Nikah Misr
182 subscribers
42 photos
7 videos
4 links
Nikah in Egypt
(For all and foreigners)

For Questions: @Nikah_Misrbot

🌊Канал для всех живущих в Египте!

🌊Kanal Misrda yashovchi barcha uchun!

Bizga qo‘shiling!

Ulanish uchun linkni bosing👇
https://t.me/joinchat/PvJerxO7cv1mODg0
Download Telegram
ЎРАНГАН ГУЛИМ.

Ўзи десин айлаб илтифот:
Жаннат сенга бўлсин эй қулим.
Раҳмон исмин айтиб топ вафот,
Аллоҳ учун ўранган гулим.
🌸 🌸 🌸 🌸 🌸 🌸 🌸
Хижобингга осилган зотлар,
Жаҳаннамда абадий додлар.
Бир кун тугар фитна-фасодлар,
Аллоҳ учун ўранган гулим.
🌸 🌸 🌸 🌸 🌸 🌸 🌸
Қалбинг экан бамисли шиша,
Синдирдилар қилмай андиша.
Сенга ибрат бўлсин Оиша,
Аллоҳ учун ўранган гулим.
🌸 🌸 🌸 🌸 🌸 🌸 🌸
Фаришталар кетмас қошингдан,
Токи рўмол тушмас бошингдан.
Нур ичрасан тўққиз ёшингдан,
Аллоҳ учун ўранган гулим.
🌸 🌸 🌸 🌸 🌸 🌸 🌸
Сочинг ранги сариқми қаро,
Фақат ёринг билар эл аро.
Қоп қилмасин елкангни яро,
Аллоҳ учун ўранган гулим.
🌸 🌸 🌸 🌸 🌸 🌸 🌸
Мен хам Хақ-чун букдим тизларим,
Мозорбошда тугар изларим.
Этагингдан тутсин қизларим,
Аллоҳ учун ўранган гулим.

(c)Абдураҳмон Мешаян.

Mo‘mina opa - singillarimizga, hadya!

Barcha muslimalarga ulashib, ularni xursand qiling!

@Nikah_Misr
Nikah Misr
Photo
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu.

"Bot qanday ishlaydi" deb, botga savol bermanglar))
"Start"ni bosgach, siz u yerga, gapingizni yozishingiz mumkin. U yerda ba‘zingizda ingliz (ba‘zingizda rus tili)da, quyidagi havoladagidek, jumla chiqishi mumkin. Unga e‘tibor bermang.

"Salom!
Siz ushbu bot yordamida biz bilan bog'lanishingiz mumkin.
Ushbu bot
@LivegramBot yordamida tayyorlangan."

Sizga xat yozishingiz uchun, yo‘lakcha ochib beradi. Yozganingizdan keyin, "Nega javob kelmayapti" deb o‘chirib, yubormang. Botda kimdir bo‘lsa, sizga javob berishadi. Agar hech kim bo‘lmasa, biroz muhlat kutib turing, yoki yozib qoldiring. Bizga xatingiz kelgan bo‘ladi va biz qachonki, online bo‘lsak, keyin javob yozishni boshlaymiz. (Bizlarni ham, online hayotdan tashqari, o‘z shaxsiy ishlarimiz bo‘ladi, huddi sizlardek. Shu bilan bandroq bo‘lishimiz ham mumkin.)
Yozganingizni o‘chirib yuborib, keyin qayta "Start"ni bosib, "Nega haliyam javob bo‘lmayapti", demang )
Siz botni o‘chirganingizda, bizda javob berishga, imkoniyat qolmaydi. Javob berganimiz, sizga yetib bormaydi.

Keyin, ayollar uchun ochilgan botga, erkaklar yozmanglar. Fitna qilmang.
Shuning uchun ham, bitta qilib qo‘yilgan edi. U yerga faqat, ayol - qizlar murojaat qilishadi.

Hurmat bilan admin.

@Nikah_Misr
ANKETA #UZ 🇺🇿
N#28
Nomzod
#Erkak 🧔

1. Ismi: Ali
2. Tug'ilgan yili: 1990
3. Qayerdan: Toshkent
4. Millati: O‘zbek
5. Yashash joyi: Misr, Qohira
6. Bo'yi, vazni:175-180 / 102
7. Turmushdagi holati: Uylangan
8. Farzandlari: 3ta o‘g‘il
9. Kasbi, hunari: Oshpaz
10. Soqol/ro'mol/hijob/niqob: Soqol
11. Sog‘lig‘i va tashqi ko'rinishi: Alhamdulillah yaxshi
12. Qachondan buyon Misrda: 3oy
13. Ibodatlariga, qay daraja mahkam: Yaxshi
14. Qur'ondan qancha yodlagan: 1pora
15. Ilm darajasi: Al azharga hujjat yig‘yapman
16. Qaysi tillarni biladi: O‘zbek, Rus
17. Ko‘pxotinlikdagi xohishi: Ijobiy
18. Turmushdan keyin farzand xohlaydimi: Xohlayman
19. O‘zingiz haqingizda qisqacha: -
20. Bo'lajak juftingizga savollaringiz: Ayolim bilan opa singil bo‘lib, yashay olasizmi?
21. Bo'lajak juftingizdagi talab va xohishlaringiz:
Qur‘on va sunnatga ergashishi

︎Yoshi: 22 - 28
︎Millati: O‘zbek, Misrlik bo‘lsa yana yaxshi
︎Turmushdagi holati: farqi yo‘q

Nomzod bo‘yicha qiziqqanlar, @Nikah_Misrbot ga murojaat qilishlari mumkin.

Alloh barchangizga hayrli va barokatli turmush nasib qilsin!

Misrdagi barcha birodarlaringizga ulashing!

Bizni kuzatib boring!

Ulanish uchun linkni bosing👇
@Nikah_Misr
Бир русийзабон муслима кундалигидан
#Иқтибос.

🎀 Ҳар тонг мен эримни намозга уйғотаман. Бу у учун ёқимли ва уйғотганим учун Аллоҳ менга ажр беради.

🎀 Мен у учун нонушта тайёрлайман. Чунки унинг менга мамнун қараб, "Аллоҳ сендан рози бўлсин" дейиши мен учун ёқимли.

🎀 Мен уни ишга табассум билан кузатаман. Чунки биламан, у ишидан сўнг уйига шошиб келади.

🎀 Мен уни ишдан табассум билан кутиб оламан. У учун ширин таом тайёрлаб, уйни озода қиламан. Сўнг чиройли либосларимни кияман. Чунки аёл эрининг кўзини қувонтириши керак.

🎀 Мен уни уйдаги муаммолар билан банд қилишни истамайман. Шундоқ ҳам ишдан чарчаб келишини яхши биламан.

🎀 Мен унинг ота-онасини севаман. Чунки улар сабаб Аллоҳ менга шундай солиҳ эрни ҳадя қилди.

🎀 Мен унинг қариндошларини иззат-икром билан кутиб оламан. Чунки улар менга қараб оиламизга баҳо беришини биламан.

🎀 У мендан қаҳр қилса мен аразламайман. Чунки бироздан сўнг қаҳр кетиши билан у мен билан аввалгидай яхши муносабатда бўлади.

🎀 Агар у менга камроқ эътибор берса мен бундан гина қилмайман. Чунки бу вақт оралиғида унда қандайдир муаммолар борлигини сезаман.

🎀 Мен кичик оилавий низоларда сукут сақлашга ҳаракат қиламан. Чунки аёлнинг гап қайтариши оқибатида жанжал кенг авж олиб, охири ноҳуш якунланишини биламан.

🎀 Мен эрим рўзғорга деб берган пулини жуда эҳтиёткорона ишлатаман. Чунки қаерга сарфлаганим борасида Аллоҳга ҳисобот берадиган Кун келишини биламан.

🎀 Мен уйда сакинат ва ҳаловат бўлиши учун интиламан. Чунки эркак киши уйланишидан аввал ҳудди шундай оилани тасаввур қилишини биламан.

🎀 Мен уни мендан рози ҳолда уйқуга кетишини истайман. Чунки эри норози ҳолда уйқуга кетган аёлга лаънат ёғилишини биламан.

🎀 Мен у истагандай солиҳа аёл бўлишга интиламан, чунки менинг эрим - менинг Жаннатим ёки Дўзахимдир!

Дўстларингизга ҳам улашинг.

@Nikah_Misr
Кўпхотинликнинг салбий томони борми?

Савол:
Ассаламу алайкум...
Мен яқинда яна бир муслимага уйланиш ниятидаман. Норасида фарзанди бор бевани никоҳимга олмоқчиман. Аёлим қарши эмас. Аммо ўзим бироз ўйланиб қолдим. Чунки кўпчилик адолат қила олмай сарсон бўлади. Мен нималарга аҳамият беришим керак? Кўпхотинликнинг салбий жиҳатлари борми?
Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Агар имкони бўлса жавобни каналга ҳам юкланг. Мен қатори иккиланиб юрганлар учун нафи тегсин.

Жавоб:
Ваалайкум ассалам!
Барча эркаклар кўпхотинликка яхши ниятда ҳаракат қилади. Аммо бу борада кўпхотинли эркаклар билан очиқ маслахат қилишмайди. Аксарият эркаклар ҳам бундаги қалтис ҳолатларни айтмай, фақат мақтайдилар. Натижада ҳаваскор сифатида оила қуриш авж олади.

Кўпхотинликнинг салбий жиҳатлари борми?
Аллоҳ ҳалол қилган амалларнинг ҳеч бирида салбият кўрмадик. Ҳам руҳий, ҳам моддий, ҳам тиббий жиҳатдан ҳам биронтасининг салбий жиҳатлари кузатилмаган!

Агар эркак киши яна турмуш қуриш ниятида экан, биз буни олқишлаймиз. Аммо ўз ўрнида эътибор берилиши лозим бўлган жиҳатларни ҳам маслахат тариқасида айтиб ўтамиз.

1. Аёлнинг руҳий ҳолати.
У бевалик даврида жуда қийин синовларни бошидан ўтказган, фарзанди тарбияси ва таомланишига бирдай улгурмаган бўлади. Сиз бу синовларни давомий қилманг.

2. Аксарият аёллар фарзанди тарбияси ва таъминоти учун ҳам турмушга чиқади. Буни ҳам тўғри тушуниш лозим. Ҳар ҳолда аёл фарзанди келажаги учун ҳаракат қилаябди. Фарзанд тарбияси - уммат тарбиясидир.

3. Дастлаб аёлнинг муҳитга кўникиши бироз оғир кечади. Бир томондан янги муҳит уни чўчитса, иккинчи томондан кундошининг у ҳақида ўй-ҳаёллари ва унинг руҳий ҳолатини ҳам ўйлайди. Кундошим қандай қабул қилар экан, унинг тинчини бузмадимми деган саволлар айланади.

4. Жинсий ҳаётга эътиборлироқ бўлишингиз лозим.
Шуни унутмангки, сиз дастлаб солиштириш режимида бўласиз. Собиқ эри унга қандай муомала қилгани, жинсий алоқада унга нисбатан зуғим ўтказгани ёки унга нисбатан адолатсиз муноасабати сабаб у сизни албатта кузатади. Ахир оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичадида! Бир тиконни иккинчи босмадимми деган саволлар бошида унга тинчлик бермайди.

5. Жинсий алоқада маҳоратингизни борича кўрсатишдан асло тортинманг. Агар барчасини жуда ажойиб бошласангиз, аёлни қайтадан кашф қилган бўласиз.

6. Аёлни қайта кашф этиш нима дегани?
Аёл кишининг ёдида илк никоҳи, чимилдиқ хотиралари узоқ сақланиб қолади. Ҳар не бўлганда ҳам орзу ҳаваси биринчи турмуши билан бўлган.
Шу боис сиз аёлингиз билан ҳудди азалдан танишдек муомалада бўлинг. Уни руҳий кечинмаларини тўғри тушуниб, унга аёллик бахтини беришдан асло тортинманг. Айнан шу ҳолатлар аёлнинг муқаддам хотирасини ўчириб, янги ҳаёт бошлашига катта ёрдам беради. Оёққа туриш жараёни бошланади.

7. Сиз ҳам ўз ўрнида эҳтиёткор бўлинг. Сизнинг ўзингизни тутишингиз унинг собиқ турмушини эслатмаслиги, унга озор бермаслиги керак.

8. Бева аёл кўп нарса талаб қилмайди. Турмушнинг мушти унга етарли. Фақатгина унга суянчиқ ва далда берувчи инсон керак. Сиз буни англашингиз керак.

9. Унинг ўткан ҳаётини юзига солманг. Бу уни чил-парчил қилади. Шуни унутманг, ҳеч ким ажрашиш учун оила қурмайди! Балким ундан ҳaм айб ўткандир. Аммо у аллақачон хулоса чиқариб бўлган.

10. У ҳам тирик жон. У ҳам баъзан бетоб бўлади, баъзан эркалик қилади. Аёл - нозик ҳилқат. Ундан эътиборингиз ҳамда меҳрингизни аяманг.

Саҳобалар адолати ҳақида қисқача айтайми?

Саҳобалар биринчи аёлининг уйига баданига неча марта мушк суртса, бошқалариникига ҳам ҳудди шунча марта мушк суртиб боришар эди.
Ҳаттоки аёлларига ҳадя қилинажак бўса тақсимотида ҳам адолат қилишган.
Сизга буни қўшимча маълумот сифатида бежиз айтмадик.

Турмушингизда сизга бахту-саодат ва одиллик тилаймиз.
Аллоҳ Қиёматда умматнинг энг яхшилари қаторида қилсин!
(c).

Дўстларингизга ҳам улашинг.

@Nikah_Misr
ANKETA #UZ 🇺🇿
N#29
Nomzod
#Erkak 🧔

1. Ismi: Дилшод
2. Tug'ilgan yili: 1978
3. Qayerdan: Тошкент
4. Millati: Ўзбек
5. Yashash joyi: Миср, Қоҳира
6. Bo'yi, vazni: 180/90
7. Turmushdagi holati: Уйланган
8. Farzandlari: 4
9. Kasbi, hunari: Савдогар
10. Soqol/ro'mol/hijob/niqob: Сокол
11. Sog‘lig‘i va tashqi ko'rinishi: Соғлом
12. Qachondan buyon Misrda: 1 Ҳафта
13. Ibodatlariga, qay daraja mahkam: Алхамдулиллях
14. Qur'ondan qancha yodlagan: -
15. Ilm darajasi: -
16. Qaysi tillarni biladi: Ўзбек, Рус, Турк , Инглиз
17. Ko‘pxotinlikdagi xohishi:
18. Turmushdan keyin farzand xohlaydimi: Ин шаа Аллох
19. O‘zingiz haqingizda qisqacha: Мисрда бир ўзим яшайман
20. Bo'lajak juftingizga savollaringiz: -
21. Bo'lajak juftingizdagi talab va xohishlaringiz:

︎ 35 ёшгача
︎ Фарқи йўқ

Nomzod bo‘yicha qiziqqanlar, @Nikah_Misrbot ga murojaat qilishlari mumkin.

Alloh barchangizga hayrli va barokatli turmush nasib qilsin!

Misrdagi barcha birodarlaringizga ulashing!

Bizni kuzatib boring!

Ulanish uchun linkni bosing👇
@Nikah_Misr
ANKETA #UZ 🇺🇿
N#30
Nomzod
#Erkak 🧔

1. Ismi: Ahad
2. Tug'ilgan yili: 1988
3. Qayerdan: Farg‘ona
4. Millati: O‘zbek
5. Yashash joyi: Misr, Qohira
6. Bo'yi, vazni: 174/ 90
7. Turmushdagi holati: Uylangan
8. Farzandlari: 3ta
9. Kasbi, hunari: Usta
10. Soqol
11. Sog‘lig‘i va tashqi ko'rinishi: Bo‘ladi
12. Qachondan buyon Misrda: 6 oy
13. Ibodatlariga, qay daraja mahkam: Alloh qodir qilgancha
14. Qur'ondan qancha yodlagan: 2 pora
15. Ilm darajasi: Alloh biladi
16. Qaysi tillarni biladi: O‘zbek, Rus
17. Ko‘pxotinlikdagi xohishi: Ijobiy
18. Turmushdan keyin farzand xohlaydimi: Xohlayman
19. O‘zingiz haqingizda qisqacha: -
20. Bo'lajak juftingizga savollaringiz: -
21. Bo'lajak juftingizdagi talab va xohishlaringiz: Sabr
- Yoshi; millati; turmushdagi holati; farzandlari va hakazo.
- Va qo‘shimcha..

︎30 gacha
︎Qolgani farqi yuq

Nomzod bo‘yicha qiziqqanlar, @Nikah_Misrbot ga murojaat qilishlari mumkin.

Alloh barchangizga hayrli va barokatli turmush nasib qilsin!

Misrdagi barcha birodarlaringizga ulashing!

Bizni kuzatib boring!

Ulanish uchun linkni bosing👇
@Nikah_Misr
ANKETA #UZ 🇺🇿
N#31
Nomzod
#Ayol 🧕

1. Ismi: -
2. Tug'ilgan yili: 1992
3. Qayerdan: Viloyat
4. Millati: O‘zbek
5. Yashash joyi: Misr, Qohira
6. Bo'yi, vazni: 163 / 65
7. Turmushdagi holati: O‘z xohishim bilan ajrashdim.
8. Farzandlari: 1 ta
9. Kasbi, hunari: -
10. Soqol/ro'mol/hijob/niqob: Niqob
11. Sog‘lig‘i va tashqi ko'rinishi: Ko‘p og‘rinib turaman. O‘rtacha
12. Qachondan buyon Misrda: Bir necha yillardan buyon...
13. Ibodatlariga, qay daraja mahkam: Alloh bilguvchiroq...
14. Qur'ondan qancha yodlagan: Hech qancha.
15. Ilm darajasi: Hech qanday ilmga ega emas.
16. Qaysi tillarni biladi: O‘zbek, Ingliz/ Rus va arab tili juda kam. Qozoq, qirg‘iz, turk, azeri, turkman tillariga ozgina tushunaman.

17. Ko‘pxotinlikdagi xohishi: Ko‘pxotinlikdan, adolatsizlikdan juda aziyat chekkanman va juda charchaganman. Hozirga kelib, xohlamay ham qolganman.

18. Turmushdan keyin farzand xohlaydimi: Alloh xohlasa, ammo hozircha o‘zim xohlamayman...

19. O‘zingiz haqingizda qisqacha:
Harakterim og‘irroq, hamma bilan kelishib ketolmayman. Hammaga ishonavermayman. Ammo, fikri dunyoqarashi keng, omonatdor, ilmiga amal qiluvchi insonlarni yaxshi ko‘raman va hurmat qilaman.

20. Bo'lajak juftingizga savollaringiz: Allohdan hayo qilasizmi? Haromdan hazar qilasizmi?

21. Bo'lajak juftingizdagi talab va xohishlaringiz:
Talablarim, mard bo‘lsin, rahmdil, bosiq, bir so‘zli, aytdimi bajaradigan bo‘lsin. Uzrkuya bitta narsani eplolmaydigan, erkaklar yoqmiydi. Munofiqlik hislatidan yiroq bo‘lsin. Qattiqqo‘lroqman, hamma narsaniyam, e‘tiborsiz tashlab qo‘yolmayman. Hamma narsa,baribir emas.
Xohishim Avvalambor Allohga ayon... Uning taqdir qilgani va o‘zi hayrliroq deb bilgani bo‘ladi.

︎Yoshi: 34 yoshgacha
︎Millati: Farqi yo‘q (xitoy bo‘lmasa bo‘ldi)
︎Turmushdagi holati: Nikohida xotini bo‘lmasin.
︎Farzandlari va hakazo: Qo‘lida yetim bolasi bo‘lsa ham, faqat qiz bola bo‘lsa yaxshiroq. Qizimga dugona bo‘ladi.

- Va qo‘shimcha...
Va keyin ham, xotin olish fikri o‘rniga, Ilm olib, dinga xizmat qilaman, Allohning rizoligini topaman deydigan, bo‘lishi kerak bo‘ladi. Haromdan hazar qilsin. Allohdan hayo qilsin. Uning taqvosidan, o‘zimdanda uyaladigan, inson bo‘lishini istayman. Dunyoni oyoqimni ostiga qo‘y, demayman. Ammo, dinni o‘rgatishini talab qilaman. Borini ilm uchun sarflashini xohliman. Niyati Jannatmi?! Demak, uni qalbi butun vujudi bilan his qilsin. Shunga intilib harakat qilsin. Bir tiyinga qimmat, hayot lazzatlarini, havoyi nafslarini oiladan, halolidan ustun qo‘ymasin. Uyda, o‘qitmasdan pulini qizg‘onib, 4 devorni ichida, saqlab o‘tiradigan, ziqna er kerakmas.
Ayolini itoatkor bo‘lishini, rafiqasi unga Qirollardek, munosabatda bo‘lishini xohlaydimi? Unda haromdan tiyiladigan, haqiqiy mo‘min inson bo‘lishi kerak. Mani borimcha, kamchilik-u nuqsonlarim bilan birga qabul qiladigan, inson bo‘lsin. Uylangach, miyasini ayollarga band qilmaydigan, nomahramlar bilan internetda gaplashib yurmaydigan, faqatgina maqsadi ilm va Jannat bo‘ladigan, solih inson bo‘lsin. Misrda kamida, 7-10 yillar qolish niyatim bor. Balki, umrbod, Inshaallah. Iloji bo‘lsa, ancha yillar Misrda ilm olib, kelayotgan bo‘lsa, yaxshi bo‘lar edi. Nimaga ko‘proq, urg‘u berayotganimni, anglashgan deb, o‘ylagan holda, ortiqcha savol berishmaydi degan, umiddaman. To‘g‘ri, hammani jufti o‘zidek bo‘ladi, deyishadi. Ammo, yaxshirog‘ini izlashga va sababini qilishda, gunoh yo‘q. Yana Allohni o‘zi bilguvchiroq.

Nomzod bo‘yicha qiziqqanlar, @Nikah_Misrbot ga murojaat qilishlari mumkin.

@Nikah_Misr
ANKETA #TR 🇹🇷
N#32
Nomzod
#Erkak 🧔

1. Ismi: Ufuq
2. Tug'ilgan yili: 1989
3. Qayerdan: Fransiya
4. Millati: Turk
5. Yashash joyi: Misr, Qohira
6. Bo'yi, vazni: 176 / 90
7. Turmushdagi holati: Uylanmagan
8. Farzandlari: -
9. Kasbi, hunari: Tolibi ilm
10. Soqol/ro'mol/hijob/niqob: Soqol
11. Sog‘lig‘i va tashqi ko'rinishi: Zo‘r
12. Qachondan buyon Misrda: 8 oy
13. Ibodatlariga, qay daraja mahkam: Juda yaxshi.
14. Qur'ondan qancha yodlagan: 30-pora
15. Ilm darajasi: Boshlang'ich
16. Qaysi tillarni biladi: Turk, Fransuz, Arab.
17. Ko‘pxotinlikdagi xohishi: 1ta kifoya.
18. Turmushdan keyin farzand xohlaydimi: Ha, albatta.
19. O‘zingiz haqingizda qisqacha: Oddiy harakter egasi.
20. Bo'lajak juftingizga savollaringiz: -
21. Bo'lajak juftingizdagi talab va xohishlaringiz:

︎Yoshi: 18 - 30
︎Millati: Farqi yo‘q.
︎Turmushdagi holati: Turmush qurmagan, beva
︎Farzandlari va hakazo: Farzandsiz
- Va qo‘shimcha...
Muvahhida bo'lgan, turk tili yoki arab tilida gaplashadigan ayolni xohlayman.

Nomzod bo‘yicha qiziqqanlar, @Nikah_Misrbot ga murojaat qilishlari mumkin.

Alloh barchangizga hayrli va barokatli turmush nasib qilsin!

Misrdagi barcha birodarlaringizga ulashing!

Bizni kuzatib boring!

Ulanish uchun linkni bosing👇
@Nikah_Misr
Унга хотини деди:
- Мендаги сиз ўзгаришни ҳоҳлайдиган барча салбий сифатларни ёзиб берсангиз. Мен аъзо бўлган аёллар жамияти шуни ҳоҳлаяпди.

Эр бир қоғозга ёзди:
"Мен хотинимни қандай бўлса шундайлигича севаман. Унда
ҳеч қанақа айб кўрмайман".
У букланган қоғозни аёллар жамияти талаб қилганидек хотинига берди.

Эртаси уйига келганида хотини уни бир қучоқ гул билан кутиб олди. Унинг кўзларида шодлик кўз ёшлари жилваланар эди. У эрига деди:
"Бу мен учун кутилмаган совға бўлди. Айниқса бу мақтов ёзилган мактубни кўпчиликнинг орасида очганим ..."

Эр айтади:
"Хотинимни ўндан ортиқ
айблари бор эди. Аммо мен
шуни билдимки, у айбларни айтган билан ҳеч қачон
муолажа қилиб бўлмас экан".
Қизиғи шуки, унинг хотини
етмиш фоизга ўзгарди.

Негалигини биласизми? Бу мақтовнинг қарши чиқиб бўлмайдиган сеҳридир. Бу моддийлик баробар бўла олмайдиган санонинг қувватидир.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
"Яхши сўз садақадир" деганлар.

(c)

Дўстларингизга ҳам улашинг.

@Nikah_Misr
ҲАДИС.

قال رسول الله صلي الله عليه و سلم:  «احق الشروط ان توفوا به ما استحللتم به من الفروج». رواه الشيخان

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ҳалоллаб олган аёлларингизнинг ҳақларига риоя қилмоқ вафо қилишингиз керак бўлган шартлар ичида (зарур) ҳақлироғидир”. 
Бухорий ва Муслим ривоят қилган.


@Nikah_Misr
Nikah Misr
АНКЕТА #AR 🇪🇬 N#2 #брат 🧔 1. Имя: Ахмед 2. Возрасть: 26 3. От куда: Каира 4. Национальность: Араб 5. Место жительства: Каир 6. Рост/вес: 175/70-75 7. Семейное положение: не женат 8. Наличие детей: хочу 9. Чем занимается: программистом " барака Аллаху…
Bu nomzodimiz fikrini o‘zgartirgan holda, o‘zbek qizi bo‘lsa ham, uylanishga rozi ekanligini bildirdi. Biror o‘zbek qizi, Misrlik yigitga turmushga chiqishni istasa, bemalol bizga murojaat qilishi mumkin. Misrliklar ichida yaxshi variant lekin.
Bizga murojaat qilgan barchaning shaxsi sir saqlanadi!

Do‘stlaringizga ham ulashing!

@Nikah_Misr
Бир киши уйланди. Бир неча йиллардан сўнг завжаси овқат қилаётган пайтда ошхонага кирди. Овқатнинг мазасини тотиб кўрди. Овқат шўр бўлган эди. У ғазабланмади, идишларни синдирмади, хотинини сўкмади, қайнонасини қизига овқат қилишни ўргатмаганликда айбламади.
Хотинининг елкасига қўлини қўйиб деди:
- Бугун менга янги келин бўлган вақтингни эслатдинг. Ўшанда овқат қилишни билмас эдинг. Овқатни тузини кўп солиб юборар эдинг.
Хотини сўради:
- Бугун ҳам овқат шўр бўлибдими?
Эр деди:
- Ҳа. Аммо бу менга энг саодатли кунларимни эслатди!

У завжасининг кўнглини олди. Шу билан бирга ўз истагига гўзал услуб билан эришди.
Инсонлар туйғуси ва қалбидан уларга азият берадиган нарсаларни олиб ташлашнинг савоби, кишилар ўтадиган йўлдан уларга азият берадиган нарсаларни олиб ташлашнинг савобидан кам эмас!

Дўстларингизга ҳам улашинг

@Nikah_Misr
ANKETA #UZ 🇺🇿
N#33
Nomzod
#Erkak 🧔

1. Ismi: Талха
2. Tug'ilgan yili: 2000
3. Qayerdan: Тошкент
4. Millati: Узбек
5. Yashash joyi: Миср, Кохира,
6. Bo'yi, vazni: 182 / 74
7. Turmushdagi holati: Уйланмаган
8. Farzandlari: -
9. Kasbi, hunari: Толиби илм. Европейски Шеф повар
10. Soqol/ro'mol/hijob/niqob: Сокол
11. Sog‘lig‘i va tashqi ko'rinishi: ИншаАллох аъло
12. Qachondan buyon Misrda: 2 хафта
13. Ibodatlariga, qay daraja mahkam: Би изнилЛлах яхши
14. Qur'ondan qancha yodlagan: 1 пора ИншаАллох
15. Ilm darajasi: Бошлангич
16. Qaysi tillarni biladi: Узбек
17. Ko‘pxotinlikdagi xohishi: 1-кифояланади.
18. Turmushdan keyin farzand xohlaydimi: ИншаАллох
19. O‘zingiz haqingizda qisqacha: Янги толиби илм. Оқ сариқдан келган ўрта вазнли, келишган
20. Bo'lajak juftingizga savollaringiz: -
21. Bo'lajak juftingizdagi talab va xohishlaringiz: وَتَوَكَّلْ عَلَى ٱللَّهِ ۚ وَكَفَىٰ بِٱللَّهِ وَكِيلًا
Ал-азхоб 3-оят

︎ Yoshi: 18 - 21
︎ Millati: Узбек
︎ Turmushdagi holati: Турмушга чикмаган
︎ Farzandlari va hakazo. -

- Va qo‘shimcha..
Қуръон ва хадис га эргашган.
Бўйи жуда хам кичик бўлмаган.
Бўлажак рижолига хушмуомила.

Nomzod bo‘yicha qiziqqanlar, @Nikah_Misrbot ga murojaat qilishlari mumkin.

Alloh barchangizga hayrli va barokatli turmush nasib qilsin!

Misrdagi barcha birodarlaringizga ulashing!

Bizni kuzatib boring!

Ulanish uchun linkni bosing👇
@Nikah_Misr