MILLIY GVARDIYA Toshkent shahri bo’yicha boshqarmasi
11.1K subscribers
13K photos
3.2K videos
3 files
7.27K links
BURCH, SADOQAT, JASORAT

Instagram: http://instagram.com/milliygvardiya_toshkentshahar
Download Telegram
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган Шайхонтоҳур туманида содир бўлган автоҳалокат ҳақидаги маълумотга изох

28-ноябрдан 29-ноябрга ўтар кечаси соат тахминан 3.30 ларда Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган «Рамада» меҳмонхонаси яқинида фуқаро З.С. бошқарувидаги “Малибу” русумли (д/р 01 F550 JB) автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Автоуловда 33 ёшли Н.Ф. ҳам бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, машина дарахтга урилган.

Батафсил
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги ҳамда Миллий Гвардия ҳамкорлигида "Toshkent City" да Ёшлар ойлиги муносабати билан “Ёшлар келажагимиз эгалари - юртимиз камар бастаси” шиори остида концерт дастури бўлиб ўтди. Республикада хизмат кўрсатган артистларнинг Ватанни мадх этувчи қўшиқлари ҳамда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари барча қатнашувчиларга манзур бўлди.

Telegram I Instagram
📌 30 ноябрь – Кимёвий қуроллар қурбонларини хотирлаш куни

1993 йилда БМТ томонидан
Кимёвий қуролларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тўплаш ва қўллаш ҳамда уларни йўқотиш бўйича Конвенция қабул қилинган ва у 1997 йил 29 апрель куни кучга кирган.

Мазкур конвенцияда инсоният манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, кимёвий қуроллардан бутунлай воз кечишга қарор қилинган. Ушбу ҳужжатга асосан, Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти таъсис этилган.

2015 йил 30 ноябрь куни Конвенцияга аъзо давлатлар Конференцияси 20-сессиясининг очилишида ушбу кунни Кимёвий қуроллар қурбонларини хотирлаш куни сифатида нишонлаш таклиф этилган.

Telegram I Instagram
​​ЁШЛАР ДИЛИДА ВАТАН СУРУРИ

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ҳарбий хизматчилари ташаббуси билан Олмазор тумани 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи-ёшлар иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбир бошида Ҳарбий-техник институти “Тарбиявий ва мафкуравий ишлари” бўлими катта офицери капитан Маъруф Бокиев сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ёш авлод ушбу жараёнларга кенг жалб этилиши лозимлиги ва ҳар жабхада фаол ёшларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, тадбирнинг бошқа иштирокчилари томонидан ёшларда юксак маънавий-аҳлоқий фазилатлар, фуқаролик позицияси, Ватанни севиш ва уни кўз қорачиғидек асрашга қаратилган билим ва кўникмаларни ошириш каби масалалар илгари сурилди.
Ўз навбатида, ёшлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли равишда жавоблар олишди.
Тадбир сўнгида Ҳарбий-техник институт Оркестри ва “Алвон беретлар” бадиий ҳаваскорлик ансамблининг куй ва қўшиқлари ҳамда қўл жанги гуруҳининг жанговар чиқишлари ўқувчи-ёшларга кўтаринки руҳ бағишлади.

Website I Telegram I Facebook I Instagram I Youtube I Mover
Келажак ёшлар қўлида

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Президентимиз раислигида бўлиб ўтган йиғилишда Тошкент шаҳрида ёшлар билан ишлаш бўйича янги тизим яратиш борасида топшириқлар берилган эди.
Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқларга кўра, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари, бунинг учун уларга муносиб шароитлар яратиш, жойларда спорт секцияларини ташкил этиш ҳамда улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга алоҳида урғу берилган.
Шу нуқтаи назардан Миллий гвардия ҳамда бошқа мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан ёшларнинг спорт билан банд бўлишлари учун яратилаётган шароитлар ҳамда олиб борилаётган ишлар аҳволи мактаблар кесимида ўрганиб чиқилди.
Шу билан бир қаторда, таълим олувчилар билан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, қонунларга ҳурмат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик маданиятини шакллантиришга қаратилган давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Ўйлаймизки, доимий тарзда ёш авлод тақдири учун қайғуриш ва уларга тўғри йўл кўрсатиш келажакда ўз мевасини бермай қолмайди.

Telegram I Instagram
Келажак ёшлар қўлида

Будущее в руках молодежи

Telegram I Instagram
5 ТАШАББУС ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва кўрсатилаётган эътибор замонамиз ёшларига қаратилган. Уларни маънан етук, жисмонан соғлом, бақувват ва шижоатли, келажаги порлоқ комил инсонлар бўлиб вояга етишида маънавий-маърифий, ақлий ва спорт тадбирлари алоҳида аҳамият касб этади.
Мана шундай тадбирларнинг навбатдагиси 28 ноябрь куни «Ёшлар - келажак бунёдкори» шиори асосида 128-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Бунда «Театр - маънавият кўзгуси, илҳом манбаи» мавзусида ижодий учрашув, «Мен ҳам аскар бўламан» мавзусида ҳарбий ватанпарварлик тарғиботи ва «Шахмат-шашка - ақл гимнастикаси» мусобақалари кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Тадбир Чилонзор туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи Чилонзор туман бўлими, туман халқ таълими бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тизимли равишда ташкил этилаётган бу каби тадбирлар ёшларни ўз Ватанига садоқатли, мард ва жасур бўлиб етишишларига улкан ҳисса қўшади.

Telegram I Instagram
5 ТАШАББУС ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

——————————

ОСУЩЕСТВЛЕНИЕ РЕАЛИЗАЦИИ ПЯТИ ИНИЦИАТИВ

Telegram I Instagram
ОСУЩЕСТВЛЕНИЕ РЕАЛИЗАЦИИ ПЯТИ ИНИЦИАТИВ

Будущее каждой страны напрямую зависит от того, сколько внимания уделяет государство образованию и воспитанию молодежи. Огромное влияние на развитие подростков как духовно зрелых, физически здоровых, энергичных и смелых людей с достойным будущим, оказывают культурно-просветительские, интеллектуальные и спортивные мероприятия.
Очередное подобное мероприятие прошло 28 ноября в 128-й общеобразовательной школе под девизом «Молодежь - строитель будущего». В приподнятом настроении прошли творческая встреча на тему «Театр - зеркало духовности, источник вдохновения», военно-патриотическое выступление на тему «Я тоже буду солдатом» и соревнования «Шахматы-шашки – гимнастика для ума».
Мероприятие было организовано Хокимиятом Чиланзарского района совместно с Агентством по делам молодежи и Отделением Союза молодежи Чиланзарского района, региональным отделом народного образования и Национальной гвардией Республики Узбекистан.
Систематическая организация таких мероприятий вносит большой вклад в воспитание и развитие у молодых людей преданности, мужества и любви к своей Родине.

Telegram I Instagram
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бўйсунувидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари жавобгарлик ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар. Куни кеча ҳудудий вазирлик ва идоралар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида мустақил Ватанимиз тинчлиги йўлида ўзининг фидокорона хизматлари билан муносиб ҳисса қўшиб, намуна кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан рағбатлантирилдилар.
Буйруққа мувофиқ тизимда хизмат қилаётган 13 нафар ҳарбий хизматчи “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди.
Тантанали маросим сўнгида раҳбарият тақдирланган ҳарбий хизматчиларни қутлаб, уларга келгуси хизматларида зафарлар тилади.
Ўз ўрнида ҳарбий хизматчилар ҳам камтарона меҳнатлари муносиб баҳоланаётгани ва кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканлигини билдириб, бор куч ва имкониятларидан фойдаланган ҳолда Ватанга садоқат билан хизмат қилишга ваъда бердилар.

Telegram I Instagram