BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
93 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
Forwarded from Xorazm.uz
Янги техникалар топширилди
 
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Боғот тумани ободонлаштириш бошқармасига йўл қурилиши соҳасида ишлатиладиган, умумий қиймати 7 миллиард сўмдан ортиқ бўлган  йирик ҳажмли юк автомобиллари, экскаватор, грейдер, юкловчи ва зичловчи   техника воситаларини топширди.
Маълумот учун ўтган йил туманда 40 км узунликдаги ички ва магистрал автомобил йўлларига асфальт, 77 км ички йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизилди, 2 км йўл бетонлаштирилди. Янги техникалар келтирилиши натижасида жорий йилда йўлларни таъмирлаш бўйича бажариладиган иш ҳажми бир неча баробар ортади.
 
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Forwarded from Xorazm.uz
Давлатимиз раҳбари 2023 йилда вилоятимизга ташрифи давомида IT-паркнинг Хоразм филиали фаолияти билан танишиб, бундай марказларни вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ташкил этиш бўйича топшириқ берган эди. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида IT- парклар ташкил этилиб, босқичма-босқич фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Боғот туманида барпо этилган IT-паркни бориб кўрди. Яқин кунлар ичида ўз фаолиятини бошлайдиган ушбу маскан ёшларга рақамли технологиялар йўналишида таълим бериш, ушбу соҳада компаниялар ташкил этиш, стартап лойиҳаларни амалиётга жорий қилиш, фрилансерлик, IT аутсорсинг йўналишида фаолият юритиш, IT экспорти билан шуғулланиш ва жаҳон IT бозорига чиқишга имкон яратади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
#БУГУН
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

Боғот туманида “Инсон”  ижтимоий хизматлар маркази иш бошлади

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда нуронийлар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққан Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини эътироф этиб, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилиши инсон қадрига эътиборнинг яна бир ёрқин намунаси эканини таъкидлади. Авваллари ижтимоий хизматлар кўрсатиш турли ташкилотлар томонидан тарқоқ ҳолда амалга оширилиши натижасида ортиқча оворагарчиликлар юзага келиб, фуқароларга ноқулайликлар туғдирар эди. Эндиликда ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш ушбу марказ ҳамда маҳаллалардаги ижтимоий ходимлар томонидан ягона тизим орқали амалга оширилади.

Боғот тумани ҳокимлиги ҳокимлиги матбуот хизмати