🇺🇿 Наманган Ҳақиқати
10 subscribers
80 photos
111 videos
1 file
74 links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат 18+
❗️Наманган шаҳар ёшлар ишлар агентлиги томонидан ёшлар дафтарида турган болага Ноутбук берилибди.

Ноутбук эскилиги ва ичини қараса беҳаё 18+ кинолар борлиги айтилмоқда

Инстаграм сахифамизга обуна бўлинг👇🏻 https://www.instagram.com/xabarkanal

Каналимизга обуна бўлинг 👇🏻
https://t.me/+mFQgQxePljRlMDM8
Forwarded from Olimjon Haydarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг яқинларига тегишли корхона қурган мактаб биноси фойдаланишга топширилганидан 1 ой ўтиб, яроқсиз ҳолатга келиб қолди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
Тармоқда Наманган вилояти Наманган туманида жойлашган, қуриб битирилганига 1 ойдан бироз кўпроқ вақт бўлмасида аллақачон бузилишни бошлаган 29-мактаб биноси тасвирланган видео тарқалмоқда.

Айтишларича мактаб биносини Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг жияни Дилшод Матмусаев раҳбар бўлган Ягона инженеринг корхонаси қурган. Бу корхона нафақат бу мактаб, вилоятдаги жуда кўплаб бюджет ташкилотлари биноларини қуриш, уларни таъмирлашга алоқадор тендерларни "ютиб" оларкан. Бу корхонани вилоятда ҳамма ҳокимга қарашли эканини билар экан.
Любая бизнес хараша.

Mана шундай ҳолатлар манфаатлар тўқнашуви ҳисобланмайдими? Деярли ҳамма ҳокимни қариндошлари қандайдир бизнесларни бошқаради(Андижон хокими бошқача ёндашган вазиятга, у ҳақда маълумотлар йиғилмоқда, бомба пост бўлади) Мана шундай ҳолатлар, вилоят ва туман ҳокимлар қариндошларига тегишли мол-мулк қачон декларациядан ўтказилади?

Президент бу ҳокимларни мутлоқ бошқарувни бериб, уларни умуман назоратсиз қолдирмоқда. Хоҳлаганини қилишмоқда.
Аввалги, МХХни қиличида қон оқиб турган вақтларда бунчалик хоҳлаган жойини сотиб, хоҳлаган жойига хоҳлаган биносини қуришмасди.

Халқ таълими вазирлиги қурилиш ишларига аралашмаслигидан хабарим бор. Лекин қабул қилиб олиш ҳудудий ХТБнинг зиммасида.
Нега шунчалик яроқсиз мактабни қабул қилиб олишга экан?

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЙҲХБ(ГАИ) ходимлари электрошокерларни қўллашни бошлади.

Айтишларича видеодаги ҳолат Наманган вилоятида содир бўлган.

ЙҲХБ ходими қандайдир сабаблар билан ҳайдовчига нисбатан бир неча марта электрошокер қўллаган.

Воқеа қандай ва нима сабаб билан бўлгани юзасидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
Расман ҳукумат, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги рўмол ва соқолга қарши шекилли.

Бизга етиб келган маълумотга кўра Олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларига Вазирлик томонидан ички тартиб учун махсус буйруқ чиқарилган.
Унда аниқ қилиб рўмол ва соқолда таълим муассасаларига келиш тақиқланиши ёзиб қўйилган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
Расман ҳукумат, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги рўмол ва соқолга қарши шекилли.

Бизга етиб келган маълумотга кўра Олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларига Вазирлик томонидан ички тартиб учун махсус буйруқ чиқарилган.
Унда аниқ қилиб рўмол ва соқолда таълим муассасаларига келиш тақиқланиши ёзиб қўйилган.

Баракалла.
Асл юзларини кўрсатишди.
Ўзи кўплаб(ҳаммасида эмас, лекин жуда кўпида) ОТМларда рўмол ва соқолга қаршиликлар кўп эди, лекин тан олишмасди.
Энди очиқ ойдин қаршилик қилаверишади.

Буларни дарди таълим эмас, соқол билан рўмол.

Аҳли илмларимиз, гаплари кўпроқ томонидан олинадиган, эшитиладиган бирорталари кескинроқ муносабат билдирмаса, бу кетишда Хитойдан ҳам ўтиб кетади, мусулмонларга бетоқатлик.
Рўмол фарз, вояга етган(ОТМларда вояга етмаган аёллар ўқимайди, ишламайди) ҳар бир аёл сатрланиши шарт, ким буни инкор қилса, қаршилик қилса, иймонига зиён етади деб айтиш керак, балки шунда тўхтатишар рўмолга, соқолга қаршиликни.

Қачондир соқол, рўмол, салом-алик, форма, давомат, ўқишга киришдан соққа қилиш(супер мупер контрактлар)дан ортиб, таълимга ҳам эътибор қаратармикан бу вазирлик?!

Абдуқодир Тошқулов вазир бўлганда, хурсанд бўлгандик, кўринишидан ё у ҳам гапи бошқа амали бошқалардан, ёки амалда у вазирликни бошқармаяпти, кимдир устидан раҳбар.

Президент айтган гапларни ҳам амалда тескариси бўляпти.

Кимдир бизни алдаяпти. Ё Президент бизга бошқа гап гапириб, аслида бошқа топшириқ беряпти, ёки кимдир Президентни топшириғига қарши ишларни қилдириб, бизни ҳам Президентни ҳам алдаяпти.

Нима бўлганда ҳам алданаётган халқ, мусулмонлар бўлмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
Наманган(тахминан шахар ва Чортоқ тумани)да ариқларда қон(қонли сув) оқмоқда.

Ижтимоий тармоқда Наманган вилояти ҳудудида мактаб ёнидан ўтувчи маҳаллий ариқдан қонли сув оқмоқда.

Бунга сабаб ҳудудда жойлашган қассоблар сўйилган чорва қонларини маҳаллий ариққа оқизилаётгани бўлиши мумкин.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
Бироз аввал Намангандаги "қонли ариқ" ҳақида пост қолдиргандик.

У ҳолатга Наманган вилоят ФВБ муносабат билдирибди.

Муносабатда айтилишича ҳолат Наманган шаҳар Янги Наманган тумани Ишонч мфй Газина кўчасида содир бўлган. Ҳудудда қассобчилик қиладиган тадбиркорнинг канализация тармоғида содир бўлган носозлик сабаб, ҳайвон қони қолдиқлари аҳоли ариқлари оқиб кетган.

Ҳозирда муаммони бартараф этиш устида ишланмоқда экан.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича ҳолат Наманганда бўлган, ЙҲХБ ходимлари фуқарога қўполлик қилиб, уни кийимларини йиртган. Шунингдек жараённи видеога олишга қаршилик кўрсатишган, бу мумкин эмас дейишган.

Мана нима учун ИИБ ходимларини видеога олишга қаршилик қилинмоқда.

Мана шундай айрим малакасиз ходимлар бутун тизимни шарманда қилиб юраверишади

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
Наманган(Поп тумани)даги сойда сув ўрнига қон оқмоқда(ми?).

Тармоқда тарқалган хабарга кўра Наманган тумани Поп тумани Хўжаобод қишлоғидан оқиб ўтган Жаббор сойдан сув ўрнига қонли сув оқмоқда. Бунга сабаб эса маҳаллий хусусий қассобнинг ҳайвон сўйиш учун мўлжалланган қушхонасидан ҳайвон қолдиқлари(ичак-чавоғи) ва қонини тўғридан тўғри сойга оқизиши.

Аҳоли бу сувдан ҳайвонларни ва томорқасини суғоришда фойдаланиб келган. Лекин эндиликда бу сувдан фойдаланиш мумкин эмас
.

Наманганда қушхоналарга, қассобларга ким рухсатнома беради, фаолият учун? Қушхона шароитлари ўрганилмайдими?
Аввалроқ Наманган шаҳрида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилганди.


👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
Наманган Саховат қураётган уйлар мусодара қилиниш арафасида.

Эртага соат 15⁰⁰ да Фуқаролик ишлари бўйича Наманган шаҳар судида Адлия вазирлиги протести билан "Наманган Саховат" хайрия фондини ёпиш, унинг мулкларини давлат фойдасига мусодара қилиш бўйича суд иши кўрилади.

Нега бундай бўлди?

Бир муддат аввал уюштирилган ҳолатда туҳмат ва бўҳтон билан бир неча кишининг тасдиқланмаган гаплари сабаб фонд фаолиятли чекланди, фондни Адлия вазирлиги текширишга олди.
Натижада 2 та қонунбузарлик аниқланди.
1. Тарғибот жараёнида диний фон, маъруза, ҳадислардан фойдаланиш(низомда кўрсатилмагани учун бу мумкин эмас экан), жаримаси - 13 500 000 сўм.
2. Бухгалтерия ишларидаги камчиликлар. Пластик картага тушган пул ҳисоб рақамда кўринмаган. Жарима - 8 100 000 сўм.

1 ой муддатда камчиликлар бартараф этиш сўралган.

Лекин орадан 1 ой ҳам ўтмай Адлия бошқармаси фуқаролик ишлари бўйича судга фонд фаолиятини тугатиш, унинг мол-мулклари, хусусан фонда тегишли бўлган 132 та кўп қаватли уйлар(24 таси топширилган, 108 таси "каропка" ҳолатида)ни ҳам давлат ҳисобига мусодара қилиш бўйича сўров киритган.

Нега?

Юқоридаги камчиликлар бундай катта фонд учун арзимаган иш, унга жарима қўлланилди, 1 ой вақт берилди, шу билан ишни ёпиб қўйса бўлмайдими?
Мақсад нима?

Ҳар ҳафта 700 та ночор, ёрдамга муҳтож оилага рўзғорлик тарқатаётган кўнгилли гуруҳни ёпиб ташлашми?

132 та кўп қаватли уйни шунчаки холис, уйга муҳтож бўлган оилаларга қуриб бераётган одамларни шаштини ўлдиришми?

Нега ҳукумат хайриячилардан бунчалик хавфсирамоқда?

Улар шунчаки қийналаётган, ёрдамга муҳтож одамларга имкон қадар ёрдам беришмоқда, давлатга, ҳукуматга, Президентга ёрдам беришмоқда, уларга кўмак бериш, ишларига йўл очиш ўрнига, ҳар хил бўлмағур сабаблар билан уларни ёпиб юборишдан кимга фойда?

Умид қиламизки, адолатли суд жараёни бўлиб ўтади, фондда камчиликлар бўлса, уларни тўғрилаб, хулоса чиқаришларига имкон берилади.

Бу 132 та уй ҳақиқий эгаларига етиб бориши керак, бу уйларни битишини кечалари йиғлаб дуо қилиб, Аллоҳдан сўраб ўтирганлар бор, ундай инсонларни орзуларини саробга айлантиришмайди деган умиддаман.

Суд очиқ бўлади, барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз. Келинглар, биргалашиб борамиз, суд жараёнини биргалашиб ёритамиз.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган Саховат жамоатчилик(хайрия) фонди устидан суд мажлиси давом этмоқда.

Кеча, 17-май куни Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят судида Адлия бошқармаси томонидан "Наманган Саховат" жамоатчилик фондини таъсис ҳужжатлари, низом шартларидан четга чиқиш ҳолатлари сабаб фаолиятини тугатиши талаби юзасидан суд мажлиси давом этди.

Воқеа қандай бўлган?
https://youtu.be/hF1YVlHSNUo


👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
Наманган Саховат жамоатчилик(хайрия) фонди устидан суд мажлиси давом этмоқда.

Кеча, 17-май куни Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят судида Адлия бошқармаси томонидан "Наманган Саховат" жамоатчилик фондини таъсис ҳужжатлари, низом шартларидан четга чиқиш ҳолатлари сабаб фаолиятини тугатиши талаби юзасидан суд мажлиси давом этди.

Воқеа қандай бўлган?

Фондга қилинган туҳматлар ортидан Адлия бошқармаси текширув ўтказган.

Асосан 3 та муаммо топилган ва бартараф этиш топширилган.

1. Фонд тарғибот жараёнида диний фондан, хусусан ҳадислардан фойдаланилгани(низомда йўқлиги сабаб мумкин эмас экан).

2. Пуллар айланмаси тўлиқ ҳисоб рақамдан ўтказилмаган, шунингдек чет эл(чет элда ишлаётган ўзбек мигрантлари)дан тушган валюта ҳисоби.

Пул айланмасидаги асосий муаммо асосий хайрия фондга тегишли корпоратив картага эмас, шахсий пластик картага тушгани. Бундай қилинишга сабаб корпоратив картага картадан картага пул ўтказиш мумкин эмас, шу сабаб шахсий карта очилган. Судга шахсий карта ҳисоблари тўлиқ тақдим этилган, яъни хайрия пуллари тўлиқ хайрия мақсадида ишлатилган. Шундай бўлсада, пуллар ҳисоб рақамдан айланмагани учун бу ҳолат ноқонуний деб топилган(шу банд бошқа хайрия гуруҳларига ҳам огоҳлантириш бўлсин, ҳисоб ишларни қайта текшириб қўйишни маслаҳат бераман.

3. 132 та уй қурилишида, тегишли ҳужжатларни ўз вақтида тайёрланмагани(бу ҳолатга ҳам фонд айбдор бўлмаган, бу ҳақда бироздан кейин батафсил ёзаман).

Булар асосийлари, бундан ташқари эҳсон қутилари, фонд ҳолати юзасидан тармоқлардаги эълонлар каби кичик сабаблар ҳам келтирилган.

Суд мажлиси давом этмоқда.
Суд, 20-май, жума куни соат 15⁰⁰гача танаффус эълон қилган.
Барча ОАВларини вазиятни ёритиб боришга таклиф қиламиз.

Умид қиламизки, суд адолатли ўтади, етимларни ҳаққи учун йиғилган, қурилган уйлар ўз эгаларига етиб боради.

Батафсил https://youtu.be/hF1YVlHSNUo
кўришингиз мумкин

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
Наманган Саховат иши бўйича қўйилаётган айблардан бири масаласида.

Фондга қўйилаётган айблардан бири қурилиш ишлари ҳужжатлари масаласи.

Адлиянинг фондни ёпишга асос сифатида келтирилаётган сабабларидан бири қурилиш ҳужжатлари тўлиқ қилинмаган.

Нега бундай қилинди?

Аслида...(давоми)

👉 @OlimjonHaydarov 👈