BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
94 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
АБАРЛАР

БОҒОТ ТУМАНИДА ИШСИЗЛИККА БАРҲАМ БЕРИШ МАҚСАДИДА ҲАР ОЙДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛАЁТГАНИ БАНДЛИК БЎЙИЧА МУАММОЛАРИМИЗГА БАРҲАМ БЕРМОҚДА

Бугун туманимизда ўтказилган меҳнат ярмаркасида ишсизларга 1069 та бўш иш ўринлари таклиф қилинди

Боғот тумани ҳокимлиги, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, прокуратура, маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бўлими ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, аёлларни ва ёшларни доимий иш билан банд қилиш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

📍 Тадбирда 74 та корхона ва ташкилотлар 1069 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

📌 Меҳнат ярмаркасида ишсиз фуқаролар ўзлари қизиққан касб бўйича ишга йўлланмалар олди ва фуқароларга касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш учун Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан махсус ўқув курсларига йўлланмалар берилиб, ҳужжатлари расмийлаштирилди.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ
«Жамоатчилик эшитуви» ўтказилди
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг асосий вазифаларидан бири амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш, бу билан фуқаролар, бизнес ҳамжамияти ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг саъй- ҳаракатларини бирлаштириш ҳисобланади.
Бугун Боғот туманида ўтказилаётган жамоатчилик эшитувида «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 61, 80, 82 ҳамда 88-бандлари ижроси юзасидан масъулларнинг ахборотлари эшитилди. Мазкур эшитувда туман ҳокимининг ўринбосарлари, идора ва ташкилот раҳбарлари, депутатлар, жамоат ташкилот вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этишди.
Қайд этилган масалалар юзасидан таклиф тавсиялар ишлаб чиқилиб, вилоят ҳокимлиги ва тегишли ташкилотларга тақдим этилиши таъкидланди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВ РАҲБАРЛИГИДА ТУМАНИМИЗДА ТИКУВЧИЛИК СОҲАСИ РИВОЖЛАНТИРИЛМОҚДА. ПРОВАРД НАТИЖАДА ЭСА ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛИБ, УЛАРГА ЯНАДА КЎПРОҚ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛМОҚДА.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
ДХХ БОШЛИҒИ КУБОГИНИНГ БОҒОТ ТУМАНИ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Президентимизнинг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Соғлом миллат- соғлом келажак» шиори остида Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғининг кубоги учун ўтказилаётган футбол бўйича Боғот тумани биринчилиги бўлиб ўтди.

Боғот тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун:
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇@bogottumanihokimligikanali