Навоий вилояти ИИБга номзод
2.8K subscribers
68 photos
3 videos
31 files
29 links
Download Telegram
Forwarded from O'ktam Usmonov
# Эълон

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида бўш бўлган профилактика инспектори (офицерлик), Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматига (сафдорлик), Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (сафдорлик), бошқа хизматларга (сафдорлик) танлов эълон қилинади
________
Navoiy viloyati Ichki ishlar boshqarmasida bo‘sh bo‘lgan profilaktika inspektori (ofitserlik), Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish xizmatiga (safdorlik), Yo‘l harakati xavfsizligi xizmatiga (safdorlik), boshqa xizmatlarga (safdorlik) tanlov e’lon qilinadi

Батафсил👉
Ҳурматли номзодлар танловда иштирок этиш истагида бўлганлар ўзи яшаш жойидан 086-тиббий маълумотнома олиб келиши талаб этилади. 086-тиббий маълумотномада бўйи кўрсатилган бўлиши керак
Forwarded from O'ktam Usmonov
# Эълон

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида бўш бўлган профилактика инспектори (офицерлик), Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматига (сафдорлик), Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (сафдорлик), бошқа хизматларга (сафдорлик) танлов эълон қилинади
________
Navoiy viloyati Ichki ishlar boshqarmasida bo‘sh bo‘lgan profilaktika inspektori (ofitserlik), Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish xizmatiga (safdorlik), Yo‘l harakati xavfsizligi xizmatiga (safdorlik), boshqa xizmatlarga (safdorlik) tanlov e’lon qilinadi

Батафсил👉
Forwarded from O'ktam Usmonov
# Эълон
Жорий йилнинг 3-16-июнь кунлари эълон қилинган танлов муддати 19 июнь кунига қадар узайтирилди
___________
Joriy yilning 3-16-iyun kunlari e’lon qilingan tanlov muddati 19-iyun kuniga qadar uzaytirildi

Батафсил👉
ҳурматли номзодлар жорий йилнинг 3-16-июнь кунлари эълон қилинган танлов муддати 19 июнь кунига қадар узайтирилди. Киритилган ўзгартиришлар:

Профилактика инспектори (офицерлик) лавозимларига



олий таълим муассасаларини жорий йилда тамомлаётган (ҳарбий хизматни ўтаган) муқаддам эълон қилинган танловда белгиланган таълим йўналиши битирувчилари;
география, кимё ва биология таълим йўналиш битирувчилари ва тамомлаганлар (қўшимча киритилди).
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматига (сафдорлик) лавозимларига



муқаддам эълон қилинган танловда белгиланган мутахассисликлар бўйича олий таълим муассасалари сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган (ҳарбий хизматни ўтаган) фуқаролар ҳам қабул қилинади.
Ҳурматли номзодлар, номзодларни рўйхатга олиш ишлари якшанба куни ҳам амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига (сержантлар таркибини тайёрлаш дастури асосида) ўқишга номзодлар танлови эълон қилинади. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультети
“Йўл-патруль фаолияти” йўналишига бўйи 175 см паст бўлмаган, “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти”, йўналишига бўйи 170 см паст бўлмаган, “Паспорт тизимини таъминлаш” ҳамда “Махсус операцияларини амалга ошириш фаолияти” йўналишларига бўйи 165 см паст бўлмаган, ўқишга олий маълумотли (факультет йўналишларига номзодларни олий таълим муассасасини тугатган мутахассислиги инобатга олинган ҳолда ички ишлар органлари учун белгиланган талаблар асосида қабул қилинади) ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, муддатли ҳарбий ёки сафарбарлик чақируви резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган Навоий вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган номзодлар иштирок этишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар 2023 йилнинг 15 июлдан – 15 август кунига қадар Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари мумкин.
2023 йилнинг 15 июль – 15 август кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.
Ушбу танловда фақат эркак номзодлар маълумоти олий психология ҳамда ҳуқуқшунослик таълим йўналишини тамомлаган Навоий вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган ҳарбий хизмат ўтаган номзодлар қабул қилинади
Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида бўш бўлган профилактика инспектори (офицерлик) лавозимига танлов эълон қилинади.
Эслатма: Танловда профилактика инспектори (офицерлик) лавозимларига олий маълумотли:
Олий маълумотга эга бўлган фуқаролар ҳамда олий маълумотга эга бўлган профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари орасидан шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаган муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви ёхуд олий ўқув юртида ҳарбий тайёргарликдан ўтган, ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган Навоий вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган эркак номзодлар иштирок этишлари мумкин.
Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:
- биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси;
- ҳарбий гувохнома асл нусхаси;
- бакалавр дипломи асл нусхаси;
- доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйининг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда).

Юқоридаги бўш лавозимлар учун 2023 йилнинг 12 октябрдан – 17 октябрь кунига қадар танлов эълон қилинади.
Номзодларнинг аризалари 2023 йилнинг 12 октябрь – 17 октябрь кунлари Навоий вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ биносида қабул қилинади.
2023 йилнинг 12 октябрь – 17 октябрь кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди. Якшанба (15.10.2023) куни номзодлар рўйхатга олинмайди.