбий-техник институти “Тарбиявий ва мафкуравий ишлари” бўлими катта офицери капитан Маъруф Бокиев сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ёш авлод ушбу жараёнларга кенг жалб этилиши лозимлиги ва ҳар жабхада фаол ёшларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, тадбирнинг бошқа иштирокчилари томонидан ёшларда юксак маънавий-аҳлоқий фазилатлар, фуқаролик позицияси, Ватанни севиш ва уни кўз қорачиғидек асрашга қаратилган билим ва кўникмаларни ошириш каби масалалар илгари сурилди.
Ўз навбатида, ёшлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли равишда жавоблар олишди.
Тадбир сўнгида Ҳарбий-техник институт Оркестри ва “Алвон беретлар” бадиий ҳаваскорлик ансамблининг куй ва қўшиқлари ҳамда қўл жанги гуруҳининг жанговар чиқишлари ўқувчи-ёшларга кўтаринки руҳ бағишлади.

Website I Telegram I Facebook I Instagram I Youtube I Mover
Келажак ёшлар қўлида

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Президентимиз раислигида бўлиб ўтган йиғилишда Тошкент шаҳрида ёшлар билан ишлаш бўйича янги тизим яратиш борасида топшириқлар берилган эди.
Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқларга кўра, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари, бунинг учун уларга муносиб шароитлар яратиш, жойларда спорт секцияларини ташкил этиш ҳамда улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга алоҳида урғу берилган.
Шу нуқтаи назардан Миллий гвардия ҳамда бошқа мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан ёшларнинг спорт билан банд бўлишлари учун яратилаётган шароитлар ҳамда олиб борилаётган ишлар аҳволи мактаблар кесимида ўрганиб чиқилди.
Шу билан бир қаторда, таълим олувчилар билан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, қонунларга ҳурмат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик маданиятини шакллантиришга қаратилган давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Ўйлаймизки, доимий тарзда ёш авлод тақдири учун қайғуриш ва уларга тўғри йўл кўрсатиш келажакда ўз мевасини бермай қолмайди.

Telegram I Instagram
Келажак ёшлар қўлида

Будущее в руках молодежи

Telegram I Instagram
5 ТАШАББУС ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва кўрсатилаётган эътибор замонамиз ёшларига қаратилган. Уларни маънан етук, жисмонан соғлом, бақувват ва шижоатли, келажаги порлоқ комил инсонлар бўлиб вояга етишида маънавий-маърифий, ақлий ва спорт тадбирлари алоҳида аҳамият касб этади.
Мана шундай тадбирларнинг навбатдагиси 28 ноябрь куни «Ёшлар - келажак бунёдкори» шиори асосида 128-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Бунда «Театр - маънавият кўзгуси, илҳом манбаи» мавзусида ижодий учрашув, «Мен ҳам аскар бўламан» мавзусида ҳарбий ватанпарварлик тарғиботи ва «Шахмат-шашка - ақл гимнастикаси» мусобақалари кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Тадбир Чилонзор туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи Чилонзор туман бўлими, туман халқ таълими бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тизимли равишда ташкил этилаётган бу каби тадбирлар ёшларни ўз Ватанига садоқатли, мард ва жасур бўлиб етишишларига улкан ҳисса қўшади.

Telegram I Instagram