MILLIY GVARDIYA Toshkent shahri bo’yicha boshqarmasi
11K subscribers
13K photos
3.19K videos
3 files
7.25K links
BURCH, SADOQAT, JASORAT

Instagram: http://instagram.com/milliygvardiya_toshkentshahar
Download Telegram
📌Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган бўлиб, у халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли ҳисобланади.
🔵Байроқдаги тўқ мовий ранг мангу осмон ва обиҳаёт рамзи бўлиб, бу — яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Амир Темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди.
⚪️Оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, поклик, беғуборлик, софлик, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.
🟢Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи.
🔴Қизил чизиқлар эса томиримизда жўшиб оқаётган аждодлар қони — ҳаётий қудрат, барқарорлик ва бардавомлик нишонасидир.
🌙Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ бўлиб, у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи саналади.
⭐️Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор. Ўн икки юлдузга бўлган эътибор Ватанимиз сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида “Нужум илми” тараққий этганлиги билан изоҳланади.

Telegram I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 ноябрь – Ўзбeкистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Тошкент шаҳри Миробод туманида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» оммавий марафони ўтказилди
#МТРК #Ўзбекистон24
———————————————
web_siteInstagramFacebookTelegram
Ватанимиз байроғи - фахримиз ғуруримиз

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида» ги қонун қабул қилинганига 29 йил тўлганлиги муносабати билан Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси тасарруфидаги ҳарбий хизматчилар, Бектемир тумани ҳокимлиги ва қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Ватанимиз байроғи - фахримиз, ғуруримиз” деган бош ғоя асосида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда Ҳарбий техник институти курсантларининг саф тайёргарлиги бўйича чиқишлари, ҳарбий қисмларда мавжуд қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар намойиши, шахсий таркибнинг қўл жанги усуллари бўйича кўргазмали чиқиши намойиш этилди.
Тадбирга йиғилганлар қалбида она Ватанга муҳаббат, давлат рамзларига ҳурмат туйғуси янада жўш урди. Зеро, келажаги порлоқ, осмони мусаффо юртимизнинг тинчлиги - энг катта бойлигимиздир.

Telegram I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЗИМ ПОЙТАХТИМИЗДА БЎЛИБ ЎТГАН БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИДАН ЛАВҲАЛАР

Website I Telegram I Facebook I Instagram I Youtube I Mover
ВАТАНИМИЗ БАЙРОҒИ-ФАХРИМИЗ ВА ҒУРУРИМИЗ!
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги
байрами муносабати билан Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Алоҳида баталъонлари ходимлари ва фарзандлари иштирокида “Ватанимиз байроғи – фахримиз ва ғуруримиз” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Давлат байроғининг тарихи, унда акс этган ҳар бир ранг, белги юртимизнинг бой тарихи, миллий давлатчилигимиз, бебаҳо қадриятларимизни, Ватанимизнинг буюк келажагини ифода этишини ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида акс эттиришини айтиб ўтдилар.
Шунингдек ходимлари ва уларнинг фарзандлари ўртасида “Энг яхши тасвирий асар” танлови ҳам бўлиб ўтди. Тадбир якунида болалар томонидан чизилган расмлар ҳакамлар томонидан баҳоланиб, уларга диплом ва эсталик совғалари топширилди.
———————————————
web_siteInstagramFacebookTelegram
"БАЙРОҒИМ ҒУРУРИМ-ИФТИХОРИМ!"
Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 29 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси ва Яккасарой тумани “Маънавият ва маърифат маркази” ходимлари ҳамкорлигида “Байроғим ғурурим-ифтихорим” мавзусида маънавий ва маърифий тадбир ўтказилди. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти академик лицейида ташкил этилган тадбирда академик лицей 20 нафардан зиёд педагоглар, 100 нафардан зиёд ўқувчилар ҳамда 10-Алоҳида батальони ходимлари иштирок этишди. Тадбир Давлат байроғини тантанали равишда даврага олиб кириш билан бошланди, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.
батафсил...
———————————————
web_siteInstagramFacebookTelegram