BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
94 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев:
Жорий йил якунига қадар Қорақалпоғистон, Андижон, Самарқанд, Сирдарё ва Навоий
да ёшлар технопарклари фойдаланишга топширилади.
Келгуси йили Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Фарғона, Хоразм ва Сурхондарёда ҳам шундай технопарклар барпо этилади.
Шунингдек, ёшларнинг стартап ғояларини саралаб олишнинг очиқ-ошкора тизими йўлга қўйилиб, энг яхши лойиҳаларни молиялаштиришга келгуси йилда бюджетдан 100 миллиард сўм маблағ ажратамиз.
Вилоят ҳокимлари ёшларнинг “Бизнесга биринчи қадам” стартап лойиҳалари танловини жорий этиб, ҳар бир тумандан камида учтадан ғолибларга маҳаллий бюджетдан грантлар бериб боради.
Битта грантнинг суммаси ўртача 50 миллион сўмни ташкил этади.



Шавкат Мирзиёев:
До конца текущего года в Каракалпакстане, Андижане, Самарканде, Сырдарье и Навои
будут сданы в эксплуатацию молодежные технопарки.
В следующем году
аналогичные технопарки будут построены в Бухаре, Джизаке, Кашкадарье, Намангане, Фергане, Хорезме и Сурхандарье.
Также мы создадим прозрачную систему отбора стартап-идей молодежи, а в следующем году выделим из бюджета 100 миллиардов сумов на финансирование лучших проектов.
Хокимы областей проведут конкурсы стартап-проектов молодежи «Первый шаг к бизнесу» и выделят из местного бюджета гранты не менее чем трем победителям от каждого района.
Средняя сумма одного гранта составит 50 миллионов сумов.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев:

Ёшларни бизнесга ўқитиш, “Лойиҳалар фабрика”ларида янги ғоялар асосида инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва молиялаштириш бўйича доимий ишлайдиган ҳамда ёшларга қулай ва қизиқарли бўлган янги тизимни яратиш зарур.
Хориждаги ёшларимизга Ватанимизга қайтиб ишлаш,
ўз бизнесини ташкил этиш, уларни уй-жой шароитларига ёрдам бериш йўлга қўйилиши керак.
Ушбу ишларни молиялаштириш мақсадида, бюджетдан қўшимча 100 миллион доллар маблағ ажратилади.
Миллий банк, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо саноат палатаси нуфузли хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ёшларни тадбиркорликка ўргатиш бўйича янги бизнес мактаб ташкил этсин.
Келгуси йилдан ушбу бизнес мактабнинг барча ҳудудларда филиаллари очилади.



Шавкат Мирзиёев:

Необходимо создать постоянно действующую, интересную и удобную для молодежи систему обучения бизнесу, разработки и финансирования инновационных проектов на основе новых идей в «фабриках проектов».
Необходимо посодействовать нашей молодежи за рубежом, чтобы они вернулись и работали на родине, занимались бизнесом, помочь им с жильем.
На финансирование этой работы из бюджета будет выделено дополнительно 100 миллионов долларов.
Национальному банку, Агентству по делам молодежи, Торгово-промышленной палате поручается совместно с ведущими зарубежными университетами организовать новую бизнес-школу в Ташкенте для обучения молодежи предпринимательству.
Со следующего года филиалы бизнес-школы откроются во всех регионах.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев:
Иқтидорли, лекин олийгоҳда контракт асосида ўқиш имконияти бўлмаган ёшларимизни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим яратамиз.
Маълумки, бугунги кунда ота-оналар фарзандини олийгоҳда ўқитиш учун 22-28 фоиз ставкада таълим кредитини 3 йил муддатга олмоқдалар.
Лекин бу ҳаммага, айниқса, узоқ ва чекка жойларда яшайдиган оилаларга оғирлик қилаётгани ҳам бор гап.
Шуни ҳисобга олиб, янги ўқув йилидан барча учун таълим кредити имтиёзли шартларда 7 йил муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасида, яъни жорий йилда 14 фоиз ставкада ажратилади.
Бунга қўшимча равишда, таълим кредитларини қоплаш учун йўналтирилган маблағлар даромад солиғидан ҳам озод қилинади.
Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандларига олийгоҳдаги ўқишнинг биринчи йили учун, контрактни бюджетдан тўлаб бериш тартиби жорий этилади.



Шавкат Мирзиёев:
Мы создадим новую систему поддержки талантливой молодежи, не имеющей возможности учиться в университете на контрактной основе.
Как известно, сегодня родители, чтобы обучить ребенка в вузе, берут образовательные кредиты на 3 года по ставке 22-28 процентов.
Но это обременительно для всех, особенно для семей, живущих в отдаленных и труднодоступных районах.
С учетом этого, начиная с нового учебного года, образовательные кредиты будут предоставляться на льготных условиях сроком на 7 лет по базовой ставке Центрального банка, то есть по ставке 14 процентов в текущем году.
Помимо этого средства, направляемые на погашение образовательных кредитов, будут освобождены от подоходного налога.
Для детей из семей, включенных в «железную тетрадь», будет введен порядок оплаты контракта из бюджетных средств за обучение в первом курсе.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ва талабалар форумида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев йигит-қизларимизнинг турли соҳалардаги муваффақиятлари билан танишди ва ёшлар билан очиқ мулоқот қилди.

На Форуме молодежи и студентов глава государства Шавкат Мирзиёев ознакомился с достижениями наших юношей и девушек в различных сферах и побеседовал с ними.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев:
Ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун ёш оилаларга қўшимча 2 мингта квота ажратилади ва ушбу мақсадлар учун бюджетдан 60 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.
Шунингдек, ёш оилаларнинг ипотека кредитини қайтаришга тўлаган маблағлари даромад солиғидан тўлиқ озод қилинади.
“Дафтарлар”га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.
Шунингдек, “Темир дафтар”да қайд этилган оилаларнинг ҳар бир фарзандига ўқув қуроллари ва мактаб формаси сотиб олиш учун август ойида 500 минг сўмдан моддий ёрдам берилади.



Шавкат Мирзиёев:
В рамках ипотечной программы молодым семьям будет выделено дополнительно 2 тысячи квот на приобретение жилья, на эти цели из бюджета выделят 60 миллиардов сумов.
Также средства, уплачиваемые молодыми семьями в счет погашения ипотечного кредита, будут полностью освобождены от подоходного налога.
Для вступающих в брак детей из семей, включенных в «тетради», будет введена система выдачи кредитов на сумму до 33 миллионов сумов без залога на строительство жилых помещений в родительском доме.
Кроме того, за каждого ребенка из семей, включенных в «железную тетрадь», в августе будет выплачена субсидия на 500 тысяч сумов для приобретения школьных принадлежностей и школьной формы.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев:
Ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун ёш оилаларга қўшимча 2 мингта квота ажратилади ва ушбу мақсадлар учун бюджетдан 60 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.
Шунингдек, ёш оилаларнинг ипотека кредитини қайтаришга тўлаган маблағлари даромад солиғидан тўлиқ озод қилинади.
“Дафтарлар”га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.
Шунингдек, “Темир дафтар”да қайд этилган оилаларнинг ҳар бир фарзандига ўқув қуроллари ва мактаб формаси сотиб олиш учун август ойида 500 минг сўмдан моддий ёрдам берилади.



Шавкат Мирзиёев:
В рамках ипотечной программы молодым семьям будет выделено дополнительно 2 тысячи квот на приобретение жилья, на эти цели из бюджета выделят 60 миллиардов сумов.
Также средства, уплачиваемые молодыми семьями в счет погашения ипотечного кредита, будут полностью освобождены от подоходного налога.
Для вступающих в брак детей из семей, включенных в «тетради», будет введена система выдачи кредитов на сумму до 33 миллионов сумов без залога на строительство жилых помещений в родительском доме.
Кроме того, за каждого ребенка из семей, включенных в «железную тетрадь», в августе будет выплачена субсидия на 500 тысяч сумов для приобретения школьных принадлежностей и школьной формы.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумидан видео дайджест

Видео дайджест с Форума молодёжи и студентов Узбекистана

Facebook|Instagram|Twitter
Иссиқ кунларда қандай таомланган маъқул?

Кунлар тобора исиб бормоқда. Жазирамада инсоннинг иштаҳаси пасайиб, лоҳас бўлиб бориши табиий ҳол. Аммо куни билан сарф қилинган энергиянинг ўрнини озиқ-овқат билан тўлдириб турилмаса, меҳнат фаолияти сустлашиб бориши мумкин. Ўз ўрнида саломатликни асраш учун тўғри овқатланиш тартиби ҳақида ҳам унутмаслик керак. Хўш, бугунги иссиқ кунларда қандай таомланган маъқул?

Бу мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида
ССВ Матбуот хизмати Тошкент тиббиёт академияси Овқатланиш гигиенаси ва болалар, ўсмирлар гигиенаси кафедра профессори Гули Шайховага мурожаат қилди.

— Албатта ёз кунлари иштаҳа пасайиши сабабли кўпроқ ҳўл мевалар ва хом ҳолатдаги сабзавот ҳамда улардан тайёрланган салатларни хуш кўриб истеъмол қиламиз, — дейди Г.Шайхова. — Чунки бу маҳсулотларнинг кўпчилиги чанқоқни қондиради ҳамда организмни керакли минерал моддалар ва витаминлар билан тўйинтириб боради. Лекин уларнинг калорияси кам ва куни билан сарф қилинган қувватнинг ўрнини боса олмайди. Организмга эса доим оқсил моддалари зарур.

Бунинг учун гўшт ва унинг ўрнини босувчи баъзи (дуккакли) маҳсулотлар кунлик таомномага киритилиши керак. Аммо, унутмаслик керакки, қовурилган, ёғли маҳсулотларнинг ҳазм бўлиши анча қийин. Шунинг учун гўшт маҳсулотлари қайнатилган ҳолатда бўлиши ва умуман енгил ҳазм бўладиган гўштли овқатларни истеъмол қилишни тавсия қиламиз. Мошхўрда, мастава, қайнатма шўрва (ёғсиз), манпар ва шунга ўхшаш енгил ҳазм бўладиган таомларни ейиш керак.

Албатта, кабоб (шашлик)дан ҳеч ким воз кечмаса керак, аммо бу таомни сабзавотдан қилинган салатлар билан истеъмол қилиш ва уксус моддасини камроқ ишлатиш лозим.

— Бу мавсумда овқатланиш тартиби қандай бўлиши керак?

— Ёз фаслида овқатланиш тартибини бироз ўзгартириш лозим. Нонушта соат 7:00 да қилиниш, унда оқсил, ёғ ва углеводлар оддий кунлардагидан нисбатан кўпайтирилиши лозим Масалан: сут маҳсулотлари (творог, қаймоқ, сутли чой), мева, сабзавот, сувда пиширилган гўшт ва шунга ўхшаш маҳсулотлар истеъмол қилиниши керак.

Тушликда енгил ҳазм бўладиган биринчи таом, яъни мошхўрда, мастава, манпар, сувда ёки буғда тайёрланган котлетлардан иборат бўлса яхши бўларди.

Дастурхонимизда албатта сабзавот ва мевалар, улардан тайёрланган салатлар, бодринг, помидор, пиёз, кўк пиёз, кўкатлар бўлиши керак. Ҳўл мевалардан тайёрланган шарбатлар таркибида эса шакар имкон қадар умуман бўлмаслиги лозим. Ёзнинг иссиқ кунларида шўр балиқ, дудланган гўшт, консерва, тузли маҳсулотларни истеъмол қилиш умуман тавсия этилмайди, чунки улар чанқаш ҳолатини янада кучайтиради.

Кечки овқатдаги таомлар ҳам жуда енгил ҳазм бўладиган суюқ овқатлардан иборат бўлиши керак. Бунинг учун қатиқ, кефир, олма, турли сабзавотлар ва шунга ўхшаш углеводларга бой бўлмаган маҳсулотларни истеъмол қилиш керак. Севимли маҳсулотларимиз бўлмиш қовун ва тарвузни эса тушлик вақтида истеъмол қилинса яхши бўлади, улар углеводларга бой, қувват беради ва, айниқса, тарвуз чанқоқни босади.

— Ёзда асосан чанқоқ қийнайди, уни қондириш учун қандай тавсиялар берасиз?

— Жазирамада албатта чанқоқни босиш учун сув ичиш зарур. Уни ҳар соатда 200 млдан ичиш тавсия этилади. Шунингдек, қора ва кўк чой ҳамда ўтли дамламалар ҳам жуда фойдали, улар орқали организмга минерал моддалар ва витаминлар кириб боради. Соғлом инсонлар учун кунлик истеъмол қилинадиган сувнинг меъёри 3 литргача. Юрак қон-томир, буйрак хасталиги бор инсонларга эса кўп сув ичиш тавсия этилмайди, бундай беморлар шифокор назорати остида суюқ моддаларни ичишлари лозим.

Яна шундай маҳсулотлар борки, улар ҳам чанқоқни яхши босади. Буларга бодринг, селдерей, қовун, тарвуз, қулупнай, апельсин киради. Айниқса, ёзги таом бўлмиш окрошка ҳам чанқоқни босади ҳамда керакли микроэлемент ва витаминлар билан бойдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Иссиқ иқлим шароитида ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида бўлгани каби мамлакатимизда ҳам ҳаво ҳарорати 40 градусдан юқори бўлмоқда. Хўш, ёзнинг бундай жазирама об-ҳаво кунларида офтоб урмаслиги учун нима қилиш керак? Қандай кийиниш ва овқатланишимиз лозим? ССВ Матбуот хизмати ушбу саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевга мурожаат қилди.

— Маълумотларга қараганда, юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, кечаси +25… +27 даража, кундузи эса +38… +43 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Хатто жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати +45...+47 даражагача кўтарилиши мумкин. Юртимиз аҳолиси бундай аномал иссиқ иқлим кунларида зарурат сезганда, "103" хизматига мурожаат қилиб, туну кун сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.

Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг худудлардаги 13 та филиали ҳамда 173 та туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган. Бундан ташқари, ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган. Қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "1003" қисқа рақамли Саll-маркази фаолият кўрсатмоқда.

Шуни ҳам айтиш керакки, кузатилаётган бундай жазирама кунларда биринчи навбатда бошни қуёш нуридан асраш муҳим аҳамият касб этади. Чунки бош миядан катта артерия, вена қон томирлари ўтган бўлиб, куннинг иссиқ вақтида бош яланг юрганда бош қизиб, бутун танада иссиқ қон айланиб, инсонларни офтоб уришига олиб келиши мумкин.

Бунинг оқибатида тана ҳароратини кўтарилиши, терининг қизариши, ҳолдан тойиш, нафас олиш ва пульс тезлашиши, юракни тез уриши, бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатилаши мумкин.

Бундай ҳолатларда қандай ёрдам кўрсатилади?

Офтоб урган одамни дарҳол соя жойга ётқизиб, уст-бошларни ечиб, муздек сувга чойшабни ҳўллаб бутун танасига ўралади, сочиқни муздек сувга ҳўллаб бошига қўйилади. Бўйин ва қўлтиқ соҳасига муз халтачалари қўйилса фойдадан ҳоли бўлмайди. Беморга оз-оздан суюқлик ичирилади ва зудлик билан тез ёрдам чақирилади. Тез ёрдам етиб келгунга қадар юқоридаги муолажалар давом эттирилади.

Олдини олиш учун…

Иложи борича куннинг биринчи ярмида бош кийим кийган ҳолда сайр қилиш, кунлик овқатланиш рациони эса енгил ҳазм бўладиган таомлар ҳамда мева ва сабзавотлардан иборат бўлиши, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш лозим. Кофе, ширин газланган сувларни истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ бўлади.

Қандай кийиниш керак?

Ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган, кенг тикилган ва танага ёпишиб турмайдиган кийимларни кийиш тавсия этилади. Шунингдек, кийим танлашда матонинг рангига ҳам эътибор бериш лозим. Чунки қора ва жигар ранг матодан тикилган кийимлар ўзига иссиқлик ва қуёш нурини кўп тортади, оқ рангли матодан тикилган кийимлар эса, иссиқ ва қуёш нурини қайтариш хусусиятига эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: ЮРТИМИЗДА БАРЧА ТУРДАГИ ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛДИ

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссияси томонидан очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъий назар, юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди.

📌Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан концерт-томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказилиши вақтинчалик тўхтатилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
БАРЧА ТАШҚИ РЕКЛАМАЛАР ДАВЛАТ ТИЛИДА ВА ЛОТИН ЁЗУВИГА АСОСЛАНГАН ЎЗБЕК АЛИФБОСИДА БЎЛИШИ КЕРАК

Маънавиятимиз, маданиятимиз, ўзлигимиз тимсоли бўлган ўзбек тилини ҳурмат қилиш, унинг нуфузи ва мавқеини оширишда барча фуқаролар масъулмиз. Келажак авлодга мерос саналмиш она тилимизнинг софлигини сақлаш учун бугун ҳаракат қилмасак, эртага кеч бўлиши мумкин.Боғот туманидаги туризм маҳалласи «Қалажиқққалъа» ҳудудидаги ташқи рекламалар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш мақсадида туман ҳокими маслаҳатчиси Д.Абдуллаева, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Абдуллаевалар йўл бўйида ўрнатилган ташқи рекламалардаги ёзувларни ўрганишди. Ўрганишда имловий хато ёзилган, эскирган, бошқа тилда ёзилган ҳамда ўрнатилиши мумкин бўлмаган дарахтлар, симёғочларга ўрнатилган ташқи рекламалар бўйича таҳлилий ҳисобот тайёрланди. Сайёҳлик йўли устида жойлашган ташқи рекламалар талаб даражасида бўлиши шарт ва зарурлиги бўйича масъуллар билан боғланиб, муаммоларни бартараф этишга киришилди.
@bogottumanihokimligikanali
#РАСМИЙ_БАЁНОТ

Бугун ижтимоий тармоқларда «Боғот тумани «Гулзор» маҳалласидаги сувсизлик муаммосидан томорқа ерлар зарар кўрмоқда» мавзусида видеолавҳа тарқалди.

Ҳозирда туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш ишлари якунланганидан кейин мавзу юзасидан батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН ПОЙТАХТИМИЗДА ИЛК МАРОТАБА ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
Авазада дўстлар учрашуви ва уларнинг самимий мулоқоти

Встреча друзей и их искреннее общение в Авазе

Facebook|Instagram|Twitter
Хоразм қовунлари — экспортга

Азалдан Хоразм заминида етиштирилган ширин-шакар қовунлар қўрғошин қолипларда карвонлар орқали дунёнинг кўплаб мамлакатларига етказиб берилган. Бугун ана шу анъанани Боғот туманида жойлашган “PERFEKT LOGISTIKA” МЧЖ жамоаси давом эттирмоқда.

Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, англиялик тадбиркорлар Бахадур Мохаммед Фарид ва Бахадур Мохаммед Хумоюн туман далаларида бўлиб, тилими тилни ёрар қовунларимизни харид қилиш бўйича корхона таъсисчиси Муҳаммаджон Абдиримов билан келишувга эришдилар. Маҳсулот бугундан махсус автотранспортларда экспортга жўнатила бошланади.

Facebook | Telegram | Instagram | Twitter