Бордонкул
203 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
🌸Nisa ayollar maktabi Ingliz tili kurslari uchun guruhlarga qabul boshlanganini e’lon qiladi!

✔️General English
✔️IELTS
✔️Business English

Kurslar bilan bir qatorda sizga quyidagilarni taklif qilamiz:

📌Har bir o’quvchi uchun ekspertlar tomonidan individual dastur;
📌Xalqaro darajadagi sertifikatga ega mutaxassislar (C1+);
📌Mashhur o'zbek ayollarining muvaffaqiyatga erishish sirlari haqida qiziqarli uchrashuvlar;
📌Doimiy ikkinchi o'qituvchining akademik ko'magi;
📌Oliy ta'lim muassasasi tanlovi bilan yordam;
📌Chet elda o'qish uchun xalqaro, mahalliy grant va stipendiyalar tanlovi bilan qo'llab quvvatlash markazi;

Shoshiling! Joylarimiz soni cheklangan!

📞 +99895-340-06-60

📍Joylashuv
(Shayxontohur tumani, Bunyodkor ko’chasi, 6A uy.
Mo’ljal: Milliy bog’ metro bekati, Oqtepa Lavash)
Фарзанд тарбиясида мухим маслахатлар

1⃣ Бир бирига солиштириш.
Болани бир бирига солиштириб, ажратиш унинг ҳаётини барбод қилади.

2⃣ Жисмоний қўполлик, уриш ёки қўпол, уят сўз ишлатиш.
Булар боланинг ўзига бўлган ишончини барбод қилади.

3⃣ Масхаралаш.
Доим масхара қилинган бола ўзини ҳурмат қилмайдиган бўлиб қолади.

4⃣ Ортиқча эркалатиш.
Кўп эркалатилган, талтайиб кетган бола масъулиятсиз бўлиб қолади.

5⃣ Ортиқча тергаш.
Доимий назорат ва ортиқча изоҳ талаб қилиш бошқалар фикрини қабул қилиш хусусиятидан маҳрум қилади.

6⃣ Бепарволик.
Боланинг дардига қулоқ солмаслик, у билан мулоқотга вақт ажратмаслик ундаги хотиржамлик ҳис туйғусини барбод қилади.

7⃣ Шижоатлантирмаслик.
Рағбатлантирилмаган бола янгилик яратишдан, ижод қилишдан маҳрум бўлиб қолади.

https://t.me/Mirzohid_Domla
Сабрни қачон ўрганамиз?

Ҳар гал аёлинг дунё ишларига оид хато қилса, масалан, кийимингни яхши дазмолламаса, овқатни шўр қилса, койиб, жеркийверасанми?

Шундай хатоларга қачон кўз юмишни ўрганасан?

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

«Эй иймон келтирганлар! Сизларга аёлларни мажбурлаб меросга олиш ҳалол эмас. Очиқ фаҳш иш қилмасалар, берган нарсаларингизнинг баъзисини олиш учун уларни зўрлик-ла ушлаб турманг ва улар ила маъруф ҳолатда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, ажаб эмаски, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса». (Нисо сураси, 19-оят).

https://t.me/Mirzohid_Domla
Эй биродарим, оила қуринг

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу уйланишни истамасдилар. Шунда опалари, мўминлар онаси Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳо укаларига қуйидагича насиҳат қилдилар:
“Эй биродарим, оила қуринг. Агар фарзандли бўлсангиз ва фарзандингиз вафот этса, охиратингиз учун заҳира бўлади. Агар ортингизда қолса, сиз учун хайрли дуолар қилади".

(Мусанниф Абдураззоқ, 10388).

Марям Осиё таржимаси

https://t.me/Mirzohid_Domla
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2021/1442 Ҳ. ЙИЛ, 31 ИЮЛ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 03:45
БОМДОТ- 04:25
ҚУЁШ - 05:17
ПЕШИН - 12:34
АСР - 17:32
ШОМ - 19:43
ХУФТОН -21:12

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг
@Mirzohid_Domla
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун шанба
31 июль, 2021
21 Зулҳижжа, 1442

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Https://t.me/Mirzohid_Domla
Дунёдан чиқаётган барча инсон гўёки ҳибсдан халос бўлувчидир. Фақатгина ҳибсга бораётгангина ундай эмас.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дунё мўминнинг зиндони ва кофирнинг жаннатидир» деганлар.
Муслим ривояти.


https://t.me/Mirzohid_Domla
«Баъзи инсонларни кўрдим, беайб эдилар. Лекин бошқа бировларнинг айблари ҳақида гапирганлари боис Аллоҳ уларни айбли қилиб қўйди. Яна баъзи инсонларни кўрдим, уларнинг айб-нуқсонлари бор эди, бошқаларнинг айбу нуқсонларини борасида сукут қилганлари боис, Аллоҳ уларнинг айбларини беркитди».

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

Яқинларга ҳам улашинг

Hikmatlisozlarbot


https://t.me/Mirzohid_Domla
Ёш бола ота онасининг намоз ўқиётганини кўриб катта бўлсагина намоз ўқишни бошлайди.

Фарзандларингизга намуна бўлинг!

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САБР - ЗИЁДИР!


Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
Https://t.me/Mirzohid_Domla
ИЧКИЛИК ТАШИШ ҲАРОММИ?
#ҳалол_ҳаром

750-CАВОЛ: Мени акам чет элда ўқийди, ҳозир таътилда, шунга "доставка"да ишлаб турипти. Баъзида ичкиликлар ташишга мажбур бўларкан. Уларнинг бу иши ҳаромми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳадиси шарифда маст қилувчи ичимликни ташиб берувчи кишини ҳам лаънатланилгани айтилган. Бундан ушбу иш катта гуноҳ эканига далолат қилади.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْخَمْرِ عَشْرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَى لَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ) борасида ўн кишини лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, етказиб берувчисини, етказиб берилган кишини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, пулини сарфловчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини" (Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
​Уйқу

Ассалому алайкум! Менинг 4 ёш ва 1 ёшдан ошган 2 нафар фарзандим бор. Иккиси ҳам кечаси соат 2-3 гача ухлашмайди, юраверишади. Кундузи ҳам кам ухлайдилар. Лекин менинг жуда ҳам уйқум келаверади. Қишлоққа келин бўлиб тушганман. Бу ерда сув ташиш ва бошқа оғирроқ ишлар бор, чарчаб ухлагим келаверади. Кечқурун соат 8 да уйга кириб кетсам ҳам, болаларим 2 да ухлайдилар. Агар ухлаб қолгудек бўлсам, болалар йиқилиб тушса, "Қарамабсиз, ухлаб ётавермай болаларга қарамайсизми?" деб танбеҳ берадилар. Кечаси кеч ухлаганимга эрталаб ухлаб қоляпман, нонушта таёрлай олмай қолсам, жанжал бўлади. Нонуштани бомдод намозидан олдин қилишади, намозга улгуроляпман. Қайнонам жуда ёш, жаҳллари чиқиб қолса: "Қўлим бут, ўзим ҳам қилавераман", деб жаҳл қиладилар. Лекин эртасига яна ухлаб қолсам, яна аччиғлари келиб урушадилар.

Психолог:
– Ва алайкум ассалом! Болаларингизни невропатологга олиб боришингиз керак. Шунингдек, болаларнинг уйқуси келиши учун уларни чарчатиш керак. Бунинг учун улар билан кундузи ҳар хил ўйинлар ўйнаш керак. Ширинликларни бермаслик керак. Ўрнига мева бериш лозим. Ширинлик болани шўхлигини орттиради, сўнг эса инжиқлигини. Ўзингиз бомдоддан кейин кун чиққач, амаллаб ухлаб олиш йўлини қилинг. Болаларни баҳона қиласизми, улар билан кириб ухлайсизми, ўйлаб кўринг. Кўпроқ табиий нарсаларни, озуқавий моддаларга тўйинган озиқ-овқатларни истеъмол қилинг, яъни пиширилмайдиган сабзавотлардан қилинган салатлар ва меваларни. Бундан энергиянгиз, куч-қувватингиз ошади. Валлоҳу аълам!

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@Mirzohid_Domla
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун якшанба
1 август, 2021
22 Зулҳижжа, 1442

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

https://t.me/Mirzohid_Domla
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2021/1442 Ҳ. ЙИЛ, 1 АВГУСТ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 03:46
БОМДОТ- 04:25
ҚУЁШ - 05:18
ПЕШИН - 12:34
АСР - 17:32
ШОМ - 19:42
ХУФТОН -21:10

@Mirzohid_Domla
АЪЗОЛАРНИ УЧ МАРТАДАН ЮВИШ

Юз, қўл, оёқни уч марта ювиш, оғиз-бурунни уч марта чайқаш, бошга бир марта масҳ тортиш, суннат.

Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларга таҳорат қилиб кўрсатиб, ҳамма аъзоларини бир мартадан ювдилар ва:
«Бу шундай таҳоратки, Оллоҳ таоло намозни фақат у билан қабул қилади», дедилар. Кейин яна таҳорат олиб, ҳар бир аъзоларини икки мартадан ювдилар ва: «Бу шундай таҳоратки, Оллоҳ таоло унга ажрни икки баробар қилиб беради», дедилар. Сўнг яна таҳорат қилиб, ҳар бир аъзоларини уч мартадан ювдилар ва: «Бу менинг таҳоратим ва мендан аввалги пайғамбарларнинг таҳоратидир. Ким мана шундан зиёда қилса ё камайтирса, у ҳаддан ошибди ва зулм қилибди», дедилар. Бошқа бир ривоятда: «Ким қўшимча қилса ё камайтирса, у ҳаддан ошганлардан бўлибди», дейилган.

Юқоридаги «зиёда қилса ё камайтирса ҳаддан ошибди...», деган сўзнинг таъвилида уламолар ихтилоф қилишди.

Ҳам таҳорат қилиб, ҳам гуноҳкорга айланиш жуда оғир. Айрим уламолар бу сўз изоҳида: «Зиёда қилса ё камайтирса» дегани, одатда, таҳоратда қўл тирсаккача ювилади, ким шундан зиёда, қўлтиққача ювса, ёки тирсакка еткизмай, билаккача ювса, мана шу одам золимдир», деб айтади.

Баъзи уламолар эса: «Таҳоратни ният қилмасдан, аъзоларни уч марта эмас, тўрт-беш марталаб ювса ёки бир марта ҳам тўла бажармай, чала ювса, ўша одам золим», деган.

Бу ҳадисда гап бир, уч, ёки беш марта ювиш ҳақида эмас, балки эътиқод масаласида кетмоқда. Бир одам уч мартадан зиёда, тўрт, беш марта ювса ва «уч марта ювиш суннат эмас» деган эътиқодда қилса, ўша одам золим ва ҳаддидан ошган саналади. Сабаби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатини атайин тарк этган киши бидъатчи ва юқоридаги таъриф-тавсифга мос одам ҳисобланади. Ҳадисдаги «ҳаддидан ошибди ва зулм қилибди» деган огоҳлантириш шундай кимса хусусидадир. Уч мартадан кўп ёки кам ювсаю, лекин қалбида «уч марта ювиш суннат» деган ният турса, бу одамга юқоридаги таҳдид тегишли эмас. Сўз бу ўринда уч марта ювиш суннатлигини тан олиш хусусидадир. Негаки, тўлиқ таҳорат қилиб, иккинчи марта яна таҳорат олганда, гўё таҳорат устига таҳорат хисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратли одам таҳорат қилса, нур устига нур, деганлар. Демак, бу ерда мақсад икки, уч, беш марта ювиш эмас, балки эътиқод.


("Бадоеус саноеъ" китоби, 179-бет).

@Mirzohid_Domla
КИШИНИ ЎЗИ ЯХШИ КЎРГАН ИСМИ БИЛАН ЧАҚИРИШ

819. Ҳанзала ибн Ҳизямдан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кишининг ўзи яхши кўрган исмлари ва яхши кўрган кунялари билан чақирилиши ёқар эдир.

Шарҳ: Демак, бир кишини хунук исм билан, ўзига ёқмайдиган лақаб билан чақириш жоиз эмас экан. Қайси исмини, қайси кунясини яхши кўрса, ўша исми, ўша куняси билан чақириш керак экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шу нарсани ёқтирганлар.♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Https://t.me/Mirzohid_Domla
​​Эслатма: Қуръони Карим қироати одоби ҳақида

Қуръони Карим қироатининг ўзига яраша одоблари бор. Улардан баъзиларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан билиб оламиз.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «اقْرَإِ الْقُرْآنَ فِي شَهْرٍ». قُلْتُ: إِنِّي أَجِدُ قُوَّةً حَتَّى قَالَ: «فَاقْرَأْهُ فِي سَبْعٍ، وَلَا تَزِدْ عَلَى ذَلِكَ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Қуръонни бир ойда бир марта ўқи», дедилар. Мен:
«Ўзимда қувватим борлигини биламан», дедим.
Охири бориб у зот:
«Уни етти кунда қироат қил. Ундан зиёда қилма», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

Шу ҳадиснинг маъносидан келиб чиқиб, оддий мўмин-мусулмон кишига Қуръони Каримни бир ойда бир марта хатм қилиб туриши тавсия қилинади.

Мазкур муддатдан озда хатм қилиш имкони борлар етти кунда бир хатм қилсалар, яхши бўлади. Бундан оз муддат хатм учун камлик қилади. Чунки шошилиб хатм қиламан деб, ҳарфларни махражидан чиқармай, тажвид қоидаларига амал қилмай, камчиликларга йўл қўйилиши мумкин.

Уламолар Қуръони Карим қироати одоби ҳақида далилларни ва мулоҳазаларни ўрганиб чиқиб, бу одобларни қуйидагича тартибга соладилар:

1. Қуръони Каримни қироат қилувчи таҳоратли бўлиши лозим.
2. Қуръони Каримни қироат қилувчи одобли бўлиши керак.
3. Қуръони Каримни қироат қилувчи чўкка тушиб, тавозеъ билан ўтириши керак.
4. Қуръони Каримни қироат қилувчи чордана қуриб, ёнбошлаб ёки бошқа мутакаббир сифатида ўтирмаслиги керак.
5. Қироат қилувчи учун энг афзал ҳолат тик турган ҳолида намозда ва масжидда ўқишидир.

6. Қуръони Каримни қироат қилувчи ўзининг муҳим ишларини ташламаслиги керак. Ишдан бўшаганида қироат қилади.
7. Қуръони Каримни қироат қилувчи учун қироат кўпайиб, баданига зарар етказадиган бўлмаслиги керак.
8. Қуръони Каримни қироат қилувчи ўта шошилиб, тартил ва тажвидни бузмаслиги лозим.
9. Қуръони Каримни қироат қилувчи оддий шахс бўлса, ҳар куни бир порадан ўқиб, бир ойда бир марта хатм қилиб туриши керак.
10. Қироатни кўп қилмоқчи бўлса, уч кунда бир марта хатм қилиши лозим.

11. Хатм қилганидан кейин Аллоҳ таолога дуо қилиши марғубдир.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Қуръони Каримни хатм қилган киши учун мустажоб дуо бордир», деган.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу қачон хатм қилса, аҳли аёлини жамлаб дуо қилар эди.
12. Қуръони Каримни қироат қилувчи имкони борича тиловатни чиройли қилишга ҳаракат қилмоғи мустаҳабдир.
13. Қироатни ичида қилмоғи мустаҳабдир. Бу ўзига эшитиладиган қироатдир.
14. Баъзи мақсадлар учун овозини баланд қилиб қироат қилса ҳам жоиз.
15. Қуръони Каримни қироат қилувчининг мусҳафи бўлса, ўша мусҳаф қаровсиз қолмаслиги учун ҳар куни маълум оятларни бўлса ҳам, унга қараб ўқиб турмоғи лозим.
16. Қуръони Каримни қироат қилувчи доимо ўзи ўқиётган калом башарнинг эмас, Аллоҳ таолонинг каломи эканини ва У Зотнинг улуғлигини ҳис қилиб турмоғи лозим.
17. Қироат қилувчи ўзи ўқиган ҳар бир оятни тадаббур қилмоғи жуда ҳам яхши ишдир.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

manba:BayyinaUZ


Hikmatlisozlarbot

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Имом Ибну Ҳайён р.а. айтадилар:

«Жоҳилаятдаги очиқ-сочиқ юришлик: Рўмолини бошига ташлаб қўйиб, уни (ўраб) боғламасликдир. Натижада (аёлнинг) тақинчоқлари-ю, сирға ва бўйинлари кўриниб турар эди. Қуръони каримда қайтарилган "аввалги Жоҳилият юриши" шундай кўринишда эди.

Аммо, Аёл киши тор кийим кийиб, кўкраги ва икки сонини билдириб ёки жасадидан бирор аъзосини очиб юриши эса - жоҳилиятда ҳаттоки Абу Лаҳаб ҳам бундай ҳолатни аёлига раво кўрмас эди».

Муҳиддин Мансур

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
«Ҳидоят излаб»

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ҳадя беришнинг фазилати

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб, дедилар:
🔸“Ўзаро ҳадялашиб туринглар, шунда бир-бирингизга нисбатан муҳаббатли бўласиз”
(Имом Бухорий: “ал-адаб ал-муфрад”).

☝🏾Изоҳ:
Ҳадя ва совға улашиш набавий суннат бўлиб, у қалбдаги ҳурмат ва муҳаббат изҳори, одамлар ўртасида унс ва яқинлик пайдо бўлишининг боисидир. У узоқни яқин қилади, қариндошлик ёки дўстлик ришталари узилган одамни қайта улайди. Кишилар ўртасида дўстлик пайдо қилади. Набий алайҳиссалом одамларни бир-бирига ошно қилиб, гина-кудуратларга барҳам берадиган барча нарсага ҳарис бўлганлар. Ҳадя тақдим қилиш Набий алайҳиссаломнинг ўзлари амал қилган ва бошқаларни ҳам тарғиб қилган гўзал ишлардан биридир.

Muxlisuz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
https://t.me/Mirzohid_Domla •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•