MILLIY GVARDIYA Toshkent shahri bo’yicha boshqarmasi
11.1K subscribers
13K photos
3.2K videos
3 files
7.27K links
BURCH, SADOQAT, JASORAT

Instagram: http://instagram.com/milliygvardiya_toshkentshahar
Download Telegram
Бандлик-долзарб масала

Telegram I Instagram
Бандлик-долзарб масала

Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник С.Мамаюсупов томонидан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида жамиятимизда аёллар ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни биринчи навбатда касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлашда аёллар ва ёшлар манфаатлари билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий масалаларни тизимли ҳал этишни йўлга қўйиш мақсадида видеоселектор шаклида онлайн сайёр қабул ўтказилди.
Навбатдаги онлайн сайёр қабул Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси тасарруфидаги бўлинмалар шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари иштирокида бўлиб ўтиб, унда иштирокчилар касб-ҳунар, бандлик масалаларига оид ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.
Қабул сўнгида Ўзбекистон ишбилармон аёллар уюшмаси, Республика “Ҳунарманд” уюшмасининг бугунги кундаги фаолияти, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун республикамизда фаолият олиб борувчи банклар томонидан бериладиган имтиёзли кредитлар тўғрисида маълумот берилди.

Telegram I Instagram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 713 сонли қарор талаблари нимадан иборат?

***

Каковы требования Постановления Кабинета Министров Республики Узбекистан за №713?

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
Ёшлар-буюк марралар сари

Чуқур билим эгаси ва жисмонан соғлом бўлиш ҳар бир инсон учун муҳим дастуриламал бўлиши шарт.
Бу ҳаётий шиорга амал қилган ҳолда улғаяётган авлодни ёшлигиданоқ илм-маърифатга чанқоқлик ва спортга муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси тасарруфидаги бўлинмалар ҳарбий хизматчилари томонидан уларга бириктирилган ҳудудлардаги мактабларнинг ихтисослаштирилган ҳарбий синф ўқувчиларига саф тайёргарлиги, махсус фанлар, қўл жанги спорт тури бўйича ўқув машғулот дарслари ташкил этилди.
Навбатдаги машғулот Яккасарой туманидаги 172-сонли ўрта махсус мактабда ташкил этилди. Машғулотлардан мақсад ёшларни мард, жасур, жисмонан соғлом ва бақувват қилиб вояга етказишдан иборатдир. Ўтказилган машғулот давомида ўқувчиларга саф тайёргарлиги, махсус фанлар, қўл жанги техникаси бўйича билим ва кўникмалар берилди.
Ўқувчилар машғулотларга кўтаринки руҳда қатнашдилар ва келажакда ўзлари танлаган йўналиш бўйича етук мутахассис бўлишга ваъда бердилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Миллий гвардия таркибида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мутаҳассислари ҳамкорлигида псиҳолог мутахассислар учун тадбир ташкил этилди
Сизлар доимо ёдимиздасиз

Аждодларни хотиралаш ва улар босиб ўтган машаққатли йўл, замон қийинчиликларини ёдга олиш кишида ҳозирги дориламон кунларга шукроналик ҳиссини уйғотади.
Шу мақсадда Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси тасарруфидаги муддатли ҳарбий хизматчилар дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш учун маънавий-маърифий тадбирлар доирасида
“Адиблар ҳиёбонига” экскурсия ташкил этилди.
Экскурсия давомида муддатли ҳарбий хизматчиларга адиблар, шоирлар, давлат арбоблари ҳаёти ва ижоди, фаолияти, улар яратган ўлмас дурдоналар ҳақида батафсил маълумот берилди. Уларнинг ҳаёт йўллари, кечинмалари ва турмуш тарзи билан яқиндан таништирилди.
Муддатли ҳарбий хизматчилар учун дам олиш куни янгиликларга ва ўзлари билмаган маълумотларга бой бўлди. Доимий равишда ташкил этилиб келинаётган бу каби тадбирлар ёш авлодда аждодларимиз хотирасига ҳурмат туйғусини шакллантириш, уларнинг маънавиятини бойитишга хизмат қилади.

Telegram I Instagram
18 НОЯБРЬ – ЎЗБEКИСТОН ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН

Аслида, давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас белги. Улар халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этади, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётини ифодалайди.

Байроғимиз ҳам ўзида бутун халқимиз орзу-истаклари, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстлик, бағрикенгликни ўзида мужассам этган. Миллий байроғимизнинг ҳилпираб туриши, турли байрамларда, мамлакатимиз вакиллари қатнашаётган халқаро миқёсдаги тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттириши барчамизга ифтихор бахш этади.
📌Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган бўлиб, у халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли ҳисобланади.
🔵Байроқдаги тўқ мовий ранг мангу осмон ва обиҳаёт рамзи бўлиб, бу — яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Амир Темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди.
⚪️Оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, поклик, беғуборлик, софлик, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.
🟢Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи.
🔴Қизил чизиқлар эса томиримизда жўшиб оқаётган аждодлар қони — ҳаётий қудрат, барқарорлик ва бардавомлик нишонасидир.
🌙Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ бўлиб, у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи саналади.
⭐️Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор. Ўн икки юлдузга бўлган эътибор Ватанимиз сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида “Нужум илми” тараққий этганлиги билан изоҳланади.

Telegram I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 ноябрь – Ўзбeкистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Тошкент шаҳри Миробод туманида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» оммавий марафони ўтказилди
#МТРК #Ўзбекистон24
———————————————
web_siteInstagramFacebookTelegram