Бордонкул
200 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
Alloma Muhammad Gʻazzoliyning onalaridan:

“Bola tarbiyasidagi uslubingiz qanday boʻlgan?” deya soʻrashganida:

“Umr boʻyi tahajjud namozini qoldirmadim. Bolamni faqat poklik va tahoratda emizdim”, deya javob bergan ekanlar.

🌙...

Https://t.me/Mirzohid_Domla
Dorilarga qoʻshib Qurʼonni ham javonning eng yuqorisiga qoʻyib oʻrgandik.
Istadikki, Bolalarni qoʻli yetmasin!
Atrofingizda yosh bola(qiz) zino qilibdi, falonchi onasini uribdi,
falonchi otasiga oq boʻlibdi degan soʻzlar tez-tez qulogʻingizga chalinyaptimi?

Jamiyatdagi korrupsiya, oʻgʻrilik, talon-taroj qilish, yolgʻon, mehr-oqibat koʻtarilishi, birovning xaqqidan qoʻrqmaslik va yana uzoq davom ettirish mumkin boʻlgan yomon holatlarga yechimni yoʻqotdik...

Sizning avlodingizdan bunday ishlar chiqmasligi uchun dorilarni javonning yuqorisida saqlang, Qurʼonni emas!

Https://t.me/Mirzohid_Domla
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун сешанба
3 август, 2021
24 Зулҳижжа, 1442

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


https://t.me/Mirzohid_Domla
2021-йил
🗓 3 - Августь
🍃 Сешанба 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 03:49 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:20 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:34 🕰

🌇 АСР - 17:30 🕰

🌆 ШОМ - 19:40 🕰

🌃 ХУФТОН - 21:07 🕰


Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

МАНБА: NAMOZ VAQTLARI

Https://t.me/Mirzohid_Domla
ФАРЗАНДЛАРНИНГ ИЛМИ ВА ТАРБИЯСИДА ОТА-ОНАНИНГ ХИЗМАТИ

«Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган оловдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар»
(Таҳрим сураси, 6-оят).

Мазкур ояти каримага ҳар бир ота-она амал қилмоғи шартдир. Зотан, ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам «Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва қўл остингиздагилардан масъулсиз», дея марҳамат қилганлар. Тарихда эса мазкур кўрсатмаларга амал қилиб, унинг ижобий самарасини кўрганлар сон-саноқсиз бўлган. Зотан, ота-она фарзандига таълим тарбия, ахлоқ-одоб ва ҳусни хулқдан кўра фойдалироқ нарса бериши мумкинми?

Шунинг учун ҳам доимо фарзанд тарбияси тўғрисидаги кўрсатма ва тавсиялар биринчи ўринда ота-оналарга қаратилган бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: Биринчидан, «Авлодларингизни Аллоҳни севадиган, унга шукр айтадиган қилиб тарбияланглар...» деганлар.
Чунки Аллоҳ таоло уни йўқдан бор қилиб, ота-онани унинг дунёга келишига сабабчи қилди ва уларнинг қалбларига фарзанд меҳр-муҳаббатини солди. Агар Аллоҳ таоло қалбга фарзанд муҳаббатини солмаганида, уни бағрига босмас, раҳм-шафқат қилмас, қаровсиз ташлаб кетган бўларди. Шунинг учун ҳам фарзанд аввало Аллоҳ таолони севиб, Унга шукрлар қилиши лозим.

Иккинчидан: «Аллоҳнинг Расулини севадиган қилиб тарбияланглар».

Чунки Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни халқ орасидан танлаб олиб, халққа Пайғамбар қилиб юборган. Қуръони Каримнинг Анбиё сураси, 107-оятида ул зотни: «Сени оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик», деб тавсифлаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларга ота-онасидан ҳам меҳрибонроқ бўлган, дунёдаги барча яхшиликларни ўргатган зот, бутун дунё аҳлининг устози саналади.

Учинчидан: «Аллоҳнинг Китобини севадиган қилиб тарбияланглар...»

Чунки бу китоб инсониятни икки дунёда бахт-саодат ва ҳидоятга чорлайди.

Бу учта тавсия инсон фарзандига ўргатилиши лозим бўлган қоидалардан саналади.

"Таълим ва тарбия" китобидан.

@Mirzohid_Domla
#Ҳадислар_ҳикмати
СОЧ БЎЯШ

Амр ибн Шуайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Сочдаги оқ толаларни юлманг. Чунки бир киши мусулмон бўлиб туриб бир тола сочи оқарса ҳам, бу тола қиёмат кунида умўмин учун бир нур бўлади.
(Имом Термизий. Одоб, 68; Насаий. Зийнат, 13; Ибн Можа. Одоб, 25.)

☝️☝️☝️
Аллоҳнинг Расули мусулмонларга оқ сочларини хинага бўяшга изн берсалар ҳам, оқ сочларни юлишни ман қилганлар. Соч толаларининг вақт ўтиб оқара бошлаши фитрий ҳолдир.
Оқ сочларни юлиб ташлаш эса фитратга исён саналади. Сочни хинага бўяш қиёфани ўзгартириш дея қабул қилинмаган. Лекин Аллоҳ ато қилган қиёфани ўзгартириб, ўзини ҳар кўйга солиш мўминнинг иши эмас.

https://t.me/Mirzohid_Domla
БАЛО

Очлик ва нафс сабабли тузоқда, қафасда маҳбусликда бўлган қанча қушлар бор. Сув ичида эмин-эркин юрганида нафс дардида қармоққа илинган не-не балиқлар бор. Нафси-ю шаҳвати туфайли расво бўлган қанча номусли, ҳижобли аёллар бор. Нафс дардида пора олиб, уятдан юзи сарғайган, билимли ва яхши феълли не-не қозилар бор.

Жалолиддин Румий.

Https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАҚИҚИЙ САБР - МУСИБАТНИНГ АВВАЛИДА ҚИЛИНГАН САБРДИР


Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
https://t.me/Mirzohid_Domla
САБР

Кимки Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлмасликни ва раҳматига эришиб, жаннатига киришни истаса, нафсини дунёвий ҳою-ҳавасдан тийсин ва дунёнинг қийинчиликларига ҳамда
мусибатларига чидаб, сабр қилсин! Бу борада Аллоҳ буюради:
"... Аллоҳ мусибатларга чидаб сабр қилгувчиларни севади" (Оли Имрон сураси, 146-оятнинг сўнги).

Сабр бир қатор ҳолларда зулумлидир.

1. Аллоҳга итоат қилишдаги сабр ва сабот.

2 . Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилишдаги сабр ва сабот.

3 . Мусибатларга ва айниқса мусибатга дучор бўлган илк онларидаги сабр ва сабот.

Ким Аллоҳга итоат қилишда сабр ва саботли бўлса, Аллоҳ унга қиёмат куни жаннатда ҳар бири ер билан кўк орасича келадиган уч юз даража беради.Яна, ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилишда сабр ва сабот кўрсатса, қиёмат куни У, унга олти юздаража беради.
Ким дунёнинг машаққат ва мусибатларига чидаб, Аллоҳ ўртага қўйган ахлоқ асосларига риоя қилса, У, жаннатда унга етти юз даража беради.

Ақлли мусулмонга ярашадиган энг тўғри харакат, бу — ҳар не суратда бўлса ҳам дунёда мусибатларга сабр қилмоқ ва ўз ҳолидан шикоят қилмасликдир.

"МУКОШАФАТ-УЛ ҚУЛУБ" китобидан.

👉 Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Mirzohid_Domla
Ва осмонни сақланган шифт қилиб қўйдик

Ернинг ҳаво қобиғи турли газдан иборат. Бу газларнинг 78 фоизини азот, 21 фоизини кислород, 1 фоизини аргон, карбонат ангидрид, водород, гелий каби газлар ташкил этади.

Ушбу ҳаво қобиғи сайёрамизни зарарли нурлардан ва космик жисмлардан ҳимоя қилиб туради. Энди тасаввур қилиб кўринг, шу ҳаво қобиғи бўлмаганда нималар юз берарди?

Осмондаги мовий рангнинг йўқолиши

Ерда яшовчилар учун тун билан кун орасида осмоннинг ранги ўзгаради. Кундузи мовий рангда кўринган осмон тунда юлдузлар билан безатилган қора тусни олади. Агар ҳаво қатлами бўлмаганда мовий осмон бизга қора кўринарди. Маълумки, ҳаво қатламининг қуёшга қараган томонида ёруғлик тарқалади. Ушбу ёруғлик қуёшга қараган тарафда тўлиқ акс этади. Мовий рангнинг тўлқин узунлиги қисқа бўлгани сабабли осмон шу рангда кўринади. Шу боис ҳаво қатламисиз Ердан осмон қоп-қора тусда намоён бўларди.
@Mirzohid_Domla
ОХИРАТНИ УНУТМАНГ

«Эй инсонлар!
Бу дунё ҳовлиси йўқлар учун ҳовлидир, моли йўқлар учун молдир. Мол–дунёни ақли йўқлар йиғади. Фаҳми йўқлар эса мол-дунёга хурсанд бўлади. Таваккали йўқлар унга ҳирс қўяди. Маърифати йўқлар эса дунё истакларини талаб қилади. Ким йўқ бўлувчи неъмат, узуқ-юлуқ ҳаётни хоҳласа, ўз нафсига зулм этиб, Роббисига исён қилибди. Яна
охиратни унутиб, дунёсига алданибди.
«Гуноҳнинг очиғини ҳам, махфийсини тарк қилингиз! Албатта гуноҳ қилувчи кимсалар ўзлари қилиб ўтган гуноҳларига жазо олажаклар» (Анъом, 120).

Эй Одам фарзанди!
Менинг риоямни қилинг, Мен билан тижорат қилинг, Мен билан муомала қилинглар, фойдаларингиз нақд, дарҳол хазинамга жўнатаверинглар. Чунки ҳузуримда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳамда инсон қалби ҳис қилмаган нарсалар бордир. Хазина тугаб ҳам, камайиб ҳам қолмайди. Мен саховат ва улуғлик эгаси бўлган Зотман».

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/Mirzohid_Domla
Агарчи ўт била сувда бўлур фарқ,
Чиқарди сув маконидин нечук барқ?
Агар чандики, шамъ ўтдин бўлур жамъ,
Қаро сувдин қилур кўз нуридек шамъ.
Қаю бир қудратин қилмоқ керак ёд,
Эрур қосир уқули одамизод.
Сўфи Оллоёр.

Аллоҳнинг қудратини кўринг, табиатан бир-бирига зид ўт билан сувни битта ҳодисада жамлаб қўйибди: ичи сувга тўла булутлардан чақмоқлар чақнайди. Шамъ, чироқнинг ёруғлиги, нури одатда ёнаётган ўтдан таралади. Оллоҳнинг қудратига қарангки, кўз қорачиғидаги бир қатра сувдан нур таралади ва бу икки зид нарсанинг бир ерда жамлиги атрофни шамъ каби ёритади. Аллоҳ таолонинг қудратини қанча эсга олинмасин, қанча далиллар келтирилмасин, айтган билан тугамайди. Одамзоднинг ақли бу Қудратни қамраб олишга қисқалик қилади.

"Саботул ожизин" шарҳидан.

Https://t.me/Mirzohid_Domla
Бахт

«Бахт» сўзи Қуръони Каримда қуйидаги икки ўриндан бошқа ерда зикр қилинмаган.

Биринчиси: «У келган кунда ҳеч бир жон гапира олмас. Магар У зотнинг изни ила (гапирур). Бас, улардан бадбахтлари ва бахтлилари бордир». (Ҳуд сураси, 105- оят).

Иккинчиси: «Бахтли бўлганлар жаннатдадирлар. Улар унда, модомики осмонлару ер бор экан, абадийлар. Магар Аллоҳ хоҳласа, (Ўзи билур). Бу туганмас инъомдир». (Ҳуд сураси, 108-оят).

https://t.me/Mirzohid_Domla
🟢 10 августдан бошлаб Умра зиёратига рухсат берилади

Саудия Арабистони ҳукумати маълум қилишича, зиёратчилар коронавирусга қарши барча зарур чораларни кўрган ҳолда қабул қилинади. Зиёратга ташриф буюришни истаган мусулмонлар қиролликда тасдиқланган Pfizer, Moderna, Johnson & Johnson, AstraZeneca вакциналаридан бири билан тўлиқ эмланган бўлиши лозим.

Вакцина олмаган зиёратчилар келгандан сўнг карантиндан ўтиб, кейин коронавирус учун қайта ПЦР тестини топширишлари лозим.

Шунингдек, зиёратчиларнинг хавфсизлиги ва талабини таъминлаш учун кириш ва чиқишни тартибга солиш, махсус эҳтиёжлари бўлган одамлар учун ўтиш йўлларини ажратиш ҳамда Замзам сув идишларини намоз ўқиладиган жойларга, ҳовлиларга ва тавоф жойларига тарқатиш тартиблари ўрнатилган.

@Mirzohid_Domla
Нафс оташини қандай сўндирамиз?

Мурид шайхидан сўради: «Нафс ўтини қандай ўчирамиз?».

Шайх деди: «Беҳожатлик билан, беҳожат бўл болам. Ким (бировлардан нарса сўрашни) тарк қилса эга бўлади».

«Инсонлар ҳақида нима дейсиз?».

Шайх деди: «Улар икки хил бўлади. Ким сендан узоқлашишни истаса, эшик тирқишида чиқиш ўрнини топади. Ким сен билан дўстона муносабатда бўлишни истаса, кириш учун харсанг тошни ҳам тешиб ўтади».


https://t.me/Mirzohid_Domla
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба
4 август, 2021
25 Зулҳижжа, 1442

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Https://t.me/Mirzohid_Domla
2021-йил
🗓 4 - Августь
🍃 Чоршанба 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 03:51 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:21 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:34 🕰

🌇 АСР - 17:30 🕰

🌆 ШОМ - 19:38 🕰

🌃 ХУФТОН - 21:06 🕰


https://t.me/Mirzohid_Domla